Биринчи боб бўйича хулосалар
Ушбу
боб
хулосаланар
экан,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли Қарори [2]да
белгиланган таълим сифат-самарадорлигини кескин ошириш учун замонавий
педагогик технология миллий моделини таълим жараѐнига қўллаш
механизмидан бири бўлган ўқув жараѐнини лойиҳалаш асосида ўқитишни
ташкил этиш вазифасининг ижроси кўзда тутилди.
Шундан келиб чиқиб бобда қуйидаги масалалар ҳал қилинди.
Хусусан:
1.
Педагогика
йўналишидаги
олий
таълим
муассасаларида
“Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини лойиҳалаб
ўқитиш ҳолати ўрганилди ва таҳлил қилинди. Айни вақтда, узлуксиз таълим
тизимининг муайян босқичида таълим муассасалари, шу жумладан, олий ва
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида замонавий педагогик технология
60
тамойиллари асосида ўқув жараѐни лойиҳаларини яратиш муаммоси долзарб
педагогик муаммо сифатида тадқиқ этишга муҳтождир.
2. Математика фанлари ўқитиш жараѐнини лойиҳалашнинг дидактик
шарт-шароитлари ўрганилди. Ривожланган мамлакатлар таълим тизими
натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, таълим сифатини оширишда барча
фанлар бўйича инновацион педагогик технология тамойиллари асосида ўқув
машғулотлари лойиҳаларини тузиш ва ўқитиш жараѐнини ташкил этиш
натижасида маънавий-ахлоқий, касбий тайѐргарлиги жиҳатидан давр
талаблари даражасидаги ѐшларни тарбиялаш муҳим ўрин тутади.
3. Инновацион педагогик технологияларнинг назарий ва амалий асослари,
тамойиллари асосида ўқитиш жараѐнини лойиҳалаштириш, уларни таълим
жараѐнига жорий этиш бўйича фаолият юритаѐтган илмий мактаблар
томонидан яратилган илмий ва услубий асарлар таҳлил этилди.
4. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотларини
режалаштириш ва лойиҳалаштириш асослари очиб берилди. Таълим соҳасида
ҳам лойиҳалаш тез ривожланмоқда. Бўлажак ижтимой лойиҳалашнинг тури
сифатида таълим жараѐнини режалаштириш ва лойиҳалаштириш асосида ўқув
жараѐнини ташкил этиш таълим самарадорлигини оширади ва сифатини
кафолатлайди.
5. “Математика ўқитиш методикаси” фани ўқув машғулотлари
лойиҳаларини тузиш босқичлари кўрсатиб берилди. Мазкур босқичлар ишлаб
чиқилган лойиҳани бевосита таълим жараѐнига татбиқ этиш ва пировардида
самарадорликни аниқлаш имконини беради.
6. “Математика ўқитиш метoдикаси” фани ўқитувчиси фаолиятини
лойиҳалаш таълим жараѐнидаги инновацион технологиялардан бири
эканлиги илмий жиҳатдан кўрсатиб берилди. Чунки ўқув машғулотларини
лойиҳалашда, албатта, креатив ѐндашув ва ижодкор ўқитувчиларнинг ўрни
беқиѐс. Шунинг учун ҳам ўқитувчи таълимдаги барча янгиликлар
мажмуининг марказий бўғини бўлиб қолаверади.
61
Do'stlaringiz bilan baham: |