41
қилиб белгиланган.
Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
Президенти соврини учун Шаҳрисабзда Амир Темур, Термиз шаҳрида Ҳаким ат-
Термизий хотирасига бағишлаб халқаро турнирлар ташкил этилди. 1992-
1998йилларда
Жанубий Корея, Канада, Япония, Ҳиндистон, Америка, Россия
каби мамлакатларда бўлиб ўтган йирик спорт анжуманларида ўзбек кураши кенг
намойиш қилинди. Натижада 1998 йил 6 сентябрь куни Осиё, Европа ва
Американинг 28 давлати вакиллари иштирокида ўтказилган таъсис конгрессида
Кураш халқаро ассоциациясига (IKA) асос солинди. Давлатимизнинг бевосита
қўллаб-қувватлаши натижасида кураш халқаро спорт тури сифатида кенг
эътироф этилди, “кураш”, “ҳалол”, “таъзим”, “тўхта” ва “ёнбош” каби атамалар
эса халқаро спорт луғати таркибидан мустаҳкам ўрин эгаллади.
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1999 йил 1 май куни
пойтахтимизда кураш бўйича биринчи жаҳон
чемпионатининг тантанали
очилиш маросимида «Мен ишонаман: дунёга машҳур паҳлавонларнинг бебаҳо
хизматлари туфайли халқимиз маънавий турмуш тарзининг ажралмас қисмига
айланган кураш бугундан эътиборан янги ҳаётини бошлайди, янада юксалади,
жаҳон узра кенг тарқалиб, турли миллатларга мансуб миллионлаб кишиларнинг
севимли машғулотига айланади», деган сўзлари ўз исботини топмоқда.
Кураш халқаро ассоциацияси бугунги кунда сайёрамизнинг бешта
қитъасидаги 129 та миллий федерацияни бирлаштирган. Кураш бўйича жаҳон ва
қитъа чемпионатлари, халқаро турнирлар юксак савияда ташкил этилаётир. Бу
мусобақаларда дунёнинг барча қитъасидан номдор полвонлар камтарлик ва
мардонаворлик билан таъзим қилиб, гиламга чиқмоқда, давра айланиб, кураш
тушмоқда.
Бугунги кунга қадар дунёнинг кўплаб мамлакатларида кураш бўйича
500 дан ортиқ халқаро турнир ўтказилди. Юртдошларимиз орасидан 300 дан
кўпроқ спортчи кураш бўйича жаҳон, Осиё чемпионатлари ва халқаро
турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари бўлди.
2017 йил май ойида Термиз шаҳрида ўтган кураш бўйича Ўзбекистон
Республикаси Президенти соврини учун Ҳаким
ат-Термизий хотирасига
бағишланган ХIII халқаро турнирда Жанубий Кореядан келган полвон Хан Су
Ким шундай деган эди: “Кураш фалсафаси, моҳияти ва унинг жозибаси бутун
дунёни лол қолдирмоқда. Халқингизнинг миллий спорт тури Жанубий Корея
ёшлари орасида ҳам кенг оммалашган. Мени ҳам курашнинг мардлик, ҳалоллик,
камтарлик каби эзгу фазилатлар билан йўғрилгани ўзига мафтун этган.”
2017 йил 20 сентябрда Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия
кенгашининг 36-Бош ассамблеясида кураш миллий спорт тури тарихда илк бор
XVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди.
– Осиё олимпия кенгаши томонидан ҳар тўрт йилда ташкил этиладиган ва
қитъа олимпиадаси сифатида эътироф этилган ёзги Осиё ўйинлари нуфузи ва
аҳамияти жиҳатидан Олимпия ўйинларидан кейинги муҳим мусобақадир. Унда
қитъамизнинг барча мамлакатларидан минглаб спортчилар иштирок этади. Шу
боис мазкур ўйинлар дастуридан жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга, барча
қитъаларда ривожланиб бораётган
спорт турлари жой олади, – деди Кураш
42
халқаро ассоциацияси матбуот котиби Жамшид Намозов. – Курашнинг XVIII
ёзги Осиё ўйинлари дастурига расман киритилиши бу йўналишда залворли
қадам қўйилганидан, унинг халқаро спорт ҳамжамияти томонидан кенг эътироф
этилаётганидан далолатдир.
Президентимизнинг “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий қарорида сўнгги
йилларда эришилган
натижалар билан бирга мазкур спорт турининг янада ривожланишига тўсқинлик
қилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш, курашни аҳоли, айниқса, вояга
етмаганлар ва ёшлар ўртасида янада ривожлантириш ҳамда оммалаштириш,
ўсиб келаётган авлодда миллий ифтихор ва ватанпарварлик туйғусини
мустаҳкамлаш, шунингдек, жамиятда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва
жаҳон спорт майдонида юқори натижаларга эришишни таъминлаш бўйича қатор
вазифалар белгилаб қўйилди.
Қарорда курашни оммалаштириш бўйича амалга оширилаётган
ишлар замон талабларига жавоб бермаётгани, қобилиятли курашчиларни
аниқлаш ва саралаш ҳамда уларнинг машқ қилиши, шунингдек, мураббий ва
ҳакамларни тайёрлашнинг самарали механизмларини
жорий этиш имконини
берадиган клуб ва секцияларнинг яхлит тизими шакллантирилмагани, халқаро
мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантиришнинг самарали
тизими жорий этилмагани, зарур моддий-техник база ва спорт
инфратузилмасининг етарли эмаслиги, спорт анжомларини ишлаб чиқиш йўлга
қўйилмаганлиги спортчилар машғулотларини талаб даражасида ташкил этишга
ҳамда кураш бўйича халқаро мусобақаларни ўтказишга тўсқинлик қилаётгани
таъкидланган.
– Дарҳақиқат, курашни жаҳон миқёсида ривожлантириш ва
оммалаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган ҳолда
ушбу спорт
турининг асл Ватани – мамлакатимизда ёшларни кураш билан шуғулланишга
имконият яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида жиддий
камчиликларга йўл қўйилди, – дейди мураббий Ризомат Солиев. – Ҳудудларда
секциялар фаолияти курашнинг фидойи жонкуярларининг сайи-ҳаракатлари
билангина юриб турди. Ҳатто, кураш юртимизда жорий қилинган уч босқичли
узлуксиз спорт ўйинлари дастуридан ҳам чиқарилди. Натижада кўплаб
полвонлар Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турларига ўтиб
кетишга мажбур бўлди.
Қарорда белгиланган курашни янада ривожлантириш ва оммалаштириш
бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш, Нукус шаҳри ва
вилоят марказларида кураш миллий спорт тури марказлари, ҳар бир туман ва
шаҳарда замонавий спорт клублари ва секцияларини ташкил этиш, кураш бўйича
республика, халқаро мусобақа ва турнирларни доимий асосда ташкил этиш ва
ўтказиш, ушбу спорт тури билан шуғулланувчи ёшларнинг олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул
квоталарини ошириш, жаҳон
стандартларига жавоб берадиган “яктак” спорт кийимлари ва “кураш
гилам”ларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, курашни “Умид ниҳоллари”,
“Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари дастурига киритиш сингари
кўплаб вазифалар келгусида курашнинг янада равнақ топишига, унинг