Тарих факультети -курс талабалари учун шарқ тиллари ва эски ўзбек ёзуви фанидан соатлик маъруза



Download 11,47 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi11,47 Mb.
#300497
Bog'liq
1-дарс 4 курс тарих


Тарих факультети 4-курс талабалари учун шарқ тиллари ва эски ўзбек ёзуви фанидан 2 соатлик маъруза.


ЭСКИ ЎЗБЕК ЁЗУВИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ.
Режа:
1. Араб ёзуви ва унинг тарихи.
2. Эски ўзбек ёзувининг асосий шакллари.
3. Шаклдош ва шаклдош бўлмаган ҳарфлар.
4. Эски ўзбек ёзуви орфографияси.
Адабиётлар:

  1. Исхоқов Ф. Эски ўзбек тили ва ёзуви. - Т., Ўқитувчи. 1995.

  2. Мухторов Ж., Саноқулов У. Ўзбек адабий тили тарихи. - Т. Ўқитувчи. 1995.

  3. Турсунов У., Ўринбоев Б., Алиев А. Ўзбек адабий тили тарихи. - Т., Ўқитувчи. 1995.

  4. Шермуҳаммедов Т., Абдуллаев Ф., Халилов Л. ва бошқалар. Ўқиш китоби. – Т., 1994.

  5. Жуманиёзов Р. Эски ўзбек ёзуви. - Т., Ўқитувчи. 1989.

  6. Неъматов Ҳ. Ўзбек тили тарихий фонетикаси. – Т., Ўқитувчи. 1992.

  7. Щербак А.М. Грамматика староузбекского языка.-М.-Л., 1962.

Инсониятнинг энг муҳим кашфиётларидан бири шубҳасиз бу ёзув саналади. Ёзувнинг дастлабки кўринишлари турли нарса, предметларнинг расмидан иборат бўлган. Бундай ёзув турлари фанда пиктографик ёзувлар дейилади. Кейинчалик инсонлар айрим тушунчаларни алоҳида белгилар билан ифодалашни кашф этдилар. Бундай ёзув турлари идеографик ёзувлар дейилади. Мазкур типдаги ёзувлар тараққий топиб, тилдаги ҳар бир лексик бирликка алоҳида-алоҳида шакллар белгиланади. Бундай ёзув турлари логографик ёзув деб номланади. Юқорида зикр этилган пиктографик, идеографик, логографик ёзувларнинг умумий камчилиги шунда эдики, тилдаги сўзлар миқдорича чексиз шакл-белгиларни ёддан билиш талаб этиларди. Бутун бу муаммоларнинг ечими фонографик ёзувнинг кашф этилиши билан ҳал бўлди. Фанга маълум энг эски фонографик ёзув тури қадимги финикияликларнинг ёзуви саналади. Бунга кўра, тилдаги ҳар бир товушга алоҳида-алоҳида белги тайинланади. Натижада ёзувдаги белгилар сони аввалги ёзувларга нисбатан кескин камаяди ва анча осон бўлади. Қадимги финикияликлар қадимги Миср ёзувидан олинган 15 та белги асосида айрим шакллар илова қилган ҳолда ўз ёзувини ижод қилдилар.Улар Ўрта Ер денгизи соҳили ҳозирги Ливан тоғи этакларида яшар эдилар. Ҳамда Миср билан савдо алоқаларини йўлга қўйган эдилар. Финикияликларнинг ёзуви асосида муснад ва оромий ёзувлари шаклланди. Бу ёзувлар Арабистон ярим ороли жанубида яшовчи қадимги араб қабилалари сомийларнинг ёзувлари бўлган. Оромий ёзуви тез ривожланиб, Сурия, Иордания, Ироқ ўлкаларигача ёйилди. Оромий ёзуви асосида милодий 3 асрда наботий ёзуви шаклланади. Ушбу алифболарда жами 22 та ҳарф бўлган холос. Араб ёзуви мазкур оромий ёзуви асосида шаклланган наботий ёзуви асосида вужудга келди. Қадимги араблар ўз тили фонетик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда 6 та ҳарф илова қилдилар. Булар сэ, хо, зол, зод, зо, ғайн ҳарфларидир. Натижада 28 та ҳарфдан иборат араб алифбоси вужудга келди. Милодий 7-8 асрларда катта жуғрофий ҳудудда араблар ҳукмронлигининг ўрнатилиши натижасида турк, форс, ҳинд халқлари ҳам ушбу ёзувдан фойдаланишаг ўтадилар. Жумладан, туркий ва форсий халқлар ўз тиллари фонетик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ушбу алифбога 4 та ҳарф қўшадилар. Булар коф ҳарфи асосида ясалган гоф ҳарфи, жим ҳарфи асосида ясалган чим ҳарфи, бэ ҳарфи асосида ясалган пэ ҳарфи ва зэ ҳарфи асосида ясалган жэ ҳарфларидир. 20 аср бошига келиб, матбуот, ёзма адабиёт ривожланган бир даврда зиёлилар орасида араб алифбоси асосидаги эски ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш масаласини кун тартибига қўядилар. Натижада 1924 йилдан расман ислоҳ қилинган эски ўзбек алифбоси амалда қўлланади. Бундаги ўзгаришлар қисқача қуйидагилардан иборат эди. Биринчидан, соф араб фонетикаси хос товушларни ифодаловчи айн, сэ, сод, зод, зо, зол, то, ҳо ҳарфлари алифбодан чиқариб юборилади. Иккинчидан, ўзбек тили унли товушлар тизимини ёзувда тўла ифодаланишини таъминлаш мақсадида тилдаги ҳар бир унли фонема учун алоҳида ҳарф ёки ҳарфлар бирикмаси қабул қилинади. Ушбу ислоҳ қилинган эски ўзбек алифбоси расман 1929 йилгача, лотин ёзувига ўтилгунча истеъмолда бўлган.
Эски ўзбек ёзувининг асосий хусусиятларидан бири унинг ўнгдан чапга қараб ёзилишидир. Алифбодаги жами ҳарфлар сони 32 та бўлиб, улардан 7 таси икки шаклли, қолган 25 таси тўрт шаклли саналади. Икки шаклли ҳарфларнинг график хусусияти ўзидан кейинги ҳарфга қатъиян қўшилмайди. Шунинг учун улар қўшмовчи ҳарфлар ёки мунфасил ҳарфлар дейилади. Тўрт шаклли ҳарфлар эса ўзидан кейинги ҳарфлар билан доимо қўшилиб ёзилади. Шунинг учун улар қўшувчи ҳарфлар ёки муттасил ҳарфлар дейилади. Эски ўзбек ёзуви ҳарфларининг мазкур хусусиятлари унинг мураккаблигини ташкил этади. Лекин бу ҳолат кўринишда шундай холос. Негаки алифбодаги аксар ҳарфлар ягона жуда ўхшаш бўган умумий асосга эгадирлар. Улар ўртасидаги фарқловчилар белгилар ёлғиз нуқталардадир. Шу жиҳатдан қаралганда, алифбодаги ҳарф-белгилар сони жуда озлиги маълум бўлади.
Умумий асосга эга ёки шакли ўхшаш ҳарфлар қуйидагилардир: бэ, пэ, тэ, сэ тўрт шаклли ҳарфлари ягона асосга эгадир. Улардан бэ ҳарфи остки бир нуқта, пэ ҳарфи остки уч нуқта, тэ ҳарфи устки икки нуқта, сэ ҳарфи устки уч нуқта билан фарқланади. Агар сўз боши ва сўз ўртаси шаклларини ҳисобга олсак нун ва йо ҳарфлари ҳам мазкур тўрт ҳарф билан умумий парадигмада ўрин эгаллайди. Бунда нун ҳарфи устки бир нуқта билан, йо ҳарфи эса остки икки нуқта билан фарқланади.
Яна бири: жим, чим, ҳо, хо тўрт шаклли ҳарфлардир. Улар учун асос бўлган шакл ҳо ҳарфининг шаклидир. Унинг ҳеч қандай нуқтаси мавжуд эмас. Жим ҳарфи остки бир нуқта билан, хо ҳарфи устки бир нуқта билан, чим ҳарфи эса остки уч нуқта билан фарқланади.
Яна бири: син ва шин тўрт шаклли ҳарфларидир. Син ҳарфининг ҳеч қандай нуқтаси йўқлиги унинг шин ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Шин ҳарфи эса устки уч нуқта билан син ҳарфидан фарқланади.
Яна бири: сод ва зод тўрт шаклли ҳарфларидир. Сод ҳарфининг нуқтасиз экани унинг зод ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Зод ҳарфининг устки бир нуқтага эгалиги унинг сод ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: то ва зо тўрт шаклли ҳарфларидир. То ҳарфининг нуқтасиз экани унинг зо ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Зо ҳарфининг устки бир нуқтага эгалиги унинг то ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: айн ва ғайн тўрт шаклли ҳарфларидир. Айн ҳарфининг нуқтасиз экани унинг ғайн ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Ғайн ҳарфининг устки бир нуқтага эгалиги унинг айн ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: фэ ва қоф тўрт шаклли ҳарфларидир. Фэ ҳарфининг устки бир нуқтали экани унинг қоф ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Қоф ҳарфининг устки икки нуқтага эгалиги унинг фэ ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: коф ва гоф тўрт шаклли ҳарфларидир. Коф ҳарфининг қўшимча чизиқ белгиси йўқлиги унинг гоф ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Гоф ҳарфининг устки бир чизиққа эгалиги унинг коф ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: дол ва зол икки шаклли ҳарфларидир. Дол ҳарфининг нуқтасиз экани унинг зол ҳарфидан фарқловчи белгисидир. Зол ҳарфининг устки бир нуқтага эгалиги унинг дол ҳарфидан фарқловчи белгисидир.
Яна бири: рэ, зэ ва жэ икки шаклли ҳарфларидир. Рэ ҳарфининг нуқтасиз экани унинг зэ ва жэ ҳарфларидан фарқловчи белгисидир. Зэ ҳарфининг устки бир нуқтага эгалиги унинг рэ ва жэ ҳарфларидан фарқловчи белгисидир. Жэ ҳарфининг устки уч нуқтага эгалиги унинг рэ ва зэ ҳарфларидан фарқловчи белгисидир.
Ушбу таснифдан маълум бўлишича, шаклан ўхшаш ва яқин ҳарфлар эски ўзбек алифбосида тахминан ўнта гуруҳни ташкил этмоқда. Шунингдек, шакллари ўзаро фарқланиб турадиган бир нечта ҳарфлар бор. Улардан бири: алиф ҳарфи, яна бири: лом ҳарфи, яна бири: мим ҳарфи, яна бири: вов ҳарфи, яна бири: ҳэ ҳарфи. Кўриб турганимиздек, уларнинг сони бор-йўғи бештагина. Хулоса қиладиган бўлсак, эски ўзбек алифбоси миқдор жиҳатдан шакллари кўп бўлишига қарамай, уларнинг аксарияти ўхшаш шакллар асосида шакллангандир. Шунинг учун бу ёзувни ўрганишда бу хусусият услубий жиҳатдан осонлик яратади.
Эски ўзбек ёзуви орфографияси кўп асрлик тажрибалар асосида шаклланиб, меъёрлашиб келди. Эски ўзбек ёзуви орфографияси ҳақида гап кетганда, аввало эски ўзбек тили лексикасининг луғавий-этимологик қатламлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишимиз керак. Негаки, бу ҳолат маълум сўзнинг ёзилиш тарзини белгиловчи муҳим омил бўлган. Эски ўзбек тили лексикаси этимологик жиҳатдан ўз қатлам ва ўзлашган қатламга ажралади. Ўз қатлам лексикасининг асосини умумтуркий ва ўзбекча сўзлар ташкил этади. Уларнинг имлосида эски ўзбек тили даврида қатъий меъёрлар деярли бўлмаган. Бу қатламга оид сўзларнинг ёзилишида фонетик тамойил устун бўлган. Шунинг учун бундай сўзларнинг имлосида муаллифнинг ёки хаттотнинг шева ва лаҳжаси ёхуд услуби ҳал қилувчи роль ўйнаган. Масалан, биргина қора сўзининг имлосида уч хил ҳолатни кузатамиз: қоро, қаро, қора. Шунингдек, умумтуркий сўзларнинг имлосида ҳудуд ва давр омили муҳим ўрин тутади.
Ўзлашган лексика асосан икки қатламни ташкил этади. Бири арабизмлар, яна бири эронизмлар. Уларнинг ёзилишида эски ўзбек тилининг деярли барча давр ва ҳудудларида ягона тамойилга – традицион график тамойилга амал қилинган. Яъни, мазкур олинма лексика ўз тил манбаларида қандай орфографияда ёзилса, эски ўзбек тили манбаларида ҳам шундай орфографияда ёзилган.
Ўз қатлам лексикасининг имлосида фонетик тамойилга асослангани боис уларнинг ўқилишида китобхон деярли қийинчилик кўрмайди. Чунки ҳар бир товуш алоҳида биттадан ҳарф-белги билан ифодаланади. Бироқ арабча ва форсча ўзлашмалар имлосида график тамойил талабларига кўра унли товушлар алоҳида ҳарф-белги билан ифодаланмаслиги мумкин. Бундай ҳолатларда ўқувчидан пухта тайёргарлик ва тажриба талаб этилади. Араб ва форс тиллари орфографияси ва орфоэпияси бўйича бошланғич тайёргарликка эга бўлиш бу муамманинг ечимини ҳал қилади. Масалан, китоб, котиб, мактаб, мактуб сўзлари арабча ўзлашмалардир. Мазкур сўзлардаги и ва а унлилари қисқи унли бўлгани учун ёзувда ҳарф билан ифодаланмайди. Лекин о ва у унлилари чўзиқ унлилар бўлганидан алиф ҳамда вов ҳарфлари билан ифодаланади. Ёхуд баҳор, умид, дард, дарахт, доно сўзлари форсча ўзлашмалар саналади. Мисоллардаги а ва у унлилари қисқа бўлганидан алоҳида ҳарф билан ифодаланмайди. Лекин о ва и унлилари чўзиқ унлилар бўлганидан алиф ва йо ҳарфлари билан ифодаланади.
Мавзу бўйича мустақил иш учун топшириқлар:


Қуйдаги араб алифбосидаги сўзларни ўқинг ва дафтарингизга кўчириб ёзинг.












Download 11,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish