17-боб. Солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг турлари ҳамда уларни содир этганлик учун жавобгарлик
113-модда. Давлат солиқ хизмати органида ҳисобга туришдан бўйин товлаш
Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг, бундан бир вақтнинг ўзида давлат солиқ хизмати органларида ва давлат статистикаси органларида ҳисобга қўйилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиладиган солиқ тўловчилар мустасно, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:
агар фаолият кўпи билан ўттиз кун амалга оширилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг ўн фоизидан кам бўлмаган миқдорда;
агар фаолият ўттиз кундан ортиқ амалга оширилган бўлса, — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида, бироқ бундай фаолият натижасида олинган соф тушумнинг эллик фоизидан кам бўлмаган миқдорда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ тўловчининг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг давлат солиқ хизмати органида объектлар бўйича ҳисобга туришдан бўйин товлаши қуйидаги миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади:
агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан кўпи билан ўттиз кун ўтган бўлса, — энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдорида;
агар ҳисобга туриш бўйича белгиланган муддатдан ўттиз кундан ортиқ ўтган бўлса, — энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида.
(113-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
114-модда. Кирим қилинмаган товарларни сақлаш ёхуд товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кирим қилинмаган товарларни сақлаш, бундан уларнинг қонуний келиб чиқиши тасдиқланган ҳоллар мустасно, —
Олдинги таҳрирга қаранг.
кирим қилинмаган товар қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
(114-модданинг биринчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 1-сон, 2-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 38, 38.1-бандлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кирим қилинмаган товарлар қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида давлат даромадига ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилмайди.
(114-модда Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) —
товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумнинг яширилган (камайтириб кўрсатилган) суммасига қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 38.3-банди.
Ушбу моддани қўллаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумни яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти ҳужжат билан тасдиқланганда товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) реализация қилинганлиги факти тўғрисида далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги;
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги.
(114-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-359-сонли Қонуни таҳририда — 2013 й., 52-сон, 685-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 38.2-банди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: суд амалиёти.
Do'stlaringiz bilan baham: |