Тошкент вилояти, Қуйичирчқ туман прокуратураси Мавзу


Терроризмни молиялаштириш



Download 243,5 Kb.
bet7/8
Sana25.02.2022
Hajmi243,5 Kb.
#289947
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Реферат 222

Терроризмни молиялаштириш — террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, фаолият кўрсатишини, молиялаштирилишини, террорчилик фаолиятида иштирок этиш учун хорижга чиқиб кетишни ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ҳаракатланишни таъминлашга, террорчилик ҳаракатини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситаларни, ресурсларни беришга ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш.
Қонунга муфовиқ, Ўзбекистонда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
• махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга ошириладиган назорат;
• ички назорат;
• мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар;
• таваккалчиликларни аниқлашга, баҳолашга ва камайтиришга доир чоралар.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қуйидаги асосий қонунлар мавжуд:

  • Терроризмга қарши кураш тўғрисида;

  • Давлат солиқ хизмати тўғрисида;

  • адвокатлик ишлари тўғрисида;

  • валютани тартибга солиш тўғрисида;

  • Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида;

  • Банклар ва банк фаолияти тўғрисида;

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида ва ҳоказо.

Кодекслар:

  • маъмурий жавобгарлик тўғрисида;

  • Божхона кодекси;

  • Солиқ кодекси;

  • Бюджет кодекси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони:

  • Бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида.

  • Вазирлар Маҳкамасининг қарори:

  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияни тузиш тўғрисида;

  • Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Эвросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида;

  • “ЭГМОНТ” молиявий разведка бўлинмалари гуруҳи фаолиятида қатнашиш доирасидаги Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида.

  • Бундан ташқари, нақд пул ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар ва уларнинг тасдиқланган назорат органлари, шунингдек, ички назорат қоидалари ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Буджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тубдан ошириш ва жиноятчиликка қарши курашиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 23.05.2016 йилдаги ПФ-5446-сонли қарорига мувофиқ Иқтисодий Жиноятларга қарши курашиш департаменти мамлакатимизда қуйидаги вазифаларни бажаради:

      • Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунларининг самарали бажарилишини таъминлаш;

      • иқтисодий жиноятларга ва коррупцияга қарши кураш бўйича хорижий давлатлар ваколатли органлари, халқаро ихтисослашган ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик ва маълумот алмашиш;

      • Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш ва Жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасини ҳар томонлама таҳлил қилиш, қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

      • жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштириш белгиларини аниқлаш мақсадида пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ шубҳали операциялар тўғрисидаги ҳисоботларнинг тизимли мониторинги ва молиявий таҳлилини олиб боради;

      • терроризмга, оммавий қирғин қуролларининг тарқалишига қарши курашиш билан шуғулланувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари тақдим этган маълумотлар асосида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролларининг тарқалишида иштирок этган ёки унда иштирок этганликда гумон қилинган шахслар рўйхатини шакллантириш ва юритишни амалга оширади.

      • юридик ва жисмоний шахслар томонидан жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

      • етарли асослар мавжуд бўлса, иқтисодий жиноятларда гумон қилинаётган шахсларнинг операцияларини тўхтатиш ва (ёки) пул маблағлари ва бошқа мол-мулкини музлатиш, жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришда иштирок этиш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш чораларини кўради;

      • тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштириш хавфларини баҳолашни ташкил этиш чораларини кўради;

      • жалб қилинган вазирликлар ва идораларнинг ишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, жиноятлардан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг самарали ишлашига салбий таъсир кўрсатадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни таҳлил қилади, хавфларни баҳолаш орқали уларни камайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

      • пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотлардан келиб чиқадиган шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларнинг маълумотларини қабул қилади, ишлов беради ва ҳосил қилади;

      • жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ишларни такомиллаштириш учун илғор дастурий маҳсулотларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.1


Хулоса
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва Ўзбекистоннинг интеграциялашган глобал иқтисодий маконнинг, глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисмига айланганлиги шароитида мамлакат миллий хавфсизлигининг муҳим элементи бўлган иқтисодий хавфсизликни таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодий хавфсизлик эса энг аввало мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳимояланганлигини акс эттиради.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар — жиноят содир этиш натижасида олинган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк, шунингдек бундай мол-мулкдан фойдаланиш орқали олинган ҳар қандай фойда ёки наф, худди шунингдек тўлиқ ёки қисман бошқа мол-мулкка айлантирилган ёхуд ўзгартирилган ёки қонуний манбалар ҳисобидан олинган мол-мулкка қўшилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк;
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш — мулк (пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк) жиноий фаолият натижасида топилган бўлса, уни ўтказиш, мулкка айлантириш ёхуд алмаштириш йўли билан унинг келиб чиқишига қонуний тус беришдан, шунингдек бундай пул маблағларининг ёки бошқа мол-мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, кўчириш усулини, пул маблағларига ёки бошқа мол-мулкка бўлган ҳақиқий эгалик ҳуқуқларини ёки уларнинг кимга қарашлилигини яширишдан ёхуд сир сақлашдан иборат бўлган, жиноий жазоланадиган ижтимоий хавфли қилмиш;
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган махсус ваколатли давлат органи пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ўтказилиши устидан Қонунда белгиланган тартибда назоратни амалга оширади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти асосий орган сифатида фаолият юритади. Мазкур департамент: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида иқтисодий жиноятлар ва коррупция, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш ҳолатлари бўйича тезкор-қидирув фаолияти, терговга қадар текширув ва суриштирувни амалга оширувчи, шунингдек, мазкур жиноятлар содир этилиши натижасида этказилган иқтисодий зарарнинг қопланишини таъминловчи мустақил ихтисослаштирилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган; жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини халқаро ҳамжамият томонидан трансмиллий жиноят деб эътироф этилган бўлиб, содир этилиши натижасида халқаро ҳамжамият учун алохида аҳамият касб этиши мумкин бўлган оқибатлар келтириб чиқариши ва жиноий ҳатти-ҳаракатлар халқаро мажбуриятларнинг бажарилмаслиги натижасида амалга оширилиши, жиноятнинг олдини олиш ва қарши курашда биргаликда (халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликда) фаолият олиб бориш зарурияти туфайли трансмиллий характердаги жиноят сифатида эътироф этилади. Ноқонуний даромадларни легаллаштириш трансмиллий жиноятчиликнинг барча тармоқлари ривожи учун шароит яратувчи ўзига хос механизм бўлиб қолмоқда. Унга қарши курашиш жиноятчиликнинг олдини олишнинг муҳим шакли ҳисобланади. Сўнгги ўн йил давомида даромадларни легаллаштириш муаммоси халқаро тус олди ва қатор мамлакатлар ҳукуматининг обрўсига салбий таъсир этиши мумкин бўлган сиёсий омилга айланди.
Бу эса давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириб боришни тақозо этмоқда. Шу ўринда айтиш лозимки, юксак даражада тараққий топган демократик давлатларнинг ўзини ҳар томонлама оқлаган тажрибасини танқидий таҳлилдан ўтказиб, ўзимизга қабул қилиш ва жорий этиш, шу асосда қуриш бугун изчиллик билан амалга оширилаётган тинч ва фаровон ҳаёт қуриш йўлининг қонунчилик негизлари учун асосий мезонларидан биридир.
Ҳозирги вақтда ФАТФнинг янги стандартларини ўрганиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш, бу борада Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш ҳам муҳим аҳамият касб этади.


Download 243,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish