Иқтисодий фаолият турлари
Эҳтиёжлар турли-туман бўлганидан уларни қондириш ҳам турлича йўллар билан амалга оширилади, лекин барибир бу иш иқтисодий фаолиятни талаб қилади.
Иқтисодий фаолият деганда инсон тириклигини таъминлаш усуллари ва воситаларн мажмуи тушунилади.
Иқтисодий фаолият ишлаб чиқаришдан бошланади, яратилган маҳсулотларни айирбошлаш орқали исгеъмол этиш билан тугалланади. Унинг асосий бўғини ишлаб чиқариш, яъни ҳар хил маҳсулот ва хизматларни яратишдир. Меҳнат яратган неъматлар иқтисодий неъматлар дейилади. Улар табиатдаги текин неъматлар (ҳаво, қуёш нури, сув) дан фарқ қилади. Маҳсулотларни айирбошлаш ва уларнинг исгеъмоли (ишлатилиши) ҳам иқтисодий фаолият таркибига киради Ишлаб чиқариш тижорат (савдо-сотиқ) орқали истеъмол билан боғланади. Иқтисодий фаолият турлари хилма-хил, лекин улар бир-бирини албатга тақозо этади.
Ишлаб чиқариш бўлмаса кишилар яшай олмайди, бу турган гап. Аммо кишилар яратган маҳсулотларини ўзаро айирбошлаш орқали истеъмолни қондирадилар, бир-бирларига керакли маҳсулотларни егказиб берадилар.
Кишилар ўз эҳтиёжини қондирмаса, иш қобилиятини тиклай олмайдилар. Бинобарин, истеъмолсиз ишлаб чиқариш ҳам бўлмайди. Ишлаб чиқариш турлари ғоят кўп. Ҳозир дунёда 25 миллион хил маҳсулот ва уларнинг бутловчи қисмлари ва деталлари яратилади. Аҳолига минглаб хил хизматлар кўрсатилади.
Ишлаб чиқариш бирламчи фаолият сифатида икки турга бўлинади:
1. Моддий ишлаб чиқариш аниқ моддий шаклга эга маҳсулотларни (масалан, истеъмол буюмлари, ёнилғи, хомашё, материал, машина ва ускуналарни) яратиш, шунингдек, моддий соҳага хизматлар кўрсатиш. Бунга саноат, қишлоқ
хўжалиги, юк транспорти, қурилиш, омбор хўжалиги, алоқа киради.
2. Номоддий ишлаб чиқариш — моддий шаклга эга бўлмаган,қўл билан ушлаб ҳис этилмайдиган, аммо фойдали хизматлар кўрсатиш. Масалан, шифокор ёки ўқитувчи хизмати моддий кўринишда эмас, лекин у ҳаммага зарур. Номоддий ишлаб чиқаришга маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт каби соҳалар киради.
Айирбошлаш фаолиятида маҳсулотлар ва хизматлар яратилмайди, балки улар маълум миқдорий нисбатда бир-бирига алмаштирилади. Бу жараён икки хил кечади: бири маҳсулот айирбошлаш, иккинчиси товар айирбошлаш.
Бир маҳсулотнинг бевосита бошқасига тўғридан-тўғри, лекин маълум миқдорий нисбатда айирбошланиши бартер (муъоваза) дсб юритилади.
Бартер айирбошлашнинг қулай бўлмаган холис усули. Бу усул олди-берди алоқалари издан чиққанда, пул шиддатли қадрсизланганда қўлланилади. Меъёрдаги иқтисодиёт шароитида товар айирбошлашга амал қилинади.
Бир маҳсулотнинг бошқасига пул воситасида ва маълум нарх асосида, яъни олди - сотди йўли билан айирбошланиши товар айирбошлаш дейилади.
Товар айирбошлаш бартердан фарқлироқ, товарни олдин пулга, сўнгра пулни керакли бошқа товарга айирбошлашни билдиради. У ҳамма боп, яъни универсал айирбошлашдир. Бу жараёнда пул иштирок этади, пулга хоҳланган товарни хоҳлаган жойдан сотиб олиш мумкин бўлади.
Товар айирбошлаш, олди-сотди айирбошлашнинг энг юксак ва қулай шаклидир.
Истеъмол деган нарса маҳсулотни амалда, яъни эҳтиёжни қондириш учун ишлатиш демакдир. Маҳсулотлар, биринчидан, тирикчилик учун кишиларнинг ўзлари томонидан истеъмол этилади, иккинчидан, ишлаб чиқаришни давом эттириш учун унинг ўзида ишлатилади.
Истеъмол фаолият сифатида якка, оилавий, гуруҳий ёки умум-миллий истеьмол тарзида юз беради. Масалан, кўйлакни ҳар бир киши якка тартибда кияди, телевизор, гилам ёки мебел оиланинг биргаликдаги истеъмолида бўлади. Мактаб, касалхона ёки болалар боғчасидаги асбоб-анжом ва жиҳозлар ҳам биргаликда ишлатилади. Армия, хавфсизлик хизмати ёки бошқа маъмурий ташкилотлар хизматидан айрим кишилар ёки гуруҳлар эмас балки бутун халқ баҳраманд бўлади. Хуллас, маҳсулотлар ва хизматлар ҳар хил бўлсада истеъмол этилади. Аммо бундан қатъи назар улар истеъмол этилгач, яна қайта яратилиши лозим. Демак шундай қоида бор:
Чексиз эҳтиёжни қондириш узлуксиз иқтисодий фаолиятни талаб қилади.
Иқтисодий фаолият ёки иқтисодиёт кишиларнинг маълум мақсад йўлидаги хатти-ҳаракатини билдиради. Унинг иштирокчилари айрим кишилар, оила, корхона, хўжаликлар ва давлатдир.
Иқтисодиёт иштирокчилари иқтисодий субъектлар деб аталади, улар ўзаро мунтазам иқтисодий алоқада бўладилар. Бу эса уларнинг иқтисодий муносабатларидир. Ўзаро алоқасиз на ишлаб чиқариш, на айирбошлаш, на истеъмол юз беради. Робинзон Крузо каби кимсасиз оролда танҳо хўжалик юритиш фақат ҳикояларда бўлади. Амалдаги иқтисодиёт йўлида эса ҳамма бир бирига боғлиқ бўлиши зарурат ҳисобланади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.Ануфриев,А.И.,Фаттахов А.А.«Стратегии развитии оптовўх рўнков»Т,2002,ТГЭУ.
2.Волошук Г.А «Инфрастуктура торговли» Киев,Вўш.школь.,1989
3.Солиев А.,Усмонов А. «Маркетинг»,Т, «Укитувчи»,1997
4.Чжен. В А. Мирзаахмедов Э «Рўночнўе инфрастуктурў Ўзбекистана»,Т,1996
5.Чжен В.А «Хусусийлаштириш асослари» Т,1996
6.Расулов М «Бозор иқтисодиёти асослари»,Т,Ўзбекистон, 1999
7. www.ziyonet.uz
8. www.nur.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |