Тупроқ ҳавоси ва унинг хоссалари
Тупроқ ҳавоси таркиби ва хоссалари.Тупроқ ҳавоси режими. Аэрация жараёнлари.
Тупроқ, ҳавоси, унинг таркиби, хоссалари, ҳаво режимн, уни бошқариш ва ниҳоят тупроц ҳавосини тупроқ унумдорлигини бошқаришдаги аҳамияти кўрсатилади.
Тупроқ хавоси унинг аеосий таркибий қисмларидан бири. У тупроқ ҳосил бўлиш жараёнида ва ўсимлик ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Ўсимликларнинг тупроқ ҳакосига талаби жуда катта. Шунинг учун х.ам тупроқнинг ҳаво таркибини ўрганиш ва унинг миқдорини бошқариш чораларидан бири. Тупроқнинг газсимон фазаси унинг қаттиқ ва суюқ фазалари, шунингдек унда яшаётган ҳар қандай организмлар билан доим мураккаб муносабатда бўлиб туради.
Тупроқ ковакларининг сув билан банд бўлмаган кисмида ҳаво сақланади. Ҳаво асосан атмосфера ҳавоси билан узвий боғлиқ бўлсада, лекин тупроқ кислородни богловчи ва карбонат ангидрид (СО2) ҳосил қилувчи асосий манба бўлганлиги учун элементар таркиби ва моддаларнинг миқдори жиҳатдан тупроқ ҳавоси атмосфера хавосидан кескин фарк қилади, Атмосфера ҳавоси ўртача қуйидаги таркибга эга (ҳажмига нисбатига % ҳисобида).
N (азот)-78,10,
О (кислород)-20,90г
СО2 (карбонат ангидрид) — 0,03,
Ноёб газлар (азон, аргон ва бошқалар) ^0,09.
Тупроқ хавоси эса қуйдаги таркибга эга (умумий ҳажмига нисбатан процент ҳисобида).
N (азот) - 79,0,
О (кислород) — 20,3,
СО2 (карбонат ангидрид)— 0,15 — 0,65,
Тупроқ хавоси дастлаб таркибида кислороднинг озлиги ва карбонат ангидриднинг кўплиги билан атмосфера ҳавосида фарқ қилади, Тупроқнинг юза қатламларида карбонатангидриднинг ўртача миқдори 0,04% бўлса, чуқуррок, қатламларида ўртача 0,3 ва хаттоки захкаш ерларда 3% гача бўлади. Тупроқ хавосида карбонад ангидрид кўпайиши билан унда кислород камаяди. Бундан ташқари озми —кўпми аммиак, метан, этан, водород сульфит (Н2S) ва бошқа газлар ҳам бўлиши мумкин. Тупроқ ҳавосининг бундай ўзгаришиса асосий сабаб, биринчидан, ўсимлик илдизларининг нафас олиши бўлса, иккинчидан тупроқ микроорганизмларининг хаётий фаолиятидир.
Тупроқнинг ҳаво физикавий хоссалари унинг ҳаво сиғими, аэрацияси, ҳаво ўтказувчанлиги ва бошқа шунга ўхшаш кўрсаткичлар билан ифодаланиши мумкин.
Тупроқнинг умумий ҳаво сиғими деб қуруқ холдаги тупроқнинг оғирлигита нисбатан процент ҳисоббида ифодаланадиган хавонинг максимал миқдорига айтилади. Одатда, ҳаво сиғимининг ҳажми структурали механик таркиби қуруқ, бўш ҳамда қумоқ тупроқларда катта бўлади, Механик таркиби огар бўлган структурасиз зич тупроқларда хаво сиғими паст бўлади.
Умумий хаво сиғими капилляр хамда нокапилляр сиғимлардан ташкил топган бўлади.
Тупроқнинг капилляр ҳаво сигими деб қуруқ холатдаги тупроқларнинг майда ' капилляр найчалари орасида маълум миқдордаги хавони сиғдириш ва ушлаб қолиш қобилиятига тушунилади. Капилляр ҳаво сиғими қанча катта бўлса тупроқдаги хавонинг харакати шунча секинлашади.
Нокапилляр ҳаво сирими. Нокапилляр ғовакликни ташкил қилувчи ва тупроқ қатламлари оралигидаги хар ҳил ғоваклар, тешиклар ва турли ҳил жониворларнинг инлари тупроқнинг хаво режимига таъсир қилади.
Тупроқ қатламлари капилляр намлик билан тўйинган вақтда нокапилляр ғоваклар мавжут бўлган тупроқ маълум миқдордаги хаво миқдорига эга бўлади. Нокапилляр ҳаво сирими тупроқнинг сув билан капилтшр намлик даражасигача тўйинган вақтида маълум даражада эркин ҳавони ўзида ушлаб туриш қобилиятига айтилади.
Тупроқ аэрацияси. Ҳажмга нисбатан процент ҳисобида ифодаланган ва тупроқда ушланиб турадиган ҳавонинг хақиқий миедорига тупроқ аэрацияси дейилади.Унинг миқдори тупроқдаги ғоваклик ва намликнинг фарқи билан белгиланади. Тупроқ даги намликнинг ошиши билан аэрация камайиб боради, чунки бундай шароитда тупроқ ҳажмининг кўп қисми сув билан банд бўлади. Тупроқ қуруқ холатда бўлганда аэрациянинг максимал даражасига эришилади. Тупроқ аэрацияси захоб ерларда зовурлар қазиб ва қувурлар ётқизиб қуритиш, суғориш ва ерни чуқур ҳайдаш каби мелиоратив ҳамда агротехник чораларни қўллаш натижасида ўзгариши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |