ТУПРОҚШУНОСЛИК АСОСЛАРИ
270
ўғитлари, мелиоратив ишларни амалга оширишлари режалаштиришга
ѐрдам беради. Бу масштабдаги харитада тупроқ тип, типчалардан ташқари
тип турлари ҳақида ҳам маълумот беради. Асосан йирик масштабдаги
хариталарни умумлаштириб тузилади.
4. Йирик масштабдаги хариталар 1:50000 - 1:10000. Бу хариталар
жамоа
хўжаликлари
учун
тузилиб,
хўжалик
ички
ишларини
режалаштиришда фойдаланилади, Бу масштабдаги харата асосида
агротехник талаблар табақаланади.
5. Аниқ харитадаги 1:5000 - 1:200. Фермер хўжаликлари ва тажриба
станстиялари, тажриба далалари қиймати баҳоланади.
Дала шароитида тупроқларни ўрганиб харитага тушириш борасида
бажариладиган ишлар асосан 3 даврга ѐки босқичга бўлинади.
1. Тайѐргарчилик ишлари.
2. Дала шароитида тупроқни ўрганиш.
3. Камерал ва аналитик ишлар.
Тупроқни далада ўрганиш ишларининг сифати асосан олдиндан
бажарилган таергарлик ишларига боғлиқ бўлади. Ҳаммадан олдин
жойнинг унинг географик ҳолати, майдони, ўрганиш мақсад аниқланади.
Сўнгра тупроқни ўрганиш ишларини ташкил қилишга киришилади.
Тайѐргарлик ишлари ва дала шароитида тупроқни ўрганиш босқичининг
асосий вазифаси иложи борича текшириладиган жой тўғрисидаги
адабиѐтларни тупроқ харитавий маълумотларни ўрганиб чиқиш ва дастур,
услубий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилиш, экспедистияни ташкил
қилишни ўрганиш сметасини тузиш ва режаларни ҳал қилиш керак. Далада
тупроқни ўрганиш даврида тупроқшуноснинг асосий вазифаси - тупроқ ҳосил
қилувчи шароитларни, тупроқни ишлаб чиқариш қуроли ва манбаи
сифатида, улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ҳар томонлама
ўрганишдан ва бирламчи тупроқ харитасини тузишдан ва унга тушунтириш
текстини тузишдан иборат.
Камерал ва аналитик даврда тупроқларни дала шароитида,
лаборатория шароитида ўрганилганда тўпланган маълумотларни қайта
ишлаб чиқилади, тизимга солинади ва ана шулар асосида охирги тупроқ
харитаси тузилади ва тупроқ очерки ѐзилади.
Тайѐргарлик ва дала даврида қанчалик мувофаққиятли ишланган
бўлса охирги камерал даврида, далада ва лабораторияда тўпланган
маълумотлар шунчалик тез ва осон қайта ишланади, бир тизимга
келтирилади, тупроқ хариталари ва тупроқ очерклари сифатида
тайѐрланади. Тайѐргарчилик даврида қанча хатога ѐки камчиликка йўл
қўйилса тупроқни ўрганиш ва харитага туширишда бу ўз аксини кўрсатади
ва тузилаѐтган тупроқ хариталари, очерклари сифатига ҳам салбий таъсир
қилади, ҳамда бу ишларни ўз вақтида бажарилишга тўскинлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |