Toshkent viloyat davlat pedagogika instituti


Атрибутив муносабатни акс эттирувчи сўз бирикмаларида пропозиция ифодаси



Download 0,61 Mb.
bet15/33
Sana21.02.2022
Hajmi0,61 Mb.
#60740
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33
Bog'liq
грамматик уйинлар

Атрибутив муносабатни акс эттирувчи сўз бирикмаларида пропозиция ифодаси. Атрибутив муносабатдаги сўз бирикмалари белги (белги − кенг маънода) ва предмет ўртасидаги алоқа-боғланишни акс эттиради. Бундай сўз бирикмаларининг ҳоким ва тобе бўлаги гапда аниқловчи + аниқланмиш вазиятида келади. Бунда аниқланмиш мавқеидаги ҳоким бўлакнинг муайян валентлик имконияти аниқловчи мавқеидаги бўлак томонидан тўлдирилади. Бундай сўз бирикмаларида предмет ва унинг сифат белгиси, предмет ва унинг миқдори, предмет ва унинг ҳаракати, предмет ва унинг муайян тавсифи ҳақида ахборот берувчи пропозициялар акс этади.
Атрибутив муносабатдаги сўз бирикмалари от + от қурилишида шаклланганда пропозиция нисбатан ёрқин ифодаланади. Масалан: Арава кенг асфальт йўлнинг четидан бир маромда шалдираб боради. (С.Зуннунова. “Фидойилар”) (Йўл асфальтланган.); Тараша билан иситилган темир печка пешиндан кейин илимилиқ бўлиб қолар эди. (Ў.Ҳошимов. “Дунёнинг ишлари”) (Печка темирдан ясалган).
Атрибутив муносабатдаги сўз бирикмалари от-даги + от қурилишида шаклланганда ҳам пропозиция аниқ ифодасига эга бўлади.
Маълумки, -даги аффикси предметнинг ўрин белгисини кўрсатувчи аффикс ҳисобланади. Бу аффиксни қабул қилган ҳар қандай от ўринга муносабатни англатади. Предметнинг муайян макондан ўрин олиши унинг мавжудлигига ишора ҳисобланади. Бундай мантиқий мувофиқлик -даги аффиксли сўзшакллари иштирокида ҳосил қилинган сўз бирикмаларини макондаги мавжудликни акс эттирувчи пропозиция ифодачисига айлантиради. Масалан, «У қўлидаги тошни деразага отди» (Н.Норқобилов. «Сариқ гул») гапида қўлидаги тошни сўз бирикмаси орқали «Қўлида тош бор эди» пропозициясининг ифодаланганини сезиш қийин эмас. Демак, тобе мавқедаги бўлаги -даги аффиксини қабул қилган отдан ташкил топган сўз бирикмалари орқали мавжудликни билдирувчи пропозиция ифодаланади.
Атрибутив муносабатдаги сўз бирикмалари сифат + от тузилишида ҳам шаклланади. Бундай сўз бирикмаларида пропозиция ифодаси нисбатан мавҳум тус олади. Масалан: Яхши ният билан боқилган қўйни сўямиз, болам. (Ойбек. «Олтин водийдан шабадалар»)
Ушбу гапда қўлланган яхши ният сўз бирикмаси предмет ва белги ўртасидаги алоқа-муносабатни акс эттиради. Шу сабабли бу сўз бирикмаси орқали предметнинг муайян белги билан алоқадор эканлигини англатувчи «Ният яхши эди» пропозицияси акс этади.

Download 0,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish