|
Чим устида хоккей майдонининг ўлчами 91,4х55 м, клюшкасининг оғирлиги 652—794 г., тўпининг оғирлиги 156—163 г., ўйин вақти 90 мин. (45 мин.дан 2 бўлим). Мусобақалашаётган 2 жамоада 11 тадан ўйинчи қатнашади. Чим устида хоккейга ўхшаш ўйинлар миллоддан 2 минг йил аввал ҳам Миср, Юнонистон, Ўрта Осиё ва бошқа жойларда мавжуд бўлган. Ўрта Осиёда чорвадорлар ўртасида аввал тош билан ўйналадиган подачи, кейинроқ от миниб ўйналадиган чавғон оммалашган. Чавғон Бобурийлар салтанати даврида Ҳиндистонда кенг тарқалган.
Ўзбекистонда чим устида хоккей 20-асрнинг 70-йилларидан оммалаша бошлади. 1972 йилда Андижонда дастлабки чим устида хоккей жамоаси тузилди. 1973 йилдан эркаклар, 1975 йилдан аёллар ўртасида чим устида хоккей мусобақалари ўтказила бошланди. Республикада чим устида хоккейга ихтисослашган 10 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби бор, уларда 45 нафар мураббий қўл остида 1200 нафардан зиёд ўқувчи шуғулланади (2004). Мириман Ким, Ойбек Патиддинов, Ринат Маматказин, Лилия Муталапова каби маҳоратли мураббийлар етакчи хоккейчиларни тарбиялади. Айниқса, аёл хоккейчилар юқори натижаларга эришди. Валентина Заздравних, Неллико Горбаткова, Лайло Ахмерова ва Алина Хам олимпиада ўйинлари бронза медали совриндорларидир (1980, Москва). Ўзбекистон чим устида хоккей аёллар терма жамоаси Осиё ўйинлари ва жаҳон кубоги финалида қатнашган.
|
9
| Дзюдо
|
Дзюдо (японча дзю — юмшоқ, до — йўл) — спорт яккакураши. Дзюдога Японияда профессор Дзигоро Кано (1860—1938) 1882 йилда асос солган. У японларнинг жиу-житсу яккакурашидан инсон саломатлигига зиён етказмайдиган усулларини олиб, Дзюдони жисмоний баркамолликка етаклайдиган спорт тури сифатида шакллантирди. Дзюдочилар кимано (оқ калта камзул ва чолвор) кийиб, ялант оёкда татами (гилам) устида беллашадилар. Асосан 7 вазн тоифасида (еркакларда 60, 66, 73, 81, 90, 100, 100 , аёлларда 48, 52, 57, 63, 70, 78, 78 кг) мусобақа уюштирилади, кураш эркакларда 5 минут, аёлларда 4 минут давом этади. Тик туриб курашилганда рақиблар (чалиш, силтаб ташлаш, елкадан ошириб отиш ва ҳ.к.) усуллар қўллаб бир-бирларини татамига йиқитиб баҳо олишга ҳаракат қиладилар. Ётиб курашилганда қўл-оёқларни қайириш, оғритиш ва бўғиш усулларини қўллаб, рақибининг елкасини татамига 30 секунт давомида босиб туриб енгишга (енгилганини тан олишга мажбур этишга) рухсат этилади. Усуллар бажарилишига қараб, курашчиларга «коко», «юко», «вазари» ва «иппон» бахрлари берилади («иппон» — соф ғалаба, 2 та «вазари» — ғалаба, «юко» ва «коко» бахрлари санаб борилиб, якунда инобатга олинади).
Дзюдо бўйича мусобақалар 1883 йилдан ўтказилади. Халқаро Дзюдо федератсияси (ФИЖ) 1956 йилда тузилган, унга 150 га яқин мамлакат, шу жумладан Ўзбекистан Дзюдо федератсияси аъзо (1991). 1956 йилдан жаҳон чемпионати ўтказиб келинади, 1964 йилдан олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Ўзбекистонда Дзюдо билан 20-асрнинг 80-йилларидан шуғулланилади.
|
10
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |