Turizm va iqtisоdiyot fakultеti



Download 344,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet12/13
Sana21.02.2022
Hajmi344,37 Kb.
#59338
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Саидов Бахтишод курс иши

 
 
 
 


35 
2.2. 
Республикамиз Иқтисодиётининг реал секторида кўрсаткичлари. 
Жорий йилнинг II чорагидан бошлаб Ўзбекистон Марказий банки 
иқтисодиёт реал сектори корхоналари орасида даврий (чораклик) сўров 
ўтказишни бошлади. Мазкур сўровни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад 
иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолатни ва ўзгаришларни мониторинг ва 
таҳлил қилиб бориш ҳамда Марказий банк пул-кредит сиёсатининг мамлакат 
иқтисодиётидаги жараёнлардаги кутилмаларни инобатга олган ҳолда ишлаб 
чиқилишини ва амалга оширилишини таъминлаш ҳисобланади. Мамлакат 
банк соҳасининг бош мувофиқлаштирувчиси томонидан эълон қилинган 
ҳисоботда қайд этилишича, сўровнома шакли қатор хорижий марказий 
банклар, шу жумладан Россия Федерацияси Марказий банки, Қозоғистон 
Республикаси Миллий банки ва бошқа МДҲ давлатлари марказий банклари 
тажрибасини ўрганиш асосида ишлаб чиқилган. 
Октябрь ойининг охирида МБ реал сектор корхоналари кузатувининг III 
чорак якунлари бўйича натижаларини тақдим қилди. Унда мамлакатнинг 
барча ҳудудларидан 432 та корхона иштирок этди. Мавжуд вазият ва 
иқтисодиётдаги ўзгаришлар ҳақида тўлақонли ахборот жамлаш мақсадида 
барча соҳалар бўйича респондент-корхоналар танлаб олинди. Ҳар бир соҳадан 
иккитадан 
кам 
бўлмаган 
миқдорда 
иштирокчи 
жалб 
этилди. 
Иқтисодиёти реал секторида вазият бирмунча яхшиланган 
Ўтказилган сўров натижалари III чорак чорак давомида мамлакатда 
иқтисодий 
фаоллик 
даражаси 
ошганлигини 
ҳамда 
иқтисодий 


36 
кутилмаларининг яхшиланганлигини кўрсатди – 75 фоиз респондентлар 
иккинчи чорак билан таққослаганда иқтисодий аҳвол яхшиланганини 
таъкидладилар. Корхона ва ташкилотларнинг 65 фоизи маҳсулотлар ишлаб 
чиқариш ва хизматлар ҳажмининг, 50 фоиз экспортёр корхоналар экспорт 
ҳажмининг 
ошганлигини 
қайд 
қилганлар. 
Аммо, муаммолар ҳам йўқ эмас… 
Сўров иштирокчилари вазиятнинг яхшиланганига қарамасдан 
иқтисодиётнинг реал секторида ишлаб чиқариш суръатлари ўсишига 
тўсқинлик қилаётган омилларни ва корхона ҳамда ташкилотлар фаолиятининг 
айрим 
кўрсаткичлари 
нисбатан 
пасайганлигини 
таъкидладилар. 
Иқтисодиётда ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятини юритиш билан 
боғлиқ хатарларнинг (тўсиқлар, муаммолар) сақланиб қолаётганлигини 
маълум қилган респондентлар улуши III чоракда 48 фоизни ташкил қилди. 
Таққослаш учун, II чоракда бу кўрсаткич 40 фоиз бўлган эди. Мазкур 
индикатордаги фарқ 8 пунктдан ошгани иқтисодий шароит салбий томонга 
силжиганини кўрсатади. 
Бундан ташқари, сўнгги сўров натижаларидан ишлаб чиқариш 
қувватларидан фойдаланишнинг паст даражаси сақланиб қолингани маълум 
бўлди. Масалан, респондент корхона ва ташкилотларнинг 60 фоизида ишлаб 
чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 80 фоиздан ҳам паст даражада. 
МБ ҳисоботида қайд этилишича, бу реал сектор корхоналари фаолиятининг 
иқтисодиётдаги ялпи талаб ўзгаришига етарлича мослашувчан эмаслигини 


37 
англатади. Марказий банк мазкур холатни, импорт ҳажмининг сезиларли 
даражадаги ўсишининг ҳамда мамлакат ташқи савдо баланси салбий 
сальдосининг муҳим сабабларидан бири сифатида баҳолайди (импортнинг 
экспортдан ошиб кетиши). 
Ишлаб чиқарувчилар маҳсулот нархини оширмоқдалар… 
Ушбу сўровда маҳсулот ва хизматлар нархидаги ўзгаршлар ҳам 
ўрганилди. 54 фоиз респондент-корхоналар жорий чоракда ўз маҳсулотлари 
нархини оширганлари маълум бўлди (ўтган чоракда бундай корхоналар 38 
фоизни 
ташкил 
қилган 
эди) 
Сўров натижаларидан кўриниб турибдики, хом-ашё материаллар, электр 
энергияси, табиий газ ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари нархлари ошиши ўсиш 
даражасининг асосий омили бўлган. 
Иш ўринлари кам ташкил этилди, аммо иш ҳақи ошди 
Сўров натижалари иккинчи чоракка нисбатан янги иш ўринлари кам 
яратилганидан далолат бермоқда. Респондентларнинг 37 фоизи бу борада 
ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини таъкидлашган. Ўтган чоракда эса бу 
кўрсаткич 46 фоиз эди. 
Учинчи чоракда иш ҳақларини оширган корхоналар сони ўсиб, 62 фоизни 
ташкил қилди, аввалги чоракда бу рақам 50 фоиз бўлган. 
Реал сектор корхоналари 2019 йилда қандай бўлади?
Сўров натижаларига кўра, респондент корхона ва ташкилотларнинг 86 
фоизи ишлаб чиқариш ҳажмларини 2018 йилга нисбатан оширмоқчи. Сўровда 


38 
қатнашган экспортёр корхоналарнинг 82 фоизи экспорт ҳажмининг 2019 
йилда 
жорий 
йилга 
нисбатан 
ошишини 
кутмоқда. 
2019 йилда инфляция даражасига келсак, респондент корхона ва 
ташкилотларнинг 88 фоизи маҳсулот ва хизматлар нархларини 2018 йилга 
нисбатан оширишни режалаштирган. 

Download 344,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish