|
От спорти — отда юриш мусобақаси. Асосий турлари: от йўрттириш; конкур-иппик (тўсиқлардан сакраб ўтишнинг юксак тури); уч кураш (манежда юриш), далада синаш (йўдда юриш, стипл-чейз, кросс) ва тўсиқлардан сакраш; пойга, отда ов қилиш, от устида машқ қилиш ва бошқалар. Милоддан аввалги 680 йилдан бошлаб антик Олимпиада ўйинлари дастурига от араваларда мусобақалар киритилган эди. Отда юришнинг махсус мактаби 16-аср бошида Италия, Франтсия, Испания, Австрияда пайдо бўлди. Ўрта Осиё, Закавказе, Шим. Кавказ, шунингдек, казаклар яшайдиган жойлар (Дон, Кубан, Урал, Терек)да қадим замонлардан миллий от ўйинлари ривожланган. Ўзбекистон ҳудудида От спорти тахминан 3 минг йиллик тарихга эга. Улоқ (кўпкари), оломон-пойга, «ағдариш», «қиз қувди» халқнинг оммавий миллий От спорти ўйинлари ҳисобланиб келган.
Ҳозир замон От спорти 1900 йилдан Олимпиада ўйинларидан жой олган. 1953 йилдан жаҳон ва Европа чемпионатлари ўтказилади. От спорти Халқаро федератсияси - ФЕИ (1921 йил тузилган) 100 га яқин мамлакат миллий федератсияларини бирлаштиради. Ўзбекистон От спорти федератсияси унга 1993 йилдан аъзо. 20-асрнинг 30-йиллари бошида Ўзбекистонда ДОСАРМ (Армияга кўмаклашувчи кўнгилли жамият) ташкил қилинган эди. Унда армиянинг кавалерия қисмлари учун отлиқлар тайёрланарди. 1953 йил ДОСАРМ от спорти клуби ДОСААФ (Армия, авиатсия ва флотга кўмаклашувчи кўнгилли жамият) от спорти клубига айлантирилди.
|
19
| Ўзбек жанг санъати
|
Ўзбекистон Жанг Санъати Ўзбекистон Республикаси тайеквондо ИТФ Федератсияси Президенти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий, қора камар 7 Дан Тайекwон-до соҳиби, тажрибали жанг санъати устаси Пўлат Усмонов, шунингдек, ўзбек жанг санъат федератсияси фахрий президенти Насирова А.Х. раҳнамолигида яратилган.
Бир неча йиллар давомида ота-боблармизнинг жанг санъати техника ва ҳарбий услублар мероси ўрганилиб, бошқа жанг тизимининг энг самарали методлари билан бойитилилди ҳамда Ўзбек Жанг Санъат ташкил этилди.
Хабари йўқ инсонда бир савол туғилиши табиий: жанг санъатида йигирмадан ортиқ фаол жанг турлари мавжуд вақтда қўшимча жанг турининг нима кераги бор? Гап шундаки ўзбек жанг санъати тизимида ўзига хос бир қанча хусусиятлари бор:
- Миллий либослар ва тилидан фойдаланиш;
- ҳимоя ва ҳужум усулларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш;
-ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун кенг имкониятлар;
- ҳуқуқ-тартибот идоралари ва спорт мактабларида жанг элементларидан фойдаланиш
-ёшларнинг тарихий меросга бўлган қизиқишини уйғотиш ва бошқалар.
УЖС - замонавий жанг санъати бўлиб, Ўзбекистон халқи ва бошқа жанг санъатининг энг самарали жанговар тизимлари элементлари ва анъаналарини ўзида мужассам этган.
Ужс 5 йўналишдан иборат:
-Спорт-соғломлаштирувчи (40 ёшдан катталар учун);
-Қўл санъати (3000 дан ортиқ қўл ҳаракатлари);
-Темурийлар жанг санъати (пичоқ, қилич, таёқ, найза билан ишлаш);
-Жанг Кураш ( Кураш).
УЖС техникаси - бир неча минг қўл, оёқ зарбалари, отишлар, предметлардан (қилич, пичоқ, таёқ, узун таёқ) иборат.
Ўзбек жанг санъати спорти, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбия қилишга ёрдам беради. Буюк аждодларимиз ва Ўзбекистоннинг тарихий шахслари исмлари расман ҳимоя ҳужум ва мажмуаларга қўйилган.
Мусобақа давомида албатта мамлакатнинг давлат рамзларига катта эътибор берилади . Спортчиларнинг спорт кийимида миллий қадриятлар акс эттирилган.
2009 йил декабр ойида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Ўзбек Жанг Санъат спортига Ўзбекистон миллий спорт тури мақоми берилди.
Ўзбекистон жанг санъати таркибига қуйидаги мусобақалар киради.
1 Ўзбек жанг санъати Спарринглари:
1.Болалар ва ўсмирлар - 2 дақиқа муддатли 2 тур, тур ўртасида 1 дақиқали танаффус билан, шунингдек 6 нафар спортчидан ташкил топган жамоа учун 2 дақиқалик 1 раунд.
2.Катталар - 3 дақиқа, тур ўртасида ва 6 нафар спортчидан ташкил топган жамоа учун 3 дақиқалик 1 раунд, 1 дақиқа танаффус билан.
2.Мусобақада техник ҳаракатлар мажмуини намойиш қилиш:
Индивидуал йўналишда - 1 иштирокчи
Жамоавий йўналишда - жамоа 6 иштирокчидан ташкил топади.
|
20
| |
Do'stlaringiz bilan baham: |