Туберкулез клиникасида шошилинч тиббий ёрдамни талаб этиувчи холатлар. Режа



Download 103,5 Kb.
bet7/9
Sana25.10.2022
Hajmi103,5 Kb.
#856082
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Бирламчи ва иккиламчи кимёвий профилактика фарқланади. Бирламчисини беморлар ва касаллик юқмасин, деб бацилла ажратувчилари билан контактда бўлган соғлом болаларга ва ўсмирларга тайинланади. Иккиламчисини - биринчи бор инфекция юқтирганларга (туберкулин реакцияларининг виражи), шунингдек туберкулинга нисбатан гиперергик реакция кўрсатадиган болаларга ва ўсмирларга буюрилади.
Бундан ташқари, бу профилактика инфекция юқтирганлар ёки носпецифик касалликлар (коллагеноз, лейкоз, бронхиал астма, қандли диабет, сурункали носпецифик ўпка хасталиклари) ва болалар касалликлари (қизамиқ, кўкйўтал) сабабли стероид препаратлар билан даволанганларга, силдан оғриб ўтганларга тааллуқлидир.
Кимёвий профилактиканинг деярли соппа-соғ кишиларга тайинлангани учун уни буюришдан аввал фаол сил хасталигининг борлигини истисно этиш учун бу одамларни тўла-тўкис текшириб кўриш лозим. БЦЖ билан эмлангандан сўнг 2 ой давомида ГИНК перпаратларининг эмлашдан кейинги иммунитет ишлаб чиқишни бузмаслиги учун кимёвий профилактика ўтказишга рухсат берилмайди.
Болаларга ва ўсмирларга кимёвий профилактика ўтказишда унинг сил инфекцияси ўчоқларидаги самарадорлиги қайд қилинган, булар орасида сил билан касалланиш 5-10 марта камаяди, касал бўлиб қолганларида эса - жараён бирмунча осойишта кечади.
Бирламчи инфицирланиш ва болалар учун дастлабки 6 ой касаллик ривожланишининг энг хавфли даври ҳисобланади, шу боис бу профилактика сил инфекциясининг илк ривожланиш босқичида ўтказилмоғи даркор. Кимёвий профилактика учун ГИНК препаратлари гуруҳи (тубазид, фтивазид) қўлланилади, бу дорилар кам заҳарли бўлиб, юқори бактериостатик фаолликка эга. Бу препаратлар одам организмининг барча тўқималарига ва аъзоларига кириб боради. Изониазид (тубазид) биринчи бор инфекция юқтирган болапарда ваўсмирларда кимёвий профилактикаўтказиш учун асосий препаратҳисобланади. Кимёвий профилактика курслар тариқасида ўтказилиб, бир даво курси 3 ойдир. Сил инфекцияси юққанларда туберкулинга сезувчанлик ошганда кимёвий профилактиканинг дастлабқи курсидан сўнг ёки бир йил ўтиб гиперергик сезувчанлик сақланганда бундай профилактикани такроран ўтказмоқ даркор.
Сил инфекцияси ўчоқларида контактда бўлганларга кимёвий профилактика аввалги услуб бўйича бактерия ажратувчини ҳисобга олишда ўтказилади (кузатувнинг дастлабки йили давомида). Кейинчалик болаларда ва ўсмирларда кимёвий профилактиканинг қанчалик давом этиши (инфекция ўчоқларида) ҳар ҳил бўлиб, у ўчоқнинг эпидемиологик ҳолатига боғлиқ бўлади. DОТS стратегиясининг жорий этилиши муносабати билан бу профилактикани узлуксиз равишда, дастлабки кузатув йили давомида 6 ой муддатда ўтказмоқ лозим.
Бунда тана вазнига нисбатан олинганда 8-10 мг/кг дозада изониазид тайинланади, бир кечаю-кундузда болаларга кўпи билан 0,5 гр ва ўсмирларга 0,6 гр буюрилади. Бир суткалик доза бутун курс давомида бир қабулга ҳар куни ёки ҳафтасига 3 маҳал (интермиттирловчи усул) тайинланади. Шунда ҳам препаратни мунтазам қабул қилиб туришга амал қилиш зарур, бунга тиббиёт ходимларининг назорат қилиши ва ота-оналар билан тушунтирув ишини олиб бориш йўли билан эришилади.



Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish