Тсз: Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)] Ўзбекистон республикасининг солиқ кодекси


-боб. Солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари



Download 0,57 Mb.
bet23/261
Sana22.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#113410
TuriКодекс
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   261
Bog'liq
солиқ кодекси 2019

4-боб. Солиқ муносабатлари субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.12.00.00 Солиқ маслаҳати]
31-модда. Солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари
Солиқ тўловчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлардан амалдаги солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар ҳақида ахборот олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 10-моддаси.
ўз солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан давлат солиқ хизмати органлари ҳамда бошқа ваколатли органлардаги мавжуд маълумотларни олиш;
солиқ муносабатлари масалалари юзасидан ўз манфаатларини шахсан ёки ўз вакили орқали ифода этиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 13-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгилаб қўйилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳамда тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлардан фойдаланиш;
(31-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)
солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар, пеня ва жарималарнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 56 — 58-моддалари.
ушбу Кодексда ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган шартларда ва тартибда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 54 — 55-моддалари, «Янги ташкил этилган микрофирма ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўловини тўлаш муддатини кечиктириш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1502, 02.08.2005 й.).
солиқ солиш объектини ҳисобга олишда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашда ўзлари йўл қўйган хатоларни мустақил равишда тузатиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 46-моддаси.
солиқ текширувлари материаллари билан танишиш ва текширув далолатномаларини олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 101-моддасининг учинчи — олтинчи қисмлари, 102-моддасининг еттинчи, саккизинчи қисмлари.
солиқ текширувларини амалга ошираётган давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бажаришга доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 102-моддасининг бешинчи қисми.
давлат солиқ хизмати органларининг, бошқа ваколатли органлар ва улар мансабдор шахсларининг ушбу Кодексга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлмаган ҳужжатлари ҳамда талабларини бажармаслик;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 2-моддасининг учинчи — бешинчи қисмлари.
давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 125 — 128-моддалари.
давлат солиқ хизмати органларининг ва бошқа ваколатли органларнинг қонунга хилоф қарорлари ёки улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 14, 990-моддалари, мазкур Кодекснинг 105-моддаси.
Солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Солиқ тўловчининг солиқ муносабатларида шахсан иштирок этиши уни вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди, худди шунингдек вакилнинг иштирок этиши солиқ тўловчини бундай муносабатларда шахсан иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 13-моддасининг биринчи, учинчи хатбошилари.
Солиқ тўловчи вакилларининг мазкур солиқ тўловчининг солиқ муносабатларидаги иштироки муносабати билан содир этилган ҳаракати (ҳаракатсизлиги) солиқ тўловчининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) деб эътироф этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 13-моддасининг биринчи, учинчи хатбошилари.
[ОКОЗ:

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish