БОЛАЛАРДА СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ЭРТА АНИҚЛАШ Сил касаллигини ўз вақтида аниқлаш болалар диспансер бўлимининг асосий вазифаларидан биридир. Қуйидагилар болаларда бу хасталикни ўз вақтида аниқлашнинг асосий мезонлари ҳисобланади: бирламчи инфицирланганлик (вираж) ни аниқлаш, касалликни асоратсиз батамом тузатиб юбориш мумкин бўлган ҳолда бошланғич, кичик маҳаллий сил шулар жумласидан.
БЦЖ билан эмлашни ёппасига қўллашнинг замонавий шароитларида болаларда сил хасталигини аниқлаш ишида муайян қийинчиликлар мавжуд.
Уларга сабаб - инфекцион ва эмлашдан кейинги аллергия орасида дифференциал ташхис кўйиш мураккаблиги, аллергияга тери сезувчанлигининг сусайиши, силнинг бошланғич даврида касаллик симптомларининг бўлмаслиги ва умумтармок, врачларининг силга нисбатан хушёрликни йўқотишидир.
Силнинг бошланғич даврида ташхис қўйиш аввалроқ инфекция юқтирган беморларда касаллик авж олганлигини аниқлаш асосий вазифалардандир. Амалиёт кўрсатиб беришича, хатто иш яхши йўлга қўйилганда ҳам болаларни ёппасига ҳар йили текширувдан ўтказишда касаллик анча олдинрок, инфекция юқтирганларда кўпроқаникланади. Уларга куйидагилар киради: 1-туберкулин реакцияларининг виражи бор болалар ва ўсмирлар; 2-туберкулинга нисбатан ўта сезувчан шахслар; 3-сил инфекцияси ўчоқларида контактда бўлганлар; 4-анча вақт ва тез-тез касалланадиган болалар ва ўсмирлар; 5- БЦЖ билан эмланмаган ва эмлашдан сўнг эмлашдан кейинги белгилари бўлмаган болалар.
Болалар муассасаларида туберкулин синамаларини вакцинаторлар бригадаси (поликлиника ҳамширалари) педиатр бошчилигида қўйишади.
Туберкулин синамалари натмжаларини педиатр ўқийди. Синамалар натижапарини 72 соатўтгач аниқлашади. У кўндаланг ўлчамда тиниқ рангсиз миллиметрли чизгич билан ўлчанади.
Катталиги 2-4 мм келадиган папула пайдо бўлганда ёки фақат ҳар қандай гиперемия (қизариш) бўлган реакциялар шубхали ҳисобланади; ўлчами 5 мм ва ундан ортиқ бўлса -мусбат реакция саналади. Барча текширув натижалари ишчи журналларга ёзиб қўйилади, сўнгра ҳисоб карталарига киритилади (112, 63 ва 26-шаклларда). Бунда туберкулинга мусбатлар орасида сезувчанлиги ортиқ бўлган болаларни (12 мм ва ундан ортиқ) ва туберкулинга ўта сезувчан шахсларни (инфильтрат кўринишида - 17 мм ва ундан ортиқ), шунингдек илгари инфекция юқтирган болаларни динамикада туберкулинга ўта сезувчанлик ошиб бориши (6 мм ва ундан ортиқ) га алоҳида аътибор бериш зарур.
Инфекцион ёки вакциналашдан кейинги аллергияга дифференциал ташхис қўйишда қуйидагиларни инобатга олмоқ керак: 1) БЦЖ билан эмлаш пайтидан ўтган муддат; 2) туберкулинга нисбатан реакциянинг катталиги, характери ва хусусиятлари; 3) реакциянинг йиллар бўйича динамикада ўзгариши; 4) БЦЖ дан кейинги чандиқнинг катталиги; 5) сил билан оғриган бемор билан контакт бор ёки йўқлиги.
Эмлашдан кейинги реакцияларнинг инфекцион аллергиядан фарқ қилувчи мутлоқ мезони бўлмайди. «О» гурухда масалани динамикада кузатиш йўли билан тез-тез ҳал этишга тўғри келади, шунда 2 ТБ Манту реакцияси 5 ойдан сўнг қайтарилади. «Вираж»га ташхис қўйишда битта кимёвий препарат (изониазид ёки фтивазид) билан 3 ойга кимёвий профилактика буюрилади.
Сўнгги йилларда болалар ва ўсмирларнинг флюорографик текшируви иқтисодий қийинчиликлар мавжудлиги сабабли асосан хавфли гуруҳларда ўтказилади.
Умумдаво стационарларда сил бор йўқлигига зотилжам хасталиги чўзилиб кетган, экссудатив плеврити, лимфа тугунлари катталашган ва номаълум сабабли интоксацияга учраган болалар ва ўсмирларни текшириш лозим. Сил инфекцияси ўчоқларида яшовчи бундай болалар ваўсмирларни услубий тавсияларга биноан фтизиопедиатр текширади.
Фтизиопедиатрлар, педиатрлар, умумдаво тармоғи ҳамширалари билан болаларда сил профилактикаси ва уни эрта аниқлаш масалаларида уларнинг билимларини ошириш бўйича ташкилий-услубий ишларини олиб боришлари, шунингдек эпидемиологлар билан биргаликда олиб бориладиган ишлар сифатини назорат қилиб боришлари зарур.