ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
303
елементлар миқдорини аниқлаш мумкин. Ҳисоблашда пипетканинг ҳажми ва
силиндрдаги сувнинг умумий ҳажми эътиборга олинади.
ТУПРОҚНИ МЕХАНИК АНАЛИЗГА ТАЙЁРЛАШ
Ўзбекистоннинг карбонатли тупроқларини анализга тайѐрлаш учун
тупроқни натрий пирофосфат эритмаси аралаштирилиб эзғилаш усули
қўлланилади (Долгов ва Личманова модификасияси). Анализга тайѐрлашнинг
моҳияти ўзаро ѐпишган механик элементлардан тузилган тупроқ
агрегатларини
парчалаб
бузишдан
иборат.
Кўпгина
тупроқларда
ѐпиштирувчи моддалар вазифасини сингдирилган калсий ўтагани сабабли
тупроқ сингдирувчи комплексидан калсийни сиқиб чиқариш хусусиятига эга
бўлган турли кимиѐвий реактивлар ѐрдамида тупроққа ишлов берилади.
Реактив сифатида кўпинча хлорид кислота ишлатилади. Аммо карбонатлар
миқдори 20-30 % га етадиган бўз тупроқлардаги карбонатлар парчаланиб
кетмаслиги учун, тупроқни механик анализга тайѐрлашда диспергатор
сифатида натрий пирофосфат (На
4
П
2
О
7
) нинг 4% ли эритмасидан
фойдаланилади.
ТУПРОҚНИНГ МЕХАНИК ТАРКИБИНИ ПИПЕТКА УСУЛИДА
АНИҚЛАШ.
М а ш ғ у л о т д а н м а қ с а д:
Тупроқ типларини механик таркибини
аниқлаш ва тупроқ типлари бўйича механик заррачаларга ажратиш.
Тупроқ заррачаларининг фоиз ҳисобидаги нисбий миқдори уларнинг
механик таркиби дейилади ва у механик анализ ѐрдамида лаборатория
шароитида аниқланади.
Тупроқнинг механик таркибини аниқлаш, уни
агрономик жиҳатдан баҳолашда муҳим рол уйнайди. Тупроқнинг иссиқлик,
сув ўтказувчанлиги, зичлик, капиллярлик хусусиятлари унинг механик
таркиби билан чамбарчас боғлиқ.
Механик анализ қилишнинг ҳозирги даврда жуда кўп усулари мавжуд.
Булар ичида энг кўп тарқалган ва ихчамлаштирилгани пипетка усули
ҳисобланади. Бунинг учун тупроқнинг ҳар хил катта-кичикликдаги
заррачаларидан суспензия тайѐрланади. Суспензиядан пипетка ѐрдамида
ўртача миқдорида ҳисобланади.
К э р а к л и а с б о б в а р э а к т и в л а р. Тешиклар диаметри 1 мм
ли элакча, 250 мл ли конуссисмон колба, 1 ли стилиндр, электр плита, сув
ҳаммоми, мешалка, 1-0,25, 0,25-0,1 мл ли элакчалар, алюмин бюкслар,
термостат, эксикатор, натрийгексометофосфат эритмаси.
Иш тартиби.
1. Кўзларининг ўлчамлари 1 мм бўлган элакдан
ўтказилган қуруқ тупроқдан техник тарозида 20 г тортиб олинади ва 10-15 см
диаметрли чинни косачага солинади.
2. Стаканчага натрий пирофосфатнинг 4 % ли эритмасидан 20 мл ўлчаб
солинади.
3. Олинган маълум миқдордаги тупроқ намунасига натрий
пирофосфатнинг 4 % ли эритмасидан хамирсимон лой ҳосил қилгунча
Do'stlaringiz bilan baham: |