Тромбоз – thrombosis –свертывание ивиш



Download 3,3 Mb.
Sana23.02.2022
Hajmi3,3 Mb.
#180290
Bog'liq
tromb

ТРОМБОЗ – thrombosis –свертывание - ивиш

  • Тромбоз, бу – тирикликда юрак бўшлиқлари ва томирлар ичида қоннинг ивиши.
  • Тромбоз – патологик жараён бўлгани билан, унинг асосида қонни ивитадиган физиологик хоссалар ётади.
  • Тромб пайдо бўлиши, бирин-кетинлик билан келадиган 4 та даврдан иборат:
  • 1) тромбоцитлар агглютинацияси, қондан тромбоцитлар эндотелийнинг шикастланган соҳасига адгезияланади ва дегрануляцияланиб, серотонин ва тромбопластин пайдо қилади;
  • 2) фибриноген коагуляцияси ва фибрин пайдо бўлиши;
  • 3) эритроцитлар агглютинацияси;
  • 4) плазма оқсиллари преципитацияси.

ТРОМБОЗ сабаблари ва патогенези

  • Тромбоз сабаблари маҳаллий ва умумий омилларнинг ўзаро боғланиб келишидан иборат.
  • Маҳаллий сабаблар:
  • 1. Томир девори эндотелийсининг шикастланиши (тошмали тиф, сил, захмдаги артериитлар, флебитлар; инфекцион-аллергик касалликлар; атеросклероз, ярали эндокардит).
  • 2. Қон оқимининг секинлашиши (юрак-томир етишмаслик-ларидаги веноз димланишлар - веналарда тромбоз).
  • Умумий сабаб, 3) қоннинг ивиш ва ивишга қарши тизимлари бошқарилишининг бузилиши (инфекциялар, интоксикациялар, аутоиммун касалликлар, лейкозлардаги коагулопатиялар).

ТРОМБОЗ морфологияси

  • Тромб одатда томир деворига эндотелий шикастланган жойда ёпишган, юзаси нотекис, бурмаланган, қаттиқ, қонга нисбатан қуруқ. Унинг шакли ва ўлчамлари юрак бўшлиқлари ва йирик томирлар ичида пайдо бўлишига қараб ҳар хил.
  • Тромб таркиби ва ташқи кўринишига қараб: оқ, қизил, аралаш ва гиалинли фарқ қилинади.
  • Оқ тромб: тромбоцитлар, фибрин ва лейкоцитлардан қон тез оқадиган артерияларда, секин пайдо бўлади.
  • Қизил тромб: тромбоцит ва фибриндан ташқари кўп миқдорда эритроцитлардан иборат ва қон секин оқадиган веналарда тез пайдо бўлади.
  • Гиалинли тромб: парчаланган эритроцит, тромбоцитлар ва преципитацияланган плазма оқсилларидан иборат бўлиб, гиалинни эслатади. МЦТда пайдо бўлади.

ТРОМБОЗ морфологияси

  • Аралаш тромб, қат-қат тузилишли тромб ёки ола-була тромб ҳисобланади.
  • Аралаш тромбнинг: бошчаси (оқ тромб), танаси ( аралаш тромб) ва думи ( қизил тромб) фарқ қилинади. Бундай аралаш тромб кўпинча веналарда, аорта ва юрак аневризмларида пайдо бўлади.
  • Тромб томир бўшлиғида эгаллаган жойига қараб: деворолди ва обтурациялайдиган кўринишларда учрайди.
  • Майда веналарда пайдо бўлган тромб ўсиб катталашиб йирик веналарга тарқалади, буни прогрессияланувчи тромб дейилади.
  • Юрак бўшлиқларидаги тромб қон харакати таъсирида шарсимон кўринишга киради – шарсимон тромб.

ТРОМБОЗ морфологияси

  • Тромб ташқи кўриниши
  • Микро-тузилиши: 1.фибрин, 2.лейкоцитлар, 3.эритроцитлар

3

ТРОМБОЗ морфологияси

  • Деворолди тромб, митрал қопқоқча юзасида
  • Шарсимон тромб, юрак бўшлиғида

ТРОМБОЗ морфологияси

Макро-обтурацияловчи тромб, юракга кирувчи ковак венада

  • Микро-обтурацияловчи тромб. 1.томир девори, 2.тромб

1
2

ТРОМБОЗ оқибатлари

  • Тромбоз оқибатлари: яхши ва ёмон оқибатларга бўлинади.
  • Яхши оқибатлари: 1) асептик аутолиз; 2) тромб канализацияси; 3) тромб васкуляризацияси.
  • Ёмон оқибатлари: 1) септик аутолиз, 2)тромбоэмболия; 3) томирнинг обтурацияланиши.
  • Тромбознинг аҳамияти: 1) яхши – қон кетишни тўхтадади, ёрилган томир ва юракни тампонадалайди.
  • 2) ёмон – инфарк ва гангрена; бактериал эмболия ва сепсис; дарвоза венаси тромбози – портал гипертензия ва асцитга; буйрак венаси тромбози – нефротик синдромга; тромбофлебит ва флеботромбоз – ўпка артерияси тромбоэмболиясига олиб келади.

ЭМБОЛИЯ – em-ballein – томир ичига ташлаш

  • Эмболия, бу – қон оқимига ёт таначаларнинг тушиши ва томирларга тиқилишидир.
  • Эмболлар қон оқими бўйича 3 та йўналишда харакатланади:
  • 1) Катта қон айланиш доираси веналаридан, ўнг бўлмача ва ўнг қоринча орқали кичик қон айланиш доираси томирларига келиб тиқилади.
  • 2) Юрак чап қоринчаси, аорта ва йирик артериялардан, юрак, мия, буйрак, талоқ, ичак ва оёқлар томирларига келиб тиқилади.
  • 3) Портал веналар тизимидан жигар дарвоза веналарига келиб тиқилади.
  • 1) Ортоград; 2) Ретроград; 3) Парадоксал эмболия.

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Эмболия – эмбол таначалар табиатига қараб қуйидаги турларда учрайди.
  • 1) Тромбоэмболия
  • 2) Ёғ эмболияси
  • 3) Хаво эмболияси
  • 4) Газ эмболияси
  • 5) Тўқима ёки ҳужайра эмболияси
  • 6) Бактериал эмболия
  • 7) Ёт жисмлар эмболияси
  • 8) Қоғаноқ суви эмболияси

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (макро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Ўпка артерияси тромбоэмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Ёғли илик эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Ёғ эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Бактериал эмболия (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Хавфли ўсма ҳужайра эмболияси (микро-)

ЭМБОЛИЯ – турлари

  • Ўпка артериясида қоғаноқ эмболияси (микро-)

Рис.43.7а. Роговые чешуйки, обнаруженные в ветви легочной артерии, доказывают факт эмболии околоплодными водами.
Download 3,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish