52
Жаҳон банкининг маҳлумотларига кўра (Шарқий Осиё ва Тинч
океани, Европа Иттифоқи, Жанубий Америка ва Кариб денгизи,
Яқин Шарқ ва
Шимолий Африка, Шимолий Америка ва Жанубий
Осиё каби минтақалар маҳлумотларининг таҳлили асосида Осиё
минтақаси ва Яқин Шарқ мамлакатларида Еевропа Иттифоқи ва
Шимолий Америка минтақаси мамлакатларига нисбатан экспорт-
импорт операцияларини юқори ўсиш сурҳатлари кузатилмоқда.
Яҳни, бугунги кунда Шарқий ва Жанубий Осиё ҳамда Тинч океани
минтақаси, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларининг халқаро товар
оқимлари таркибидаги улуши ортиб бормоқда, Европа Иттифоқи,
Жанубий ва Шимолий Америка
мамлакатлари улушида эса
пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.
Жаҳон банки экспертларининг қайд этишича, Марказий Осиё
мамлакатлари ички ва ташқи савдонинг улкан салоҳиятини ҳали
рўёбга чиқармаган. Бу минтақа мамлакатлари ўртасида транспорт
алоқаларини яхшилаш бўйича комплекс ёндашувни талаб қилади,
бу эса минтақа мамлакатлари ялпи ички маҳсулотини 15 фоизга
оширишга хизмат қилади.
Шу
билан бирга, минтақа давлатларининг денгиз портларига
тўғридан-тўғри чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли,
мутахассисларнинг фикрича, Осиё ва Европа ўртасидаги қиталар-
аро савдода юк ташишнинг 90 фоиздан ортиғи денгиз орқали
амалга оширилади. Бу экспорт ва импорт қилинадиган товарлар-
нинг бошланғич баҳосига қўшимча харажатлар келтириб чиқаради.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
Бош котиби Антониу
Гутерришнинг сўзларига кўра, денгиздан узоқда бўлган мамла-
катлар маҳсулотлари халқаро савдо бозорларида деярли намойиш
этилмайди. Бу мамлакатлар ҳиссасига жаҳон экспортининг 1% дан
камроғи тўғри келади. Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг
Савдо ва Тараққиёт Конференцияси (УНCТАД) маолумотларига
кўра, Марказий Осиё мамлакатлари учун транспорт харажатлари
кўп ҳолларда импорт қилинадиган товарлар қийматининг 60% га
ётади.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги геоиқтисодий мавқеидан
келиб чиқадиган бўлсак, мамлакатнинг
транспорт-транзит сало-
ҳиятини ошириш ҳисобига нафақат ички эҳтиёжларга, балки
транспорт-логистика хизматларининг ташқи истеъмолчиларига ҳам
53
йўналтирилган чора-амалга оширишни тақозо этади. Транспорт-
логистика кластерларини яратиш ғарбдан Европа, шарқдан эса
Осиё транспорт-логистика тизимига
изчил интеграциялашувга
эришишнинг зарур шартига айланмоқда. Транспорт-логистика
кластерларининг транспорт воситалари, юк ва йўловчиларнинг
халқаро транзит йўлаклари бўйлаб эркин ҳаракатланишини таҳмин-
лаши ва мамлакат рақобатбардошлигини янада оширишга эришиш
учун транспорт-улар фаолиятини
ташкил этиш борасида етакчи
хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш муҳим
аҳамият касб этади.
ТЛК фаоляти самарадорлиги уч тоифадаги субьектлар кеси-
мида намоён бўлади:
-
кўрсатилаётган транспорт-логистика хизматлари ҳажми ва
турларининг ошиши;
- транспорт-логистика хизматларининг инновационлигини
ошириш;
- фаолият кўлами туфайли мумкин бўлган транспорт-логистика
хизматларини кўрсатиш харажатларини камайтириш;
- кластер аьзолари ўртасида рискларни самарали тақсимлаш;
-кластерда иштирок этувчи корхоналар
ходимларининг мала-
касини тизимли равишда ошириш;
- транспорт-логистика хизматлари бозорига, шу жумладан хал-
қаро бозорга мослашиш даражасини ошириш;
- кластер аьзо-корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: