Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-боб. Ушбу Кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар



Download 0,57 Mb.
bet5/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

2-боб. Ушбу Кодексда қўлланиладиган асосий тушунчалар
12-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Солиқлар]
Солиқлар деганда ушбу Кодексда белгиланган, муайян миқдорларда ундириладиган, мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддасининг иккинчи қисми.
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Бошқа мажбурий тўловлар]
Бошқа мажбурий тўловлар деганда ушбу Кодексда белгиланган давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий пул тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек ваколатли органлар ҳамда мансабдор шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга ошириш учун, шу жумладан муайян ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши лозим бўлган йиғимлар, давлат божи тушунилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 23-моддасининг учинчи қисми.
13-модда. Солиқ тўловчилар. Солиқ агентлари. Солиқ тўловчининг вакиллари
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Солиқ тўловчилар]
Солиқ тўловчилар ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш мажбурияти юклатилган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмаларидир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 16-моддаси ва 39-моддасининг биринчи қисми ҳамда мазкур Кодекс 32-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси.
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Солиқ агентлари]
Солиқ агентлари ушбу Кодексга мувофиқ зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ҳамда бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 28-моддасининг учинчи қисми, 32-моддасининг иккинчи қисми, 185-моддаси, 186-моддаси тўққизинчи қисми, 187-моддаси биринчи қисми
[СПиТ:
1.Солиқ ҳуқуқи / Солиқ тўловчининг вакиллари]
Солиқ тўловчининг вакиллари қонунга ёки таъсис ҳужжатига мувофиқ солиқ тўловчининг вакили бўлишга ваколатли шахслардир.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 43-моддаси.
Ушбу Кодексда «солиқ тўловчи» тушунчасининг қўлланилиши унинг «солиқ агенти», «солиқ тўловчининг вакили» маъносида ҳам ишлатилишини назарда тутади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish