ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
Юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси
6 курс даволаш факультети талабалари учун маъруза
МАЪРУЗА РЕЖАСИ
1. Кириш..............................................................................................5 мин
2. Тошмаларнинг умумий тавсифи.................................................15 мин
3. Тошмалар билан кечувчи юқумли касалликлар..........................5 мин
4. Тошмалар билан кечувчи юқумли касалликлар
ташхисоти ва таққослаш ташхисоти.............................................90мин
5. Тошмалар билан кечувчи юқумли касалликлар-
ни лабораторияда текшириш усуллари......................................10 мин
6. Тошмалар билан кечувчи юқумли касалликлар-
ни даволаш усуллари..................................................................10 мин
7. Саволларга жавоблар.....................................................................5 мин
ТОШМАЛАР БИЛАН КЕЧАДИГАН КАСАЛЛИКЛАР –
НИНГ ЭРТА ВА ҚИЁСИЙ ТАШХИСОТИ
Тошмалар билан кечувчи юқумли касалликларни эрта ва қиёсий ташхисоти масалаларанинг қийинлигини кўп ҳолларда бу масалага бирдан – бир методик ёндошишнинг йўқлигидан деб тушунтириш мумкин.
Кўпчилик юқумли касалликларда тери ва шиллиқ қаватларнинг жароҳатланиши кузатилади ва бу ўзгаришлар касалликнинг типик белгиларидан бири сифатида тан олингани учун ташхис қўйишда катта аҳамиятга эга бўлади.
Терида пайдо бўладиган тошмалар – экзантема, шиллиқ қаватлардаги тошмалар – энантема деб аталади. Тошма микроблар ёки уларни токсинлари таъсирида тери ва шиллиқ қаватларда кузатиладиган ўзгаришдир. Гистаминга ўхшаш моддалар таъсирида келиб чиқадиган тошмаларни – аллергик тошмалар деб аталади. Бу жараён терининг қон томирларини бирламчи жароҳатланиши натижасида (гиперемия) юзага чиқадида сўнгра шамоллаш (инфильтрат, гранулема, некроз) ривожланади. Тошмалар бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи тошмаларга розеола, доғ, эритема, геморрагия, папула, бўртмача тугун, пуфакча, пуфак, маддача (ичига йиринг тўпланган пуфакча), қавариқ, иккиламчисига - тангачалар (тери мугуз қавати парчаларининг палахса - палахса бўлиб ажралиши, терининг пўст ташлаши), пўстлоқ – қатқалоқ-қорақўтир, пигмент тўпланиши, яра (бирор тўқиманинг турли сабабларга кўра ўлган қисми кўчиб, ўрнида ҳосил бўлган тўқима нуқсони) ямоқ чандиқлар киради.
Розеола – теридаги юза жойлашган қон томирларнинг яллиғланиши натижасида пайдо бўладиган пушти-қизил доғлар. Овал ёки думалоқ шаклда бўлиб, катталиги мош, нўхатдек келади, бармоқ билан босилганда йўқолади, бармоқ олинищи билан яна пайдо бўлади. Бундай доғлар кўпинча захмнинг иккинчи даврида, ич терлама ва паратифларда, қизамиқ, қизилча ва бошқа юқумли касалликларда учрайди. Бу доғ теридан бўртиб чиқмайди.
Доғ – кўпинча тери тошмаларининг биринчи морфологик элементи бўлиб, чекланган соҳада ранг ўзгаришига боғлиқ. Ранги розеолага ўхшаш бўлади бироқ диаметри каттароқ (5 - 20 мм) бўлади, тери устига бўртиб чиқмайди, агрегат ҳолати розеолага ўхшаш, аммо чегараси ноаниқ.
Эритема - юқумли касалликларда терида катта-кичик қизил, оч қизил ёки пушти ранг доғлар пайдо бўлиши, доғлар бирлашиб терида катта майдонни эгаллаши мумкин.
Геморрагия – қон томирларнинг жароҳатланиши натижасида тери остита қон қуйилиши, ҳамда қон томирларнинг деворлари бузилмаган ҳолда (диапедез) қон шаклли элементларининг томирдан ташқи тўқимага чиқиши.
Папула (тугунчалар) - теридан тугунча шаклида бўртиб чиқадиган, бўшлиқсиз бирламчи элемент. Ясси, қиррали, юмалоқ, кўп бурчакли бўлиб нуқтадан то 20 тийинлик тангадек бўлиши мункин.
Бўртмача (бугорок) - бўшлиқсиз элемент, терининг чуқур қаватида шамоллаш натижасида ёш бириктирувчи тўқима ҳужайраларидан иборат, чегараланган, махсус тузилган продуктив яллиғланиш ўчоғи.
Do'stlaringiz bilan baham: |