Тугун–терида ёки тери ости тўқимасида ҳужайра инфильтрати натижасида ҳосил бўладиган тугун.
Пуфакча–эпидермис орасида ҳосил бўлади, бўшлиқли, бўшлиғида суюқлик бўлади, теридан бўртиб чиқиб туради.
Пуфак –ичида суюқлик бўлган ва ярим ўтказгич парда билан ўралган халтача.
Пустула – ичига йиринг тўпланган пуфакча.
Қавариқ - терининг пуфак бўлиб қавариб чиқиши.
Қипиқ – тангачалар тери мугуз қавати парчаларининг палахса – палахса бўлиб ажралиши, терининг пўст ташлаши.
Пўстлоқ (корочка, корка) – теридаги сероз эксудатнинг, йирингнинг ёки қуйилган қоннинг сўрилиб бўлиб, қуришидан ҳосил бўлган пўстлоқ қисми.
Пигментация – меланин пигментининг терида тўпланиши.
Яра – тери тўқимасининг бирор сабабга биноан ўлган қисми кўчиб ўрнига ҳосил бўлган тўқима нуқсони. Яра чандиқ ҳосил қилиб битади.
Чандиқ – тери тўқимаси нуқсони, ўрнида қўшимча тола ўсиб битиши.
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАГИ ТОШМАЛАРНИНГ
КЛИНИК ЎЗИГА ХОСЛИГИ
НУҚТАСИМОН ТОШМАЛАР
СКАРЛАТИНА
Касалликнинг яширин даври 1 кундан 12 кунгача. Касаллик доимо ўткир бошланади. Учта асосий типик белгиси бор: беморни ҳароратининг кўтарилиши, томоғида оғриқ пайдо бўлиши, қайт қилиш кузатилади. Тана ҳарорати 38 – 39°С гача кўтарилиб бемор қалтирай бошлайди. Бундай ҳолат 2 – 3 кун давом этади, бодомча бези катталашади, юмшоқ танглайда тошма тошади, регионар лимфаденит аниқланади. Ҳар қандай ангина қусиш билан бирга кечаётганда скарлатина бошланаётган бўлса керак деб ўйлаш мумкин.
Умумий белгилардан безовталаниш, уйқусизлик ва айрим ҳолларда ошқозон-ичак фаолиятининг бузилишини айтиш мумкин. Скарлатинада тошма тошиш даврини икки босқичга бўлиш мумкин: авж олган (1 – 2 кун) ва орқага қайтиш даври (3 – 7 кун) Тошма аввал юз терисида, бўйинда сўнгра танада, кўкракда, қоринда ва қўл-оёқнинг танага яқин қисмларида тошади. Тошма бир неча соат давомида тошиб бўлади.
Морфологик жиҳатидан тошма майда, нуқтасимон кўринади, қизғиш тери фонида тошма жуда кўп бўлади. Териси қуруқ, соч фоликулаларининг гипотрофияси ҳисобига пайпаслаганда ғадир -будир бўлиб туюлади. Тошма асосан қўлтиқ остида, чов соҳасида, бўғинларнинг букилувчи томонларида, белда, оёқ-қўлнинг танага яқин қисмларида кўпроқ бўлади. Тошмалар айрим ҳолларда пушти-қизил (розеолёз); майда тариқдек, тўқ кўкимтир (петехиал) бўлиб бирлашиши мумкин. Ундан ташқари скарлатинада тариқсимон (милиар), пуфакчасимон ичида тиниқ ёки лойқасимон суюқлиги бўлган, айрим ҳолларда бирлашиб кетадиган, айниқса бармоқларда тошмалар бўлади. Шунингдек тошмалар тугунчалар шаклида, майда – доғ ёки геморрагик, кўкимтир рангда бўлиши мумкин. Тошма лаб, бурун учбурчагида умуман бўлмайди – буни Н.Ф.Филатов ниқоби деб аталади, юзи қизил, капиллярлари қонга тўлишган бўлиб, бурун ва оғиз атрофларида тери оқ кўринади. Кўпинча қон томирлар жароҳатланишга мойил бўлгани учун тасма белгиси (Канчаловский симптоми), Пастиа белгиси (табиий букилмаларда тошманинг қуюқ бўлиши) чимчилаш белгилари ижобий бўлади. Гўдакларда тошма кам бўлиши, тери оқ бўлиши мумкин. Тошма 3–7 кундан сўнг ўзидан доғ қолдирмай ўчади, лекин тери палахса-палахса бўлиб кўчиб тушади, айниқса қўлнинг кафт қисмларида, оёқнинг бармоқларида, қулоқнинг юмшоқ териси қисмида, бўйин терисида майда-майда пўст ташлаш кузатилади.
И Е Р С И Н И О З
Иерсиниоз ўткир бошланади. Беморнинг тана ҳарорати 38–390С гача кўтарилиб, бош оғриғи, мадорсизлик, кўнгил айниш, қусиш безовта қилади. Иерсиниозда терига тошма бироз кечроқ, яъни касалликнинг 3–5кунлари тошади. Тери кўриниши ўзгармаган ҳолда бўлади. Тошмалар тананинг симметрик бўлакларида, бўғим атрофларида, кўп шаклли характерга эга бўлади (тугунчали, майда, доғсимон). Скарлатинадан фарқ қилиб табиий бурмаларда тошмалар кўп бўлмайди.
Иерсиниозда беморнинг юзида, айрим ҳолларда бўйин терисида ҳам тошмалар бўлмайди. Н.Ф.Филатов ниқоби характерли эмас, Пайпоқ ва қўлқоп белгиси ижобий бўлади. Иерсиниозда тошма бир вақтда пайдо бўлиб 2 – 3 кундан сўнг йўқ сўлиб кетади, из қолдирмайди.
СУВЧЕЧАК
Сувчечак касаллигининг бошланғич даврида скарлатинадагидек ёки қизамиқдагидек тошмалар тошади. Бундай тошмалар характери ва жойлашиши скарлатинадагига ўхшаш бўлади. Эътибор берилса ва қаралса беморнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватида ва кўз шиллиқ қаватида ичида сероз суюқлиги бўлган пуфакча кўриш мукин, сувчечакдан фарқ қилиб, скарлатинада тошма табиий бурмаларда кўпроқ бўлади, бодомча бези жароҳатланган, регионар лимфа тугунлари катталашган бўлади. Сувчечакнинг бошланғич давридаги бундай скарлатинадагига ёки қизамиқ касалидагига ўхшаш тошма бир неча соатдан ёки бир кундан сўнг йўқ бўлиб кетадида сувчечакка хос тошмалар тошади.
СТАФИЛОКОККЛИ ИНФЕКЦИЯ
Стафилококкли инфекция айрим ҳолларда скарлатинадагига ўхшаш тошма тошиши билан бошланиши мумкин. Бундай ҳолларда скарлатинага ўхшаш синдром билан кечувчи стафилококкли инфекция тўғрисида гап юритиш мумкин. Чунки касалликнинг ўткир бошланиши, ҳароратнинг юқори даражагача кўтарилиши, тошмаларнинг характери ва жойлашиши, теридаги гиперемия ҳолати, Н.Ф.Филатов ниқоби, тилдаги ўзгаришлар иккала касаллик учун умумий белгилар ҳисобланади. Аммо скарлатинага ўхшаш стафилакоккли инфекцияда тошмалар бироз муддат ўтгач, яъни касалликнинг 3 – 4, айрим ҳолларда 6 – 8 кунлари тошади. Ҳамда тошмалар йўқолиб яна қайтадан пайдо бўлиши мумкин. Шунинг билан биргаликда стафилакоккли инфекцияда тошмалар ҳар хил бўлади яъни доғли, тугунчали элементлар ҳам кузатилиши мумкин. Стафилококкли инфекцияда тошмалар бирламчи йирингли ўчоқдан (фолллкулит, панарица, абсцесс ва ҳоказо) сўнг тошади.
Д О Ғ Л И Т О Ш М А
Қ И З А М И Қ
Қизамиқ - даврий кечиши билан характерланади. Яширин даври, бошланғич (катарал) даври, тошма тошиш даври, пигментация даврлари кузатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |