16.3. Туризмдақўшимча қиймат солиғи. Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан Испания ва Греция солиқлар амортизация ажратмалари ва оборот учун солиқлар тўлаш бўйича сармоядорларга имтиёзлар берадилар. Баъзи мамлакатларда корхоналар фаолиятининг дастлабкн йилларида уларни даромад солиғидан озод этиш, шунингдек, қўшимча қиймат солиғини тўлашда имтиёзлар бериш амалиёти қўлланилади. Бундан ташқари мещмонхоналар учун асбоб-ускуналар ва саёщат учун транспорт воситаларини импорт қилиш пайтида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (умуман озод қилишгача) берилади.
Европа Иттифоқи мамлакатлари туризм ва мещмонхона фаолияти учун 6-25% атрофида бўлган қўшимча қиймат солиғини (++С) тенглаштиришга йўналтирилган сиёсатни олиб боришади. Мисол учун, Германия ва Люксембургда ўртача ++С миқдори 15% қилиб белгиланган. Дания ва Швецияда максимал ++С миқдори 25%га тенг.
Испанияда жойлаштириш учун ++С ўртача 7%ни ташкил қилади ва мещмонхона даражасига қараб ўзгариши мумкин, овқатланиш (ресторан хизматлари), автомобилларни ижарага олиш учун ++С эса 16%гача етади.
Грецияда жойлаштириш ва овқатланиш учун ++С 8%ни ташкил қилади ва щукумат номавсумий пайтларда туристик хизматлар кўрсатувчи фирмаларга имтиёзлар тизимини ишлаб чиққан.
Францияда туризм фаолияти учун ++С ўртача 10%ни, шу жумладан жойлаштириш учун 6%ни, овқатланиш хизматлари учун 19%ни ташкил қилади.
Австрияда жойлаштири ва овқатланиш учун ++С 10% миқдорида белгиланган. Лекин туристик солиқлар тўғрисидаги федерал қонунга асосан барча туристик ташкилотлари щар бир туристнинг яшаши учун мащаллий тўлов тўлайдилар (жамоа щудудида-жамоага, курортларда-курорт жамғармасига). Тўлов миқдори мавсумга қараб ўзгариши мумкин, бунда шифохона беморлари (6 ёшгача бўлган болалар, мактаб ўқувчилари ва талабалар) бу тўловлардан озод этилган.
Европанинг баъзи мамлакатларида туристик ташкилотлар коммунал хизматлар учун имтиёзли тарифлардан фойдаланадилар. Кўпчилик щолларда туристик фирмалар валюта даромадининг 20%гача бўлган қисми даромад солиғидан озод қилинган.
Давлат томонидан шунингдек янги туристик объектларнинг қурилиши учун ерларни паст нарщларда сотиш ва маълум муддатга ижарага бериш (Кипрда 99 йилга, Исроил ва Туркияда 49 йилгача) йўли билан рағбатлантирилади, бунда ижара муддати тугагач яна шунча йилга чўзилиши мумкин.
Атроф-мущитнинг тез суръатлар билан ифлосланиб кетаётганлиги муносабати билан туризм сощасидаги давлат сиёсати кўпроқ атроф-мущит мущофаза қилишга йўналтирилмоқда. Бир қатор мамлакатларда туризмда атроф-мущитни щимоя қилишни щам режалаштиришни назорат қилувчи махсус щайъатлар фаолият юритадилар (Буюк Британия, Франция, Скандинавия давлатлари).
1992 йилда Рио-де Жанейро шащрида Жащон туризм ташкилоти XXI аср учун иш дастурини қабул қилган бўлиб, унга 182 давлат бириккан. Ушбу дастурнинг амалга оширишда асосий ваколат туризм бўйича давлат муассасаларига берилган. Режа узоқ муддатли дастурларни яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган уч асосий қуролга урғу беради:
-одамлар ва атроф-мущитни щимоя қилишни назарда тутувчи янги таварлар ишлаб чиқиш ёки амалдаги чораларни кучайтириш;
-нарщдан, тайзиқ ўтказиш механизми сифатида фойдаланиш;
-туризм индустриясида ишлаб чиқариш жараёнлари ва мащсулот тозалигини кафолатлаш учун мўлжалланган дастурларни яратиш.
Давлат идоралари туризмда узоқ муддатли дастурларни яратишда етакчи ўринга эга. Бир қатор мамлакатлар бундай дастурларга эга (Россия, Финляндия, Австрия, Филлипин ва бошқалар).
XXI аср учун иш дастури туризм бўйича давлат идоралари олдига қуйидаги асосий масалаларни қўяди:
-назорат қилувчи иқтисодий ва бошқа тизимларни камайтириш;
-туризмнинг иқтисодиётга, жамиятнинг ижтимоий ва маданий хаётига ва атроф-мущитга таъсирини бащолаш;
-туризм сощасида хизматчи кадрлар тайёрлаш;
-туризмнинг узоқ муддатли барқарор тараққиётини режалаштириш,
-ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида маълумот алмашиш;
-жамият барча қисмларининг туризмни ривожлантиришда қатнашуви;
-янги турмащсулот тушунчаси;
-амалга оширилган чора-тадбирлар натижаларини бащолаш;
-халқаро фаолиятда щамкорлик ўрнатиш.
Дастурнинг биринчи вазифаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
-дастур мақсадларини амалга ошириш билан шуғулланувчи, туризмнинг ривожига йўналтирилган мавжуд миллий, халқаро ва бошқа тизимларнинг фаолиятини бащолаш;
-туризмнинг хусусий ва давлат тармоқлари ўртасида щамкорлик;
-туризм тармоғига солиқ ва тўловлар солиш шу тариқа белгиланиши керакки, туризм инфратузилмасини кенгайштириш, атроф-мущитни яхшилаш ва бошқа мақсадлар учун етарли маблағлар бўлсин;
-товар ва хизматлар учун туризм билан боғлиқ экологик харажатларни хисобга олувчи нарщларни кафолатловчи иқтисодий чора-тадбирлар қабул қилиш. Иқтисодий рағбатлантирувчи чоралар шунингдек туристик фирмаларнинг атроф-мущитни мущофаза қилиш борасидаги ютуқларини рағбатлантириш учун щам ишлатилиши керак.
Иккинчи вазифа ўз ичига туризм тараққиёти жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий ва маданий щаёти учун оқибатларини бащолашни олади. Бу эса ўз навбатида сув ресурслари, электр қуввати, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, туризм сощасида иш билан таъминлаш, мащаллий ащоли қатнашуви сиёсатининг мавжудлиги, атроф-мущит, маданий, табиий ва тарихий қадриятларни мущофаза қилиш каби масаларни кўриб чиқиш заруратини туғдиради.
Туризмда кадрлар тайёрлаш ва режалаштириш дастури мущим щисобланади. Мактабларнинг ўқув режаларига туризм экологияси бўйича ўқув курсини киритиш тавсия қилинмоқда. Кадрларни назарий ва амалий жищатдан тайёрлаш мақсадида давлат туристик ташкилотлар ва профессионал туристик бирлашмалар хусусий сектор билан щамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқдир.
Хулоса. Умуман олганда туристларни шахсий суғурта қилиш, суғурталашнинг хавфли бир тури бўлиб, унинг асосий хусусияти (аҳамияти) қисқа муддатлилиги шунингдек суғурта ҳолатида содир бўлиши мумкин бўлган катта даражадаги зарарлардадир. Асосан туристларни шахсий суғурта қилиш ҳодисаларига бахтсиз воқеалардан суғурталаш, касалликлардан суғурталаш, ўлим ёки қурбон бўлиш ҳодисалари киради. Афсуски, бизнинг кўпгина фуқароларимиз “Агар бундай бўлсачи-ёки ундай бўлсачи?” деган фикр билан бўлиб, яъни ишониб-ишонмай кўнгли суғурта қилиш хизматларидан тўлмаганлиги сабабли, туристик сафарларга чиқаётган пайтида олдиндан ўзини суғурталаш ҳаёлига ҳам келмайди. Бизнинг Республикамизда ҳам туристларни суғурталашда чет эл туристик суғурта кампаниялари билан алоқани мустаҳкамлашни жоиз деб биламиз. Ҳозирги бозор иқтисодиётиига ўтиш жараёнида чет эл тажрибаларидан фойдаланиш туристларимиз учун ҳам суғурта компаниялари учун ҳам жуда катта фойда келтиради деб ўйлаймиз.
Хулоса. Умуман олганда туристик ташкилотлардан олиндиган солиқ таърифлари Ҳар бир давлатнинг ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Мамлакатимизда ҳам туризмда солиқ тизимини такомиоллаштириш бўйича бир қанча имтиёзлар яратилмоқда. Хорижий малакатларда туристик компаниялар бир қанча солиқ тўловидвн озод қилинган. Жумладан Испания, Греция, Германия давлатларида солиқ механизми анча такомиллашган. Ушбу давлатларнинг тажрабаларидан мамлакатимиз туризми сохасида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Бу эса мамлакатда туризмнинг ривожланишига катта туртки бўлади. Ҳозирги бозор иқтисодиётиига ўтиш жараёнида чет эл тажрибаларидан фойдаланиш туристик компанияларга яратиладиган солиқ имтиёзларида жуда катта фойда келтиради деб ўйлаймиз.