Туризм, таълим ва и қ тисодиёт тармо қ лар


БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҲУДУДИЙ ТУРИСТИК КЛАСТЕРНИ



Download 7,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/285
Sana12.03.2022
Hajmi7,11 Mb.
#491948
TuriСборник
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   285
Bog'liq
Интеграция туризма, образования и экономики

БУХОРО ВИЛОЯТИДА ҲУДУДИЙ ТУРИСТИК КЛАСТЕРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ 
Давлатов С., Ҳусенов М., 
БухДУ
Маълумки, ҳар бир ҳудуд иқтисодиётининг бирор-бир йўналишда 
ихтисослашуви ундаги мавжуд ресурсларнинг нисбий, баъзан эса абсолют 
устунлигидан келиб чиқиши лозим. Халқаро амалиётда қабул қилинган ушбу 
тамойил, ҳар бир ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг самарали 
параметрларига эга миллий хўжаликларни яратиш имконини берувчи ресурслар 
дастаги мавжудлигини эътироф этади. Фикримизча, Бухоро вилоятида шундай 
кучли дастаклардан бири туризм ва мавжуд туристик ресурслар ҳисобланади.
Туризм жаҳон иқтисодиётининг барқарор ривожланиб бораётган 
тармоқларидан бири ҳисобланиб, ушбу соҳа мутахассислари томонидан 
“келажак индустрияси” сифатида эътироф этилмоқда. БТТнинг “Халқаро туризм 
Барометри” кўрсаткичларига асосан 2014 йилда халқаро кирувчи туристик 
оқимнинг ўсиш даражаси 2013 йилга нисбатан 4,3 фоизни ташкил этган. Агар 
ушбу тенденция сақланиб қолса, 2030 йилда дунё бўйича халқаро туристлар сони 
1,8 млрд. кишига етади [1]. Шу сабабли, туризм соҳаси жаҳон иқтисодиётининг 
кейинги юз йилликдаги ривожланишини белгилаб берувчи тармоқлар қаторига 
киритилган. Бу борада таниқли америкалик футуролог Дж. Нэйсбитнинг 
фикрича, ривожланишнинг кейинги босқичларида туризм ўз кўламига кўра 
фақатгина телекоммуникациялар ва ахборот технологиялари соҳасидан кейинги 
ўринни эгаллайди.
Туризм нафақат ривожланган, балки, ривожланаётган, ҳаттоки, нисбатан 
кам 
ривожланган 
мамлакатлар 
ва 
ҳудудлар 
ижтимоий-иқтисодий 
тараққиётининг қудратли катализатори ҳисобланади. Халқаро меҳнат 
ташкилотининг маълумотларига кўра, бугунги кунда халқаро туризм тизимида 
дунёни меҳнатга лаёқатли аҳолисининг 276845 минг кишиси банддир[2].
Шунингдек, бу тармоқда яратилган битта янги иш ўрни саноат тармоғига 
нисбатан 20 баробар арзонга тушади [3]. Бирор-бир мамлакатга ташриф 
буюрувчи ҳар 30 та турист бевосита битта ёки билвосита иккита янги иш 
ўринларини барпо қилишга имконият яратади [4]. Демак, хулоса қилиш 
мумкинки, ҳудудий иқтисодиётининг бошқа тармоқларга нисбатан туризм 
соҳаси камроқ сарфхаражатлар эвазига кўпроқ иш ўринларини яратиши ва 
валюта тушумларини таъминлаши мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, 
туризмнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти унинг мультипликатив самарасига 
асосланади. Таниқли польшалик олим Ирена Енджейчик таъкидлашича: 
«мультипликатив самара туфайли туризмда яратилган янги битта иш ўрни 
туризм билан боғлиқ бошқа тармоқ ва соҳаларда янги еттита иш ўрнини яратади» 
[5]. Айнан ана шу куч туфайли туризм катта рекреацион имкониятларга эга 
бўлган мамлакат ва ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги 
босқичини бошлаб бериши мумкин. Демак, Бухоро вилоятида мавжуд туристик 


193 
салоҳият, бой тарихиймаданий мерос, қулай табиий-иқлим шароитларидан 
самаралироқ фойдаланган тақдирдагина, ҳудуд иқтисодиётини янада 
юксалтирувчи шундай кучга эга бўлиши мумкин.
Аммо, бугунги кунда Бухоро вилоятида туризм тармоғининг ривожланиши 
ўзининг тўлиқ имкониятлари даражасига етгани йўқ. Ҳудуд миқёсида туризм 
тармоғининг иқтисодиётга таъсирини аниқлаб берувчи кўрсаткичлардан бири 
ушбу соҳада яратилган қўшилган қийматнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги 
улуши ҳисобланиб, 2014 йилда у 0,6 %га (туристик экскурсион ва меҳмонхона 
хизматлари) яқин кўрсаткични ташкил этиб, республика миқёсидаги мос 
кўрсаткичидан 
(ушбу 
даврда 
туристик-экскурсион 
ва 
меҳмонхона 
хизматларининг мамлакатимиз ЯИМдаги улуши 0,25 фоизга яқин) юқори 
бўлишига қарамай, туризмни ҳудуд иқтисодиётининг етакчи тармоқларидан 
бири сифатида ривожлантирувчи баъзи мамлакатлар ва ҳудудларга нисбатан 
анча пастдир (мисол учун, 2014 йилда туризм тармоғининг мамлакат ЯИМдаги 
улуши Мальтада –25,5 %, Кипрда –20,6 %, Юнонистонда – 16,3 %, Испанияда – 
15,7 %, Португалияда 15,6 %, Туркияда 12,6 %ни ташкил этган [2].). Бундан 
ташқари, Бухоро вилоятида туристик хизматлар умумий ҳажмининг жами товар 
ва хизматлар экспорти ҳажмидаги улуши 2014 йилда 6%ни ташкил этди. Бу эса, 
ўз навбатида, туризм тармоғининг ҳудудий иқтисодиётнинг асосий экспорт 
қилувчи тармоғи сифатидаги истиқболини белгилаб беради.
Америкалик иқтисодчи-олим М.Портер дунё миқёсида турли тармоқлар 
доирасида фаолият юритувчи юқори рақобатбардошлик ўринларни эгаллаган 
ташкилотларнинг фаолиятини ўрганиш юзасидан илмий изланишлар олиб 
борган. У ўз тадқиқотлари натижасида, халқаро миқёсда битта 
тармоқдоирасидаги ўзаро рақобатбардош ташкилотларнинг географик 
жойлашуви жиҳатидан тизимсиз равишда турли хил давлатларда сочилиб 
кетмасдан, балки айнан битта давлат, ҳаттоки битта ҳудуд доирасида 
концентрациялашув хусусиятига эга эканлигини аниқлаган. Ушбу ҳолатнинг 
юзага келиши тасодифий эмас. Халқаро бозорда бир ёки бир гуруҳ ташкилотлар 
рақобатбардошликка эришгач, ҳудудий жиҳатдан ўзларига географик жиҳатдан 
яқин жойлашган хомашё етказиб берувчи ташкилотлар, рақобатчи ташкилотлар 
ва бир қатор бошқа ҳамкор ташкилотларнинг иқтисодий фаолияти ва ҳолатига 
таъсир эта бошлайдилар. Шу билан биргаликда, уларнинг ютуқлари мазкур 
ташкилотлар рақобатбардошлигининг ошишига ижобий таъсир этади. Бунинг 
оқибатида “кластер”, яъни бир-бири билан узвий боғланган, ҳамда
рақобатбардошлигини ўсишига ўзаро кўмаклашувчи ташкилотлар уюшмаси 
вужудга келади. М.Портер, ҳудуд рақобатбардошлигини оширишнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучи бўлмиш кластерлар: “ташкилотлар, давлат тузилмалари 
ва бошқа ҳамкорлик ташкилотлари (университетлар) ўртасида ўзаро мулоқот 
ўтиши мумкин (ҳаттоки зарур) бўлган майдонни ташкил этади”, - деб 
таъкидлайди [6].
Бухоро вилоятида мамлакатимизнинг бир қатор бошқа ҳудудларига 
нисбатан кенгроқ доирадаги туристик ресурслар мажмуасининг мавжудлиги, 
унинг ҳудудида нисбатан юқори натижаларни намоён этувчи миллий туристик 
ташкилотларнинг сон жиҳатдан нисбий устунлиги мавжудлиги борасидаги 


194 
тахминни келтириб чиқаради. Бунда миллий туристик ташкилотларнинг битта 
ҳудуд доирасида нисбий концентрациялашуви, ҳудуд рақобатбардошлигини 
оширишда кластерли услубдан фойдаланиш имконини келтириб чиқаради.
Шундай қилиб, Бухоро вилоятида ҳудудий туристик кластерни шаклланиш 
жараёнини таҳлил қилиш мақсадида “интеграл локализация коэффициенти”дан 
фойдаландик. Бугунги кунда “ҳудудий иқтисодиёт”, “минтақавий иқтисодиёт”, 
“иқтисодий география” йўналишида олиб бориладиган илмий изланишларда, 
ҳамда ушбу йўналишда яратилган илмий асарларда муаллифлар томонидан 
бирор-бир ҳудуднинг маълум бир ишлаб чиқариш соҳасига ихтисослашувчи 
даражасини аниқлашда локализация коэффициентидан фойдаланилади.
Фикримизча, мазкур кўрсаткичдан ҳудуднинг туризмга ихтисослашуви 
даражасини, ҳамда ҳудудий туристик кластернинг шаклланиши имкониятларини 
аниқлаш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Ҳудуднинг туризм соҳасига 
ихтисослашуви даражасини аниқлашда қуйидаги таклифни ишлаб чиқдик: 
мамлакат ва ҳудуд миқёсида туризм инфратузилмасининг ривожланганлиги акс 
эттирувчи бир қатор индикаторлар ёрдамида локализация коэффициентлари 
миллий ва ҳудуд даражалари учун алоҳида-алоҳида аниқланади, ҳамда уларни 
таққослама таҳлил қилиш орқали тегишли хулосалар қилинади. 
Бундан ташқари интеграл локализация коэффициенти статистик 
маълумотлардан келиб чиққан ҳолда бутун вилоят учун ҳисобланди. Ваҳоланки, 
ҳудуд чегаралари қисқартирилиб, унинг туризм соҳасига ихтисослашганлик 
даражаси юқори бўлган алоҳида ҳудудлари бўйича ҳисобланганда (масалан, 
Бухоро шаҳри бўйича), локализация коэффициенти оптимал даражадаги 
қийматни қабул қилган бўлар эди. Ушбу ҳолат эса, Бухоро вилоятида ҳудудий 
туристик кластерни шаклланиши ва ривожланиши учун тўлиқ даражада асос 
бўла олади.

Download 7,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   285




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish