Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси



Download 0,57 Mb.
bet9/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

Олдинги таҳрирга қаранг.
2) мустақил воситачи: брокер, воситачи, ишончли вакил, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси ёки воситачилик, топшириқ шартномаси ёки шунга ўхшаш бошқа шартнома асосида фаолият кўрсатувчи ва Ўзбекистон Республикасининг норезиденти номидан контрактларга имзо қўйиш ваколати берилмаган ҳар қандай бошқа шахс орқали фаолиятни амалга оширишни. Мустақил воситачи деганда ўзининг одатий (асосий) фаолияти доирасида иш олиб борадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норезидентидан юридик ва иқтисодий жиҳатдан мустақил бўлган шахс тушунилади;
(20-модда бешинчи қисмининг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-241-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 556-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 19-моддасининг учинчи қисми ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 817, 832-моддалари.
3) товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш операцияларини, шу жумладан фақат Ўзбекистон Республикасининг норезиденти номидан тузиладиган ва Ўзбекистон Республикасида товарларни харид қилиш, шунингдек товарларни Ўзбекистон Республикасига экспорт қилиш бўйича операциялар билан боғлиқ ташқи савдо контрактлари доирасида операцияларни амалга оширишни;
4) Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан қимматли қоғозларга, юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа мол-мулкка эгалик қилишни. Агар Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бундай юридик шахс зиммасига вакиллик вазифаларини ҳам юкласа, ушбу қисмнинг 1-бандига мувофиқ тайёргарлик ёки ёрдамчи хусусиятга эга бўлган вазифалар бундан мустасно, бундай юридик шахс мустақил солиқ тўловчи бўлиши билан бирга бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси сифатида ҳам қаралади;
5) ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган доимий муассасанинг белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резидентига ёки Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентига ходимлар ажратишни, агар бундай ходимлар фақат улар ўзлари юборилган ташкилот номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрсалар.
Ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бошланган кунни қатъий белгилаш мумкин бўлса, доимий муассаса шу кунда ташкил этилган деб ҳисобланади. Агар бундай кунни қатъий белгилаш мумкин бўлмаса, қуйида келтирилаётган кунлардан бири доимий муассаса ташкил этилган кун деб ҳисобланади:
ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш бошланадиган, контрактда кўрсатилган кун;
агар лицензия муайян контракт бўйича бирон бир ишни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш мақсадида олинган бўлса, лицензиянинг амал қилиши бошланадиган кун.
Ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳаракатлардан энг олдингиси содир этилганда, доимий муассаса ташкил этилган деб ҳисобланади.
Қурилиш майдони (қурилиш, монтаж қилиш ёки йиғиш объекти) пудратчига майдонни топшириш тўғрисидаги далолатнома имзоланган пайтдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасасини ташкил этади.
Доимий муассаса шу муассаса орқали олиб борилаётган фаолият тугатилган пайтдан эътиборан тугатилган ҳисобланади. Агар мазкур пайтни қатъий аниқлаб бўлмаса, қуйида келтирилаётган кунларнинг энг кейингиси доимий муассасанинг фаолияти тугатилган кун деб ҳисобланади:
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кун;
Ўзбекистон Республикаси норезидентининг доимий муассасаси томонидан бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш учун охирги ҳисобварақ берилган кун;
юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг якуний ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларига амалда тақдим этилган кун.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish