Тура акадан


ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИНГ ЖЙОЮИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИШЛАРИГА ОИД ИНСТРУКТИВ КЎРСАТМАЛАР



Download 1,05 Mb.
bet22/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИНИНГ ЖЙОЮИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ИШЛАРИГА ОИД ИНСТРУКТИВ КЎРСАТМАЛАР
Классик таносил касалликлар (захм, сўзак, юмшоқ шанкр, венерик лимфогранулема, донованоз) ва ЖЙОЮИ билан касалланган, кўпроқ жинсий аъзоларга шикаст етказадиган (урогенитал уреаплазмоз, микоплазмоз, хламидиоз, генитал герпес, ўткир учли кондиломалар ва ҳ.к.) билан хасталанган беморлар аниқланганда уларни даволаш учун ҳудудий Тери-таносил касалликлари диспансерларига юборилади.
Жинсий аъзоларни зарарлайдиган ЖЙОЮИ билан касалланган беморлар уларни аниқлаган ёндош мутахассисликлар (урологлар, акушер-гинекологлар) томонидан мустақил тарзда, бироқ “Дерматовенерологияда текшириш ва даволаш стандартлари” га албатта риоя қилган ҳолда даволаниши мумкин. Ички аъзолар томонидан асоратлар кузатилганда ва улар амбулатория шароитида истисно этиладиган махсус тиббий ёрдам кўрсатилишини тақозо этса, даволаш ТТКД шароитида олиб борилади.
Даволаш-профилактика муассасаси шифокори ЖЙОЮИ ташҳислангандан ва у клиник-лаборатория тадқиқотлари билан тасдиқлангандан сўнг беморга унда мавжуд касалликнинг юқумли эканлигини ва ўз вақтида даволанмаса ҳамда даволаш ва назорат кузатуви давомида гигиена қоидаларига риоя қилинмаса, бошқаларга жинсий ёки бошқа йўл билан юқиши мумкинлигини тушунтиради.
Шифокор беморга шахсий гигиена қоидаларини, даволаниш тартибини ҳамда даволаниш ва назорат кузатуви даврида муайян тартибга риоя қилиш зарурлигини ва буларнинг ҳаммаси унинг шахсий манфаатлари учунлигини тушунтиради.
Шифокор беморга, ЖЙОЮИни даволаш зарур эканлигини ҳамда уни фақат даволаш-профилактика муассасасида олиб бориш тавсия этилишини тушунтиради, бунда мустақил даволаниш қанчалик зарарли эканлигини ҳам уқтиради.
Шифокор беморни даволаниш пайтида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш тақиқлангани, улар даволаниш самарадорлигини пасайтириши ҳамда турли асоратларга олиб келишини, даволаниш ва назорат кузатуви даврида жинсий хаетни тухтатиб туриш тўғрисида огоҳлантирилади. Бундан ташқари,айрим ЖЙОЮИ билан касалланганлар, даво олиш даврида ҳамда, ҳисобдан чиқарилгандан кейин ҳам донорликга қон топшириш тақиқлангани ҳақида огох килади .
Болалар муассасаларида, туғруқхона муассасаларида ҳамда болаларга бевосита хизмат кўрсатувчи муассасаларда, шунингдек озиқ-овқат ва коммунал хизмат корхоналарида ишлайдиган беморларга улар қандай муддатларда ва қандай шартлар билан ишлашга йўл қўйилишлари мумкинлиги ҳақида тушунтириш берилади.
Бир вақтнинг ўзида шифокор таносил касаллиги билан касалланган беморга Ўзбекистон Республикаси Жиноий кодексининг “Таносил касаллигини ёки ОИТС касаллигини тарқатиш” деб номланган 113-моддасини таништиради ҳамда беморда саволлар туғилса, қонун матни бўйича зарур тушунтиришларни беради.
Суҳбат ўтказилгандан кейин шифокор беморга тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган “Таносил касаллиги билан касалланган шахс учун ахборот”ни (кейинги ўринларда – Ахборот) беради (10.2-илова).
Кейин шифокор беморга “Жинсий йўл орқали юқадиган инфекцияли беморга эслатма” беради (10.3-илова).
Бемор билан тушунтириш сухбатини ўтказишдан ташқари, шифокор тестдан кейинги ихтиерий маслаҳатлашгандан сўнг, унинг анамнезини тўплайди.
Бемор билан алоқада бўлган шахслар лаборатория текширувидан ўтишлари тавсия килинади, бунда касаллик аниқланган беморларга эса даволаш-профилактика муассасасида даволаниш имкони берилиши лозим. Бемор билан алоқада бўлган шахслар касаллик ривожланишининг инкубацион даврида шифокор кўрсатмаси бўйича ва тасдиқланган йўриқномаларга мувофиқ захмга қарши превентив ёки сўзакка қарши профилактик даволанадилар.



Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish