Транспорт логистикаси” кафедраси


Истеъмолчи манзилга алоҳида ташиш хизмати кўрсатиш жараёнларини бошқариш моделлари



Download 1,41 Mb.
bet26/27
Sana12.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#782060
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
АТЖМ маъруза матни

3. Истеъмолчи манзилга алоҳида ташиш хизмати кўрсатиш жараёнларини бошқариш моделлари
Истеъмолчи манзилларни ташишга бўлган эҳтиёжларини ўз муддатида ва сифатли қондириш кўп жиҳатдан автотранспорт воситалари паркини ташиш линиялари бўйича тақсимлаш масаласини ечимига боғлиқдир. Маз-
кур тақсимлаш масаласини қўйилишида турли-туман ташиш шароитлари-
дан келиб чиқадиган ҳолатларни, жумладан истеъмолчи манзиллар иш фаолияти, юк ортиш-тушириш, жўнатиш ва қабул қилиш ишлари тартиби ва хусусиятлари, юкларни сақлаш ва шу каби кўплаб талабларни ҳисобга олиш лозим бўлади. Шу туфайли юкларни ташиш, жўнатиш ва қабул қилиш шароитларини илмий асосланган гуруҳлаштириш ва ҳар бир гуруҳ талабларини ҳисобга оладиган ҳолда АВ паркини ташиш линияларига оптимал тақсимлаш масаласини математик моделларини ишлаб чиқиш талаб этилади.
Истеъмолчиларни талаблари асосан туташма манзилларга етказиб бериладиган ва ҳар бир линиядаги ташиш ҳажмларини белгилайди. Бундай талаблар тақсимлаш моделидаги ташиш ҳажмлари маълум катталикдан кичик эмас, катта ёки тенг қабилидаги чеклашлар асосида ҳисобга олинади. Йўналишда юк жўнатиш ва қабул қилиш, йўл ва йўл ҳаракатини ташкил этиш шароитлари автотранспорт воситасини юк ортиш ва тушириш ишларида туриш, юк билан ва юксиз ҳаракатланиш вақтларини белгилайди. Мазкур параметрлар эса пировард-натижада автомобилни кунлик иш унум-
дорлигини доимий ёки эҳтимолий тақсимланадиган катталик сифатида шакллантиради.
Ташишда иштирок этишга чиқарилган ҳаракатланувчи таркиблар паркини линияларга оптимал тақсимланиши ички ва ташқи мезонлар воситасида ўлчанади. Турли типдаги АВ турли йўналиш ва линияларда ҳар хил даражадаги ташиш таннархи ва иш унумдорлигини таъминлайди. Шу туфайли эксплуатация қилинаётган автотранспорт воситаларини турли ташиш линияларига шундай тақсимлаш вариантини аниқлаш мумкинки, бунда ташиш харажатлари энг кам ёки ташиш ҳажми энг кўп бўлади.
Автотранспорт воситалари паркини ташиш линияларига оптимал тақсимлаш моделини таркиби аввало юкларни қабул қилувчи (жўнатувчи) туташма манзиллар ва уларни таъминловчи ташиш линиялари хусусиятла-
ри, шароитлари ва улар учун ташиш ҳажмларига шаклланаётган чеклов талабларига ҳамда ташишда фойдаланилаётган АВ лари турлари ва миқдо-
рий катталикларига боғлиқдир. Модел энг аввало жўнатувчи ва қабул қилувчи юклар ҳажмларини ҳамда паркни ташиш имконияларини ўзаро тенглигини таъминлаши лозим. Бундан ташқари ҳар бир ташиш линияси учун ажратилаётган автомобиллар сони бу линияни юк жўнатиш ва қабул қилиш имконияларига мос келиши керак.
Шундай қилиб истеъмолчи манзилларга ташиш хизмати кўрсатиш жараёнларини бошқариш масаласини чизиқли математик модели қуйидаги ҳолат ва талабларга мувофиқ шакллантирилади:

  • истеъмолчи туташма манзиллар ва уларни ҳар бири билан боғланган ташиш линиялари тури, характери ва хусусиятлари ;

  • туташма манзилга ташиши лозим бўлган юклар турлари ва ҳажмлари, уларни ташиш линиялари, ҳар бир линияда маълум бирлик вақт мобайнида мумкин бўлган юк ташиш ҳажми;

  • ташиш ҳажмларидаги ва имконияларидаги баланс-тенглик муносабат-

ларини таъминлаш: юк жўнатиш ва қабул қилиш ҳажмлари ҳар бир юк тури бўйича ўзаро тенг бўлиши, бажарилаётган транспорт иши ташишга ажратилаётган автотранспорт воситаларининг ташиш (иш бажариши) имкониятларига тенг бўлиши, линиялардаги ташиш ҳажмларини улардаги юкларни жўнатиш ва қабул қилиш (ортиш, тушириш) имкониятларига мос келиши ва ҳоказо.
Бундан ташқари бошқариш масалаларида маълум таркибий баланслар-
ни таъминлаш зарур:

  • ҳар бир туташма манзилга(дан) ташиб киритилувчи (чиқарилувчи) юк тури бўйича ташиш ҳажмларини таъминлаш ва бунда қайси юк тури қайси линияларда ва АВ ни қандай иш унумдорлигида ташили-

шини ҳисобга олиш;

  • маълум турдаги юкларни ташишда ва маълум линияларда фақат маълум типдаги (маркадаги) автотранспорт воситаларини қўллаш лозимлиги ва ҳоказо;

Туташма манзиллар ТМга ташиш хизматини кўрсатиш жараёнларини бошқариш масаласини математик моделларини қуйидаги характерли ҳолатлар учун оддийдан мураккабга ўтиш кетма-кетлигида кўриб чиқайлик:

  1. битта туташган манзилга йўловчиларни ёки бир турдаги юкларни турли линияларда (жўнатувчилардан) ташиб киритиш;

  2. битта туташган манзилдан йўловчиларни ёки бир турдаги юкларни турли линияларда (қабул қилувчиларга) ташиб чиқариш;

  3. битта ТМга (дан) бир турдаги юкларни ёки йўловчиларни бир қанча линияларда ташиб киритиш ва чиқариш;

  4. битта ТМга бир неча турдаги юкларни бир қанча линияларда ташиб киритиш ва чиқариш;

  5. битта жўнатувчи ёки қабул қилувчи ёки жўнатувчи ва қабул қилувчи ТМга турли АВни қисман, яъни маълум гуруҳлар ичида ўзаро алмаштириш шароитида ташиш хизматини кўрсатиш.

Юқорида келтирилган биринчи ҳолатда, яъни, ТМга бир турдаги юклар ёки йўловчиларни турли линияларда (жўнатувчилардан) ташиб киритиш шароити учун ташиш хизмати жараёнини моделлаштириш масаласини кўриб чиқамиз. Бунда барча линиялардаги турли юкларни ташиш учун турли типдаги АВлари қўлланилиши мумкин. Қуйидаги белгилашларни киритамиз:
- барча линияларда турли юкларни ташишда қўлланилиши мумкин бўлган АВлари турлари индексларини тўплами;
- ТМни юк жўнатувчи манзиллар билан боғлайдиган ташиш линия-
ларини индекслари тўплами;
- - индексли битта ТМга ташиб киритиладиган юк ҳажми, тонналарда;
- берилган - тўпламни ҳар бир - линиясида бажариладиган ташиш ҳажми, m;
ТМга ташиш хизмати кўрсатилганда ташиш ҳажмларига маълум баланс тенгламалари кўринишида чекловлар юзага келади. Биринчи навбатда, ТМга етказиб бериладиган ташиш ҳажмлари га маълум баланс талаблари қўйилади: масалан, унинг қиймати истеъмолчи ТМнинг ташиш ҳажмига бўлган эҳтиёжини қондириши керак, яъни маълум қийматидан кам бўлмаган ҳажмда юк ташиб берилиши керак. Бу ташиш ҳажмига бўлган талабни энг минимал даражаси бўлиб, ундан кам ҳажмда юк ташилса ТМ эҳтиёжини узлуксиз таъминлашда маълум узилиш бўлиш эҳтимоли юзага келиши мумкин. Энди ташиш ҳажмини фақат минимал даражасини чеклаш билан барча ҳолатларни кўзда тутиб бўлмаслигини таъкидлаб ўтайлик.
Ташиш жараёни эҳтимолий характерга эга бўлганлигидан аниқ ҳажмни бажариш ҳам эҳтимолий бўлади ва маълум ҳажмдаги юкни дан ташқари қўшимча ҳажм сифатида ташишни кўзда тутиш лозим бўлади. Шундай қилиб ташиш ҳажмининг максимал қиймати ифодаси кўринишида шаклланади. Демак, параметри икки томонлама чекловга эга бўлади, яъни
.
Энди қуйидаги савол туғилади: ёки параметрлари қандай аниқланади. Мазкур параметрни аниқлашда қуйидаги принципларга суяниш лозим бўлади.
Биринчидан, параметрини қиймати чексиз катта бўлиши мумкин эмас. Чунки катта ҳажмдаги юкни қисқа муддатда қабул қилиш учун ТМ етарли техник-технологик имкониятларга эга бўлиши керак ва уни юкни ортиш-тушириш, захира сифатида омборларга қабул қилиш имкониятлари маълум даражада чеклангандир.
Иккинчидан, ТМ омборларида сақланаётган юк ҳажми маълум даража-
дан ошса уни иқтисодий самарадорлигини пасайиши, яъни юк захираларини сақлаш ва қайта ишлаш харажатлари ошиб кетиши мумкин.
Ҳар бир линияда ташилаётган юк ташиш ҳажми га ҳам маълум бир чеклашлар қўйилади: умумий ҳолда линиядаги юк ташиш ҳажмига қўйиладиган талабни икки томонлама чеклашлар кўринишида ифодалаш мумкин, яъни
.
Линиядаги юк ташиш ҳажмини мумкин бўлган кичик ва катта қийматлари маълум бир техник-технологик жараёнлар таъсирида шакллана-
ди. Ташишни минимал ҳажми юк жўнатиш ва қабул қилиш жараёнлари-
ни самарадорлигини таъминлаш нуқтаи-назаридан мумкин бўлган энг кам даражадаги ташиш ҳажмидир. Масалан, маълум ҳолда юк жўнатиш манзилига бир кунда 1 та автомобил бир қатновда ташийдиган юк ҳажмини сифатида қабул қилиш самарасиз дейиш мумкин, чунки битта автотранспортга юк ортиб, жўнатиш операциясига тахминан 1 соат кетса, иш кунининг қолган вақтида мазкур операцияни бажаришига оид техник-технологик воситалар ва ходимлар ишсиз бўш турса, албатта, бундай ҳолатни самарали деб бўлмайди. Аммо бошқа бир ҳолатда мазкур техник-технологик восита ва ходимлар учун битта автомобилни юклаб жўнатиш куннинг маълум бир соатида бажарилиши режалаштирилган иш бўлиб, қолган вақтда улар ўзлари учун белгиланган бошқа ишлар билан банд бўлсалар, унда бу ҳолатни ва шаклланган самарасиз деб бўлмайди. Линиядаги максимал ташиш ҳажми истеъмолчи манзилларни юк жўнатиш ва қабул қилиш бўйича максимал техник-технологик имкониятларига боғлиқдир.
Туташма манзилга(дан) юк олиб кирувчи (чиқарувчи) линиялардаги ташиш ҳажмлари мазкур манзилнинг ташишга ҳажми га бўлган эҳтиёжига қараб аниқланади. Ҳар бир линиядаги ташиш ҳажми мазкур линияда ташишга жалб этилган барча турдаги автомобиллар сони ва уларни ҳар бирини иш унумдорлиги параметрларига боғлиқ равишда кўпайтмалар йиғиндиси кўринишида аниқланади, яъни
.
Шундай қилиб туташма манзилга(дан) олиб кириладиган (чиқилади-
ган) юк ташиш ҳажми унга бириктирилган линиялар тўпламида таши-
ладиган ҳажмлар йиғиндисидан иборат бўлади, яъни
.
Энди ТМга ташиш хизмати кўрсатиш бўйича жалб этилаётган автотранспорт воситалари парки корхонада мавжуд ва шу мақсад учун ажратилган автомобиллар сони дан ошмаслиги лозимлигини ҳисобга олсак, унда ташиш хизматини бажаришдаги асосий баланс-тенглик муноса-
батлари қуйидагилардан иборат бўлади:

  • ТМ га ташиладиган юк ҳажми белгиланган оралиқ-

да бўлиши;

  • ҳар линиядаги юк ташиш ҳажми уни жўнатиш (қабул қилиш) имкониятлари дан ошмаслиги ва

  • ташиш хизмати ажратилган автомобиллар парки ни жалб этган ҳолда амалга оширилиши лозим бўлади. Математик жиҳатдан мазкур талаблар қуйидагича ифодаланади:


(9.1)
(9.2)

(9.3)
Таъкидлаш лозимки юқорида келтирилган гуруҳлаштиришга мувофиқ баён этилаётган 2) ҳолатда, яъни битта ТМдан йўловчиларни ёки бир хил юкни турли линияларда қабул қилувчиларга ташиб чиқариш масаласи ҳам формал жиҳатдан юқоридаги модел кўринишида ифодаланади.


Энди навбатдаги 3 ҳолатни, яъни битта ТМга бир хил юклар ёки йўловчиларни бир қанча линияларда ташиб киритиш ва айни пайтда ундан маълум юк ва йўловчиларни ташиб чиқариш жараёнини кўриб чиқайлик. Бундай ҳолат учун тегишли баланс-тенгликларни қуйидаги усулларда шакл-
лантириш мумкин:

  • туташма манзил шартли равишда иккита алоҳида манзилга 1) юклар (йўловчилар) олиб кирилувчи ва 2) олиб чиқарилувчи манзилларга бўлинади ва ҳар бир манзил учун тегишли баланс-тенгламалар шакл-

лантирилади;

  • ташиш линиялари тўплами ( ) да алоҳида юк (йўловчи)лар ташиб киритиш ва чиқариш локал тўпламчаларни ажратиш ва қуйи-

даги баланс шакллантирувчи параметрларни - киритилув-
чи ва чиқарилувчи юк (йўловчи)лар бўйича ташиш ҳажми-
ни мумкин бўлган максимал ва минимал қийматларини аниқлаш.
Масала юқорида айтилган биринчи усулда қўйилганда маълум бир
қўшимча қийинчиликлар вужудга келади. Масалан, шартли равишда 2 тага айлантирилган ягона масалани ҳар бири учун эксплуатация қилинаётган автомобиллар сонини аниқлаш лозим ва ҳоказо.
Иккинчи усулда ёндашилганда масалани баланс-тенгламалари қуйидаги кўринишда бўлади:

Агар туташма манзил бир неча хил юкларни жўнатиш ёки қабул қилиш ёки бир пайтда жўнатиш ва қабул қилиш билан шуғулланса, унда юқорида баён этилган гуруҳлаштиришдаги 4-ҳолат юзага келади. Мазкур ҳолат учун ташиш хизмати моделини шакллантиришда қуйидаги тўплам, локал тўпламча ва параметрларни киритиш лозим бўлади:

  • - ташиладиган юклари хиллари (номлари) тўплами бўлиб, унда ташиб киритиладиган ва чиқарилган локал тўпламлар ажратилган, бунда бўлади;

  • ташиш линиялари тўплами берилган ва унда ҳар бир номли юк учун ташиб киритилувчи ва чиқарилувчи линиялари локал тўпламчалари ажратилган,

  • ҳар номли юк учун ТМга ташиб киритиладиган ва чиқарилади-

ган юк ташиш ҳажмларининг минимал ва максимал қийматлари .

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish