Тура акадан



Download 1,05 Mb.
bet24/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

А Х Б О Р О Т

Мен, ________________________________________________________


Ф.И.Ш., туғилган йили
Турар жой манзилим________________________________
______________________________________________________________

Ёзма тарзда шуни тасдиқлайманки, ушбу санада менга:


- ______________________ шаклдаги таносил касаллиги юққани ҳақида тушунтириш берилди;


- Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддасида кўзда тутилган жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдим;
- менинг таносил касаллигидан даволанишим тартиби ва муддатлари ҳақида тушунтириш берилди;
- менинг оиладаги, жинсий ҳаётдаги, кундалик турмушдаги, ишдаги ва даволаниш муассасадаги хулқ-атворим қоидалари тушунтирилди;
- мен донор бўла олмаслигим ҳақида огоҳлантирилдим;
- даволовчи шифокорнинг барча тавсиялари ва кўрсатмаларига албатта риоя қилишим зарурлиги тушунтирилди.
Мен «Таносил касалликлари » тўғрисида маълумот олдим.
Беморнинг имзоси___________________________
Даволовчи шифокор имзоси______________ __________20 й.,
шаҳар___________________________________________
Даволаш муассасаси номи ________________________
Стационар бемор картаси ёки тиббий картаси рақами _____ .

“Даволаш профилактика муассасаларининг


ЖЙОЮИни назорат қилиш иши
тўғрисидаги қўлланмали кўрсатма” га
10.3. илова


Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияли беморга
Э С Л А Т М А
Ҳозирги вақтда инфекцияларнинг 30га яқин тури (захм, сўзак, юмшоқ шанкр, венерик лимфогранулема, урогенитал хламидиоз, урогенитал уреамикоплазмоз, ЦМВ, аноурогенитал учуқ, урогенитал кандидоз, ўткир учли кондиломалар, трихомониаз, ОИВ ва бошқалар) жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар ҳисобланади.
Ушбу касалликлар одамга жинсий йўл орқали юқади, бироқ маиший йўл билан юқиши эҳтимоли бор. Оила аъзолари ва атрофдаги шахсларни маиший йўл билан касаллик юқишидан эҳтиёт қилиш учун бемор кундалик турмушда қуйидаги гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим:

  • танасини, оғиз бўшлиғини, қўлларни, ички кийим ва ўрин-кўрпа жилдларини тоза тутиши;

  • алоҳида сочиқ ва жилдлардан, дастрўмолдан, тиш щёткаси, мочалка, пардозлик буюмларидан, шунингдек овқатланиш ва ювиниш учун алоҳида идишлардан фойдаланиши; бу буюмларни тоза сақлаши;

  • бошқа шахсларга фойдаланиш учун ўзининг охиригача чекиб бўлинмаган сигареталарини, ўзидан қолган овқат ва ичимликларни, ўз ички кийимлари ва жилдларини бермаслиги.

Бундан ташқари, захм бемор онадан болага ўтиши мумкин. Болада туғма захмни олдини олиш учун, ҳомиладорлик пайтида профилактик даволаш муолажалари олиб борилади.
Илгари даволанган аёллар даволовчи шифокорга ҳомиладор эканлигини маълум қилиши ва махсус профилактик даволанишдан ўтиши лозим.
Захм бемор шахсдан соғлом одамга қон қуйилганда ҳам юқиши мумкин. Шу боис захм билан касалланган беморларга, илгари ушбу касалликни бошидан кечирган шахсларга донорлик қилиш, бошқа одамга қуйиш учун қон бериш, ҳаттоки бир марта бўлса ҳам, қатъиян ман этилади.
Сўзак, захм каби касалликлар нафақат жинсий, балки маиший йўл билан ҳам ўтиши мумкин. Болалар бемор онадан ёки бошқа катталардан умумий мочалкадан, сочиқдан, ўрин-кўрпадан, тунги тувак ва бошқа буюмлардан фойдаланганда касаллик юқтиришлари мумкин. Чақалоқ туғруқ пайтида бемор онадан сўзакни юқтириши мумкин. Бунда боланинг шиллиқ пардаси шикастланади. Янги туғилган чақалоқлар ва катталар кўзи сўзаги – хавфли касаллик бўлиб, кўрликка олиб келиши мумкин.
ЖЙОЮИ юқишининг асосий йўли – жинсий йўл. Захм, сўзак, хламидиоз ва бошқа ЖЙОЮИ юқтирган одам шифокорга жинсий алоқада бўлган барча шахслар ҳақида хабар бериши тавсия этилади. Текширувлардан сўнг бу шахслар орасидан касаллик тарқатган одам (манба) аниқланади. Қолганларга, алоқа қачон бўлганига қараб, касаллик юқтирган бўлсалар, тегишли даволаш муолажалари тайинланади, агар касаллик юқтирмаган бўлсалар, профилактик йўл билан олдини олиш мумкин. Шу сабабли инфекциянинг янада тарқалишини олдини олиш учун барча алоқалар ҳақида иложи борича эртароқ хабар бериш лозим.
Захм, сўзак, трихомониаз, хламидиоз ва бошқа ЖЙОЮИларни даволаш мумкин, бироқ даволаниш жуда катта тартиблиликни, қатъийликни ва покизалиликни, шифокорнинг барча кўрсатмаларига ва муайян тартибда қатъий риоя этилишини тақозо этади.
Бемор:

  • ўзига белгиланган барча даволаш муолажаларини даволаш-профилактика муассасасида олиши;

  • навбатдаги муолажа ва навбатдаги даволаниш курсларини олиш учун шифокор ҳузурига белгиланган муддатда тартибли келиши;

  • оилада, турмушда ва ишда шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши лозим.

Йўл қўйилмайди:

  • даволаниш пайтида муолажаларини ўтказиб юбориш;

  • шифокорнинг тушунтиришларига қарамай, даволанишдан ва назорат кузатувидан бош тортиш;

  • даволаниш пайтида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;

  • ўзини ўзи даволаш билан шуғулланиш;

  • жинсий алоқага йўл қўйиш .

Ушбу тавсияларга риоя қилинмаса даволаниш самарасиз бўлиши мумкин. Бунда захм билан касалланган беморларда бир неча йилдан кейин ички органларнинг ва нерв тизимининг оғир шикастланиши юз бериши эҳтимоли бор. Сўзак билан касалланган беморларда жинсий аъзолар тизимининг турли хил яллиғланиш жараёнлари бошланиши мумкин, бу эса бепуштликка олиб келади.
Даво тугаганидан сўнг беморлар муайян вақт Тери-таносил касалликлари диспансери кузатувида бўладилар. Кузатув пайтида беморлар назорат текширувлари ўтказиш учун мунтазам келиб туришлари лозим. Назорат муддатларига қатъий риоя этилиши касалликнинг оғир оқибатларини олдини олишга ёрдам беради. Назорат даври тугаганидан кейин якуний текширув ўтказилади, у мусбат натижа берганда бемор тери-таносил касалликлари диспансери (бўлим, хона) ҳисобидан чиқарилади.
Агар бемор бошқа шахсларга қасддан таносил касалликларини (захм, сўзак, юмшоқ шанкр, донованоз, таносил лимфогранулемотози) юқтирса, шунингдек, ушбу касалликларнинг тарқалишига олиб келувчи ҳаракатларни қилса, у Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг 113-моддасига биноан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

ЁДИНГИЗДА БЎЛСИН! Захм, сўзак ва жинсий йўл орқали юқадиган бошқа инфекциялар юқумли ва хавфлидир. Беморнинг ўз саломатлиги ва бошқа кишиларнинг соғлиғи унинг қанчалик онглилигига боғлиқ.


ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг


2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
11-Илова



Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish