ДЕРМАТОВЕНЕРОЛОГ-ШИФОКОР ВА УМУМИЙ АМАЛИЁТ ШИФОКОРИ (УАШ)НИНГ ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА ЖЙОЮИГА ҚАРШИ КУРАШДАГИ ЎЗАРО УЗВИЙЛИК БЎЙИЧА
ИНСТРУКТИВ КЎРСАТМАЛАР
Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияларни, шунингдек тери касалликларини олдини олиш ва даволаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар самарадорлиги кўп жиҳатдан шифокор-дерматовенеролог ва умумий амалиёт шифокорининг (УАШ) ўзаро таъсирига боғлиқ.
УАШ ҳудудий тери-таносил касалликлари диспансери дерматовенерологи билан бирга тери касалликлари, тери ости каватлари касалликлари ва жинсий йўл билан ўтадиган инфекцияларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 23 мартдаги 80-сон “ҚВП фаолияти бўйича меъёрий ҳужжатлар ҳақида”ги буйруғининг 1.10-банди – “Катталарда, ўсмирларда ва болаларда** тери касалликлари, тери ости каватлари касалликлари ва жинсий йўл билан ўтадиган инфекциялар” га мувофиқ ташҳислаш, даволаш ва олдини олиш тадбирларини ўтказади (шошилинч ёрдам ва мутахассисларга йўллаш).
Касалликлар рўйхати
|
Кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳажми
|
ҚВПда ташҳислаш ва даволаш
|
Ташҳислаш, шошилинч ёрдам ва мутахассисларга ва ТТБ га йўлланма бериш
|
Реабилитация, диспансериза-ция
|
Себорея*
|
+
|
|
Мутахассис тавсияси бўйича
|
Сўгаллар*
|
+
|
|
Оддий ҳуснбузарлар*
|
+
|
|
Педикулез*
|
+
|
|
Қўтир*
|
+
|
|
Дерматит*
|
+
|
|
Пиодермия асоратсиз*
|
+
|
|
Пиодермия
|
|
+
|
Нейродерматит
|
|
+
|
Терининг замбуруғли касалликлари
|
|
+
|
Аллопеция
|
|
+
|
Экзема
|
|
+
|
Псориаз
|
|
+
|
Лишай (оддий, ялтироқ,
фолликуляр)
|
|
+
|
Токсикодермия
|
|
+
|
Касбий тери касалликлари
|
|
+
|
Пигментли тузилмалар ва тери шишлари
|
|
+
|
Фотодерматитлар
|
|
+
|
|
|
+
|
Жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (захм, сўзак, трихомониаз, кандидоз, хламидиоз, учуқ, ОИВ/ОИТС)
|
|
+
|
Баланопастит
|
|
+
|
* ҚВПда олиб борилган даволанишдан кейин аҳвол ёмонлашса, ёки аҳволнинг яхшиланиши кузатилмаса, мутахассис маслаҳатига мурожаат қилиш зарур.
** беш ёшгача бўлган болаларда ҚВПда ўтказилган даволанишдан кейин 48 соат ичида аҳволнинг яхшиланиши кузатилмаса, мутахассис маслаҳатига мурожаат қилиш зарур.
Текшириш ва даволаш усуллари:
1. Бемор ва унинг қариндошлари билан сўров ўтказиш.
2. Кўрикдан ўтказиш ва терини пальпациялаш.
3. Теридан олинган намунани микроскоп остида текшириш.
4. Бит ва каналарни аниқлаш.
5. Терини Вуд лампаси остида текшириш.
УАШ шифокор-дерматовенеролог билан биргаликда хизмат кўрсатилаётган ҳудуддаги тери касалликлари ва айрим ЖЙОЮИ бўйича эпидемиологик вазиятни таҳлил қилади.
Умумий амалиёт шифокорига қуйидагилар юклатилади:
- ЎзР ССВнинг 04.04.2005й.даги 140-сон билан тасдиқланган “ЖЙОЮИни синдромал ташҳислаш ва даволаш бўйича қўлланма” ҳамда мазкур буйруқнинг 14-иловасига мувофиқ ташҳислаш ва даволашнинг синдром усули кўринишида шошилинч ёрдам кўрсатиш;
- ҳар қайси ЖЙОЮИ аниқланган ҳолат ҳақида ҳудудий Тери-таносил касалликлар диспансерига ҳисобот бериш.
УАШ аҳоли ўртасида ЖЙОЮИ ва тери касалликларини олдини олиш масалалари бўйича санитария-ташвиқот ишларини олиб боради.
УАШ ЖЙОЮИ ва тери касалликлари бўйича малака ошириш учун конференцияларда ва семинарларда фаол иштирок этади.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
14-Илова
Do'stlaringiz bilan baham: |