193
салоҳият, бой тарихиймаданий мерос, қулай табиий-иқлим шароитларидан
самаралироқ фойдаланган тақдирдагина, ҳудуд иқтисодиётини
янада
юксалтирувчи шундай кучга эга бўлиши мумкин.
Аммо, бугунги кунда Бухоро вилоятида туризм тармоғининг ривожланиши
ўзининг тўлиқ имкониятлари даражасига етгани йўқ. Ҳудуд миқёсида туризм
тармоғининг иқтисодиётга таъсирини аниқлаб берувчи кўрсаткичлардан бири
ушбу соҳада яратилган қўшилган қийматнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги
улуши ҳисобланиб, 2014 йилда у 0,6 %га (туристик экскурсион ва меҳмонхона
хизматлари) яқин кўрсаткични ташкил этиб, республика миқёсидаги мос
кўрсаткичидан
(ушбу
даврда
туристик-экскурсион
ва
меҳмонхона
хизматларининг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши 0,25 фоизга яқин) юқори
бўлишига қарамай, туризмни ҳудуд иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан
бири сифатида ривожлантирувчи баъзи мамлакатлар ва ҳудудларга нисбатан
анча пастдир (мисол учун, 2014 йилда туризм тармоғининг мамлакат ЯИМдаги
улуши Мальтада –25,5 %, Кипрда –20,6 %, Юнонистонда – 16,3 %, Испанияда –
15,7 %, Португалияда 15,6 %, Туркияда 12,6 %ни ташкил этган [2].). Бундан
ташқари, Бухоро вилоятида туристик хизматлар умумий ҳажмининг жами товар
ва хизматлар экспорти ҳажмидаги улуши 2014 йилда 6%ни ташкил этди. Бу эса,
ўз
навбатида, туризм тармоғининг ҳудудий иқтисодиётнинг асосий экспорт
қилувчи тармоғи сифатидаги истиқболини белгилаб беради.
Америкалик иқтисодчи-олим М.Портер дунё миқёсида турли тармоқлар
доирасида фаолият юритувчи юқори рақобатбардошлик ўринларни эгаллаган
ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш юзасидан илмий изланишлар олиб
борган. У ўз тадқиқотлари натижасида, халқаро миқёсда битта
тармоқдоирасидаги ўзаро рақобатбардош
ташкилотларнинг географик
жойлашуви жиҳатидан тизимсиз равишда турли хил давлатларда сочилиб
кетмасдан, балки айнан битта давлат, ҳаттоки битта ҳудуд доирасида
концентрациялашув хусусиятига эга эканлигини аниқлаган. Ушбу ҳолатнинг
юзага келиши тасодифий эмас. Халқаро бозорда бир ёки бир гуруҳ ташкилотлар
рақобатбардошликка эришгач, ҳудудий жиҳатдан ўзларига географик жиҳатдан
яқин жойлашган хомашё етказиб берувчи ташкилотлар, рақобатчи ташкилотлар
ва бир қатор бошқа ҳамкор ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти ва ҳолатига
таъсир эта бошлайдилар. Шу билан биргаликда, уларнинг ютуқлари мазкур
ташкилотлар рақобатбардошлигининг ошишига ижобий таъсир этади.
Бунинг
оқибатида “кластер”, яъни бир-бири билан узвий боғланган, ҳамда
рақобатбардошлигини ўсишига ўзаро кўмаклашувчи ташкилотлар уюшмаси
вужудга келади. М.Портер, ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг асосий
ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш кластерлар: “ташкилотлар, давлат тузилмалари
ва бошқа ҳамкорлик ташкилотлари (университетлар) ўртасида ўзаро мулоқот
ўтиши мумкин (ҳаттоки зарур) бўлган майдонни ташкил этади”, - деб
таъкидлайди [6].
Бухоро вилоятида мамлакатимизнинг бир қатор бошқа ҳудудларига
нисбатан кенгроқ доирадаги туристик ресурслар мажмуасининг мавжудлиги,
унинг ҳудудида нисбатан юқори натижаларни намоён этувчи миллий туристик
ташкилотларнинг сон жиҳатдан нисбий устунлиги мавжудлиги борасидаги
194
тахминни келтириб чиқаради. Бунда миллий туристик ташкилотларнинг битта
ҳудуд доирасида
нисбий концентрациялашуви, ҳудуд рақобатбардошлигини
оширишда кластерли услубдан фойдаланиш имконини келтириб чиқаради.
Шундай қилиб, Бухоро вилоятида ҳудудий туристик кластерни шаклланиш
жараёнини таҳлил қилиш мақсадида “интеграл локализация коэффициенти”дан
фойдаландик. Бугунги кунда “ҳудудий иқтисодиёт”, “минтақавий иқтисодиёт”,
“иқтисодий география” йўналишида олиб бориладиган илмий изланишларда,
ҳамда ушбу йўналишда яратилган илмий асарларда муаллифлар томонидан
бирор-бир ҳудуднинг маълум бир ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашувчи
даражасини аниқлашда локализация коэффициентидан фойдаланилади.
Фикримизча, мазкур кўрсаткичдан ҳудуднинг туризмга ихтисослашуви
даражасини, ҳамда ҳудудий туристик кластернинг шаклланиши имкониятларини
аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳудуднинг туризм соҳасига
ихтисослашуви даражасини аниқлашда қуйидаги таклифни ишлаб чиқдик:
мамлакат ва ҳудуд миқёсида туризм инфратузилмасининг ривожланганлиги акс
эттирувчи бир қатор индикаторлар ёрдамида локализация коэффициентлари
миллий ва ҳудуд даражалари учун алоҳида-алоҳида аниқланади, ҳамда уларни
таққослама таҳлил қилиш орқали тегишли хулосалар қилинади.
Бундан ташқари интеграл локализация
коэффициенти статистик
маълумотлардан келиб чиққан ҳолда бутун вилоят учун ҳисобланди. Ваҳоланки,
ҳудуд чегаралари қисқартирилиб, унинг туризм соҳасига ихтисослашганлик
даражаси юқори бўлган алоҳида ҳудудлари бўйича ҳисобланганда (масалан,
Бухоро шаҳри бўйича), локализация коэффициенти оптимал даражадаги
қийматни қабул қилган бўлар эди. Ушбу ҳолат эса, Бухоро вилоятида ҳудудий
туристик кластерни шаклланиши ва ривожланиши учун тўлиқ даражада асос
бўла олади.
Do'stlaringiz bilan baham: