12.3. Туристларнинг экскурсия қилишдан масади
Экскурсияда асосий ҳикоя формалари бўлиб тасвир, кетма-кетлик, санаш ва объект лар тўғрисида маълумотларни тушунтириш, ўзаро ички боғлилик ва боғланишлар мазмунини очиб бериш, изоҳлаш, жараён мобайнида диққатни объект хусусиятларига қаратиш, кўрсатма бериш, объект кузатувининг тўғри олиб борилиши билан боғлиқ экскурсовод тавсиялари киради. Экскурсия шаҳарлараро саёҳат қилишнинг норасмий формаси ҳисобланади. Муносабатлар сайёҳат жараёнида юзага келади ва унинг босқичлари билан бирга ривожланиб боради. Экскурсия жараёнида муносабатларнинг очиқ характердалиги, ижтимоий синфларнинг йўқлиги, ҳар бир турист муносабатининг қамровини кенг айтириш муҳимдир, экскурсия бу хусусиятларни специфик воситалар ёрдамида етказилишини таъминлайди. Шундай қилиб, аудитория доимий равишда экскурсовод ва объектлар билан ўзаро муносабатда бўлади. Саёҳат эса ўз ўрнида экскурсовод, объектлар ва экскурсиячилар муносабатларининг натижасидир. Экскурсия давомида аудиторияни ажратувчи ва бирлаштирувчи белгилар пайдо бўлади. Бирлашувчи белгиларга Экскурсиячи ва экскурсовод орасидаги муносабатнинг мавжудлигини кўриш, эшитиш, умумийлик иссиқ, бир-бирига таъсир этиш (эмоция) умумий диққатнинг жалб этилиши саёҳатга қадар тўпланган туристлар аудиторияни ташкил қилмайди. У фақат диққатнинг бир жойга жалб қилинишидан кейингина экскурсовод аудитория ҳамоҳанглиги, уларнинг психофизиологик ва ижтимоий ҳамоанглиги шароитида кайфиятнинг яхши бўлиши, уларнинг барчаси экскурсиянинг яхши кечиши учун замин яратади. Маълумки, экскурсиячилар тушунчаси турличадир. Экскурсиячилар тушунчаси даржасини аниқлаш учун типологик гуруҳлар қўлланилади: таиатдан экскурсиячилар саёҳат мавзуси билан қизиқиб ва керакли маълумотларни олиш учун интилганлар.
Экскурсиячилар, қайсики саёҳатни кутиб ва эшитибгина қолмай, балки бунда фаол қатнашишни холайдилар, лекин баъзи сабабларга кўра, саёҳатга ёмон кайфиятда келишади ва саёҳатни бузишга қодирдирлар. Улар саёҳатга ўзларининг ҳоҳишисиз келишган. Бу экскурсиячиларни лаёқатсиз деб аташ мумкин, чунки улар саёҳатга кўп ҳам қизиқмайдилар. Булар экскурсаводлар душманидир. Касб ёш ёки маълумотига қараб экскурсиячилар аудиторияси таркиби бир хил бўлиши мумкин. Экскурсиячилардиатини саёҳатга жалб илиш учун ўйлаш, қабул қилиш ёки тушуниш, хотира, маъно ва экскурсаводдан келаётган маълумотларни қайта ишлаш ва ўзлаштириш, психологик жараёнларда аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |