Асосий қисм Жиноий даромадларни легаллаштириш тушунчаси ва моҳияти
Терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизими ва унинг аҳамияти
Ўзбекистонда жиноий даромадарни легаллаштириш ва терроризмга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш
Ўзбекистонда жиноий даромадарни легаллаштириш ва терроризмга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш
Хулоса
Кириш Мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди, халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитлар яратди.
Мавзунинг долзарблиги Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш Евросиё гуруҳига аъзо давлатларнинг ўзаро баҳолашнинг 2-босқичини ўтказиш режасига мувофиқ 2019-2020 йилларда Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги миллий тизимини ўзаро баҳолаш режалаштирилган.
Ушбу босқичдан муваффақиятли ўтиш ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқарувчи гуруҳнинг (ФАТФ) таавсиялари ижросинии таъминлаш мақсадида ушбу соҳада фаолият юритувчи вазирлик ва идоралар иштирокида хавфларни миллий даражада баҳолаш ўтказилмоқда
Тараққиётнинг ҳозирги босқичида мамлакатларнинг иқтисодий хавфсизлиги муҳим аҳамият касб этади. Негаки, иқтисодиётнинг хавфсизлиги ҳолати турли ижтимоийиқтисодий қарорлар қабул қилишда ориентир бўлиб хизмат қилади. Иқтисодий тизимдаги ҳар қандай ўзгаришлар турли хавф-хатар ва таҳдидларнинг намоён бўлиши билан бирга кечади. Шунинг учун ҳам мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, унга бўладиган турли таҳдидларнинг олдини олиш масаласи юзага келади.
Инсон ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида унга у ёки бу даражада таъсир кўрсатадиган хавф-хатарлар мавжуд бўлиб, шу фаолиятни амалга оширишда, яқин ва узоқни кўзлаб, мақсадлар қўйишда уларни ҳисобга олиш керак бўлади. Акс ҳолда ушбу хавф-хатарлар реал таҳдидга айланиб, жамиятдаги барқарорликка путур етказиши мумкин. Мамлакат иқтисодиётининг ривожланиш йўналишларини белгилашда, ижтимоийиқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг оқибатларини хавфсизлик нуқтаиназаридан таҳлил қилмасдан ва баҳоламасдан туриб бирор бир йўналишга устуворлик бериш давлат ва жамиятнинг ҳаёт фаолиятини таъминловчи тизимларнинг парокандалигига олиб келиши мумкин. Минтақавий ва локал урушлар, техноген характерга эга бўлган ҳалокатлар, дунёнинг бир мамлакатида бошланиб, тезлик билан бошқа мамлакатларга ҳам тарқалаётган инқирозлар, террористик актлар ҳам миллий, ҳам халқаро даражаларда хавфсизликни таъминлашнинг заруриятини чексиз оширмоқда. АҚШ ипотекали кредитлаш тизимида рўй бериб, кейинчалик дунёнинг бошқа мамлакатларига тарқалиб, глобал характер касб этган молиявий-иқтисодий инқироз жаҳоннинг ҳеч бир давлати хавф-хатарлардан кафолатланмаганлигини намоён қилди.
Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жаҳон бозори конюнктураси кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг 03.07.2015 йилдаги 180-сонли қарори билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.1996 йилдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази ҳақидаги низомнинг 6-бандига киритилган қўшимчага асосан Марказ маҳсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари учун (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мониторинг олиб боради ва ушбу қоидаларга риоя этилишини назорат қилади.
Низомнинг 7-бандида эса Марказ маҳсус ваколатли давлат органи билан биргаликда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчиларининг (банклар ва суғурталовчилар бундан мустасно) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига риоя этишини текшириш, қонун бузилишлари аниқланган тақдирда чоралар кўриш ҳуқуқига эгалиги белгиланди.
Иқтисодиёт соҳасига оид жуда кўп билимларни “хавфсизлик” тушунчасини ҳисобга олган ҳолда тўлдириш ёки тузатиш мақсадга мувофиқдир. Кейинги йилларда иқтисодий хавфсизлик муаммолари сиёсий арбоблар, олимлар ва тадқиқотчиларнинг эътиборини жалб қилиб келмоқда. Хавфсизлик масалалари қадимдан файласуфлар, иқтисодчи ва сиёсатчилар, жумладан, Демокрит, Аристотел, Платон каби алломаларни ҳам ўйлантирган. ХХ асрда жамият хавфсизлигига бўлган замонавий қарашларга В.Паретто ва россиялик йирик олим А.Богдановларнинг асарларида асос солинган. «Хавфсизлик» тушунчаси кўп қиррали бўлиб, турлича маънода талқин этилади. Шунга қарамасдан уларда умумий ғоя ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра хавфсизлик инсоният ҳаётининг турли соҳаларида вужудга келадиган хавф- хатарлардан ҳимояланиш, кафолатланиш маъносини англатади. Хавф-хатар эса давлат ва жамият ривожланишига, нормал амал қилишига таҳдид солувчи потенсиал ёки реал куч, омил ҳисобланади.
Иқтисодий хавфсизлик иқтисодий категория ҳисобланади. У иқтисодиётнинг барқарор иқтисодий ўсиш таъминланган, ижтимоий эҳтиёжлар оптимал даражада қондирилган, рационал бошқариш амалга оширилган, миллий ва халқаро даражаларда иқтисодий манфаатларнинг ҳимоялангандаги ҳолатини ифодалайди. Иқтисодий хавфсизлик миллий хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми, унинг моддий асоси бўлиб ҳисобланади. Иқтисодий хавфсизлик иқтисодий категория сифатида давлатчилик шаклланган ҳамда жамият ўз манфаатларини англаб етган даврлардан пайдо бўла бошлаган. Иқтисодий хавфсизлик ўзининг обект ва субектларига эга бўлиб, унинг обекти деганда мамлакатнинг иқтисодий тизими ҳамда уни ташкил этувчи элементлари тушунилади.