9.2. Ресторанларда таннархга таъсир қилувчи омиллар Охирги 50 йилда меҳмонхоналардаги кузатилган муаммолар ресторанларда кузатилмади. Чунки, ресторанлар меҳмонхона бўлимлари ичида қуйи бўлим, булар ўз фаолиятини юргизадилар. Фақат охирги йилларда катта ресторанларнинг ва занжир ширкатларнинг ривожланиши билан бирга бу бўлимларда ташкил қилиш функцияси катта бир аҳамият касб этди. Катта ресторанларда бошқарувчи 2 та йўналиш бўйича жавобгар бўлади. Назоратчи (кассир ва ходимлардан жавобгардир) ва бошқарувчининг ёрдамчиси бўлимларда ишлаб чиқариш, сотиб олиш ва ичимлик ишлаб чиқариш ресторандан ҳосил бўлади. Ташкилий (организацион) жадвалларнинг 2 та аҳамиятли омили мавжуддир:
Ресторанларнинг кўламига кўра қилинадиган асосий ишларда унчалик фарқли аҳамиятли эмасдир.
Овқат сервисининг муваффақиятли бўлиши учун персоналларўртасида таъсирчанлик ва мувофиқлаштириш жуда аҳамиятлидир. Шуни эсдан чиқармаслик керак бўлган бошқа бир хусусда овқат сервиси шахсий муносабатларга боғлиқ бир индустриядир.
Америкада 1 йилда ишлаб чиарқилган озиқ-овқат ва ичимликнинг тўртдан бир қисми турар жойларидан ташқарида меҳмонхона ва ресторанларда истеъмол қилинмоқда. Давлатнинг чакана савдосида тўртинчи ўринни эгалламоқда.
Меҳмонхоналарда овқат ва ичимлик сотиш даромади хона сотиш даромадига тэнг , ҳаттоки кўпроқ бўлиб даромаднинг 50% га яқинини ташкил қилмоқда. Ресторан бўлими хизматларининг жуда кўп куч, турли хил ва юқори даражада жавобгарлик ишлар бўлганлиги қабул қилинса ҳам, ҳаммаси текширилганида, жами комплекс ишларнинг овқат-ичимлик бўлимининг яхши ташкил қилиниши орқали жуда оддийлаштирилиши ва яхши тарбия кўрган, етарли тажрибага эга бўлган бошқарувчи томонидан қулайлик билан бошқарилиши аниқдир. Меҳмонхоналарда овқат сервиси жуда яхши йўлга қўйилганлиги ва хусусиятли инсон кучи манбаи билан қўллаб- қувватланганлиги тақдирда фойдали бирор муассаса бўлади. Ривожланган бир меҳмонхонанинг овқатланиш сервисида 5 та асосий қуйи бирлик бордир. Овқатланиш ва ичимлик бўлимининг энг аҳамиятли вазифаларидан бири овқат ва ичимлик таннархини назорат қилишдир. Чунки, тайёрланган порцеларнинг вақтида сотилиши, омборга ва ошхонага келтирилган бир неча кунлик моддаларни тез бузилмаслиги каби вазиятлар таннархларни оширади. Яхши натижага эришиш учун сотиб олишдан сотишгача бўлган озиқ-овқат ва ичимликнинг ҳар бир вақтини алоҳида тушуниш керак бўлади. Овқат ва ичимлик бўлими бошқарувчиларининг бу омилларни доимо кўз остида тутишлари ва фаолиятларнинг салбий таъсир кўрсаткичларига имкон бермаслик мажбурияти бордир. Шуни унутмаслик лозимки, меҳмонхонанинг хўжалик-чиқими бўлиб, овқат ва ичимлик харажатларига кетмоқдадир.