ТРОМБОЗ – thrombosis –свертывание - ивиш - Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши.
- Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади.
- Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат:
- 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади;
- 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши;
- 3) эритроцитлар агглютинацияси;
- 4) плазма оқсиллари преципитацияси.
ТРОМБОЗ сабаблари ва патогенези - Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат.
- Маҳаллий сабаблар:
- 1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит).
- 2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз).
- Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).
- Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил.
- Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади.
- Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади.
- Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади.
- Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.
ТРОМБОЗ морфологияси - Аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади.
- Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади.
- Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди.
- Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади.
- Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.
ТРОМБОЗ морфологияси - Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитлар
3
ТРОМБОЗ морфологияси - Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида
- Шарсимон тромб, юрак бўшлиғида
ТРОМБОЗ морфологияси Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада - Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромб
1
2
ТРОМБОЗ оқибатлари - Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади.
- Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси.
- Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши.
- Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди.
- 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади.
ЭМБОЛИЯ – em-ballein – томир ичига ташлаш - Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир.
- Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади:
- 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади.
- 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади.
- 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади.
- 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.
ЭМБОЛИЯ – турлари - Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди.
- 1) Тромбоэмболия
- 2) Ёғ эмболияси
- 3) Хаво эмболияси
- 4) Газ эмболияси
- 5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси
- 6) Бактериал эмболия
- 7) Ёт жисмлар эмболияси
- 8) Қоғаноқ суви эмболияси
ЭМБОЛИЯ – турлари - Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари - Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари - Ёғли илик эмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари ЭМБОЛИЯ – турлари - Бактериал эмболия (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари - Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)
ЭМБОЛИЯ – турлари - Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)
Рис.43.7а. Роговые чешуйки, обнаруженные в ветви легочной артерии, доказывают факт эмболии околоплодными водами.
Do'stlaringiz bilan baham: |