5
механизмининг қуйидаги таркибий қисмларини ажратиш мақсадга мувофиқ деб
ҳисоблаймиз:
Ташриф буюрадиган сайёҳларнинг
индивидуал хусусиятлари;
Уларнинг саёҳат мақсадлари;
Саёҳат қилишнинг молиявий манбалари;
Шакллантирадиган туристик ҳудуднинг кўлами;
Туристик ҳудудга ташриф буюриш воситалари.
Туристик ҳудудда саёҳатини амалга ошириш натижаси ва б.қ.
Ҳудудларда
туризмнинг
монодаражадаги
ташкилий-иқтисодий
механизмини шакллантириш туризм хизматлар истеъмолчиларининг туристик
жойларда турфирма томонидан кўрсатилаг хизматлардан баҳраманд бўлиб,
қониқиш ҳосил қилинишига асосланади.Бундай
механизмни туристик
ҳудудларга шакллантира олиш, туризм соҳа кадрлари компетентлигидан
боғлиқдир.Жойларда кўрсатадиган туризм хизматларнинг сифати қанча юқори
бўлса, мазкур масканга ташриф буюрган сайёҳларнинг эҳтиёжлари
шунча
қониққан бўлади. Қонниқган сайёҳ ўз ватанига қайтгач, ўзининг ижобий ҳис-
туйғусини бошқа қариндошлари ва танишлари билан ўртоқлашадики, бу
ҳудудларга потенциал туристларнинг оширишига сабаб бўлади.Шунинг учун,
туризмни ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини макро- ва
микродаражалар билан бир қаторда яна
монодаражада
амал қилишини тадқиқ
этилган тағдирда, фикримизча, мамлакатимизда
туристлар сони кескин ошиб,
туристик ҳудудларимизни рақобатбардошлигини оширишини таъминлайди.
Туризмда рақобатнинг ўзига хос бош хусусияти ва унинг саноат ҳамда
қишлоқ хўжалигидан кескин фарқи шундан иборатки, рақобат бир вақтнинг
ўзида бир нечта ўзаро боғланган даражаларда, жумладан макро-, мезо-,микро- ва
монодаражаларда кўриб чиқилиши ва таҳлил этилишини тақозо этади. Ушбу
даражаларда рақобатлашув афзалликларни таъминлай олган тақдирдагина
туристик тизимда рақобатбардошликнинг синергетгик самараси намоён бўлиб,
туристик индустриянинг янгича тизимли хусусиятлари шаклланади.
Бироқ, бугун Ўзбекистон туристик индустриясида кўпинча макро- (давлат
миқёсида), микро- (туристик бизнес) ва моно- (туристик хизматлар) даражасида
рақобатбардошликнинг таҳлилига эътибор қаратилиб, унинг мезодаражаси, яъни
туристик ҳудуд (“турли
туристик сегментларнинг сайёҳат мақсадини амалга
оширадиган туристик жой”)
лар
илмий изланиш объектидан ташқарида қолиб
кетмоқда. Бундай ҳолат туризмнинг рақобатбардошлигини таъминлай
ололмайди.
Гап шундаки, замонавий туризм соҳаси шундай тузилганки,
сайёҳлик тизимининг таянч унсурини туристик ҳудуд ёхуд туристлар ташриф
буюрадиган масканалар ташкил этмоқда. Туристик минтақанинг рақобатлашув
афзалликларини шакллантирувчи восита сифатида ҳам айнан туристик ҳудудлар
хизмат қилиб келмоқда. Туристик ҳудудларнинг ижобий имижини яратишга ва
халқаро миқёсда обрў-эътиборини кўтаришга кўмаклашадиган
“туристик
ҳудудларга асосланган маркетинг концепцияси”
ни ўлкамизда қўллаб
ривожлантириш лозим. Зероки, ҳудуд маркетингининг бош мақсади - халқаро
рақобат курашида мазкур ҳудуднинг мавқеини кучайтириш ва шуҳратини
оширишдан иборат. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида минтақалар
янгича
6
мазмун-моҳият орттирадилар: минтақалар географик, макон бирлигидан, қиймат
ва истеъмол қийматга эга бўлган ўзига хос маҳсулот (товар)га айланади. Бундай
шароитда туризмни ривожлантиришнинг “тармоқда мавжуд бўлган ресурсга
(ёхуд
қиёсий афзалликка
) йўналтирилган ёндашувидан “мақсадли
бозордаги
мижозларга (ёхуд
рақобатлашув афзалликка
) йўналтирилган ёндашуви”га ўтиш
мақсадга мувофиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: