6. Турли масалалар.
А) “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси Каримжонова Маъмура А нанинг “Талабаларда касбий креативлик куникмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.01-педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. ихтисослиги бўйича, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзусини тасдиқлаш
Б) “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси Муталова Дилноза Абдурашидовнанинг “ ” мавзусидаги 13.00.01-педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. ихтисослиги бўйича, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация мавзусини тасдиқлаш
1-масала Кенгаш раиси Қ.М.Ибадуллаев сўзга чиқиб факультет профессор ўқитувчиларини илмий Кенгаш кун тартиби билан танишиб чиққанлигини сўраб, кун тартиби бўйича фикр мулоҳазаларини билдиришларини ва тасдиқлашни сўради. Кенгаш аъзолари кун тартибини бир овоздан тасдиқладилар ва биринчи масала юқори ташкилотлардан келган ҳужжатлар муҳокамаси бўйича сўзни факультет ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Ф.О.Атабековга берди.
Эшитилди: Ф.О.Атабеков 2022 йилнинг февраль ойида факультетга юқори ташкилотлардан 9 та хужжат келиб тушганлигини маълум қилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19-январдаги “ Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги PQ-92 сон қарорини ижросини таъминлаш бўйича буйруқ келиб тушгани. Ушбу буйруққа биноан муассасаларда “Икки авлод учрашуви”ни мунтазам ташкил этиб бориш юзасидан вазифалар белгилаб берилган.
Ўзбекистон республикаси Бош вазири ўринбосари томонидан 2022-йил 27-январда имзоланган “ Аҳолининг пиёда велосипедда ҳаракатланиши учун “ Саломатлик йўлаклари” ни барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5-сон баёнининг ижроси бўйича олий таълим муассасаларида йўл ҳаракати ходимлари иштирокида тегишли тушунтириш ишларини ташкил этиш ҳақида вазифалар белгилаб берилганлигини маълум қилди.
2022-йил 15-февралдаги87-02-196 сонли топшириқ хати келиб тушганлиги ва “ Соғлом оила асослари” бўйича факультатив ўқув курсини самарали ва ўз вақтида бўлишини назоратга олиш ҳақида топшириқлар келиб тушганлиги.
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида “8-март ҳалқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан факультетлар-аро аёл профессор-ўқитувчилар орасида “Заковат маликалари” интеллектуал ўйинга фаол қатнашишни ва Навруз умумхалқ байрамини ўтказиш юзасидан ишлар тизимли амалга оширилаётганини маълум қилди.
Кенгаш аъзолари томонидан берилган саволларга жавоблар олинди