ЖЙОЮИни ТАШҲИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ СИНДРОМ УСУЛИДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА
Й Ў Р И Қ Н О М А
Профилактик тадбирларни янада кучайтириш ҳамда ЖЙОЮИ/ОИВ/ОИТСнинг, айниқса аҳолининг заиф қатламлари орасида тарқалишини олдини олиш мақсадида қишлоқ врачлик пункларида (ҚВП), “дўстона” хоналарида ЖЙОЮИни ташҳислаш ва даволашнинг синдромал усули жорий этилади.
ЖЙОЮИни ташҳислаш ва даволашнинг синдромал усулини қуйидаги ҳолларда қўллаш лозим:
ЖЙОЮИ бўйича эпидемиологик вазият мураккаб бўлганда, яъни беморнинг аҳволи касаллик қўзғатувчини аниқлаш учун лаборатория тадқиқотларини ўтказиш имконини йўқлигида;
хавфли гуруҳ вакилларининг қайтадан мурожаат қилиши ва тиббий текширувларни давом эттириши эҳтимоли паст бўлганда;
лаборатория бўлмаганда (узоқ минтақаларда).
УАШ ва дерматовенерологларни ЖЙОЮИни ташҳислаш ва даволашнинг синдромал усулига ўқитиш ЎзР ССВнинг 2005 йил 4 апрелдаги 140-сон буйруғи билан тасдиқланган “ЖЙБЮИни ташҳислаш ва даволашнинг синдромал усули бўйича қўлланма” асосидаги дастур бўйича дипломга тайёргарликдан кейин ўтказилади.
ЖЙОЮИни ташҳислаш ва даволашнинг синдромал усулини яхши ўқитилган юқори малакали тиббий ходимлар олиб бориши лозим.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
15-Илова
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА ГОНОКОКЛИ ОФТАЛЬМИЯНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Янги туғилган чақалоқлар офтальмияси йирингли конъюнктивит бўлиб, бир ойдан кам бўлган чақалоқларда кузатилади.
ушбу касалликнинг энг кенг тарқалган сабаби сўзак ва хламидиоздир.
Янги туғилган чақалоқларда кўз сўзагини олдини олиш қуйидагилардан иборат:
сўзак ҳамда кичик чаноқ аъзоларининг яллиғланиши билан боғлиқ касалликлар билан касалланган ҳомиладорларни ўз вақтида аниқлаш ва даволаш;
янги туғилган чақалоқларнинг кўзларига туғилганидан кейин дарҳол керакли ишлов бериш;
чақалоқ туғилиши билан, унинг кўзларини тиббиёт докасидан тайёрланган қуруқ ва тоза тампон билан артиш керак;
сўнгра 0,5 – 1% ли эритромицинли кўз малҳами ҳар иккала кўзнинг пастки конъюнтивал халтачаларига қўйилади;
шуни ёдда сақлаш керакки, чақалоқ эндигина туғилганда унинг кўзлари одатда шишган ва уларни очиш қийин бўлади. Албатта кўзни очишга ҳаракат қилиш ва мазни қовоққа эмас, балки конъюнктива халтачага қўйиш лозим.
Кўз инфекциясини олдини олиш барча чақалоқларда олиб борилиши лозим, туғруқ табиий кечгани, ёки жарроҳлик Кесеров усули билан олиб борилганининг аҳамияти йўқ. Кўп марталик тюбиклардан кўра бир марталик тюбиклардан фойдаланиш афзалроқдир.
Касалхонанинг ичида инфекция тарқалишини олдини олиш учун болаларнинг шахсий гигиена буюмлари тоза тутилиши зарур.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
16-Илова
Do'stlaringiz bilan baham: |