Тупроқшунослик олий ў қ ув юртлариаро илмий-услубий бирлаш


Караганда  совуқроқ бўлади. Пастликларда ер усти сувларининг бу ерларга  оқиб келиши туфайли ортикча намлик  вужудга



Download 4,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/108
Sana13.07.2022
Hajmi4,33 Mb.
#785536
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Мелиоратив тупроқшунослик ҒАФУРОВА Л А

Караганда 
совуқроқ бўлади. Пастликларда ер усти сувларининг бу ерларга 
оқиб келиши туфайли ортикча намлик 
вужудга 
келади, грунт сувларининг 
сатҳи кўтарилиши кузатилади, натижада тупроқ профилларида глейланиш 
жараёнлари кузатилади, водород сульфид (Н2 S), метан газлари ва бошка 
заҳарли моддалар хосил бўлади, тупрокнинг механик таркиби оғирлашади, 
шўртоблик ва шўрхокланиш жараёнлари юз беради.
Кўрсатилган ҳолатлар: ўта зичланиш, палахсалар хосил бўлиш, 
структурасизланиш ва сув танкислиги бир хил участкаларда, шунинг билан 
бир қаторда ўта намланиш ва тупрок-грунт сувларининг кўтарилиши 
бошқа участкаларда содир бўлиши, сувсиз ерларнинг мелиоратив ҳолатини 
ёмонлаштиради. Шу билан бир қаторда эрозияга қарши тадбирлар ком­
плекси, тупрокни химояловчи катта майдонлардаги куп йиллик ўтларни 
алмашлаб экиш, тик қияликларнинг юкори кисми ва сув таксимлагич ер­
ларда қор ва бошқа сувларни ушлаб қолувчи тадбирлар ўтказилмаган ху- 
дудларда тупрок унумдорлиги кескин пасаяди.


Ўта зичлашган хайдалма ва хайдалма ости қатламларини даврий 
равишда юмшатиб туриш, яхши самадорликка эга органик ўгитларни ал- 
батта солиш жуда фойдали. Тупрок мелиоратив ҳолатини яхшилашда 
унинг ўрни беқиёс. Кўп йиллик ўтлар хайдалма ва хайдалма ости 
қатламларини 
структурасини 
яхшилайди 
ва 
юкори, 
т'р гу н
сув 
ўтказувчанликни барпо этади. Шунинг учун ўта зичланишни йўқотиш учун 
кўп йиллик ўтлар билан алмашлаб экишни йўлга қўйишни қатьиян сақлаш 
зарур. Шунингдек бир вақтнинг ўзида бир неча технологик операцияларни 
бажарувчи огир тракторлар турли хил техника ва агрегатларнинг кўп сонли 
қатновини кискартириш зарур. Тупроқ зичланишни тупроқ унумдорлигига 
кўрсатадиган таъсирини куйидаги жадвалдан кўриш мумкин. (жадвал 27).
Кўпчилик илдизларининг зичлиги 1.4-1.6 г/см3 ва ундан кўп 
бўлган тупрок қатламларга ўтиши кийин, уларнинг ривожланиши жуда 
қийин, зичланишнинг юқорироқ кўрсаткичларида илдиз системаларининг 
ўсиши жуда қийин (ҳатто мумкин эмас). Агар мевали дарахтларни тупрок. 
зичланганлигига турғунлигини оладиган бўлсак улар куйидаги тартибда 
жойлашадилар: гилос > ўрик >нок >олма, олхўри >олча. Тупрок зичлани­
ши ҳосилдорликка, ер меваларида қанд тўпланишига салбий таъсир 
кўрсатади ва тупрок мухитини нордонлигини оширади. Шунинг учун бог 
дарахтлари ва узумзорлар барпо этишда тупрок чукур хайдалиб, мелиора­
тив ишлов берилади.
Жадвал 27
Илдиз катламларининг хар хил дарал<ада зичлангандаги кўп йиллик дарахт
ўсимликлари учун тупроқ унумдорлик кўрсаткичлари
Тупроқ профилинииг 
тузилиши.
Зичлик, 
г'см’.
Унумдорлик даражаси (шартли бирликларда 0 
дан 1 гача)
Мевали дарахтлар
Узумлар
Маги эли
Данакли
Жуда юмшок 
(бўш)
115
1.00
1.00
1.00
1.20
1.00
1.00
1.00
Юмшоқ (буш)
1.25
1.00
1.00
1.00
1.30
1.00
1.00
1.00
Кам зичлашган
1..35
0.95
0.92
0.90
1.40
0.78
0.73
0.70
Зичлашган
1.45
0.65
0.56
0.50
1 50
0.48
0.43
1.55
0.39
0.35
0.30
Кучли зичлашган
1.60
0.28
0.21
0.10
1.65
0.20
0.17
0.05
Ута зич
1.70
0.00
0.00
0.00
Шундай килиб. зичланган гупроқларни мелиоратив ҳолатини ях­
шилаш бир канча аспектлардан иборат.
• 
Муттадил зичлашган тупрокларда капилляр ва нокапилляр 
ғовакликларнинг мутаносиб бирга келиши боис кўпроқ кулай сув-хаво


режими ҳукум суради. Улар юқори сув ўтказувчанлик ва сув сиғимлари 
билан ажралиб туради. Капилляр булмаган найчаларнинг булиши ер юза­
сидан намликни буғланишини камайишига кўмаклашади.
• Ўсимликлар ўзлаштириши мумкин булган сувларнинг мавжудли- 
гидаги етарлича ҳаво бўлиши микробиологик жараёнларининг жадалла- 
шиши учун яхши шароит яратади, денитрификация жараёнини тўхтатади, 
озик моддаларнинг ўзлаштиришини тезлаштиради.
• Зичлашмаган структурали тупроқларда ер усти сув окимларининг 
кискариши туфайли тупроқнинг катта ва кичик микдорда ювилишлари 
камаяди. 1 мм дан катга булган ўлчамдаги структурали агрегатлар дефаля- 
цияга қарши чидайди.
• М ўътадил зичлик уруғларининг ўсишини ва ўсимлик илдизла- 
рининг тарқалишини осонлаштиради.
• Зичланмаган тупрокларда механик ишлов беришдаги энергетик 
харажатлар камаяди, унинг минимал даражага, ҳатто асосий ишлов бериш- 
ларни рад этиш имконияти туғилади.
• Бу тупрокларда биоэнергетик кўрсаткичлар яхшиланади ва унум- 
дорлик даражаси ортади.
ТУПРОҚ ҚАТҚАЛОҒИ ВА УНГА КАРШИ КУРАШ
Тупрок. структураси бузилганда тупроқ юзаси тез-тез қуриб 
ёриклар билан 
плиталарга 
ёки ҳарсангларга бўлинган 
мустаҳкам 
қатқалоқлар ҳосил қилади. 'Гупроқ катқалоғи ўсимликларга салбий таъсир 
кўрсатади. Уругнинг униб чиқишида ёш ниҳоллар кўп ҳолатларда тупроқ 
қатқалогидан ўтолмай нобуд бўладилар. Усимлик поя ва илдизларини 
сиқиб қатқалоқ уларнинг ўсишига тўсқинлик қилади. Ёриқлар ҳосил 
бўлишида илдизларнинг узилиши содир бўлиб, ўсимликларга зарарли 
таъсир кўрсатади. Қатқалоқ тупрокнинг сув ва ҳаво режимини бузади, сув 
тупроққа ёмон сингади ва яхлит ўтган капиллярлар орқали жуда тез 
бугланади. Тупроқ ва атмосфера ўртасидаги ҳаво алмашиниши қатқалоқ 
бўлганда жуда секин кечади.
Қатқалоқ пайдо бўлиши сабаблари турли хил тупрокларда бир ҳил 
эмас. Жанубий курғоқчил ҳудуд тупроқларида қатқалоқ сингдирувчи ком- 
плексда натрий мавжудлиги сабабли юзага келади. Сув таъсиридан колло- 
идлар дисперс ҳолатга ўтади, тупроклар қовушиб ёпишқоқ бўлиб қолади, 
бўкади ва сувни ўтказмайди. Қуриш натижасида заррачалар мустаҳкам 
қовушади, тупрок хажми массаси камаяди. Улар қотиб ёриқлар пайдо 
бўлади.
Қатқалоқ тупроқка ишқорий сувлар билан таъсир этиб ҳам пайдо 
бўлади. Бу қолатларни чўл зонасида тупроқ юзасини ёмғир сувлари


тошқин ва сел окимлари билан қопланганда кузатиш мумкин. Дисперген 
массалар куриганда тупрок юзасида ёриқсимон қатқалоқлар ҳосил булади.
Шўртоб булмаган тупрокларда қатқалоқ тупрок. структурасинннг 
бузилишидан пайдо булади. Структурасизланган чангсимон сув билан 
намланган тупрок массаси ёпишҳоқланиб у куригач қаттиқ қатқалоққа 
айланади. Қатқалоқдаги тупрок заррачаларининг цементлашишида карбо­
натлар мухим роль ўйнайди. Мисол учун кальций бикарбонат (Са (НСОэ)2) 
тупрокнинг қуриш жараёнида кальций карбонат (Са СОз) шаклига ўтади ва 
тупрок. заррачаларини бир-бири билан цементлаб қатқалоқ ҳосил қилади. 
Сугориладиган майдонларда қатқалоқ суғориш суви таъсирида макро ва 
мтсроагрегатларнинг бузилишидан ҳосил бўлади. Бу парчаланиш ва туп­
рок заррачаларини ёпиштириб турган моддаларнинг сувни механик таъси­
ридан гидратация ва эриши натижасида содир бўлади.
Қатқалоққа қарши асосий кураш тадбирлари: кўп йиллик ўтлар 
экиш ва тупроқга органик ўғитлар солиш йўли билан структурасини яхши­
лаш ҳамда сунъий структура ҳосил қилувчи моддалари солишдан ва 
шўртоб тупроқларни гипслашдан иборат.
ТУПРОҚНИНГ ҲАЙДАЛМА ҚАТЛАМ ОСТИДАГИ ЗИЧ ҚАТЛАМИ 
ВА УНГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ
Кучсиз 
структуралашган 
тупроқлардан 
узок 
муддатларда 
деҳқончиликда фойдаланилганда ҳайдалма горизонт ости зич катлам хосил 
бўлади. Бу катлам ўзининг ўта зичлиги ва цементлашиб кетганлиги билан 
ажралиб туради. Унинг ҳажм огирлиги 1.6-1.8 г/см3, катлам қалинлиги 15- 
20 см атрофида. Катламнинг жуда қатгиқ зичлиги ўсимлик илдизларининг 
чуқуррок қатламларига ўтишига тўсқинлик қилади, сув ва озиқа элемент­
лари билан таъминланлиги бузилган. Бу катлам тупрокни чукур намлани- 
шини кийинлаштиради, шунинг учун уларда фойдали нам захиралари че- 
гараланган ва нам тез бугланиш ва транспирацияга сарф бўлади. 
Суғориладиган шароитда бу тез-тез сугориб туриш заруриятини тақазо 
этади. Хайдалма горизонт ости зич қатламнинг ҳосил бўлиш сабаблари бир 
қанча: тупроққа ишлов берувчи куролларнинг зичлантирувчи таъсири
тупрокларнинг сугориш пайтида чўкиши коллоидли заррачаларининг 
юкориги қатламдан ювилиши. Айрим ҳолатларда бу қатламнинг ўта зич- 
ланганлиги сугориш таъсирида дастлабки ёки содир этилиши мумкин 
бўлган тупрок шўртоблиги билан боглиқ.
Бу қатламни согломлаштиришдаги асосий мелиоратив тадбир ўт 
ўсимликларни экиш, биорганик ўгитларни чуқурроқ солиш билан тупроқ 
структурасини яхшилаш, чуқур ҳайдагичлар билан юмшатиш ёки тупрокни 
ағдармасдан ҳайдаш. Суғориладиган тупроқларда бу қатлам тупроқ чукур 
ҳайдагичлар билан юмшатилганда ёки катлам агдармасдан ҳайдалганда тез


орада тикланади. Шунинг учун бу зич қатламни йўқотиш самарадорлиги 
ҳайдалма катлам қалинлигини ҳар йилги ишлов беришда 2-3 см га ошириш 
йўли билан аста-секин амалга оширилади, кейинчалик эса тупроқни орга­
ник моддалар билан бойитиш ва структурасини яхшилаш чоралари 
кўрилади.
Бир мартада тупрок ағдарилиб чукур ҳайдалганда қатгиқ-зич 
катлам ер юзасига чиқади. Натижада йирик палахсали шудгор пайдо 
булади ва сугорилгандан кейин эриб қаткалоққа айланади ва салбий нати- 
жаларга олиб келади.
Ем хашак ўтларини алмашлаб экиш тизимида жорий этиш, туп­
рокни органик моддалар билан тўйинтириш, органик ўгитлар солиш, 
структура хосил килувчи моддалардан фойдаланиб сунъий структура бар­
по қилиш, тупроқнинг физик етилган вақтида хайдаш ва ишлов бериш 
тупроқ структурасини яхшилашнинг ва қатгиқ-зич қатламни йўкотишнинг 
асосий йўллари хисобланади.
ТОШЛОҚ ТУПРОҚЛАР ВА УЛАРНИ МЕЛИОРАЦИЯЛАШ
Мелиорацияга муҳтож тупроклар ичида ҳоҳ у ўзлаштириш даври­
да, ҳоҳ қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган бўлмасин тошлоқ тупроклар 
алохида ўрин эгаллайди.
Айрим, тўла ривожланмаган тупрокларнинг унумдорлигига ўз 
таркибида 1мм дан йирик механик элементларни мужассам этган тупроқ- 
скелетлари (тошлоқлиги) етарлича таъсир кўрсатади.
Качинский классификациясига кўра катталиги 1-3 мм бўлган 
шағал ва 3 мм дан катта бўлган механик элементлари тошларга ажратила­
ди. Тупрок скелети (хар хил тош-шағал) ўзларининг келиб чикишларига 
кўра турлича: оҳакли, мергелли, гранитли, сланецли, кварцли бўлишлари 
мумкин. Тупроқда кўп миқдордаги скелет материалларининг бўлиши, 
унинг физик хоссаларини ёмонлашишита, намликнинг кескин камайишига 
ва тупрокнинг озиқ моддалари билан таъминлашишининг камайишига, 
тупрокка механик ишлов беришда ишлов берувчи куролларнинг кўпроқ 
емирилиши туфайли, сарф-харажатларнинг ортишига олиб келади.
Қиррали шағал миқдорига караб тупроклар куйидаги гуруҳга 
бўлинадилар: *майда заррачали скелет микдори 10% дан кам, *кам чағир 
майда тош 10-30%, *ўртача чағир майда тош 30-50%, • кучли хряшли-50% 
дан ортик.
Тошлоқлик буйича Н.А.Качинский томонидан куйидаги классифи­
кация тавсия килинган: тошлоқ бўлмаган-тошлар микдори 0.5% дан кам, оз 
тошлоқли - 0.5-5.0%,. ‘ўртача тошлокли - 5-10%, • кучли тошлоюш - 10% 
дан ортик. Тупрок скелети кисмининг характерига қараб тошлоқлик типла­
ри белгиланади: • валун л и, *тошли, «шағалли.


Тупроқ 
скелети 
миқдорининг 
ортиши 
кўпгина 
экинларни 
ҳосилини камайишига олиб келади. Айрим ўсимликларда, масалан, ток- 
ларда бу жараён жуда кам сезилади (жадвал28).
Ўзбекистонда тошлоқ тупроқлар конус ёйилмаларининг юкориги 
кисми дарё ва унинг ирмоқларининг қуйи террасаларида учрайди. Булар- 
дан ташкари 
тупрокларнинг 
бир 
қисми 
ирригацион 
ва 
фуқаро 
қурилишлари натижасида тошлар билан ифлосланган. Дарё конус ёйилма- 
ларида тарақкий этган тупроклар кўпроқ хўжалик аҳамиятига эга
Узининг кўриниш шаклларига кўра тошлоқ тупроклар контурлари 
конус ёйилмаларининг бош қисмидан чўзинчоқ кўринишдаги полоса 
(йўлка) ларни эслатади. Бу полосалар ўз навбатида катор тилчаларга 
бўлиниб, бу тилчалар ҳам бир жойдан таркалган бўлиши мумкин. Тошлоқ 
тупроклар контурлари шаклларининг бундай характери, уларнинг тошли 
материалларини сел оқимлари билан олиб келинганлигидан далолат бера­
ди. Сел оқимларининг йўналиши, кучи ва ҳаракати даврийлиги хар доим 
бир хил бўлмаганлиги боис тупрокларнинг тошлоқлик даражаси хамда
Жадвал 28
____________ Скелетли тупрокларнинг унумдорлиги____________
Скелет бўйича тупроқ 
гурухлари
С келет 
микдори, 
%
Унумдорлик, %
Ғалла
(дон)
Боглар
Узум-
зор
Тошсиз тупроқлар
<10
100
100
100
Кучсиз чағир майда тошли
10-30
100-90
100
100
Уртача чагир майда тошли
30-50
90-70
100-70
100
Кучли чагир майда тошли
50
70-50
70-50
100-
70
Чагир майда тошли-қиррали 
чагир тошли
10-30
90-70
100
100
Қиррали чагир тошли
30-50
70-50
70-60
100-
70
Киррали чагир тошли
50-70
50-30
50-30
70-50
Тошлоқ
70-90
0-30
0-30
20-50
Скелетли
>90
0
0
20
тошли 
горизонтларни 
тупрок 
профилида 
жойлашиши турли 
хил 
кўринишга эга булади. Одатда юқори тошлоқлик даражаси конус ёйилма­
ларининг юкори кисмида камроқ даражаси эса рельефнинг пастки кисмида 
кузатилади. Айрим ҳолларда бундай қонуниятлардан чекиниш ҳоллари ҳам 
содир бўлади. Тупроқнинг бир хил айирмаларида тошлоқлик уларнинг 
уларнинг фақат юқориги горизонтлари учун хос бўлса, бошқа айирмалари­
да тош материаллари тупрок профилининг ўрта кисмига тегишли бўлади. 
Яна айрим ҳолатларда тошлоклик тупрокнинг пастки тупрок. ҳосил 
килувчи жинсларда тўшалган бўлиб, устки қатламлар майда заррачали 
тупроқлардан иборат бўлади. Ва ниҳоят тупрокнинг шундай айирмалари


борки, унда бутун тупрок. профили тошлардан иборат (И. Алиев. 1969; жад­
вал 30).
Айрим тупроқлардаги тошли материаллар фракцион таркибининг 
оғирлик ва ҳажмий аниқланишлари уларнинг катга-кичиклиги бир неча 
миллиметрдан бир метр ва ундан ортиқ бўлишини кўрсатади.
Тупрокнинг кўпчилик айирмалари учун турли ўлчамдаги заррача- 
ларнинг бўлишида муайян бир қонуниятлар характерлидир. Тошлоклиги 
кам даражадаги тупроқларда (бундан тошлар билан ифлосланган ту­
проклар мустасно) йирик тош фракциялар учрамайди, яъни уларнинг тош­
локлиги скелети фракциялардан ташкил топган. Тошлоқлик даражаси 
юкори тупрокларда кам тошлоқланган тупроқларда учрайдиган фракция­
лар микдори ортади, бунда кўпчиликни энг йирик ўлчамлардаги эмас, бал­
ки ўртача ўлчамлардагилар ташкил этади.
Гекисланган ерларда, айникса четки қисмлари текисланган ту­
прокларда тош материалларини фракцион таркиби бир мунча бошқачароқ - 
бу шароитда энг йирик тош фракциялари кўпчиликни ташкил этади. Тош 
материалларнинг тахминан шундай миқдорлари йирик валунли бирикма- 
ларда хам учрайди. Бир хил даражада тошлоқланган тупрокларда тош ма- 
териалларининг гранулометрик таркиби деярли бир хил.
Тупрок. профилида тошлоқ горизонгларнинг турлича жойлашиши, 
тошлоқлилик даражаси, тошлок; тупроқлардаги скелет-тошлоқ материалла­
рини гранулометрик ва петрографик таркиби, улар айирмаларининг хар 
хиллигидан гувоҳлик беради. Худди шундай тупрок айирмалари юқори 
катламларда 15-20 см ли тош бўлакларини ушлаган тақдирда қишлоқ 
хўжалик машиналари билан ишлов беришга имконият бермайди.
Тошлок. тупрокларнинг мелиорацияси куйидаги йўллар билан 
амалга оширилиши мумкин: тошларни териб ташлаш ва кольматажлаш. 
Мелиоратив ишлар ҳажми бу тупроқларни хайдалма яроқли килишга ин- 
тилишга каратилган бўлиши керак. Мелиорация килинган тупрокларнинг 
хайдалма катламларида 15-20 см ли тошлар йўкотилганда мақсадга эри­
шилди деб ҳисоблаш мумкин. Бундай тупроқларни кейинчалик яхшиланиб 
бориши қишлоқ хўжалигида фойдаланиш жараёнларида амалга оширила­
ди.
, И.Алиев (1969) тошлок тупрокларни ранг-баранглигига караб 4 та 
меллиоратив гуруҳга ажратади:
• Йирик-валунли далалар. Юқори горизонтларнинг тошлоклиги 
70% дан ортикрокни, шу жумладан 50 см дан йирик харсанглар 45-50% ни 
ташкил этади.
• Харсанг-галечникли ерлар - тошлоқлик 70% гача боради, 15% 
атрофида 10-30 см размердаги валунлар ва кам ҳолатларда йирик 
бўлаклардан ташкил топган.
• Майда чағир тошли ерлар. Тошлоқлик 25-50 фоизни ташкил эта­
ди. Тошлокликнинг юкори даражасида волунлар учрайди.


• Тошли-майда чагир тошлар ерлар билан.
Тўртинчи категориядаги ерларда тошлок. ҳайдалма ости қатлами 
бўлмаган 
ҳолларда 
тошларни 
камайтиришга 
каратилган 
ишларни 
ўтказмасдан уларни текислаш ва ҳайдаш мумкин. Майда чагир-тошли да- 
лалар, - 3-категорияли ерлар йирик тошлар ва майда валунлардан тозалаш- 
ни талаб этади.
2-категориядаги ерлар хам тошлардан албатта тозалашни талаб
этади.
1-категориядаги ерлар иқгисодий нуқгаи назардан ўзлапггиришга 
яроқсиз ҳисобланади.
Тупроқ профилининг ўрта ва пастки қисмидаги тошлоқ тупроқ 
айирмаларини мумкин қадар текисламаслик лозим, чунки тошлоқ 
қатламларнинг тупроқли катла’млар билан аралашиб кетиши оқибатида 
улар унумдорлигини йўкотиш мумкин. Бундай ерлардан ёмғирлатиб 
суғоришда фойдаланилса мақсадга мувофик бўлади.
Тупроқда тош (шағал, чагир тош ва бошкалар) аралашганлиги 
ҳайдов қатламида бўлса, тупроқга ишлов бериш кийинлашади. Юқорида 
кайд этилганидек бу тупрокларнинг сув ўтказувчанлиги кучли, нам сигими 
паст, гумус ва озуқа элементлар билан кам таъминланган бўлади. Тошли 
ерларда ёш ниҳолнинг униб чикиши қийин бўлади ва тошларга тегиб тур­
ган ниҳолни куйдириши мумкин. Бундай тупрокларда сув режимини яхши 
ушлаб туриши учун гидромодуль районлаштириш режимини хисобга олиб, 
тезт-тез суғориб туриш керак бўлади. Бундай ерлардан ёмгирлатиб ёки 
томчилатиб сугоришда фойдаланилса мақсадга мувофиқ бўлади. Минерал 
ва органик ўғитларнинг солинадиган миқдори 15-25 % кўп бўлиши керак. 
Бундай тупроқларга ишлов беришда машиналар механизмига ва деталла- 
рига каршилик кўп бўлиб, ёқилги ва мойлаш маҳсулотлари кўп сарфлана- 
ди. Шунинг учун бу харажатларни олдиндан ҳисобга олиш зарур.
Жадвал 29
Тупрокларнинг тошлоқдигига кўра қишлоқ хўжалик экинларига берилади-
ган азот хисоблаб чикиш коэффициенти
Кўрсаткич
Коэффициент
Тошлоқли катлам чукурлиги, см.
0-30
1,40
30-50
1,30
50-100
1,20
100-200
1,00
Скелет миқдори, %
0-30
1,40
30-50
1,30
50-100
1,20
100-200
1,00


Жадвал 30
Т О Ш Л О Қ Т У П Р О Қ Л А Р Н И Г У Р У Ҳ Л А Р Г А А Ж Р А Т И Ш (ТО Ш ЛО ҚЛ И К Д А Р А ­
Ж А С И БЎ Й И Ч А ,0-1 м ҚА Т Л А М Д А ГИ Т У П РО Қ АЙИРМ АЛАРИ), И . А Л И Е В
Огирлик, %,_Хажм, %
К учси з 
Т
О
Ш
Л
О
Қ
Л
И
^
2 5 - 5 0
У ртача то ш лоқди 2 0 - 4 0
К у ы и тош лоқли 
5 0 - 7 5
4 0 - 6 0
Ж уда кучли тошлоқли 
75 
60
I - гуруҳ. Т ош ли гру н тл ар ётҳиэи қларидаги туп роклар
Т у п р о қ н орм ал и роф и л- 
да. П асти да айри м тош лар 
б ўлн -ш и
м ум кин . 
С ув 
ў ткаэу вч ан -л и к се зи ларли
кам аяди. К а-п и тал т е к и с­
лаш да 
қп рқи б 
олинган 
қатлам н и н г 
қали н -ли ги га 
цараб 11,111 ва IV гу-руҳга 
у р тача 
ва 
кучли 
туп - 
роқларга ўтади
II - гуруҳ. Туп роқ П рофилининг п астки қисм ларида тош лоқ
Т у п р о қ н орм ал п роф и лда. 
Т ош лоқли к асо сан майла 
ч аги ртош ва қирралм ча­
гир тош . А йрим ҳ о лларда 
валунлар. Т Д П С н н кам а- 
й иш и 5-10% . Е ги ш ти р и л - 
ган эки н л ар д а кучсиэ ним 
ж онлик. Т у п р о қ қа тл ам н и
к е си л гзн д а III ва IV гуруҳ 
ўртача ва кучли то ш л о қ 
туп р о кл ар и га айланади.
Т у п р о кл ар
дея рли
нормал 
проф иллик. 
Тош лоқ-ли к 
тош ли 
валунли 
қнр-рали 
чагир-тош ли. 
Х ар-сан глар 
аралаш
Т Д Н С нн 
кам айиш и 
10-15%. 
Қ /х экинлари 
кам 
ж абрлан -ган. Т у п р о қ қатлам и 
кесил-гаи да III ва IV гуруҳ 
туп -роқлари н и н г 
кучли 
ва 
ж уда 
кучли 
айп рм аларига 
ай л а н а д и _____________________
III - гуруҳ Т уп роқ п роф илин инг ўртача ва ю қориги кисм ларида тош лоқ
П роф и лда ту п р о қ л ар ноа- 
н и қ таб ақала ш га н . Т ош - 
л оқли к м ай д а чагн ртош ли , 
қи ррали чагн ртош ли , ай ­
рим 
ҳолларда 
валунли. 
Т Д Н С н и н г кам ай и ш н
10%. Қ /х эки н л ар и кам 
зарарлаиган. Ю қори қат- 
ла.мларни 
кесил ган д а 
Ш 
гуруҳ ту п р о қл ар и н и н г у р ­
тача 
ва 
кучлн 
то ш л о қ- 
ларига айланади.

Download 4,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish