Тура акадан


Микроскопик ва культурал тадқиқотлар натижаларини рўйхатга олиш журнали шакли



Download 1,05 Mb.
bet18/64
Sana23.02.2022
Hajmi1,05 Mb.
#139113
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64
Bog'liq
2 5438549875258033700

Микроскопик ва культурал тадқиқотлар натижаларини рўйхатга олиш журнали шакли





Сана

ФИШ

ёши

Жинси

№ к/т (а/к)

Микроскопия

Олиш нуқтаси

Лейко-цитлар

Эпит.
Ҳужайралари

Гонококклар

Трихомонадалар

Хламидиялар

Гарднереллалар

Ачитқисимон замбуруғлар

Уреаплазмалар

Микрофлора

Эслатма (таъсирчанлик, бошқа ЖЙБЮИ)

Ким юборган

Urethra







Cervix







Vagina







1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18



















U


































C


































V




















































U


































C


































V




















































U


































C


































V


































Эслатма: журнал рақамланади, тикилади ва муассаса муҳри билан тасдиқланади.
Журналнинг биринчи бетида журналнинг номи, юритиш бошланган ва тугатилган сана, масъул шахснинг исми-шарифи ёзилади.
ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
8-Илова
ТЕРИ-ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ МУАССАСАЛАРИНИНГ МИКОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ

  1. УМУМИЙ ҚИСМ

    1. Микологик лаборатория дерматомикозларнинг микроскопик ва культурал (вилоят ва республика даражаларидаги лабораторияларда) ташҳисини олиб боради.

    1. Микологик лабораторияга махсус тайёргарликдан ўтган, мутахассислиги бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлган шифокор-лаборант мудирлик қилади. Уни лавозимга тайинлаш ва озод қилиш Тери-таносил касалликлар диспансери бош шифокори томонидан амалга оширилади.

    2. Микологик лабораториянинг очилиши ва ёпилиши белгиланган тартибда тери-таносил касалликлари муассасаси бош шифокори томонидан амалга оширилади.

  1. ТУЗИЛИШИ ВА ИШ ТАРТИБИ

  1. Микологик лабораториянинг тузилиши ва иш тартиби патологик материалнинг атроф-муҳитга тарқаб кетишини, ходимлар ва беморларга юқиши истисно этилишини таъминлаши лозим.

  2. Микологик лаборатория тартиби комиссияси талабларига ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, шунингдек “тоза” ва “ифлос” зоналарга ажратилган, патологик материал ва юқумли идишларни “ифлос” зонада ҳаракатланиши меъёрларига риоя этилишини таъминлайдиган муайян хоналар тўпламига эга бўлиши лозим. Замбуруғларнинг лаборатория ташҳиси олиб бориладиган хоналар деворлари дезинфекцияловчи эритмалар билан ювиладиган бўлиши лозим.

      1. Тоза зона: шифокор хонаси (материални рўйхатга олиш, жавобларни бериш ва ҳ.к. учун), ходимлар хонаси, омборхона.

2.2.2. Ифлос зона: материални қабул қилиш ёки олиш хонаси, текшириш ўтказиш хонаси, идишларни зарарсизлантириш ва замбуруғлар культурасини йўқ қилиш хонаси; ювиш хонаси, бокс-экиш хонаси, лаборатория идишларини тўлдириш ва стериллаш хонаси.

  1. МИКОЛОГИК ЛАБОРАТОРИЯНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ

  1. Асбоб-ускуналар: микроскоп, ашёвий ва буюм ойналари, пинцетлар, скальпеллар, қайчи, Фолькман қошиқчаси, илгаклар тўплами, спиртовкалар, пробиркалар, Петри чашкалари, колбалар, воронкалар, шприцлар, Пастер пипеткалари ва оддий пипеткалар, шиша трубкачалар, таёқчалар, шпателлар, препаратлаш ниналари тўпламлари;

  2. Кимёвий реактивлар тўплами: 20-30% ли ишқор эритмалари (калий ёки натрий гидрооксиди), спирт, эфир.

  3. Тиббий аппаратура – микроскоп, совутгич, термостат, буғли шкаф, автоклав, люминисцент лампалар – Вуда лампаси ва ва кварцли лампа.

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
2010 йил “31” 03 даги
99 сонли буйруғига
9-Илова


ТЕРИ-ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ ДИСПАНСЕРИНИНГ КЛАССИК ТАНОСИЛ КАСАЛЛИКЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТ БЕРИШ ВА ЭПИДЕМИОЛОГИК КУЗАТИШ БЎЙИЧА ЭПИДЕМИОЛОГИК ГУРУҲ ҲАҚИДАГИ НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚИСМ
1. Тери-таносил касалликлар диспансерининг эпидемиологик гуруҳи классик таносил касалликлар билан касалланиш ўчоқларида эпидемияга қарши маслаҳатлаш ва тадбирларни тезкор ўтказиш учун барча даражалардаги (вилоят, шаҳар, туман) диспансерларда ташкил этилади.
2. Эпидемиологик гуруҳга соғлиқни сақлашнинг ҳудудий идоралари томонидан автотранспорт ажратилади.
3.Эпидемиологик гуруҳ фаолияти устидан назоратни диспансернинг бош шифокори амалга оширади, у гуруҳнинг штат таркибини (ички резерв ҳисобидан) ва иш жадвалини тасдиқлайди.
2. ТУЗИЛМАСИ ВА ШТАТИ
1. Эпидемиологик гуруҳ Тери-таносил касалликлари диспансерининг таркибий бўлинмаси бўлиб, ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа расмий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширади.
2. Эпидемиологик гуруҳ таркибига шифокор-дерматовенеролог (гуруҳ раҳбари) иккита ўрта тиббиёт ходими киради.


3. ВАЗИФАЛАРИ
1. Эпидемиологик гуруҳ фаолияти дерматовенерологик, даволаш профилактика муассасалари, ҳамда бошқа ташкилотлар билан яқин алоқада амалга оширилади.
2. Эпидемиологик гуруҳнинг асосий вазифаси қуйидагиларни ўтказишдан иборат:
- профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни (беморни касалхонага ётқизишни назорат қилиш, инфекция ўчоғини, таносил касалликлари билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган ёки жинсий ё яқин маиший алоқа қилаётган шахсларни текшириш);
- тестдан олдин ва кейин ихтиёрий маслаҳатлаш.


4. ФАОЛИЯТИ
1. Беморлар билан алоқада бўлган ва алоқа қилаётган шахслар ҳақида белгиланган тартибда маълумотларни аниқлаштириш, уларни текширишга таклиф қилиш ва ЖЙОЮИ бўйича уларга маслаҳат бериш.
2. Юқорида кўрсатилган касалликлар билан касалланган беморлар билан алоқада бўлган ва алоқа қилаётган шахсларга маслаҳатлар бериш ва уларни текширишга таклиф қилиш.
3. Маслаҳат берилаётган шахсга таносил касалликлари, ОИВ/ОИТС тарқатаётган шахсларга нисбатан мавжуд қонун ҳужжатлари ҳақида тушунтириш .
4. “Саломатлик институти” ва ННТлар билан биргаликда ЖЙОЮИ, жумладан ОИВ/ОИТС етказадиган зарарларни камайтиришга қаратилган дастурларида (ҳимояловчи воситаларни тарқатишда) қатнашиш ва ахборот материалларини тарқатиш.
5. ЖЙОЮИ ва ОИВ/ОИТС билан касалланган беморларни стигма ва дискриминация ҳолатларини бартараф қилишга бағишланган ишларни олиб бориш.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган шакллар бўйича ҳисобот юритиш.
5. ЖАВОБГАРЛИК
1. Эпидемиологик гуруҳ ходимлари бемор ҳақида маълумотларни сир сақлаши.
2. Ушбу қоидалар бузилганда ёки шифокорлик сир фош этилганда улар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишлари мумкин.
3. Мазкур Низом билан эпидемиологик гуруҳга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши учун бутун жавобгарлик бош шифокор зиммасига юклатилади.
4. Бошқа ходимларнинг жавобгарлиги даражаси тегишли лавозим йўриқномаларига мувофиқ аниқланади.


Журналнинг шакли

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


Муассасанинг номи_______________________________________





Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish