6. Турли масалалар. А) Қ.М.Ибадуллаев –Ушбу йиғилишимизда “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси Исманова Маъмура Абдумуминовнанинг “Талабаларда касбий креативлик кўникмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш мавзусидаги 13.00.01-педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. ихтисослиги бўйича, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзусини тасдиқлаш ва илмий раҳбар этиб педагогика фанлари доктори (DSc), доцент Хурвалиева Тармиза Латиповна тайинлашни сўраганлиги ва Кенгашга барча хужжатлар тақдим этилганини маълум қилди. Шунингдек кафедра йиғилиши баённомасидан кўчирма ўқиб эшиттирилди.
Мустақил тадқиқотчи Исманова Маъмура Абдумуминовна мавзуси бўйича илмий изланишлари бошлаганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Мактабгача таълим методикаси кафедраси катта ўқитувчиси З.С.Тешабаева сузга чикди барчамизга маълумки, Исманова Маъмура Абдумуминовна томонидан тадқиқот ишлари юзасидан республика ОАК эътироф этган журналларда ва республика илмий амалий анжуманларида бир неча илмий мақолалари нашр эттираётганлиги ва олиб бораётган тадқиқот иши мавзуси бугунги кунда долзарб эканлигини ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шундан сўнг Кенгаш аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб керакли жавобларни олдилар. ҳамда қўл кўтариб тасдиқлашди.
Б) Қ.М.Ибадуллаев – шунингдек йиғилишимизда “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси Хидоятова Нигора Авазовнанинг “ Миллий таълим дастури асосида бошланғич синф ўқитувчиларини малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01-педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. ихтисослиги бўйича, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзусини тасдиқлаш ва илмий раҳбар этиб педагогика фанлари номзоди, доцент Каримжонов Алижонни тайинлашни сўраганлиги ва Кенгашга барча хужжатлар тақдим этилганини маълум қилди. Шунингдек кафедра йиғилиши баённомасидан кўчирма ўқиб эшиттирилди.
Кўрилган масала юзасидан Кенгаш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар муҳокамаси бўйича ёшлар билан ишлаш бўйича, декан муовини Ф.О.Атабековнинг хисоботи маълумот учун қабул қилинсин:
“8-март ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан факультетлар-аро аёл профессор-ўқитувчилар орасида ўтказиладиган “Заковат маликалари” интеллектуал ўйинда фаол қатнашиш учун фаол ўқитувчилар жалб этилсин:
Наврўз умумхалқ байрами кўтаринки кайфиятда ўтказилсин: