3. ЮЗАКИ БЦЖ ЯРА вакцина юборилган жойда 3-4 ҳафта ўтиб пайдо бўлади. Катталиги 15-20 мм келадиган инфильтрат пайдо бўлган жойнинг марказида яра юзага келиб, йирингли-сероз пўстлоқлар ҳосил бўлади, улар бир оз вақтдан кейин кўчиб тушади. Ўрнида анча вақтгача қуруқроқ чуқурлик ҳосил бўлади, грануляцион тўқималар билан атроф-теваракда яллиғланиш реакцияси қайд қилинмайди.
Ярага даво қилиш учун сепма дори кўринишидаги изониазид кукуни қўлланилади, яра атрофлари бактерияга қарши суртма дори (тетрациклин, синтомицин) билан ишланади.
4. КЕЛЛОИД ЧАНДИҚЛАР. Эмлаш реакциясидан кейинги жойда бириктирувчи тўқимали ўсмасимон катталашган ҳолда ўсиб чиқади, у зич консистенцияда, очиқ рангли бўлади. Келлоид чандиқлар асосан БЦЖ билан қайта эмлаш ўтказилгач пайдо бўлиб, препубертат ёшдаги қиз болаларда кўпроқ кузатилади, бу - эмлашдан кейинги чандиқ киймм-кечак ва унинг чоқлари таъсир кўрсатгани туфайли юз беради. Улар ўз кечиши ва табиатига кўра нокеллиоид чандиқлардан фарк қилмай, терининг ҳар қандай зарарланган жойида (операциядан ва куйишдан кейинги чандиқлар, фурункуллар ўрнида) пайдо бўлади.
Одатда, бундай чандиқлар ўсмайди. Гоҳо эса улар аста-секин ўса бошлайди, ўсиб борганда ифодаланмаган оғриқ сезгилари билан давом этади (қичишиб, чандиқ соҳасида санчиб-санчиб туради). Келлоид атрофида пуштирднг доира пайдо бўлиб, чандиқ ичида томирли тўри кам кўринадн. Келлоид чандиқларга ҳафтада 1 марта 0,5 % новакаинли лидаза ва гидрокортизон эритмасини санчиб-санчиб туриб, даво қилинади. Даволаш курси 5-10 тадан иборат. Бордию даво наф бермаса, пирогенал қўлланилади, у мушак ичига, 25 МПД (минимал пироген доза) дан бошлаб, дозаси аста-секин, 10 кун давомида 150 МПД микдоригача ошириб борилади, ҳаммаси бўлиб 30 та инъекция қилинади. Пирогенал қўллангандан сўнг чандиққа 64 ТБ ли, кунора 10 марта туберкулин қилинади. Асосан катталиги 1 см дан ортиқ келадиган йирик келлоидларга даво қилинади.
СИЛНИНГ КИМЁВИЙ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Кимёвий профилактика специфик усули сифатида сил билан касалланиш хавфи ошган гуруқлар учун мўлжалланган. Силни профилактика қилиш мақсадида соғлом кишиларнинг туберкулостатик препаратларни қабул қилишини биринчи марта 1955 йилда Парижда болалар силига бағишланган анжуманда таклиф этилган эди. Кимёвий профилактика силга чалинган беморлар билан контактда бўлган соғлом одамларга, айниқса бацилла ажратувчиларга ва касаллик ривожланишининг олдини олиш учун биринчи марта инфекция юққанларга тавсия этилган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |