Тура акадан


ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ ТАРТИБИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ



Download 1,05 Mb.
bet23/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ДАВОЛАШ ТАРТИБИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРАЛАРИ
Таносил касалликларидан азият чекаётган шахслар уларда касаллик ташҳислангандан ва у даволаш-профилактика муассасасида клиник ва лаборатория тасдиғидан ўтгандан кейин бутун даволаниш даври давомида ҳамда назорат кузатуви даври давомида то ҳисобдан чиқарилгунча бемор деб ҳисобланадилар.
Даволаниш амалдаги йўриқномаларга мувофиқ олиб борилади, бироқ ҳар бир алоҳида ҳолатда индивидуал ёндашув ҳисобга олинади.
Зарур ҳолларда бемор қўшимча тарзда даволанади, уни ўтказиш беморнинг тиббий картасида даволаниш усули, фойдаланилган дори-дармонлар ва уларнинг миқдорлари, даволаниш давомийлиги кўрсатилган ҳолда қайд этилади. Шифокор бу ҳақда беморга оғзаки шаклда, зарур бўлганда – беморнинг тиббий картасида тилхат олиш билан хабар қилади. Шуни ҳисобга олиш жоизки, тузалганликни назорат қилиш даври даволаниш жараёнига киритилади, бусиз беморнинг тузалгани ҳақидаги масалани ҳал қилиш мумкин эмас.
Захмнинг юқумли шакллари билан оғриган беморларга шифохона шароитида даво олиш тавсия этилади.
Айрим ҳолларда, ТТКД бош шифокорининг қарори билан, ижтимоий мослашган шахс бўлган беморлар, ЎзР ССВ томонидан тасдиқланган “Жинсий йўл билан юқадиган касалликларни олдини олиш, ташҳислаш ва даволаш бўйича қўлланма” (Тошкент, 2004)га мувофиқ, амбулатория шароитида даволанишлари мумкин.
ЖЙБЮИнинг асорат берган шакллари билан оғриган беморлар ва ҳомиладор аёллар, шунингдек туғма захм қайд этилган болалар асосан Тери-таносил касалликлари диспансерларидаги шифохона шароитларида даволанадилар.
Ўткир, асорат бермаган ЖЙОЮИ шакллари билан оғриган беморлар, одатда, ихтисослаштирилган (тери-таносил) даволаш муассасаларида шифохона ёки амбулатор шароитларида даволанадилар. Бундай беморларни касалхонага ётказиш хасталик оғирлигига қараб тиббий кўрсатмалар бўйича амалга оширилиши мумкин.
Шифокор таносил касаллигини даволаш режасини оғзаки шаклда беморга маълум қилади. Даволаш тугагандан кейин бемор даволаниш учун даволаш-профилактика муассасасида бўлгани ёки даволаниш тугагандан кейин клиник-лаборатория назорати остига олиш учун мурожаат қилгани санаси ҳақида хабардор қилинади (беморни касаллик тарихида ёки амбулатория беморининг тиббий картасида белгилаб қўйилади).
Руҳий касалликларга чалинган беморлар, жумладан гиёҳвандлик ва сурункали алкоголизмдан азият чекаётган беморлар; бир вақтнинг ўзида асосий (соматик) касалликни даволашга муҳтожлар (соматик паталогиянинг дерматовенерологик касалликдан устунлиги ҳамда интенсив ва реанимацион терапия шароитида даволанишни тақозо этадиган), ўткир юқумли касаллик билан касалланган беморлар; сил касаллиги билан оғриган беморларга тери-таносил касалликлари стационарларига йўлланма берилмайди. Кўрсатиб ўтилган беморларни даволаш, бир вақтнинг ўзида таносил касаллигидан, ҳудудий тери-таносил касалликлари муассасаси мутахассисларининг кузатуви остида тегишли стационарларда олиб борилади.
Тиббиёт ходимларининг аҳоли ўртасида олиб борадиган санитария-ташвиқот ишлари жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларни кенг кўламда олдини олишнинг самарали воситасидир.
Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияли беморлар даволанадиган даволаш-профилактика муассасаларида шифокорлар беморлар билан ушбу касалликларни олдини олиш масалалари бўйича маърузалар ва суҳбатлар ўтказиш орқали санитария-ташвиқот ишлари олиб борадилар. Худди шу мақсадда саломатлик бурчаклари, савол-жавоблар стендлари ташкиллаштирилади, санитария ахборотномалари ва санитария-ташвиқот адабиётлари (эслатмалар, варақалар ва бошқа материаллар) тарқатилади, ушбу мавзуларда кинофильмлар намойиш қилинади.
Аҳоли кенг қатламлари ўртасида санитария-ташвиқот ишлари “Саломатлик марказлари” режалари бўйича ўтказилади. Уни бажаришга шифокор-дерматовенерологлар, акушер-гинекологлар, педиатрлар, ҳуқуқшунослар ва бошқа мутахассислар жалб қилинади. Бу ишларни ўтказиш жойлари, даволаш-профилактика муассасаларидан ташқари, корхоналар, ўқув ташкилотлари ётоқхоналар ва бошқа муассасалар бўлиши мумкин.
Маъруза ва суҳбатларни ўтказишда таносил касалликларини олдини олишнинг шахсий гигиенасига алоҳида эътибор бериш лозим. Тингловчиларни қонунчиликнинг таносил ва бошқа урогенитал инфекцияларни назорат қилиш бўйича асосий қоидалари билан таништириш ҳамда қонун бузилганда жавобгарликка тортилиш ҳақида огоҳлантириш тавсия этилади, бунда касалланишни сир сақлаш қонун билан муҳофаза этилишини ҳам албатта қайд этиш лозим.

“Даволаш профилактика муассасаларининг


ЖЙОЮИни назорат қилиш иши
тўғрисидаги қўлланмали кўрсатма” га
10.1. илова
Эгасига фақат шахсан топширилади

Фуқаро______________________га




ЙЎЛЛАНМА

Тери-таносил касалликлари диспансери (хонаси, бўлими, поликлиника, касалхона, тиббий қисм хонаси (кераклиси тагига чизилсин) Сизни _____________да (сана) _____________соатда шифокор __________ ҳузурига таклиф этади. Манзил:____________________.


______________________________________________________________
қирқиш чизиғи
Йўлланмани олдим:
ИМЗО____________________________
Сана " " _________________
(диспансернинг (бўлим, хонанинг) участкаси ҳамширасида қолади)
“Даволаш профилактика муассасаларининг
ЖЙОЮИни назорат қилиш иши
тўғрисидаги қўлланмали кўрсатма” га
10.2. илова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Муассаса номи ________________________________


Классик таносил касалликлар билан касалланган шахс учун





Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish