Toshkent tibbiyot akademiyasi farmakologiya


Кокаин препаратининг таъсир механизми, кулланилиши



Download 0,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/60
Sana18.04.2022
Hajmi0,99 Mb.
#559562
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60
Bog'liq
ON gajavoblar

42. Кокаин препаратининг таъсир механизми, кулланилиши 
КОКАИН
(алкалоид). Маҳаллий анестетиклар ичида биринчи бўлиб қўлланилган. 
Жанубий Амеркада ўсадиган Erythroxylon coca ўсимлигининг баргидан олинади.
1884 йил кўз касаликларини даволашда (операция) ишлатилган. Кимѐвий жиҳатдан 
кокаин бензой кислотаси ва метил экгонин аминоспиртининг муракаб эфири 
хисобланади. Шикастланмаган шиллиқ қаватдан осон ўта олганлигидан юқори 
даражада анестезия чақиради. Лекин унинг заҳарлилиги кучли бўлганлигидан 
қўлланилиши чекланган. Қўллашда эҳтиѐткорлик зарур, чунки у яхши сўрилади ва 
ножўя таъсирлар, ҳамда заҳарланишига олиб келиши мумкин. Оғриқсизлантириш 
давомлилиги бир соатлар чамасида бўлади. Маҳалий таъсир этганда қон 
томирларни торайтиради ва кўз қорачиғини кенгайтиради, чунки тўқималарни 
адреналинга бўлган сезгирлигини оширади (норадреналинни қайтадан пресинаптик 
мембранага ўтишини сусайтиради). Кўз амалиѐтида 1-3%ли эритмаси, оғиз бурун, 
томоқ шиллиқ қаватларини юза анестезияси учун 2-5% эритмаси ишлатилади. 
Кокаиннинг резорбтив таъсири асосан МНСнинг ўзгаришларида намоѐн бўлиб, у 
қўзғалишдан иборатдир: эйфория, бетоқатлик, психоматор қўзғалиш бўлади. 
Чарчоқ йўқолади, очликни сезиш камаяди. Галлюцинация вужудга келиш 
эхтимоли бор. Кокаин таъсирида узунчоқ миядаги марказлар қўзғалади ва 
тахикардия, нафас тезлашиши, кон босимини ошиши ва кайт килиш юзага чиқади. 
Тормозланишни сусайиши туфайли орқа мия рефлекслари кучайиб, баъзида
тиришишга олиб келади. 
Юқори дозаларда кокаин таъсиридаги бундай қўзғалиш тезда тескари ҳолга яъни 
тормозланишга айланади ва узунчоқ миядаги марказларнинг фалажланиш туфайли 
ўлимга олиб келади. Заҳарланиш 2 хил бўлади: 
ўткир 
сурункали
Ўткир заҳарланишда қуйидагича ѐрдам бериш керак: 


48 
кокаинни сўрилишини тўхтатиш (ювиб ташлаш, адсорбентлар, агар оғиздан 
ичилган булса КМnО
4
билан ошқозон ювилади. Сурги дорилар берилади. 
Қўзғалишнинг бартараф этиш учун сибазон берилади. 
агар беморни ахволи оғирлашиб, нафас олиши бузилса трахеотомия, сунъий нафас 
олдирилади. Нафас марказларини қўзғатувчи воситаларни қўллаш бефойда, чунки 
нафас олишнинг бузилиши уни кучли қўзғалганлиги ва силласи қуриганлигидан 
бўлади. Кўк томир орқали барбитуратлар киритиб, наркоз бериш мақсадга 
мувофиқдир. Нафас олиш тўхтаса сунъий нафас олдириш керак. Чунки кокаин
жигарда тез парчаланади (тахминан 1 соат) ўткир заҳарланиш оқибати умидсиз 
эмас. 
Кокаиннинг заҳарли таъсирини камайтириш ѐки уни олдини олиш мақсадида 
қўллашдан аввал уйқу чақирувчи восита бериш ѐки кокаин эритмасига адреналин 
қўшиш керак (5 мл кокаин эритмасига 0,1% адреналидан 3-5 томчи қўшилади). 
Кокаин давомли қўлланилса, (баргни чайнаш, бурунга қўйиш, венага киритиш) 
сурункали заҳарланишга-кокаинизмга олиб келади. Унинг асосида кокаинга 
ўрганиб қолиш, у сиз тура олмаслик ѐтади, чунки кокаин эйфория-кайф чақиради. 
Кокаинга хос бўлган кайф одатда мушак кучининг ортиши, ва психик 
имкониятларни ошганини сезиш билан кечади. Кўп холларда кўриш ва тактил 
галлюцинация юзага чиқади. Агар кокаинист кокаинни қабул қилмаса 
абстиненция-‖хуморлик‖юзага келади, лекин бунда соматик ўзгаришлар (қайт 
қилиш, қон босимини ўзгариши ва ҳоказо) бўлмайди фақатгина оғир психик 
кечинмалар бўлади. 

Download 0,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish