ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
36
асосан микроорганизмларнинг биокимѐвий
фаолияти
натижасидир.
Ўсимликлар ҳаводаги карбонат ангидриди, сув, кўл элементлари, азот ва
қуѐш нурлари энергиясидан фойдаланиб органик моддаларни синтезлайди.
Таркибида кўл моддалари бўлган ўсимлик қолдиқлари тоғ жинсларида ва
унинг юқори қисмларида туплана бошлайди. Бу моддалар ўз навбатида
микроорганизмлар учун озиқа ва энергия манбаи ҳисобланади.
Органик қолдиқлар микроорганизмлар таъсирида парчаланиб, унинг бир
қисми янги органик модда-гумусга айланади. Бу моддалар микроорганизмлар
таъсирида секин парчаланиб ўзгарганлиги сабабли жинсларнинг юқори
қисмларида тўплана бошлайди, қисман эса минераллашиб азот ва кўл
элементлари каби озиқ моддаларга ажралади. Ана шу моддалар эритмага
ўтиб, тупроқнинг минерал қисми ва гумус моддалари билан янги комплекс,
кам ҳаракатчан бирикмалар ҳосил қилади ва янги авлод ўсимликлар
илдизлари орқали уларни сингдириб олади. Натижада, жинслардаги кўл
элементлари шунингдек, азот олий ўсимликлар, микроорганизмлар
таъсирида тупроқда йиғила бошлайди ва қатор биокимѐвий ўзгаришларга
учрайди. Ҳосил бўлган янги, анча кам ҳаракатчан шаклдаги бу моддалар
жинсларнинг юқори қатламларида йиғилади. Демак ўсимлик ҳамда тупроққа
айланаѐтган тоғ жинслари орасида кўл элементлари ва азотнинг айланиши
юзага келадики, бу жараѐн ўзлуксиз равишда борадиган органик
моддаларнинг синтези ва парчаланиш жараѐнлари билан боғлиқдир. Бунинг
натижасида тупроқ унумдорлигининг муҳим омили ҳисобланган минерал ва
азотли озиқ моддаларнинг тоғ жинслари юқори қисмларида аста-секин
биологик тупланиши юз беради. Моддаларнинг табиатда ана шундай
айланишини В.Р.Вильямс моддаларнинг
кичик биологик айланиши
деб
аташни тавсия этади. (3- расм)
3-расм. Табиатда моддаларнинг айланиши.
Ўзининг моҳияти билан моддаларнинг геологик айланишига қарама-
қарши бўлган бу жараѐн натижасида сувда осон эрийдиган нураш
маҳсулотлари ва органик моддаларнинг минераллашувидан ҳосил бўладиган
моддаларни ўсимликлар ўзлаштириб олади ва натижада бу моддалар қисман
ѐки тулиқ равишда юқори қисмларида тупланиб, ушланиб қолинади.
Тупроққа айланаѐтган жинсларнинг юқори қисмларида биологик актив ѐки
ўсимликлар ҳаѐти учун зарур элементларнинг тупланиши фақатгина
ўсимликларга хос бўлган танлаб сингдириш қобилияти билан чамбарчас
Do'stlaringiz bilan baham: |