61
§2.4. Тупроқнинг умумий физик хоссаларини яхшилаш йўллари
Тупроқнинг солиштирма ва ҳажм оғирлиги ҳамда ғоваклиги –
унинг
умумий физик хоссалари
деб юритилади. Тупроқнинг унумдорлигини ошириш,
албатта, мана шу умумий физик хоссаларга боғлиқ бўлади.
Бу ўринда тупроқ қаттиқ фазаси солиштирма оғирлигининг мелиорацияси
тўғрисида гап бориши мумкин эмас, чунки солиштирма оғирлик бу узоқ вақт
ичида ўзгармайдиган (унинг ўзгариши тупроқда кетадиган ташқи ва
ички
нураш жараѐнлари таъсирида бўлади)
физик константа
ҳисобланади.
Сўз, асосан, бутун вегетация давомида жуда ҳам ўзгариб турадиган
тупроқнинг ҳажм оғирлиги ҳамда у билан функционал боғланишда бўлган
ғоваклик тўғрисида боради.
Маълумки, тупроқ уч фазали тизим ҳисобланади. Лекин, бу фазаларнинг
нисбати (тупроқ қаттиқ фазаси бундан истисно қилинади) уларга ишлов бериш,
суғориш жараѐнида анча ўзгаради. Бу ўзгариш, асосан, тупроқдаги ҳаво ва
сувга
тегишлидир, яъни тупроқда намнинг кўпайиши ўз навбатида ҳавонинг
камайишига олиб келади ва аксинча, тупроқда намликнинг камайиши эса
ҳавонинг кўпайишига
олиб келади, чунки сув ва ҳаво бир маконда – тупроқ
ковагида мавжуддир.
Шуни таъкидлаш керакки, вегетация давомида бериладиган сувлар
тупроқ таркибидаги ҳавонинг камайишига ва унда бораѐтган
биологик
жараѐнларнинг бирмунча секинлашувига олиб келади. Айниқса, суғориш
сувлари таъсирида оғир механик таркибли тупроқларда ҳавонинг миқдори
кескин камаяди (11-расм).
11-расм. Тупроқ тўла намланганда таркибий қисмининг ўзгариши
Лекин, асосий вазифа экинларнинг ҳосилдорлигининг муттасил ошишини
таъминлаш учун бутун вегетация давомида тупроқда сув ва ҳавонинг маълум
нисбатини сақлашни тақозо қилади.
62
Кўпгина маълумотлар шуни исботладики, суғорилгандан сўнг тупроқдаги
ҳаво билан банд бўлган ғоваклик умумий ғовакликка нисбатан 10-15 % паст
бўлса, ҳосилдорлик кескин камайиб кетади. Шунинг учун ҳам тупроқнинг ҳаво
режимини яхшилаш мақсадида унинг устки қисми етилиши биланоқ ишлов
бериш муҳим агротехник тадбир ҳисобланади. Вегетация вақтидаги
асосий
вазифа – тупроқнинг устки қисмини ғовак ҳолатда сақлаб туришдир. Чунки,
ҳажм оғирликнинг кескин кўтарилиб кетиши, ҳаво режимининг ѐмонлашувига
олиб келади.
Деҳқончилик тажрибасида мелиоратив жиҳатдан ѐмон хусусиятга эга
бўлган тупроқлар ўзлаштиришнинг дастлабки даврларидан бошлаб яхши физик
хоссаларга эга бўла бошлайди (15-жадвал). Даставвал мелиорация ва
ўзлаштириш тупроқ ҳажм оғирлигининг пасайишига ва бунга боғлиқ ҳолда
унинг ғоваклигининг ошувига олиб келади. Айниқса, капилляр сув билан банд
бўлган ғовакликнинг ошиши маданий ўсимликлар учун зарур бўлган сув
жамғармасининг кўпайишига сабаб бўлади (16-жадвал).
Хулоса қилиб
шуни айтиш мумкинки, тупроқ ҳажм оғирлигининг
ўзгариши ва ғоваклиги ундаги сувга чидамли агрегатларнинг бўлишига
боғлиқдир. Бинобарин, чириндига бой ва структурали тупроқларда нокапилляр
ва капилляр бўшлиқлар ҳамма вақт мавжуд. Улар нормал ҳаво ва сув
алмашинувини таъминлаб туради. Оғир механик таркибли кўп бўлсада, уларда
сув ва ҳавонинг эркин ҳаракати жуда паст бўлади. Тупроқнинг физик
хоссаларини яхшилашнинг бош йўли – агротехник талабларга жавоб берадиган
ишлов жараѐнини амалга ошириш ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: