Товар ва ресурслар хамда даромад ва ҳаражатларнинг доиравий айланиши



Download 71 Kb.
bet1/3
Sana20.06.2022
Hajmi71 Kb.
#686329
  1   2   3
Bog'liq
1355579633 41080


Режа:


1.Товар ва ресурслар хамда даромад ва ҳаражатларнинг доиравий айланиши
2.Бозор инфратузилмасининг таркиби.
3.Иқтисодий фаолият турлари.


Товар ва ресурслар хамда даромад ва ҳаражатларнинг доиравий айланиши
Иқтисодий тизимни ҳаракатлантирувчи, ишлатувчи, керакли жойлардан окишни таъминловчи – пулдир. Пул ҳаракатсиз туриши керак эмас, у шу доиравий айланиш «трубаларидан» тўхтовсиз окиши керак.
Пул ҳаракати тезлигини курсатувчи, иқтисодий оқимлар динамикаси курсатувчи – даромадлар ва ҳаражатлардир. Пулни купайиши даромадлар оқимининг тезлигини оширмайди, агар улар банкларда, кишилар чунтакларида қолиб кетса. Иккинчи томондан, пулни купайтирмай хам оқимни тезлатиш мумкин.
Иқтисодий системада пулнинг статик микдори билан даромадлар оқими ўртасидаги узаро алока макроиқтисодиётнинг мухим нарсаларидан бири.
Миллий даромад - бу мамлакат миқёсида иш ҳақи, рента, фоиз ва фойданинг умумий йиғиндисидир.
Миллий маҳсулот – иқтисодий тизимда ишлаб чиқарилган ҳамма товар ва хизматлар қийматининг мажмуасидир.
Миллий маҳсулотга қилинадиган умумий ҳаражатлар – бозорлардан утувчи пулли туловлар оқимидир.
Биз кураетган бу содда иқтисодий системада миллий даромад ва миллий маҳсулот бир-бирига тенгдир.
Энди моделни сал мураккаблантирамиз унга жамғарма, инвестиция ва молия бозорини кушамиз.
Жамғарма – бу оила ҳаражатларининг даромадларидан кам булиши натижасида тупланган пулдир. У банкка қуйилади ёки акция, облигацияга кетади.
Инвестиция - бу умумий капитал ҳажмини усишга ердамлашувчи ҳамма ҳаражатлардир.
Инвестиция 2 хил булади:
а) асосий капиталга инвестиция;
б) товар - моддий захираларга инвестиция.
Иқтисодий маънода олдин ишлатилган моддий бойлик, кучмас мулк сотиб олинса инвестиция ҳисобланмайди, янгисини сотиб олишгина инвестициядир.
Молия бозорлари - бу оила ҳўжаликларидан жамғариш орқали фирмаларга пул оқимларини ўтказиш билан шугулланувчи иқтисодий институтдир. Уларга банклар ва молиявий орага кирувчилар (суғурта компания, пенсия фонди…) киради. Булар пул жамғармаларининг ярмини узидан ўтказади, иккинчи ярми оила ҳўжаликлари акция, облигация ва бошқа қимматбаҳо қоғозлар сотиб олиш орқали утади.
Жами таклиф – иқтисодий тизимда ишлаб чиқарилган бутун товар ва хизматлар қийматининг йиғиндиси.
Жами талаб – ҳаридорлар томонидан мулжалланган янгидан ишлаб чиқарилган бутун ҳаридлар йиғиндиси. Бу иккаласи бир-бирига тенг булади, агар камроқ сотилса, шунга мос товар запаслари усади ва баробарлик тикланади.
Агар бозорларда товарлар сотилмай колса, фирмалар ё ишлаб чиқаришни камайтиради ёки товарлар нархини туширади. Тескариси содир булиб, товарлар керагидан ортикча сотилса, товар запаслари ейилади, натижада эса нарх кўтарилади еки ишлаб чиқариш купайтирилади. Шундай килиб:
Шундай килиб, уй ҳўжаликлари фирмаларни ишлаб чиқариш омиллари билан таъминлаб турадилар, улар эса бу омиллардан фойдаланиб товар ва хизматлар ишлаб чиқарадилар. Бунга айирбош сифатида корхоналар уй ҳўжаликларини даромадлар билан таъминлаб борадилар, бунга эса уй ҳўжаликлари фирмалар томонидан ишлаб чиқарилган товар ва хизматларни сотиб оладилар.
Агар уй ҳўжаликлари сотиб олишга камроқ сарф килсалар, фирмалар ишлаб чиқаришни кискартиришга, ишловчиларни кучага хайдашга мажбур буладилар. Бунинг окибатида уй ҳўжаликларининг даромади янада камайиб кетади, уларнинг сотиб олиш имкониятлари пасаяди. Демак, макроиқтисодиёт мана шу ҳаражатларни озгина камайиши мамлакатда катта муаммоларни келтириб чиқаришга йул куймаслик чораларини кидиради.
Биз хозиргача, доиравий айланишнинг давлатсиз тахлил килдик. Энди бу доиравий айланишга давлат блокининг кушиб куриб чикамиз. Хозирги замон иқтисодиётида давлатнинг роли жуда катта ва у доиравий айланишга жуда кучли таъсир киладиган элементдир. Давлат секторини ролини инобатга олиб, доиравий модел куйидагича булади:
Бу моделдаги янги блокларнинг ва оқимларни куриб чикамиз:
а) ҳукумат (еки давлат) иқтисодиётнинг энг кучли таъсир этувчи элементларидан булиб, ривожланган бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий тизимнинг бошқа элементлари билан асосан 3 йул билан богланган:

  • солиқлар орқали;

  • давлат ҳаридлари орқали;

  • давлат қарзлари орқали.

Қолоқ иқтисодиётда давлатнинг доиравий айланишда ахамияти, мавкеи жуда катта булиб, унга анча нарса боглик булади. У орқали утадиган оқимлар нисбатан жуда катта булади. Ҳукумат уй ҳўжаликлари билан солиқ хамда трансферт туловлари орқали богланган. Аҳоли уз даромадларининг бир кисмини давлатга ажратади, бу солиқ ҳисобланади. Ҳукумат уз навбатида давлат бюджетидан аҳолига хилма-хил ижтимоий ердамлар курсатади (нафака, стипендия, пособия). Буларни трансферт туловлари дейилади. Соф солиқлар деганда, бутун солиқлардан давлатнинг аҳолига кайтариладиган трансферт туловларини айириб, колган колдикка айтилади.
Ҳукумат молия бозорлари билан давлат қарзи орқали богланган. Агар бюджет дефицитли бўлса, ҳукумат аҳолидан, фирмалардан молия бозори орқали қарз олади. Агар бюджет ижобий сальдога эга бўлса, ҳукумат аҳолига, корхоналарга, молия бозори орқали уз қарзларини кайтаради. Шунинг учун оқим икки томонлама характурга эга. Ҳаётда иккала томондан хам окиб туради.
Ҳукумат маҳсулот бозорлари билан давлат ҳаридлари орқали богланган. Ҳукумат уз олдига қуйилган вазифаларни бажариш учун унга моддий ресурслар керак. Буларни у бюджет ҳисобидан маҳсулот бозоридан ҳарид килади. Ҳукумат фирмалар билан дотация еки субсидия орқали богланган булади. Қолоқ иқтисодиётда ҳукумат билан фирмалар ўртасидаги оқим катталиги билан фарк килади.
Ҳукумат давлат секторига эга булганлиги учун, у ресурслар бозори билан хам алока килиб туради.
Аҳолининг истеъмол бозорида пулини ишлатмайдиган кисми - бу,
а) соф солиқлар, улар давлат иҳтиёрига келиб тушади ва б) молия бозорига ишлатиладиган жамғармалардир. Булар маҳсулот ва даромадлар доиравий оборотидан «окиб кетувчи» (утечка) дейилади. «Утечка» ва истеъмолга кетадиган ҳаражатлар миллий даромадга баробар булади.
Бундан ташкари, оила ҳаражатлари булмаган 2 тур товар ва хизматларга қилинадиган ҳаражатлар бор. Булар инвестиция ва давлат ҳаридларидир. Бу оқимлар доиравий оборотга қилинадиган «инъекция» лар дейилади. Истеъмолга қилинадиган бутун ҳаражатлар ва «инъекция» доим миллий даромадга тенг.

Download 71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish