Тошкент Тиббиёт Академияси Юкумли ва


Кўп жавобли тест саволлари



Download 0,58 Mb.
bet2/3
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#30125
1   2   3
Bog'liq
Тест саволлари

Кўп жавобли тест саволлари
1. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситманинг юқиш йўллари:
А. алиментар*
Б. трансмиссив
В. ҳаво-томчи
Г. контакт*
Д. парентерал
2. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситманинг бошланғич даври клиник белгилари:
А. терида петехиал тошма
Б. ўткир бошланади*
В. юқори ҳарорат*
Г. юз, бўйин гиперемияси*
Д. аста-секин субфебрил ҳарорат билан бошланади
3. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситманинг олигурия даврига хос белгилар:
А. геморрагик аломатлар*
Б. диурезнинг кескин камайиши*
В. кучли бош оғриши, истиробли қусиш
Г. белда оғриқ*
Д. оёқларда шиш
4. Ўзбекистон геморрагик иситмасининг юқиш механизми қандай:
А. трансмиссив – кана чақиши орқали*
Б. трансмиссив – чивин чақишидан
В. бемор қони билан мулоқатда бўлганда*
Г. фекал-орал
Д. алиментар
5. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситмада ўлим сабабчиси нима?
А. миокард инфаркти
Б. ошқозон-ичакдан қон кетиши*
В. гиповолемик шок
Г. азотемик кома*
Д. ИТШ
6. Ўзбекистон геморрагик иситмасининг асоратлари:
А. зотилжам, ўпка шиши*
Б. ўткир буйрак етишмовчилиги*
В. нафас тўхташи, декортикация
Г. ўткир мия шиши, мияга қон қуйилиши*
Д. гиповолемик шок, миокард инфаркти
7. Буйрак синдроми билан кечувчи ГИнинг клиникасида қуйидаги даврлар тафовут этилади:
А. яширин, иситма*
Б. тошма тошиш даври, аллергик реакция даври
В. олигурия, полиурия*
Г. реконвалесценция*
Д. бошланғич, авжига чиққан, сўниш даври
8. Буйрак синдроми билан кечувчи ГИнинг асосий симптомлари:
А. геморрагик тошма*
Б. қон қуйилиш*
В. спленомегалия
Г. сариқлик
Д, гепатомегалия
9. Буйрак синдроми билан кечувчи ГИнинг яширин даври:
А. 1-3 кун
Б. 2-3 ой
В. 4-49 кун*
Г. 2-3 ҳафта*
Д. 5-6 кун
10. Буйрак синдроми билан кечувчи ГИ иситма даврининг асосий белгиларини кўрсатинг:
А. ҳароратнинг ўткир кўтарилиши, истиробли бош оғриши, миалгия*
Б. юз териси оқариши, шиши, гиперсаливация, пневмония
В. ўмров ости, томоқ, юзда касалликнинг 3-4-кунидан бошлаб петехиал тошма “хифчин изи”*
Г. юз гиперемияси ва шиши, склера томир инъекцияси, терига катта қон қуйилишлар*
Д. бурун, бачадон, ичакдан қон кетиши*
11. Ўзбекистон геморрагик иситмасининг бошланғич даврига хос клиник белгилар:
А. бирданига қалтираш билан ҳарорат кўтарилади, оғиз қуриши, қусиш*
Б. кучли миалгия, артралгия, бош оғриши, қорин ва белда оғриқ*
В. қичишиш, қўл-оёқларда геморрагик тошмалар
Г. эс-ҳушини йўқотиши, ҳароратнинг поғанасимон кўтарилиши
Д. қўл-оёқ, юз, бўйин, кўкракнинг юқори қисми териларининг гиперемияси*
12. Ичак амебиазида ичакда бўладиган патологик ўзгаришларни кўрсатинг:
А. амебаларнинг ичак деворига кириши ва кўпайиши*
Б. амебаларнинг ичак лимфа тугунларида кўпайиши, ичак лимфа тугунларининг гиперплазияси
В. ичак шиллиқ қаватида гиперемия ва шиш*
Г. амебаларнинг лимфа тугунларидан қонга ўтиши, организмда иммунитет пайдо бўлиши
Д. эпителийлар цитолизи ва некрози, махсус яралар пайдо бўлиши*
13. Ичак амебиазида учрайдиган асоратларни кўрсатинг:
А. инфекцион-токсик карахтлик
Б. ичакдан қон кетиши*
В. ичак инвагинацияси
Г. ичаклар тешилиши*
Д. гиповолемик карахтлик
14. Ичак амебиазининг клиник белгисини кўрсатинг:
А. интоксикация белгилари кучсиз*
Б. ич кетиши узоқ вақт давом этади*
В. интоксикация белгилари бўлмайди
Г. кўпроқ қабзиятга мойиллик
Д. ичнинг суюқ, шиллиқли келиши
15. Ўткир ичак амебиазида диспепсик белгиларнинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. ичнинг қумалоқ бўлиб келиши, доимий кўнгил айниш, қайт қилиш
Б. эпигастрал соҳада кучли оғриқ, ичнинг сувдек, қўланса ҳидли келиши
В. ич кетиши суюқ, “малина желе”сига ўхшаш*
Г. қоринда хуружли оғриқ, тенезмлар*
Д. пальпация қилинганда йўғон ичакнинг ҳамма қисмида оғриқ бўлади*
16. Ичак амебиазида бўладиган нажаснинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. бошланғич даврида кўп миқдорда, ёқимсиз ҳидли, кунига 4-6 марта, одатдаги кўринишда*
Б. кейинчалик – сувдек, кўкимтир рангда
В. кейинчалик кунига 10-20 марта, шишасимон шиллиқли, “малина желеси” га ўхшаш*
Г. бошланишда қумалоқ шаклда, қўланса, кунига 4-7 марта
Д. қўланса ҳидли, фақат шиллиқ билан
17. Ичак амебиазининг сурункали шаклига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. тил тўқ қўнғир караш билан қопланган, четлари тоза, йўғон ичак бўйлаб хуружли оғриқ
Б. астенизация белгилари, тилнинг бир оз шишиши ва ачишиши*
В. оғриқнинг бўлмаслиги, “малина желеси” га ўхшаш ич кетиши*
Г. юрак-қон томир фаолиятида – тахикардия, юрак чегараси катталашган, тонлари бўғиқ*
Д. узоқ давом этадиган юқори t°, уйқусизлик, АҚБ кўтарилиши, токсик миокардит белгилари
18. Ичак амебиазига ташхис қўйишнинг усулини кўрсатинг:
А. копроскопия (нажасдан амебанинг вегетатив ва циста шаклини топиш)*
Б. бактериологик
В. перианал соҳадан суртма олиш
Г. ректороманоскопия (чуқур яраларни кўриш)*
Д. серологик
19. Ичак амебиазида касаллик манбаи бўлиб ҳисобланадиганини кўрсатинг:
А. циста ташувчилар*
Б. циста ташувчи итлар, циста ташувчи мушуклар
В. ветеринарлар
Г. ўткир ичак амебиази билан оғриб ўтган реконвалесцентлар*
Д. сурункали амебиаз беморлари*
20. Ичак амебиазида патологик жараён кўпроқ қаерда учрайди:
А. ингичка ичак дистал қисми
Б. айрим ҳолларда жигарда
В. асосан йўғон ичакнинг кўтарилган ва кўндаланг жойлашган қисми*
Г. айрим ҳолларда сигмасимон ва тўғри ичак*
Д. ўпкада
21. Ичак амебиазида ичакда қандай патоморфологик ўзгаришлар кузатилади:
А. бошланғич даврида шиллиқ қаватларда шиш ва қизариш*
Б. шиллиқ қаватлар атрофияси, кейинчалик усти қора қўтир билан қопланган яралар
В. ичак шиллиқ қаватларида гигант ҳужайралар гиперплазияси
Г. эрозиялар, тугунчалар (ичида детрит ва амебанинг вегетатив шакли билан)*
Д. чуқур яралар*
22. Амебиазнинг қандай турларини биласиз:
А. ичак амебиази*
Б. тўқима (ичакдан ташқари) амебиази*
В. тарқалган амебиаз
Г. маҳаллий амебиаз
Д. тарқалган-метастатик
23. Ичак амебиази қандай клиник белгилар билан бошланади:
А. ҳолсизлик, тез чарчаш*
Б. юқори тана ҳарорати, қоринда хуружли оғриқ, дамланган
В. ичнинг қумалоқ шаклда, оз-оздан келиши
Г. бош айланиши, иштаҳасизлик*
Д. қоринда ноҳушликлар*
24. Ичак амебиазига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ичнинг “малина желеси” га ўхшаш 10-20 марта кетиши*
Б. узоқ давом этадиган субфебрил ҳарорат*
В. юқори иситма, қориннинг ҳамма соҳасида кучли оғриқ
Г. ич кетиши кўп миқдорда, қўланса ҳидли, шиллиқ ва қон аралаш
Д. қоринда ич келаётганда хуружли оғриқ*
25. Эндоскопия қилинганда ичак амебиазида ичакда қандай ўзгаришлар бўлади:
А. яралар шиллиқ ости қаватигача етади*
Б. яралардан ҳоли соҳадаги шиллиқ қаватлар ўзгармайди*
В. шиллиқ қаватларда фибриноз-геморрагик ўзгаришлар
Г. шиллиқ қаватлар эпителийси атрофияга учраган
Д. 2-20 мм ҳажмдаги яралар, яралар четлари бўртиб туради, ичи чуқур*
26. Амебиазда ташхис қўйишда асос бўлиб ҳисобланади:
А. бактериологик текширувнинг ижобий натижаси, нажас, балғам, ярадан олинади
Б. амебанинг тўқима ва катта вегетатив шаклини нажасдан, балғамдан, яралар ичидан топиш*
В. иммунологик текширишлар натижаси – РНГА, ИФМ, КБР усуллари*
Г. иммунологик текширишлар – Райт, Хеддлсон реакцияларининг ижобий натижаси
Д. вирусологик текширишлар
27. Юқумлилик жараёнини ташкил этади:
А. қўзғатувчи ва микроорганизмнинг ўзаро тсъсири*
Б. организмнинг қўзғатувчининг ишлаб чиқарган моддаларига таъсири
В. аста-секин ривожланадиган организмнинг ҳимоя воситалари ва патологик реакциялар*
Г. организмнинг ташқи бегона таъсирга жавоби
Д. организмнинг токсинларга таъсири
28. Макроорганизмнинг носпецифик ҳимоя воситаларига кирадиганини кўрсатинг:
А. терининг ўтказмаслик ва бактерицид таъсири*
Б. иммуноглобулинлар, антитаначалар бўлиши
В. эпителий ҳужайраларининг ҳаракатланувчи киприкчалари*
Г. Т-лимфоцитлар борлиги, В-лимфоцитлар борлиги
Д. ошқозон ширасининг кислоталилиги ва ферментларнинг фаоллиги*
29. Юқумли касалликларда учрайдиган карахтлик турларини кўрсатинг:
А. геморрагик карахтлик
Б. инфекцион-токсик карахтлик*
В. гиповолемик карахтлик*
Г. аралаш карахтлик*
Д. кардиоген карахтлик
30. Юқумли касалликларда тезкор чора-тадбирлар кўриладиган ҳолатларни кўрсатинг:
А. ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги*
Б. анафилактик карахтлик
В. инфекцион-токсик, гиповолемик карахтликлар*
Г. геморрагик карахтлик
Д. ўпка ва бош мия шиши ҳолати*
31. Юқумли касалликларга ташхис қўйишда асосланадиган белгиларни кўрсатинг:
А. анамнезни тўғри йиғиш*
Б. умумий кўрик белгилари ва хос белгиларни топиш*
В. касаллик пайдо бўлган ҳудудда касаллик жараёнини ўрганиш
Г. бемор билан мулоқатда бўлганларни суриштириш
Д. лаборатория ва анжомлар орқали*
32. Юқумли касаллик билан оғриган бемордан эпидемиологик анамнез йиғишни кўрсатинг:
А. юқиш йўлларини ўрганиш*
Б. касаллик кирган соҳани текшириш
В. юқиш шароити ва омилларини ўрганиш*
Г. касаллик тарихини ўрганиш
Д. ўтказган касалликларини аниқлаш
33. Бактериологик текширувга тўғри келадиган муолажаларни кўрсатинг:
А. бемордан текширишга олинган моддани озуқа муҳитига экиш*
Б. антителолар миқдорини топиш
В. тоза культура ажратиб олиш*
Г. қўзғатувчиларни солиштириш*
Д. токсинлар турини топиш
34. Юқумли касалликларга ташхис қўйиш усулларига кирадиганларини кўрсатинг:
А. паразитологик, бактериологик*
Б. анжомлар орқали*
В. патоморфологик, гистологик
Г. эксперимент (тадқиқот) усули
Д. вирусологик, серологик*
35. Юқумли касалликларни этиотроп даволашни ташкил этади:
А. вакцина юбориш, иммуноглобулинлар юбориш
Б. бактерияларга қарши дорилар бериш, бактериофаглар бериш*
В. иммунологик зардоблар бериш, интерферонлар бериш*
Д. дезинтоксикацион даволаш
36. Юқумли касалликларни серологик текширишга киради:
А. бактериофаг бериш
Б. заҳарга қарши зардоблар*
В. бактерияларга қарши зардоблар*
Г. вакцина билан даволаш
Д. иммуноглобулинлар*
37. Қорин тифининг патогенез босқичларини кўрсатинг:
А. қўзғатувчининг организмда мослашуви, қўзғатувчининг кўпайиши
Б. қўзғатувчининг организмга тушиши, бактериянинг қонга ўтиши, токсинемия*
В. қўзғатувчининг ички аъзоларга тарқалиши, аллергик реакциялар*
Г. иммунитет пайдо бўлиши ва аъзолар фаолиятининг тикланиши*
Д. ичакда яралар пайдо бўлиши, яраларнинг битиши ва аъзоларнинг тозаланиши
38. Қорин тифи бактериялари қаерда кўпаяди?
А. паренхиматоз аъзоларда
Б. ичак шиллиқ қаватларида
В. ингичка ичак солитар фолликулаларида*
Г. ингичка ичак Пейер ҳалқаларида*
Д. қонда
39. Қорин тифида ичакда бўладиган патологоанатомик ўзгаришларни кўрсатинг:
А. миясимон шиш, йирингли (чириш)*
Б. эпителий ҳужайраларида мослашув, лимфоцитларда аллергик реакциялар
В. гранулемалар ҳосил бўлиши, гранулемалар парчаланиши
Г. яраларнинг тозаланиши, тоза яралар*
Д. яраларнинг битиши*
40. Қорин тифи касаллигининг ривожланиш босқичларини кўрсатинг:
А. яширин даври, бошланғич даври*
Б. латент даври, ўткир сепсис даври, септик метастаз даври
В. асоратлар даври, соғайиш даври, иммунитет пайдо бўлмаслиги
Г. авж олган даври*
Д. эрта соғайиш даври, кеч соғайиш даври*
41. Қорин тифида яширин даврини кўрсатинг:
А. 7-21 кун*
Б. 30 кундан кўпроқ
В. ўртача 10-14 кун*
Г. 3-5 кун
Д. 1-2 кун
42. Қорин тифи биринчи ҳафтасида мос келадиган клиник белгиларни кўрстинг:
А. жигар ва талоқнинг катталашиши, қабзият, метеоризм*
Б. юзнинг қизариши, тахикардия, кўнгил айниш, қайт қилиш
В. қоринда хуружли оғриқ, ичнинг шиллиқ ва қон аралаш кетиши
Г. тери рангининг оқариши, нисбий брадикардия*
Д. тилнинг караш билан қопланиши*
43. Қорин тифи бошланғич даврига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. тана ҳароратининг аста-секин кўтарилиши*
Б. ичнинг шиллиқ ва қон аралаш кетиши
В. ҳолсизлик, иштаҳасизлик, уйқусизлик, бош оғришининг кучайиши*
Г. сўлакнинг кўп оқиши, тилнинг устида ҳар хил шаклли белгилар
Д. қоринда кучли хуружли оғриқ
44. Қорин тифига хос бўлган ҳарорат чизиғини кўрсатинг:
А. Вундерлих туридаги*
Б. Кюльдишевский туридаги*
В. Блюгер туридаги
Г. Розенберг туридаги
Д. Боткин туридаги*
45. Қорин тифи рецидивига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. касалликнинг реконвалесценция даврида яна t°нинг кўтарилиб кетиши*
Б. жигар ва талоқнинг узоқ вақт ҳажми меъёрига етмасдан катталашиб туриши*
В. узоқ давомли иситма фонида ичнинг шиллиқ аралаш кўп миқдорда кетиши
Г. соғайиш даврида қайтадан тошмалар тошиши*
Д. касалликнинг ўртасида қоринда оғриқлар пайдо бўлиши
46. Қорин тифи авж олган даврида юрак қон томир фаолиятида бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. нисбий брадикардия*
Б. тахикардия, АҚБнинг ошиши
В. юракнинг нотекис уриши
Г. пульс дикротияси*
Д. АҚБнинг пасайиши*
47. Қорин тифи бошланғич даврида нафас олиш фаолиятида бўладиган клиник белгилар:
А. ўпкада дағал нафас*
Б. ўпкада шовқинли нафас
В. перкутор товуш кучайган бўлади
Г. тарқоқ қуруқ хириллашлар эшитилади*
Д. тахипноэ
48. Қорин тифи авж олган даврида терида бўладиган белгиларни кўрсатинг:
А. қорин терисида розеолез тошмалар бор*
Б. тери ранги тўқ қизарган, геморрагик тошмалар бор
В. тери ранги оқаринқираган*
Г. тери қуруқлашган*
Д. тери нам, эластиклиги камайган
49. Қорин тифида овқат ҳазм қилиш аъзоларида бўладиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. тил караш билан қопланган, шишган*
Б. қорин ичига тортилган, оғриқли
В. сигмасимон ичак қалинлашган, оғриқли
Г. қорин дамланган, жигар ва талоқ катталашган*
Д. Падалка белгиси ижобий*
50. Қорин тифининг соғайиш давридаги клиник белгиларни кўрсатинг:
А. t°нинг пасайиши, бош оғришининг камайиши*
Б. тошмалар ўрнида майда тери кўчишлари, соч тўкилиши
В. уйқунинг яхшиланиши, иштаҳанинг очилиши*
Г. тилнинг тозаланиши*
Д. қон босимини пасайиши, вақти-вақти билан бўладиган субфебрилитет
51. Қорин тифида ичакдан қон кетишини кўрсатувчи клиник белгиларни кўрсатинг:
А. t°нинг бирдан кўтарилиши, пульснинг секинлашиши
Б. t°нинг бирдан тушиши, пульснинг тезлашиши (тахикардия)*
В. киндик соҳасида кучли оғриқ
Г. қон босимининг тушиши, қорамтир рангдаги ич келиши*
Д. ичнинг суюқ қон аралаш келиши
52. Қорин тифида бактериологик текширувда қўлланиладиган моддалар:
А. қон, нажас, сийдик*
Б. ҳалқумдан суртма олиш, жигардан биоптат олиш
В. розеоладан қиринди олиш*
Г. ингичка ичак моддасидан олиш*
Д. сўлак безларидан биоптат олиш, балғам
53. Қорин тифини даволашда кўпроқ ишлатиладиган дорини кўрсатинг:
А. левомицетин*
Б. пенициллин
В. тетрациклин
Г. ампициллин*
Д. гентамицин
54. Қорин тифининг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. типик (енгил, ўрта оғирликда, оғир)*
Б. гастроинтестинал (енгил, ўрта оғирликда, оғир)
В. атипик (абортив, яширин)*
Г. тарқалган (асоратли ва асоратсиз)
Д. алгид шакли
55. Қорин тифида интоксикация белгиларига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. иситма*
Б. бош оғриши*
В. кучли кўнгил айниши
Г. тўхтовсиз қайт қилиш
Д. уйқусизлик*
56. Қорин тифи авж олган даврида кузатиладиган асосий клиник белгиларни кўрсатинг:
А. юқори тана ҳарорати*
Б. геморрагик тошмалар
В. ич кетишининг кўпайиши
Г. МНСда заҳарланиш белгилари*
Д. розеолез тошмалар*
57. Қорин тифида кузатиладиган тошманинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. розеоласимон, касалликнинг 8-10-куни тошади*
Б. тананинг ён томонлари ва оёқ-қўлларга тошади, теридан бўртиб туради
В. қоринда ва кўкрак қафасининг пастки қисмида бўлади*
Г. кам миқдорда, саноқли, тошмалар бир вақтда тошмайди*
Д. макулопапулез, касалликнинг 3-кунида тошади
58. Қорин тифида ичак тешилишида бўладиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. қон босимининг кўтарилиши, брадикардия
Б. тахикардия, лейкоцитознинг тезда ортиши*
В. қорин ичига тортилган, ўнг томони шишиб, жигар ва талоқнинг бўртиб туриши
Г. қоринда тўсатдан оғриқ бўлиши, қорин мушакларининг таранглашиши*
Д. Щеткин-Блюмберг белгиси ижобий*
59. Қорин тифи оғир кечишида ичак тешилишига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. қоринда оғриқ кучсиз бўлади ёки бўлмайди*
Б. олгурия, АҚБ кўтарилган, ич шиллиқ аралаш кўп миқдорда кетади
В. лейкоцитознинг тезда ортиши, тахикардия*
Г. қоринда кучли хуружли оғриқ, қориннинг ҳамма соҳасида мушаклар таранглашган, оғриқли
Д. ўнг биқин соҳасида қорин мушаклари таранглашган, Шеткин-Блюмберг белгиси кучсиз*
60. Қорин тифида инфекцион-токсик карахтликка хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. гипертермия ва нейротоксикоз белгилари кучли*
Б. геморрагик белгилар, тери ранги оқарган, акроцианоз*
В. бемор ҳолатининг яхшиланиши, брадикардия
Г. t° ва АҚБнинг тезда тушиб кетиши, тахикардия, олигурия, анурия*
Д. қоринда кучли оғриқ, полиурия, гематурия
61. Қорин тифи ва паратифларни даволаш усулларини кўрсатинг:
А. пархез ва тартибли ётоқ ҳолати*
Б. интерферонлар фаолиятини кучайтирувчи муолажа, вакцина билан даволаш
В. антибиотиклар бериш, дезинтоксикацион даволаш*
Г. катта дозада антитоксинлар юбориш, диуретиклар бериш
Д. организмни носпецифик қувватини оширувчи чора-тадбирлар*
62. Грипп касаллигида периферик қонда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. лейкопения, нейтропения*
Б. ретикулоцитоз, эозинофилия
В. эозинопения, моноцитоз*
Г. лейкоцитоз, нейтрофилез
Д. анемия
63. Гриппда қайси аъзоларда асорат кўпроқ учрайди?
А. ЛОР аъзоларда (ларингит, фарингит, гайморит, отит)*
Б. буйрак ва қон томир системасида
В. асаб системасида (менингоэнцефалит, арахноидит, полиневрит)*
Г. таянч-бўғим системасида
Д. ўпкада (пневмония, трахеобронхит)*
64. Гриппнинг ташхисида қайси лаборатор текшириш усулининг аҳамияти катта?
А. Видал реакцияси
Б. ГАТР*
В. КБР*
Г. Райт реакцияси
Д. Хеддлсон реакцияси
65. Гриппда этиотроп давога кирадиган дорини кўрсатинг:
А. гриппга қарши гамма глобулин*
Б. антитоксин зардоби, вакциналар
В. лейкоцитар интерферон*
Г. ремантадин, оксалин мойи (0,25%)*
Д. антибиотиклар, эметин
66. Гриппда антибактериал даво учун қайси кўрсаткич бор?
А. вирусологик текширувнинг мусбатлиги
Б. тери-аллергик синаманинг мусбатлиги
В. бактериал асорат*
Г. бактериал ўчоқнинг бўлиши*
Д. ҳаммаси тўғри
67. Парагрипп клиникасига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ўткир бошланади, ҳарорат тез кўтарилади
Б. аста-секин бошланади, интоксикация суст ёки йўқ*
В. юқори ҳарорат йўқ ёки ўртача, кучли ларингит белгиси*
Г. ангина, пневмония
Д. ҳаммаси тўғри
68. Одамларда қайси гуруҳ грипп вируслари касаллик келтириб чиқаради?
А. А тури*
Б. E тури
В. В тури*
Г. Z тури
Д. С тури*
69. Гриппдаги иммунитетнинг ҳарактерини кўрсатинг:
А. махсус турига*
Б. иммунитет бўлмайди
В. қисқа вақтга (1-3 йил)*
Г. бир умрлик бўлади
Д. қисқа вақтга (6-8 ой)
70. Грипп патогенезининг босқичларини кўрсатинг:
А. нафас йўлларини зарарланиши, нафас йўллари ҳужайраларида вируслар репродукцияси*
Б. эпителиоцитларда вируслар адаптацияси, вирусларнинг паренхиматоз диффузияси
В. вирусларнинг қон томирлар эпителийсини зарарлаши, аутоиммун жараён, тузалиш
Г. вирусемия, токсик ва токсикоаллергик реакциялар*
Д. бактериал асоратлар, патологик жараённинг орқага қайтиши*
71. Гриппнинг авжига чиққан даврида қон томир фаолиятида қандай ўзгаришлар кузатилади?
А. нисбий брадикардия, пульс дикротияси
Б. АҚБ кўтарилиши, миокард инфаркти
В. пульс тана ҳароратига мос келади, юрак тонлари бўғиқлашади*
Г. АҚБ пасаяди, миокардиодистрофия кузатилади*
Д. тахикардия
72. Грипп ташхисида қўлланиладиган лаборатория усулларини кўрсатинг:
А. КБР, Видал реакцияси
Б. риноцитоскопия*
В. иммунофлюоресценция*
Г. ГАТР, гемокультура
Д. бактериологик
73. Гриппда бактериал асорат беришга сабаб:
А. лейкоцитларнинг фагоцитар фаоллигини пасайиши*
Б. нафас йўлидаги шартли патоген микрофлораларнинг фаоллашуви*
В. ДВС-нинг ривожланиши
Г. лимфостаз
Д. оғир кечими
74. Клиник кечишга қараб гриппнинг қуйидаги вариантлари бор:
А. суст
Б. манифест
В. типик*
Г. атипик*
Д. тарқоқ
75. Оғирлигига қараб гриппнинг қуйидаги шакллари тафовут этилади:
А. фульминант, чўзилувчан
Б. енгил, ўрта оғирликда*
В. оғир, яшинсимон*
Г. ўта енгил, ўткир ости
Д. сурункали
76. Гриппни асосий клиник белгиларини кўрсатинг:
А. интоксикация, катарал белгилар кучлилиги*
Б. аста-секин бошланади, катарал ўзгаришлар йўқлиги
В. оғриқ синдромининг кучлилиги, микроциркуляция бузилиши
Г. ўткир бошланади, юқори ҳарорат*
Д. диарея белгилари
77. Гриппда бош оғришнинг жойланишига қараб характерли хусусиятлари бор:
А. тарқоқ
Б. қош равоғи*
В. пешона чакка қисми*
Г. кўз соҳаси*
Д. энса соҳа
78. Гриппда интоксикациянинг асосий белгилари:
А. миалгия, артралгия*
Б. геморрагик тошма, қабзият, тахикардия
В. менингизм (фотофобия, гиперакузия, гиперстезия)*
Г. абдоминал оғриқ, сийдик тўқлиги
Д. бош айланиш, қусиш, дармонсизлик*
79. Гриппда беморлар ташқи кўринишида бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. юз ранги оқаринкираган
Б. юз терисида майда доғлар
В. юзлари қизарган ва кўпчиган*
Г. склерада томирлар инъекцияси*
Д. лаб ва бурун атрофида герпеслар*
80. Гриппда томоқда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. ҳалқум шишган, оқарган, юмшоқ танглайда некроз ва яралар
Б. ҳалқум орқаси ва юмшоқ танглайда донадорлик*
В. юмшоқ танглай, тилчада томирлар инъекцияси*
Г. муртаклар қалин оқ караш билан қопланган
Д. тарқоқ гиперемия*
81. Парагриппнинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. конъюнктивит
Б. дағал йўтал*
В. муртаклар шишган
Г. хириллаб чиқадиган товуш*
Д. муртаклар оқ парда билан қопланган
82. Парагриппни даволашдаги усулни кўрсатинг:
А. антибиотиклар билан даволаш
Б. симптомлари бўйича*
В. умумий қувватни оширувчи дорилар*
Г. вакцина билан даволаш
Д. бактериофаг бериш
83. Аденовирус қўзғатувчисининг организмга кириш йўлини кўрсатинг:
А. тери орқали
Б. жигар орқали
В. бурун, ютқум орқали*
Г. кўз орқали*
Д. оғиз, ичак орқали*
84. Кўкйўтал қайси юқумли касалликлар гуруҳига киради?
А. ҳаво-томчи*
Б. зооноз
В. вирусли
Г. бактериал*
Д. трансмиссив
85. Кўкйўтал касаллигининг ўтиш механизмини кўрсатинг:
А. оғиз-нажас йўли орқали
Б. парентерал йўл билан
В. жуда яқин мулоқатда ҳаво орқали*
Г. ҳаво-томчи*
Д. трансмиссив
86. Кўкйўтал касаллигида касаллик манбаини кўрсатинг:
А. касал ҳайвонлар касалликнинг 4-6-чи ҳафтасигача
Б. бемор одам касалликнинг 4-6-чи ҳафтасигача*
В. бемор одам касалликнинг биринчи кунидан бошлаб*
Г. вирус ташувчилар касалликнинг биринчи кунидан бошлаб
Д. бактерия ташувчилар
87. Кўкйўтал касаллигининг юқумли даври:
А. 4-6-ҳафтагача*
Б. касалликнинг биринчи кунидан то 2 ойгача
В. касалликнинг биринчи кунидан*
Г. касалликнинг 5-ҳафтасидан то 3 ойгача
Д. 2 ҳафтагача
88. Кўкйўталда контагиозлик индекси қанча?
А. 0,3-0,4
Б. 0,7*
В. 0,7-0,75*
Г. 0,9-0,96
Д. 0,5-0,6
89. Кўкйўталда яширин даврининг давомийлиги қайси омилларга боғлиқ:
А. организмнинг умумий реактивлигига*
Б. беморнинг ёши ва жинсига
В. боланинг оғирлигига ва мавсумга
Г. кўкйўталга қарши иммунитет бор йўқлигига*
Д. тушган қўзғатувчининг дозаси ва вирулентлигига*
90. Кўкйўтал патогенезида қуйидаги фазалар тафовут этилади:
А. қўзғатувчининг организмга кириши ва унинг адаптация фазаси*
Б. МНСда қўзғалувчан ўчоқни пайдо бўлиши*
В. регионар лимфааденопатия фазаси, нафас мушакларининг фалажланиш фазаси
Г. орган ва системаларда иккиламчи ўзгаришлар фазаси*
Д. иммунитет пайдо бўлиши ва инфекцион жараённи тугалланиши*
91. Кўкйўтал клиникасидаги даврларни кўрсатинг:
А. яширин даври, катарал даври*
Б. тоник ва клоник тиришиш даври
В. спазматик йўтал даври*
Г. тузалиш даври*
Д. қўзғалувчанлик даври
92. Кўкйўталда спазматик йўталга хос бўлмаган белгилар:
А. спазматик йўтал хуружи
Б. аура, пароксизм, репризлар
В. тошмалар тошиши, терида қон қуйилишлар*
Г. лаб-бурун учбурчаги оқишлиги*
Д. қўл-оёқларда тоник тиришиш*
93. Репризни тушунтиринг:
А. йўтал хуружини олдиндан сезиш
Б. ҳар бир спазматик йўталдан сўнг овоз бойламида спазм ҳисобига нафас олишда ҳуштакли товуш*
В. спазматик йўталдан сўнг нафас олишда ҳуштакли товуш*
Г. кетма-кет келадиган йўтал хуружи
Д. тўхтовсиз йўтал
94. Кўкйўталга қайси клиник белгилар хос?
А. юз керкиши, қовоқ шиши*
Б. конъюнктивага қон қуйилиши*
В. терида тошмалар, лаб-бурун учбурчаги оқариши
Г. регионар лимфа безларини катталашуви
Д. тил остида ярача пайдо бўлиши*
95. Кўкйўтал спазматик даврига хос белгилар:
А. спазматик йўтал хуружи*
Б. қўл-оёқда тоник тиришиш
В. розеолез петехиал тошмалар
Г. аура, пароксизм, репризлар*
Д. тризм
96. Кўкйўталда қандай иммунитет пайдо бўлади:
А. турғун*
Б. антитоксик, типоспецифик
В. антитоксик
Г. умрбод*
Д. турғун эмас
97. Кўкйўтал касаллигининг даврларини кўрсатинг:
А. катарал*
Б. спазматик*
В. қўзғалиш даври
Г. фалажлик даври
Д. тузалиш*
98. Кўкйўталда лаборатор текшириш қуйидагиларга асосланган:
А. “йўтал пластинка” усули*
Б. бактериологик, серологик*
В. йўғон томчи, гемокультура
Г. вирусологик, рентгенологик
Д. аллергик синама*
99. Кўкйўталда периферик қондаги ўзгаришлар:
А. лейкоцитоз*
Б. лимфопения
В. эозинофилия
Г. лимфоцитоз*
Д. моноцитоз*
100. Кўкйўтал давосида қўлланилмайдиган препаратларни кўрсатинг:
А. анатоксин*
Б. антибиотиклар, нейролептиклар
В. антигистамин моддалар
Г. интерферон*
Д. зардоб*
101. Инфекцион мононуклеозда касаллик манбаини кўрсатинг:
А. бемор одамлар*
Б. касал ҳайвонлар
В. вирус ташувчилар*
Г. бактерия ташувчилар
Д. соғлом ташувчилар
102. Инфекцион мононуклеозга хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. артрит, полиартритлар, танага розеолез тошмалар тошиши
Б. бўйин лимфа безларининг катталашуви*
В. изтиробли бош оғриши, юз терисига махсус доғлар тошиши
Г. ангина белгилари, гепатоспленомегалия*
Д. периферик қонда махсус ўзгаришлар*
103. Инфекцион мононуклеозда периферик қондаги ўзгаришларни кўрсатинг:
А. нейтропения
Б. лейкопения
В. ЭЧТ тезлашуви*
Г. лейкоцитоз*
Д. моноцитоз*
104. Қизамиқда катарал босқичига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. бурундан йиринг-шиллиқли суюқлик оқиши*
Б. менингеал белгилар, ярали гингивит ва стоматитлар
В. t°нинг кўтарилиши, қуруқ йўтал, акса уриш*
Г. Бельский-Филатов-Коплик белгиси ижобий*
Д. кўнгил айниш, қайт қилиш, оёқ-қўлларда шиш
105. Қизамиқда Бельский-Филатов-Коплик белгиси қаерда жойлашади?
А. юз ва қўл терисида
Б. қозиқ тишлар қаршисида лунж шиллиқ қаватида*
В. айрим ҳолларда лаб шиллиқ қаватларида*
Г. айрим ҳолларда ёш қизларда қин шиллиқ қаватида*
Д. юмшоқ ва қаттиқ танглай шиллиқ қаватида
106. Қизамиқдаги тошмаларга хос хусусиятни кўрсатинг:
А. тошмалар 3 кун давомида босқичма-босқич тошади*
Б. тошмалар бир вақтда бутун тана бўйлаб бараварига тошади
В. тошмалар қизарган тери фонида тошади
Г. тошмалар макулопапулез турда*
Д. тошмалардан сўнг доғ қолади*
107. Қизамиқда катарал белгилар босқичига хос бўлган клиник белгиларни топинг:
А. бурун оқиши*
Б. конъюнктивит*
В. танада майда тошмалар
Г. йўтал*
Д. Менингеал белгилар
108. Сувчечак қандай юқумли касалликлар гуруҳига киради?
А. вирусли касалликлар*
Б. мулоқатда юқувчи касалликлар
В. ҳаво-томчи касалликлар*
Г. бактерияли касалликлар
Д. трансмиссив
109. Сувчечак касаллигининг зарарли даврлари:
А. яширин даври ва тошма тошиш даври*
Б. яширин даврининг охирги кунлари ва охирги тошманинг 4-5-кунигача*
В. яширин даврининг охирги куни
Г. фақат касаллик авжига чиққан вақтда
Д. тошма тошгунгача
110. Сувчечакда тошманинг характери қандай?
А. гиперемияланган терида майда нуқтали тошмалар
Б. ўзгармаган терида мономорф папулез тошмалар
В. доғча, бир камерали папула, везикула, пўстлоқча*
Г. полиморф тошмалар ўзгармаган терида*
Д. макулопапулез
111. Сувчечакда қўлланиладиган лаборатор текшириш усуллари:
А. вирусологик*
Б. серологик*
В. бактериологик
Г. гемокультура, копрокультура
Д. флюоресцияланувчи антитело усули*
112. Сувчечакни даволаш усулларини кўрсатинг:
А. катта доирада таъсир кўрсатувчи антибиотиклар
Б. патогенетик*
В. симптоматик*
Г. вакцинотерапия
Д. анатоксинлар
113. Сувчечакнинг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. пустуллез, буллез*
Б. абдоминал, эризепилоид
В. гангреноз*
Г. сероз, некротик ярали
Д. геморрагик*
114. Скарлатина касаллигида касаллик манбаини кўрсатинг:
А. бемор одам*
Б. стафилококк ташувчи
В. ангина ва назофарингитли бемор*
Г. бактерия ташувчи*
Д. ҳайвонлар
115. Скарлатинанинг яширин даврини кўрсатинг:
А. 3-7 кун*
Б. 40 кунгача
В. кўпинча 2-12 кун*
Г. 3-4 ҳафта
Д. 14-16 кун
116. Скарлатинанинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. касалликнинг 2-кунидан терида майда нуқтали тошмалар тошади*
Б. малинасимон тил*
В. иситма, кучли терлаш, тил шишган, бўр суртилгандек ҳолатда
Г. оёқларда юлдузсимон геморрагик тошмалар, лаб-бурун учбурчагида тошмалар қўшилиши
Д. t°нинг кўтарилиши, томоқда оғриқ, ангина*
117. Скарлатинада тошманинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. майда нуқтали, гиперемияланган тери устида*
Б. тошмалар макуло-папулез, кўпинча бурун-лаб учбурчагида кўп
В. тошмалар жуда кўп миқдорда, ўзгармаган тери устида пайдо бўлади ва ўзгаришсиз йўқолади
Г. қўл-оёқларнинг букиладиган қисмида кўп бўлади*
Д. тошмалардан сўнг пўст ташлашлар кузатилади*
118. Скарлатинада томоқда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. муртак безларининг катталашуви*
Б. юмшоқ танглай шиллиқ пардасида энантемалар*
В. муртак безларида кўчиши қийин бўлган парда қопланиши
Г. шиш қаттиқ танглайгача тарқалади, юмшоқ танглайда махсус яралар пайдо бўлиши
Д. томоқда кучли гиперемия, гиперемия қаттиқ танглайга тарқалмаган*
119. Скарлатинада периферик қонда қандай ўзгаришалр бўлади?
А. эозинофилия, ЭЧТ ортиши*
Б. эритроцитоз, анэозинофилия
В. лейкопения, моноцитоз
Г. лейкоцитоз*
Д. нейтрофилез*
120. Скарлатинани даволаш усулларини кўрсатинг:
А. антибиотиклар бериш*
Б. вакцина юбориш
В. серологик даволаш
Г. дезинтоксикация усули*
Д. белгилари бўйича*
121. Дифтерияда касаллик манбаини кўрсатинг:
А. бемор одам*
Б. бактерия ташувчи*
В. вирус ташувчи
Г. дифтероид ташувчи
Д. соғлом ташувчи
122. Дифтерияда фибрин пардалари қопланишининг шароитини кўрсатинг:
А. фибриногенни қуйилиши ва тўр пардалар ҳосил бўлиши*
Б. қўзғатувчиларни ҳужайра ичида кўпайиши
В. эпителий ҳужайраларининг парчаланиши, бириктирувчи тўқима ўсиб чиқиши
Г. фибриноген сақловчи суюқ экссудатни йиғилиши*
Д. тромбокиназанинг фибриногенга таъсири*
123. Ҳалқум дифтериясининг клиник турларини кўрсатинг:
А. маҳаллий*
Б. некрозли, ярали
В. тарқалган*
Г. гангренали
Д. токсик*
124. Дифтериянинг токсик шаклига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. t°нинг 40°Сдан ортиқ кўтарилиши, юмшоқ танглай, тилча ва танглай ёйлари шишган*
Б. изтиробли тўхтовсиз қайт қилиш, менингеал белгилар ижобий
В. танада геморрагик тошмалар, конъюнктивада қон қуйилишлар
Г. танглай ёйлари, юмшоқ ва қаттиқ танглайда, муртакларда кулранг кир қопламалар бўлади*
Д. бўйин ости клетчаткасининг шиши*
125. Дифтерияли крупнинг даврларини кўрсатинг:
А. асфиксия даври*
Б. продромал даври
В. тиришиш даври
Г. крупоз йўтал даври*
Д. стенотик даври*
126. Катарал дифтериядаги крупнинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. дағал ҳиқиллаган йўтал*
Б. жарангсиз, бўғиқ овоз*
В. тўш ортида кучли оғриқ
Г. тана ҳароратининг кўтарилиши*
Д. бўйин остида шиш
127. Дифтерияли крупнинг стенотик даврига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. бўғиқ ёки афоник товуш*
Б. ҳиқиллаган йўтал аста-секин товушсизга айланиши*
В. нафас олишнинг қийинлашуви, ёрдамчи мушакларнинг таранглашуви*
Г. бўйин ости клетчаткаси шишининг ўмровдан пастга тушиши
Д. изтиробли, қуюқ балғамли йўтал, кўкрак қафаси соҳасида хуружли кучли оғриқ
128. Дифтериянинг ташхисида қўлланиладиган лаборатория усулларини кўрсатинг:
А. бактериологик*
Б. Шик реакцияси*
В. вирусологик
Г. серологик*
Д. Видал реакцияси
129. Вабо патогенезидаги асосий омилларни кўрсатинг:
А. холероген таъсирида энтероцитларда аденилатциклаза жараёнининг кучайиши*
Б. холероген таъсирида энтероцитлар зарарланиши ва аденилатциклаза жараёнининг тугатилиши
В. энтероцитлар парчаланиши
Г. 3-5-аденозинмонофосфат таъсирида ичакда сув ва электролитлар миқдорининг ортиши*
Д. қон томирлар ўтказувчанлиги бузилиши
130. Вабо клиникасини кўрсатувчи омилларни кўрсатинг:
А. интоксикация
Б. сувсизланиш (дегидратация)*
В. тузсизланиш (деминерализация)*
Г. бактериемия
Д. токсинемия
131. Вабонинг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. типик кечадиган (одатдаги)*
Б. субклиник
В. тарқалган
Г. атипик кечадиган (бошқача кўринишда)*
Д. маҳаллий
132. Вабонинг одатдаги кечишидаги клиник шаклларини кўрсатинг:
А. энтерит*
Б. септик шакли
В. колит шакли
Г. гастроэнтерит*
Д. альгид*
133. Сувсизланиш даражасига кўра вабонинг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. енгил, 1-даражали сувсизланиш (сувсизланиш кўрсаткичи 1-3% тана оғирлигида)*
Б. ўртача оғирликда – сув йўқотиш тана оғирлигининг 10% миқдорида
В. ўртача оғирликда, 2-даражали сувсизланиш (сувсизланиш кўрсаткичи 4-6% тана оғирлигида)*
Г. оғир, 3-даражали сувсизланиш (сувсизланиш кўрсаткичи 7-9% тана оғирлигида)*
Д. ўта оғир, 4-даражали сувсизланиш (сувсизланиш кўрсаткичи 10% тана оғирлигида)*
134. Вабонинг клиник хусусиятларини кўрсатинг:
А. тўсатдан бошланиши, ич келиши кўп ва суюқ, оғриқсиз*
Б. касаллик аста-секин бошланади, қоринда кучли хуружли оғриқ бўлади
В. доимий кўнгил айниш, қайт қилиш, ич кетиши қўланса ҳидли, шиллиқ аралаш
Г. ич келиши гуруч ювиндисига ўхшаш, ҳидсиз*
Д. кўнгил айнишсиз қайт қилиш, иситманинг бўлмаслиги*
135. Вабода сувсизланишга хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. бош мия шиши белгилари, патологик рефлекслар бўлиши
Б. АҚБнинг кўтарилиши ва фалажлик, менингеал ва Бабинский белгиси ижобий
В. минерал тузсизланиш, оғиз қуриши, чанқаш*
Г. икра мушаклари ва юз мушакларида тиришишлар*
Д. гипотония, олигоурия, товушнинг хиралашиб бўғиқ чиқиши*
136. Вабо оғир кечишига тегишли бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. кўп марта “фонтансимон” қайт қилиш, t°нинг меъёридан тушиб кетиши*
Б. қон қуюқлашуви ва қон айланиш бузилиши, гиповолемия, гипоксия, ацидоз белгилари*
В. ичнинг оз-оздан тез-тез шиллиқ ва қон аралаш 15-20 марта кетиши
Г. t°нинг бирдан кўтарилиб кетиши, кўнгил айниш, қусуқ моддаси сафро аралаш, қўланса ҳидли
Д. ичнинг кўп миқдорда, 15-20 мартагача сувдек кетиши*
137. Вабо билан касалланган беморда қон анализида бўладиган 3 хил ўзгаришни кўрсатинг:
А. эритроцитлар миқдорининг нисбатан ортиши*
Б. қоннинг нисбий зичлигининг ортиши*
В. гематокрит кўрсаткичининг ортиши*
Г. гемоглабин миқдорининг камайиши
Д. лейкоцитоз, эозинофилия
138. Вабода 4-чи даражали сувсизланишга тўғри келадиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. юз шаклининг илтижоли тус олиши, тери ранги кўкаринқираган, анурия*
Б. оёқ-қўлларда шиш, қорин дам бўлиши, қоринда геморрагик тошмалар
В. кўз атрофида “қора кўзойнак” белгиси бўлиши*
Г. энса мушакларининг таранглашуви, гепатоспленомегалия
Д. “кир ювувчи қўллар” белгисининг бўлиши*
139. Вабога ташхис қўйишнинг усулини кўрсатинг:
А. ректороманоскопия
Б. клиник-эпидемиологик белгиларга кўра*
В. бактериологик*
Г. серологик*
Д. копроовоскопия
140. Вабода бактериологик текшириш учун олинадиган моддани кўрсатинг:
А. нажас, қусуқ моддаси*
Б. ҳалқумдан суртма олиш
В. перианал қатламидан суртма олиш (бактерия ташувчи ва реконвалесцентларда)
Г. ингичка ичакдан олинган модда (бактерия ташувчи ва реконвалесцентлардан)*
Д. тўғри ичакдан суртма олиш
141. Вабони даволашнинг асосий усулларини кўрсатинг:
А. регидратация (оғиз орқали, парентерал)*
Б. дегидратация (оғиз орқали, парентерал)
В. антибактериал даволаш*
Г. серотерапия
Д. АРВ-терапия
142. Вабони оғиз орқали регидратация усулида даволашда ишлатиладиган дориларни кўрсатинг:
А. оралит*
Б. бикарбонат натрий
В. глюкосан*
Г. гемодез
Д. регидрон*
143. Вабони парентерал даволашда қўлланиладиган эритмаларни кўрсатинг:
А. трисоль (Филлипс-1 эритмаси)*
Б. хлосоль, квартасоль, ацесоль*
В. гемодез, полидез
Г. полиглюкин, альбумин
Д. дисоль (Филлипс-2 эритмаси)*
144. Вабони антибиотик билан даволашдаги усулларни кўрсатинг:
А. сифлокс (таревид, абактал) 2 таб (500 мг) 2 маҳал 5 кун*
Б. ампициллин 2 таб (500 мг) 4 маҳал 5 кун*
В. левомицетин 2 таб 4 маҳал 2 кун
Г. бисептол-480 2 таб 2 маҳал 7 кун
Д. левомицетин 1 таб 3 маҳал 10 кун
145. Вабо патогенезидаги асосий жараённи кўрсатинг:
А. ингичка ичакда энзим фаолиятнинг бузилиши*
Б. лимфостаз жараёни, оқсил ва ёғ аламшинувининг бузилиши
В. буйрак паренхимасида ўчоқли гранулемалар пайдо бўлиши
Г. дегидратация, деминерализация, модда алмашинувининг бузилиши*
Д. ингичка ичак лимфа тугунларининг зарарланиши*
146. Вабода бошланғич даврида кузатилиши мумкин бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. диарея, дискомфорт*
Б. бош оғриши, кўнгил айниш, оғиздан аччиқ сув келиши
В. қоринда оғриқсиз ва тенезмларсиз ич келишига чақириқ*
Г. қисқа муддатли юқори тана ҳарорати, ёлғон чақириқлар ва тенезм
Д. ичакларда ва киндик соҳасида қулдирашлар*
147. Вабода 2-чи даражали сувсизланишга мос келадиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ичнинг 3-5 маротаба бўтқасимон кетиши, жигар ва талоқнинг катталашиши
Б. кўнгил айниш, изтиробли қайт қилиш, қоринда хуружли оғриқ ва геморрагик тошмалар
В. кўнгил айнишсиз кўп маротаба қайт қилиш, ич кетиши 10-15 мартагача*
Г. чанқаш, оғиз қуриши, ҳолсизликнинг кучайиши*
Д. мушакларда қисқа муддатли тиришишлар, олигурия*
148. Вабода 3-даражали сувсизланишга мос келадиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ичнинг кўп кетиши, кўп маротаба қайт қилиш, эксикоз белгиларининг кучайиши*
Б. ичнинг кўп миқдорда кўкимтир рангда шиллиқ ва қон аралаш кетиши
В. мушаклар шаклининг аниқ билиниб туриши, айрим мушакларда тиришишлар, афония*
Г. гипотония, тахикардия, цианоз, олигурия, анурия, тана ҳарорати пасайган*
Д. тана ҳарорати юқори, бош оғриши, қорин дамланган, қизарган
149. Бактерияли овқатдан заҳарланишга хос бўлган хусусиятларни кўрсатинг:
А. тўсатдан бошланади, оммавий заҳарланиш бўлади*
Б. касаллик қисқа муддатли кечади*
В. касаллик аста-секин бошланади, тезда сурункали шаклга ўтади
Г. касаллик манбаи бўлиб овқатлар ҳисобланади, юқори ва узоқ давомли иситма
Д. оғир кечиш ҳоллари ва асорати жуда кам*
150. Бактерияли овқатдан заҳарланишнинг турларини кўрсатинг:
А. ичакка кўп миқдорда патоген тирик бактериялардан тушиши*
Б. фақат махсус бактериялар тушиши ва асоратидан келиб чиқадиган
В. бактерияларга замбуруғлар таъсиридан фаоллашувидан сўнгги заҳарланиш
Г. бактериянинг фақат заҳарлари овқат билан бирга тушиши*
Д. вирусларга замбуруғлар таъсиридан фаоллашувидан сўнгги заҳарланиш
151. Колибактерияларга хос бўлган заҳарланишнинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. ўткир энтерит белгилари*
Б. энтероколит белгилари камроқ бўлади*
В. диарея белгилари бўлмайди
Г. интоксикация белгилари бўлмайди
Д. энтероколит белгилари кўпроқ бўлади
152. Овқатдан заҳарланишда қандай симптомлар кўпроқ учрайди?
А. эксикоз белгилари
Б. бош мия пардаси зарарланиши белгилари
В. овқат ҳазм қилиш фаолияти зарарланиши белгилари*
Г. интоксикация белгилари*
Д. диарея белгилари
153. Стафилококкли овқатдан заҳарланишда касаллик манбаини кўрсатинг:
А. терисида йирингли яраси бор ошхона ишчилари*
Б. юз-қўли ифлос ошпазлар, қўй-эчкилар
В. бурун-ҳалқум қисмида стафилококк бўлган одамлар*
Г. мастит билан оғриган ҳайвонлар*
Д. жарроҳлик асбоблари
154. Стафилококкли овқат токсикоинфекциясига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. гастрит белгилари кўпроқ учрайди*
Б. қон томирлар фаолияти етишмовчилиги кузатилади*
В. t°нинг тез кўтарилиши ва узоқ давом этиши, чап биқин соҳасида кучли хуружли оғриқ
Г. узоқ давомли юқори иситма бўлмайди*
Д. Розенберг белгисининг ижобий бўлиши
155. Овқат токсикоинфекцияси бошланғич даврига мос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ўткир бошланиши, кўнгил айниш, қайт қилиш*
Б. оёқ-қўлларга геморрагик тошмалар тошиши
В. ичнинг патологик аралашмаларсиз сувдек кетиши*
Г. кўнгил айнишсиз қайт қилиш, ичнинг шиллиқ ва қон аралаш кетиши
Д. юқори тана ҳарорати бўлмаслиги ҳам мумкин*
156. Овқат токсикоинфекциясига хос бўлган асоратни кўрсатинг:
А. бош мия шиши
Б. ўткир қон томир фаолияти етишмаслиги*
В. ўткир жигар энцефалопатияси
Г. гиповолемик карахтлик*
Д. ИТШ
157. Овқат токсикоинфекциясида бактериологик текширишда қўлланиладиганини кўрсатинг:
А. ошқозон чайинди суви*
Б. бемор одам еган овқат қолдиқлари*
В. қон, ликвор, пешоб
Г. перианал соҳадан суртма
Д. қусуқ моддалари, нажас*
158. Овқат токсикоинфекцияси таққосланиши керак бўлган касалликларни кўрсатинг:
А. миокард инфаркти, аппендицит*
Б. сальмонеллез, иерсиниоз*
В. қорин тифи, тошмали тиф
Г. бруцеллез, менингококкемия
Д. безгак
159. Овқат токсикоинфекциясида қўлланиладиган даво муолажаларини кўрсатинг:
А. кенг доирада таъсир этадиган антибиотиклар бериш
Б. дегидратация усули, зардоб ва вакцина билан даволаш
В. ошқозон-ичакни ювиш*
Г. регидратация усули*
Д. пархез, дармон дорилар бериш*
160. Ботулизмда қайси ҳужайралар кўпроқ зарарланади?
А. узунчоқ мия марказида жойлашган ҳаракатлантирувчи*
Б. атрофдаги тери-нерв синапслари
В. нафас олиш маркази нейронлари
Г. мотонейронлар*
Д. Бабеши-Негри ҳужайралари
161. Ботулизмнинг бошланғич клиник белгиларини кўрсатинг:
А. артралгия ва бурсит белгилари бўлиши
Б. диспептик белгилар бўлиши*
В. кўриш фаолияти бузилиши белгилари*
Г. нафас олиш фаолияти зарарланиши белгилари*
Д. менингеал ва энцефалит белгилари бўлиши
162. Ботулизмда кўриш аъзоларида бўладиган клиник ўзгаришларни кўрсатинг:
А. блефароспазм, склерада қон қуйилишлар
Б. кўз олди хиралашиши, “тўр”, “туман” ҳосил бўлиши*
В. Розенберг белгиси ижобий
Г. диплопия, ўткир узоқни кўра билиш*
Д. Киари-Авцин белгиси ижобий
163. Ботулизмда нафас олиш фаолиятини зарарланганлигини кўрсатувчи клиник белгилар:
А. ҳаво етишмаслиги ҳисси*
Б. бурун орқали нафас чиқара олмаслик, кўкрак қафасида кучли оғриқ
В. кўкрак қафасида сиқилиш ёки оғирлик ҳисси*
Г. Чейн-Стокс типидаги нафас олиш
Д. юзаки нафас олиш ҳолати*
164. Ботулизмда кўрсатиладиган тиббий ёрдамни кўрсатинг:
А. ошқозонни 2-3% натрий бикорбонат эритмаси билан чайиш*
Б. адсорбентлар бериш (5 грамм карболен + 100 гр ўсимлик мойи)*
В. қорин соҳасига грелка қўйиш, кўп суюқлик, регидрон эритмасини ичириш
Г. ошқозон ва ичакни водород перикиси эритмасида чайиш
Д. тозаловчи клизма*
165. Мамлакатимиз ҳудудида учрайдиган ботулизм қўзғатувчисини кўрсатинг:
А. А тури*
Б. F тури
В. Д тури
Г. В тури*
Д. Е тури*
166. Ботулизм юқиши мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини кўрсатинг:
А. уйда тайёрланган консерва маҳсулотлари*
Б. уйда тайёрланган колбаса, дудланган ёғлар*
В. уйда тайёрланган винолар
Г. дудланган балиқлар*
Д. қовурилган балиқлар, мурабболар ва джемлар
167. Ботулизмда ботулотоксин келтириб чиқарадиган патологик жараённи кўрсатинг:
А. силлиқ мушаклар фалажлиги*
Б. нафас олиш маркази нейронлари йиринглаши
В. марказдан келувчи нейронлар некрози, ДВС-синдроми
Г. қон томирларда қисилиш ва фалажлик*
Д. капилляр томирлар мўртлиги (синувчан)*
168. Ботулотоксинга сезгир бўлган аъзо-мотонейронларни топинг:
А. узунчоқ мия*
Б. оралиқ мия
В. орқа мия*
Г. гипофиз
Д. мияча
169. Ботулизм клиникасида синдромни топинг:
А. ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги белгилари
Б. фалажлик (паралич)*
В. гастроинтестинал*
Г. заҳарланиш (интоксикация)*
Д. бош мия шиши белгилари
170. Ботулизмда офтальмоплегия клиникасига мос келадиган белгиларни кўрсатинг:
А. кўз олдида туман, тўр парда бўлиши, буюмларни 2 тадан кўриши*
Б. мидриаз (кўз қорачиғи реакциясини бузилиши)*
В. кўз олмасида ачишиш, кўзга қон қуйилишлар
Г. горизонтал нистагм, Киари-Авцин белгиси ижобий
Д. птоз, кўз олмаси мушакларида фалажлик*
171. Ботулизмга ташхис қўйишдаги усулларни кўрсатинг:
А. тери-аллергик синама
Б. ботулотоксинни аниқлаш (токсикологик)*
В. қўзғатувчини топиш (бактериологик)*
Г. Видаль реакцияси
Д. Райт реакцияси
172. Ботулизмни муваффақиятли даволашнинг асосий омилини кўрсатинг:
А. иложи борича ботулизмга қарши зардобни эртароқ юбориш*
Б. уч хил (А, В, Е) турдаги зардобни бир вақтда юбориш*
В. кучли доирада таъсир этадиган антибиотиклар бериш
Г. дегидратацияни эртароқ бошлаш
Д. регидратацияни эртароқ бошлаш
173. Қопкоқ венаси орқали жигарга кирувчи гепатит вирусини кўрсатинг:
А. гепатит А вируси*
Б. гепатит С вируси
В. гепатит Д вируси
Г. гепатит Е вируси*
Д. гепатит В вируси
174. Артериал қон орқали жигарга кирувчи гепатит вирусини кўрсатинг:
А. геаптит А вируси
Б. гепатит В вируси*
В. гепатит С вируси*
Г. гепатит Д вируси*
Д. гепатит Е вируси
175. Вирусли гепатитлардаги асосий патогенетик синдромни кўрсатинг:
А. цитолитик*
Б. паренхиматоз яллиғланиш
В. мезинхимал-яллиғланиш*
Г. геморрагик
Д. холестатик*
176. Вирусли гепатитларда холестатик синдромдан дарак берувчи белгиларни кўрсатинг:
А. қонда боғланган билирубиннинг боғланмаганга нисбатан ортиши*
Б. терида геморрагик тошмалар тошиши, кўз склерасида қонталашлар
В. сийдикда ўт пигментларининг пайдо бўлиши*
Г. қонда АЛТ ва АСТ миқдорининг ортиши, Тимол синамасининг камайиши
Д. тери рангининг сарғайиши, сийдик рангининг тўқ бўлиши*
177. Вирусли гепатитларда манифест шаклининг даврини кўрсатинг:
А. инкубация (яширин) даври*
Б. септик даври, бирламчи вирусемия даври
В. продромал (сариқлик олди) даври*
Г. авжига олиш (сариқлик) даври*
Д. реконвалесценция даври*
178. Вирусли гепатитларда продромал даврининг клиник вариантини кўрсатинг:
А. диспептик, катарал*
Б. астеновегетатив*
В. миастеник, гастритик, септик
Г. артралгик, аралаш*
Д. бронхиал, абдоминал
179. Вирусли гепатит Ага хос хусусиятларни кўрсатинг:
А. мавсумийликка эга эмас, тезда сурункали шаклига ўтади
Б. қўзғатувчиси энтеровирусларга киради*
В. ўтиш механизми оғиз-нажас орқали, мавсумийлиги ёз-куз ойлари*
Г. сурункали шаклга ўтмасдан тузалади*
Д. қўзғатувчиси гепатновирусларга киради, юқиш йўли парентерал
180. Вирусли гепатит Ада касалликнинг яширин даврини кўрсатинг:
А. 7-50 кун*
Б. ўртача 2 ҳафта*
В. 2-3 кун
Г. ўртача 40 кун
Д. 1,5-6 ой
181. Вирусли гепатит Анинг продромал даврининг хос клиник белгиларини кўрсатинг:
А. артралгик варианти кўп учрайди
Б. танага тошмалар тошиш билан бошланади
В. диспептик ва катарал белгилар кўп учрайди*
Г. сариқлик юзага чиқиши билан интоксикация камаяди*
Д. геморрагик синдром
182. Вирусли гепатит Анинг сариқлик даврига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. интоксикациянинг пасайиши*
Б. интоксикациянинг янада кучайиши, t°нинг кўтарилиши
В. сариқликнинг кучайиши*
Г. талоқ ва лимфа тугунларининг катталашиши
Д. гепатомегалия*
183. Вирусли гепатит Ага тегишли маркерларни кўрсатинг ва улар қачон пайдо бўлади?
А. анти-НСY реконвалесценция даврида
Б. анти-BГА IgM продром ва авжига чиқиш даврида*
В. HAY-РНК авжига чиқиш даврида
Г. анти-ВГА IgG реконвалесценция даврида*
Д. НBsАg продром ва авжига чиқиш даврида
184. Вирусли гепатит Ада эрта лаборатор ташхис усулларини кўрсатинг:
А. қон зардобида АЛТ фаоллигини аниқлаш*
Б. қонда ишқорий фосфотазани аниқлаш
В. қонда гепатит А вирусини аниқлаш
Г. қон зардобида билирубинлар фракциясини аниқлаш*
Д. қонда НBsАgни аниқлаш
185. Вирусли гепатит Ани даволашга хос бўлган усулларни кўрсатинг:
А. янги гуруҳдаги сульфаниламидлар бериш
Б. ётоқ режими*
В. пархез таомлар*
Г. патогенези бўйича даволаш*
Д. кенг тасир этадиган антибиотиклар бериш
186. Вирусли гепатит Вга хос хусусиятларни кўрсатинг:
А. қўзғатувчиси гепатновируслар гуруҳига киради*
Б. мавсумийликка эга эмас, ҳар хил клиник вариантларда кечади*
В. қўзғатувчиси арбовируслар гуруҳига киради, мавсумийлиги баҳор ойларида
Г. ҳеч бир асоратсиз кечади, кўпроқ диарея белгилари билан кечади
Д. сурункали жараёнга ўтиши мумкин*
187. Вирусли гепатит В патогенезидаги жараёнларни кўрсатинг:
А. вирусларни гепатоцитлар ичига кириши (цитопатоген таъсирисиз)*
Б. вирусларнинг цитопатоген таъсири, мезенхимал яллиғланиш жараёнининг устунлиги
В. қопкоқ венасида тромбозлар, интерферон синтезининг бузилиши
Г. жигар тўқималарида вируслар репродукцияси, аутоиммун жараённинг ривожланиши*
Д. некротик жараённинг мезенхимал яллиғланиш жараёнидан устунлиги*
188. Вирусли гепатит Внинг асоратини кўрсатинг:
А. гиповолемик ва инфекцион-токсик карахтлик
Б. ўткир жигар энцефалопатияси*
В. шиш ва асцит синдроми*
Г. сурункали шаклга ўтиши*
Д. юрак-қон томирлар етишмовчилиги
189. Ўткир вирусли гепатит Внинг якуний натижасини кўрсатинг:
А. вирус ташувчилик ёки сурункалига ўтиши*
Б. ўт йўллари дискинезияси
В. ичак дисбактериозига айланиш
Г. тўлиқ тузалиш*
Д. жигар раки
190. Вирусли гепатит Вда интоксикация белгиларига тегишлисини кўрсатинг:
А. дармонсизлик, иштаҳанинг пастлиги, анорексия*
Б. кучли сариқлик, геморрагик тошмалар, нажаснинг оқариб кетиши
В. кўнгил айниш, қайт қилиш, уйқунинг бузилиши*
Г. эс-ҳушни йўқотиш, АҚБнинг бирдан тушиб кетиши
Д. тана ҳароратининг кўтарилиши*
191. Вирусли гепатитларда касалликнинг оғирлигига баҳо беришдаги белгиларни кўрсатинг:
А. ферментларнинг фаоллиги
Б. интоксикациянинг кучлилиги*
В. сариқликнинг кучлилиги
Г. протромбин индексининг пасайиши*
Д. протромбин индексининг ошиши
192. Вирусли гепатит Внинг продромал даврига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. артралгик ва астеновегетатив белгилар кўп учрайди*
Б. сариқлик пайдо бўлгач интоксикация кучаяди*
В. оёқларга геморрагик тошмалар тошиши
Г. юқори тана ҳарорати
Д. катарал белгилар
193. Вирусли гепатит Внинг ўрта оғир кечишида авжига чиққан даврига хос клиник белгилар:
А. интоксикация белгилари*
Б. ферментемиянинг юқори ва узоқ давом этиши*
В. қоринда оғриқ, ич кетиши, жигарнинг қисқариши
Г. танага геморрагик тошмалар тошиши, менингеал белгилар пайдо бўлиши
Д. сариқлик белгилари, гепатомегалия*
194. Вирусли гепатитларда холестазга хос белгиларни кўрсатинг:
А. кучли ва давомий сариқлик*
Б. геморрагик тошмалар бўлиши, ўнг қовурға остида оғриқ
В. терида қичишиш*
Г. ишқорий фосфатазанинг юқори бўлиши*
Д. лимфа тугунларининг катталашиши
195. Ўткир жигар энцефалопатиясининг даврларини кўрсатинг:
А. сопор, ступор
Б. қўзғалиш, арефлексия
В. кома олди-1(ЎЖЭ-1)*
Г. кома олди-2 (ЎЖЭ-2)*
Д. кома-1 (ЎЖЭ-3), кома-2 (ЎЖЭ-4)*
196. Кома олди-1 (ЎЖЭ-1)нинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. интоксикациянинг кучайиши*
Б. эс-ҳушнинг ноаниқ бўлиши, қўл-оёқларда геморрагик тошмалар
В. уйқу ритмининг бузилиши*
Г. терида қичишишнинг кучайиши, жигарнинг катталашуви
Д. тахикардия, “чапак тремор” симптоми*
197. Ўткир вирусли гепатит Вда эрта лаборатор ташхисидаги усулларни кўрсатинг:
А. қонда НBsАgни аниқлаш*
Б. қон зардобида АЛТни аниқлаш*
В. қонда НАY-РНКни аниқлаш
Г. қонда альбуминлар миқдорини аниқлаш
Д. қонда anti-НCVни аниқлаш
198. Этиологиясига қараб ўткир вирусли гепатитнинг турини кўрсатинг:
А. перкутан, аэроген
Б. энтерал*
В. парентерал*
Г. микст гепатитлар*
Д. трансмиссив
199. Энтерал гепатитларни кўрсатинг:
А. вирусли гепатит А*
Б. вирусли гепатит В
В. вирусли гепатит С
Г. вирусли гепатит Е*
Д. вирусли гепатит Д
200. Парентерал гепатитларни кўрсатинг:
А. вирусли гепатит А
Б. вирусли гепатит В*
В. вирусли гепатит С*
Г. вирусли гепатит Е
Д. вирусли гепатит Д*
201. Вирусли гепатитларнинг кечишига қараб шаклларини кўрсатинг:
А. циклик (1-3 ой)*
Б. чўзилган (3-6 ой)*
В. ўткир (1-3 ой), ўткир ости (3-6 ой)
Г. муддатсиз (6 ойдан ортиқ)
Д. сурункали (6 ойдан ортиқ)*
202. Ўткир вирусли гепатит Вларни даволашнинг усулларини кўрсатинг:
А. ётоқ тартиби, пархез таомлар*
Б. гемотрансфузия, гормонотерапия
В. дегидратацион даволаш, вакцина билан даволаш
Г. патогенези бўйича*
Д. дезинтоксикацион даво*
203. Ўткир вирусли гепатит В беморини касалхонадан чиқаришнинг шартларини кўрсатинг:
А. клиник-лаборатор ўзгаришлар меъёрига келгач*
Б. АЛТнинг меъёрига келиши ёки 1-2 марта ортиқ бўлиши*
В. интоксикация камайиб беморнинг аҳволи яхшилангач
Г. умумий билирубин миқдори меъёрига келгач, сийдик ва ахлат ранги ўз ҳолига келгач
Д. жигарнинг катталиги қовурға ёйидан 1-2 см гача қисқаргач*
204. Вирусли гепатит Енинг асосий хусусиятларини кўрсатинг:
А. фекал-олрал юқиш механизмига эга (омил – сув)*
Б. ёш болаларда кўп ўлим кузатилади, мавсумийликка эга эмас
В. диспептик ва оғриқ синдроми кучли*
Г. трансмиссив йўл билан юқади
Д. ҳомиладорларда ўлим кўпроқ (15% гача)*
205. Вирусли гепатит Сга хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. парентерал йўл билан юқади, қисқа продромал даврга эга*
Б. авжига чиққанда интоксикация кучсиз*
В. фекал-олрал юқиш механизмига эга (омил – сув)
Г. диспептик ва оғриқ синдроми кучли
Д. кўпинча сурункали шаклга ўтади*
206. Вирусли гепатитларда диспансер назоратининг муддатини кўрсатинг:
А. вирусли гепатит А да 1-3 ой*
Б. вирусли гепатит А да 12 ой, ўткир ВГВ, ВГС, ВГДларда 3 ой
В. сурункали гепатитларда 1 йилгача, НВsAg ташувчиликда 6 ой
Г. ўткир ВГВ, ВГС, ВГД ларда 12 ой*
Д. сурункали гепатитларда ва НВsAg ташувчиликда доимо*
207. Вирусли гепатит Анинг патогенез босқичларини кўрсатинг:
А. ичакда вируслар репликацияси*
Б. мутантларга қарши иммунитет пайдо бўлиши, маркерлар фаоллигининг ортиши
В. вирусемия, умумий интоксикация синдроми*
Г. вирусларнинг организмга тушгандаги мутацияси
Д. вирус элеминацияси, иммунитет ҳосил бўлиши*
208. Вирусли гепатит В патогенезининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг:
А. қайта вирусемия, гепатоцитларда вируслар диссеминацияси*
Б. вируснинг цитопатоген таъсири
В. патологик жараённинг қайталаниши
Г. касалликнинг сурункали шаклга ўтиши*
Д. қопқоқ венасида вируслар диссеминацияси
209. Вирусли гепатит Анинг натижаси нима билан тугайди?
А. асоратсиз тузалади*
Б. жигарда сурункали жараённинг шаклланиши
В. гепатитдан сўнгги астенизация синдроми*
Г. ўт йўли дискинезияси
Д. асоратланади
210. Вирусли гепатит Ада продромал давридаги катарал белгиларга хос бўлганини кўрсатинг:
А. томоқда қизариш*
Б. муртакларда шиш*
В. тана ҳароратининг 1-3 кун юқори бўлиши*
Г. ўпкада хириллашлар
Д. терида майда тошмалар
211. Вирусли гепатитлар продромал давридаги диспептик белгиларга тегишлисини кўрсатинг:
А. эпигастрал соҳада мижғиб оғришлар
Б. ўнг қовурға остидаги оғриқнинг белга қараб йўналиши
В. иштаҳа пасайиши*
Г. кўнгил айниш, қайт қилиш*
Д. ичак дисфункцияси*
212. Вирусли гепатит Анинг авжига чиққан даврига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. сариқликнинг тери ва склерада кўпайиши*
Б. кўнгил айниш, қайт қилиш, уйқу ритмининг бузилиши
В. жигарнинг катталашиши ва оғриқлилиги*
Г. тана ҳароратининг янада юқори кўтарилиши
Д. ферментлар миқдорининг кўтарилиши*
213. Вирусли гепатит Анинг продромал даври қуйидаги касалликлар билан таққосланади:
А. зотилжам
Б. грипп, ЎРВИ*
В. ўткир гастрит ва гастроэнтерит*
Г. ўткир холецистит
Д. ўткир панкреатит
214. Вирусли гепатит Ада пархез таом турига кирадиганини кўрсатинг:
А. ёғли ва қовурилган овқатларни чеклаш*
Б. кўпроқ углеводли овқатлар*
В. жуда кўп миқдорда ширинликлар, ёғли гўшт ва колбасалар
Г. дудланган гўшт ва балиқ маҳсулотлари
Д. кўпроқ суюқликлар ичиш*
215. Вирусли гепатит Анинг авж олиш даврида терида бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. тери ва склеранинг сарғайиши*
Б. териси қуруқлашган, астенизация белгилари*
В. юз ва танада кўкимтир рангда сариқлик
Г. терида геморрагик тошмалар
Д. қорин терисида розеолез тошмалар
216. Вирусли гепатит Анинг авж олиш даврида жигарда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. жигар кичрайган
Б. жигар проекциясида доғли белгилар
В. жигар катталашган, ўртача қаттиқликда*
Г. пайпаслаб кўрилганда оғриқли*
Д. жигар оғриқсиз
217. Вирусли гепатит Ада интоксикация белгиларига хос бўлганини кўрсатинг:
А. дармонсизлик*
Б. чап биқин соҳасида оғриқ
В. кўнгил айниш, қайт қилиш*
Г. иштаҳанинг пасайиши*
Д. геморрагик тошмалар
218. Вирусли гепатит Ада дезинтоксикацион даво турига киради:
А. оғиз орқали кўп суюқлик ичириш*
Б. гемотрансфузия
В. томир орқали изотоник эритмалар юбориш*
Г. гемобсорбция
Д. плазмофарез
219. Вирусли гепатит Внинг продромал даврига кўпроқ мос келадиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. артралгик*
Б. астеновегетатив*
В. катарал
Г. геморрагик
Д. гриппсимон
220. Ўткир жигар энцефалопатиясининг эрта белгиларини кўрсатинг:
А. сариқликнинг камайиши
Б. интоксикациянинг кучайиши, кучли астенизация*
В. жигарнинг кичрайиши ва оғриқлилиги*
Г. жигарнинг янада катталашиши
Д. талоқнинг катталашиши
221. Вирусли гепатит Внинг енгил кечишига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. юқори ҳарорат, кўп марта қайт қилиш
Б. жигар катталашмасдан талоқ катталашади
В. қисқа ва кучсиз интоксикация*
Г. қисқа муддатли сариқлик*
Д. АЛТнинг тезда меъёрига келиши*
222. Вирусли гепатит Внинг ўртача оғирликда кечишига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. интоксикация белгилари кучли*
Б. лаборатория кўрсаткичларида деярли ўзгаришлар бўлмайди
В. тери ва склерада сариқлик узоқ муддатли бўлади*
Г. АСТнинг миқдори АЛТга нисбатан юқорироқ бўлади
Д. АЛТ ва умумий билирубин кўрсаткичлари юқори бўлади*
223. Ўткир вирусли гепатит Внинг оғир кечишига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. кўнгил айниш, қайт қилиш, кўпроқ беморларда кучли ҳолсизлик, адинамия, иштаҳасизлик*
Б. t° юқори ва узоқ муддатли кўтарилиши, қоринда оғриқ, ич кетиши шиллиқ ва йиринг аралаш
В. сариқликнинг тезда камайиши бв бемор ахволининг қисқа вақт яхшиланиши
Г. териси ва кўз склерасининг кучли сарғайиши*
Д. жигар соҳасида оғриқ, айрим ҳолларда жигарнинг кичрайиши*
224. Вирусли гепатит Днинг асосий юқиш йўлини кўрсатинг:
А. парентерал*
Б. алиментар
В. трансмисссив
Г. тиббий асбоб-анжомлар орқали*
Д. фекал-орал
225. Вирусли гепатитларда сариқлик чиқишига сабабни кўрсатинг:
А. вируслар томонидан эритроцитларнинг парчаланиши
Б. гепатоцитларнинг зарарланиши*
В. қон томирлар ўтказувчанлигининг зарарланиши*
Г. мезенхимал яллиғланиш реакцияси*
Д. портал системада қон айланишнинг бузилиши, эндоваскулитларнинг ривожланиши
226. Вирусли гепатит Енинг кечишига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. яширин даври 3-6 ҳафта, сурункали шаклга ўтмайди*
Б. яширин даври жуда қисқа, аёллар деярли касалланмайди
В. интоксикация даражаси нисбатан юқори*
Г. ҳомиладорликнинг 2-3-ойларида оғир кечиб ўлимга олиб келиши мумкин*
Д. интоксикация белгилари кучсиз, асосан сариқлик белгиларисиз кечади
227. Қоқшолга хос бўлган юқиш йўлини кўрсатинг:
А. тери орқали*
Б. шиллиқ пардалар*
В. нафас йўли
Г. ошқозон ичак тракти
Д. трансмиссив
228. Узунчоқ ва орқа мияга қоқшол токсини қандай етиб боради?
А. лимфоген йўл билан
Б. ғалвирсимон суяк орқали
В. ҳаракатлантирувчи периферик нервлар орқали*
Г. қон орқали*
Д. лимфа орқали
229. Қоқшолнинг яширин даври:
А. 1-4 кундан 30 кунгача*
Б. 30-60 кун (ўртача 45 кун)
В. ўртача 5-14 кун*
Г. 2-3 ой
Д. 2-3 соат
230. Қоқшолнинг бошланғич клиник белгиларини кўрсатинг:
А. энса мушакларининг таранглашуви
Б. жароҳат атрофидаги мушакларнинг таранглашуви ва тиришуви*
В. опистотонус
Г. чайнов мушакларининг таранглашуви ва тиришиши*
Д. менингеал белгилар ижобий
231. Қоқшолга хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. тризм*
Б. аэрофобия
В. опистотонус*
Г. энса мушакларининг таранглашуви*
Д. сувдан қўрқиш
232. Одам организмининг қайси аъзоларида қутуриш вируси тўпланади?
А. МНС нейронларида*
Б. нерв ганглияларида*
В. жигар ҳужайрасида
Г. сўлак безларида*
Д. ўпка тўқимасида
233. Қутуришда яширин даври неча кун бўлади?
А. 7-10 кун*
Б. 1-2 йил*
В. 2-3 ҳафтадан 3 ойгача
Г. 2-5 кундан 2-3 ҳафтагача
Д. 1-4 кун
234. Қутуриш хуружида беморнинг ҳолатини тушунтиринг:
А. бақириб бошини орқага ташлайди қўли олдинга чўзилган*
Б. чайнов мушаклари тризми, сардоник кулги, опистотонус
В. идишдаги сувни итариб ташлайди*
Г. ётган ит ҳолати, юзи оқиш, атрофдагиларга бефарқ
Д. тиришиш ҳисобига юзи бужмайган, кўкимтир, қорачиғи катталашган*
235. Нотаниш ит тишлаганда жароҳатланган жойни қандай бирламчи тозалаш ўтказилади?
А. эритилган антибиотик билан ишлов берилади
Б. қайнатилган сув Билан, сўнг асептик боғламлар
В. оқава сувда кирсовун билан ювилади*
Г. концентрланган йод эритмаси билан ишлов берилади*
Д. хирургик ишлов бериш
236. Қутуришнинг профилактикаси нимага асосланган?
А. антирабик иммуноглобулин қўллаш
Б. уй ҳайвонларини вакцинация қилиш*
В. шаҳарда дайди итларни тутиш*
Г. болаларни режали эмлаш
Д. антибиотиклар бериш
237. Нотаниш дайди ҳайвонлар тишлаганда қутуришнинг олдини олиш учун қандай чора кўрилади?
А. антирабик вакцина юборилади*
Б. одам қонидан тайёрланган иммуноглобулин юборилади
В. преднизолон катта дозада юборилади
Г. антирабик иммуноглобулин юборилади*
Д. жароҳатни хирургик тозалаш
238. Қутуришнинг клиникасида қуйидаги даврлар тафовут этилади:
А. адаптация, генерализация
Б. яширин даври, бошланғич (депрессия)*
В. авжига чиқиш (қўзғалувчанлик)*
Г. терминал (паралитик)*
Д. реконвалесценция
239. Қутуришнинг яширин даври қуйидаги омилларга боғлиқ:
А. жароҳатланган жой ўрнига, бемор ёшига (болаларда қисқа)*
Б. мавсумга, бемор жинсига, жароҳат миқдорига
В. ташқи муҳит ҳароратига, тишлаган ҳайвоннинг катталигига
Г. тишлаган ҳайвонлар турига (ёввойи ҳайвонлар тишласа қисқа)*
Д. макроорганизмнинг қаршилик кучига, жароҳатнинг катталиги ва чуқурлигига*
240. Қутуришнинг бошланғич даврига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. давомийлиги 1-3 кун, чандиқ қайта шишади ва қизаради*
Б. жароҳатга яқин жойда нерв йўли бўйича оғриқ*
В. нафас олиш ва ютинишнинг бузилиши, психомотор қўзғалувчанлик
Г. қўл-оёқларда фалажлик, менингеал белгилар, геморрагик тошмалар
Д. умумий интоксикация белгилари, депрессия ривожланиши*
241. Қутуриш касаллигини даволаш йўналишини кўрсатинг:
А. юрак-қон томирлар фаолиятини яхшилаш*
Б. бактериал асоратларнинг олдини олиш
В. бемор азобланишини камайтириш*
Г. нерв фаолиятининг қўзғалувчанлигини камайтириш*
Д. иммунодепрессантлар бериш
242. Сальмонеллез инфекциясининг патогенез босқичини кўрсатинг:
А. бактериемия, эндотоксинемия, қўзғатувчининг иккиламчи жойлашиши*
Б. сальмонеллаларнинг ферментлар таъсирига мослашуви ва энтероцитлар ичига кириб олиши
В. сальмонеллаларнинг регионар лимфа тугунларида кўпайиши ва иммунитетнинг ортиши
Г. қўзғатувчининг организмга кириши, сальмонеллаларнинг парчаланиши, эндотоксинемия*
Д. бирламчи жойлашиш – бактерияларнинг ингичка ичакда кўпайиши*
243. Сальмонеллез патогенезида “қўзғатувчинининг 2ламчи жойлашиши” босқичининг турлари:
А. иммунитетнинг мумкин қадар кучайиши ва қўзғатувчиларни бутунлай тугатиш*
Б. иммунитет кучсиз бўлиши ва қўзғатувчининг узоқ вақт сақланиб туриши*
В. иммунопатологик реакциялар бўлиши ва қўзғатувчиларнинг тугатилиши
Г. организмда IgА нинг кўпайиши
Д. қўзғатувчиларнинг узоқ ушланиб қолиши
244. Сальмонеллалар одам организмида асосан қаерда кўпаяди?
А. регионар лимфа тугунларида
Б. гепатобилиар аъзоларда
В. ингичка ичак тўқималарида*
Г. ингичка ичак шиллиқ қаватларида*
Д. йўғон ичакнинг дистал қисмида
245. Сальмонеллезнинг патогенези асосан қайси омилларга боғлиқ?
А. токсинемия*
Б. айнан ингичка ичакнинг зарарланишига
В. сальмонеллаларнинг ўт йўлларида кўпайишига
Г. бактеримия*
Д. гепатобилиар аъзоларга
246. Сальмонеллез патогенези жараёни кечиши мумкин бўлган турларини кўрсатинг:
А. айнан буйрак фаолияти зарарланиши
Б. кучли токсинемия*
В. кучли бактериемия*
Г. токсинемия ва бактериемия биргаликда*
Д. айнан гепатобилиар фаолият зарарланиши
247. Сальмонеллезда ичакда сув йиғилишига олиб келадиган сабабларни кўрсатинг:
А. токсин таъсирида аденилатциклазанинг фаоллашуви, ичакда нуклеотидлар ва биологик актив моддаларнинг ортиши*
Б. ингичка ичак шиллиқ қаватларида кучли яллиғланиш
В. аденилатциклаза фаолиятининг ортиши, туз бирикмалари концентрацияси, осмотик босимнинг ортиши*
Г. йўғон ичакда шиш ҳисобига сувнинг қайта сўрилишининг камайиши
Д. ҳаммаси тўғри
248. Сальмонеллезда инфекцион токсик карахтликка олиб келувчи сабабларни кўрсатинг:
А. олигурия, анурия
Б. вазоматор фалажланиш*
В. тана ҳароратининг тезда тушиши
Г. ДВС кучайиши*
Д. ичакдан қон кетиши
249. Сальмонеллез инфекцияси клиник шаклларини кўрсатинг:
А. манифест, рецидив
Б. гастроинтестинал*
В. тарқалган*
Г. бактерия ажратувчилик*
Д. субклиник
250. Сальмонеллез гастроинтестинал шаклининг турини кўрсатинг:
А. гастрит*
Б. гастроэнтерит*
В. гастроэнтероколит*
Г. септик
Д. тифсимон
251. Сальмонеллез тарқалган шаклининг турларини кўрсатинг:
А. менингит
Б. гастроинтестинал
В. септикопиемик*
Г. тифсимон*
Д. энцефалит
252. Сальмонеллез гастроинтестинал шаклида клиник белгилар мажмуини кўрсатинг:
А. интоксикация белгилари*
Б. қон томирлар фаолияти етишмовчилиги
В. оғриқ ҳисобига беҳушлик
Г. ошқозон-ичак зарарланиши*
Д. ўткир нафас етишмовчилиги
253. Сальмонеллез гастроэнтерит шаклининг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. гепатомегалия, қоринга тошмалар тошиши
Б. иситма, қалтираш, кўнгил айниш, қайт қилиш*
В. қориннинг ҳамма соҳасида оғриқ*
Г. ичнинг кўп суюқ кетиши*
Д. эпигастрал соҳада хуружли оғриқ, ичнинг йиринг ва қон аралаш кетиши
254. Сальмонеллез гастроэнтерит турида нажаснинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. суюқ, кўп миқдорда*
Б. кўкимтир кулранг, бадбуй ҳидли*
В. ҳидсиз, оқимтир рангда, ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари билан, бўтқасимон
Г. кўп миқдорда, “малина желеси”га ўхшаш
Д. бироз шиллиқ билан*
255. Сальмонеллезнинг тарқалган – септикопиемик шаклига тегишли клиник белгиларни кўрсатинг:
А. узоқ давомли иситма*
Б. тўлқинсимон доимий иситма, кучли терлаш, бўғимларда оғриқ
В. қоринда кучли оғриқ, ичнинг оз-оздан қонли кетиши
Г. вақти-вақти билан қалтираш*
Д. аъзоларда септик ўчоқлар белгиси*
256. Сальмонеллез тарқалган шакли тифсимон кечишига тегишли клиник белгиларни кўрсатинг:
А. баданга геморрагик тошмалар тошиши, қоринда оғриқ
Б. юқори иситма, кучли интоксикация*
В. ступор ҳолати*
Г. лейкопения нисбий лимфоцитоз билан*
Д. тана ҳарорати фақат эрталаб кўтарилади, тиришишлар
257. Сальмонеллез гастроэнтерит турида нажасда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. кўпроқ шиллиқ*
Б. лейкоцитлар миқдорининг ортиши*
В. янги эритроцитлар кўп бўлади
Г. кўп миқдорда сальмонелла штаммлари кўринади
Д. нажаснинг гуруч ювиндиси шаклида келиши
258. Сальмонеллезда кўпроқ учрайдиган карахтлик ҳолатлари қайсилар?
А. анафилактик карахтлик
Б. постгеморрагик карахтлик
В. инфекцион-токсик карахтлик*
Г. гиповолемик карахтлик*
Д. травматик карахтлик
259. Сальмонеллезга ташхис қўйишда қуйидаги усуллар қўлланилади:
А. копроцитоовоскопия
Б. бактериологик*
В. серологик*
Г. ичакдан биопсия
Д. риноцитоскопия
260. Сальмонеллезда бактериологик текширувда бемордан олинадиган моддаларни кўрсатинг:
А. қон, пешоб, нажас*
Б. қусуқ моддаси ва ошқозон чайиндиси*
В. ҳалқумдан ва йўғон ичакдан олинган суртма
Г. ингичка ичакдан олинган модда*
Д. тошмадан суртма, суяк кўмиги
261. Сальмонеллезда бактериологик текширув учун олинадиган моддаларга талаб-қоидалар:
А. касалликнинг биринчи кунлари*
Б. бемор касалхонага тушган биринчи куни
В. ичакни ювишдан олдин
Г. этиотроп даволашдан олдин*
Д. касалликнинг 4-5-кунлари
262. Сальмонеллезда серологик текшириш учун қўлланиладиган усулларни кўрсатинг:
А. агглютинация реакцияси (РА)*
Б. Хеддлсон реакцияси
В. нотўғри агглютинация реакцияси (РНГА)*
Г. Райт реакцияси
Д. Бюрне синамаси
263. Сальмонеллезни даволашнинг асосий йўналишини кўрсатинг:
А. бош мия шишининг олдини олиш
Б. патогенези бўйича*
В. ичакларни тозалаш
Г. этиотроп даволаш*
Д. вирусологик
264. Сальмонеллезда патогенези бўйича даволашнинг усулларини кўрсатинг:
А. дезинтоксикацион даво, гемодинамикани мувофиқлантириш*
Б. буйрак усти бези фаолиятини мувофиқлаштириш
В. туз-сув алмашинувини мувофиқлаштириш*
Г. гипоксия ва метаболизм белгиларини мувофиқлаштириш*
Д. ичакларни тозалаш, жигар ва буйрак фаолиятини мувофиқлаштириш
265. Сальмонеллезда беморларни касалхонага олиб боргунча уйда қилиниши мумкин бўлган тадбирларни кўрсатинг:
А. ошқозонни қайта чайиш*
Б. оғриқни қолдириш
В. оғиз орқали тузли эритмалар бериш*
Г. тана ҳароратини тез тушириш
Д. гипотензив дори воситалари
266. Сальмонеллез билан касалланган беморларни касалхонадан чиқариш шартларини кўрсатинг:
А. клиник соғайиш*
Б. нажас экмасининг сальбий натижасидан кейин*
В. тана ҳарорати тушгач
Г. ич келиши тўхтагач
Д. қоринда оғриқ йўқолгандан кейин
267. Сальмонеллезнинг гастроэнтероколит шаклига тегишли бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. тана ҳарорати тушиб кетади, кўнгил айнишсиз бир неча маротаба қайт қилиш
Б. қорин ичига тортилган, оғриқсиз, ичнинг сувдек, гуруч ювиндисига ўхшаб кетиши
В. тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш*
Г. қоринда хуружли оғриқ, пальпацияда йўғон ичак бўйлаб оғриқ*
Д. ичнинг шиллиқ аралаш кўкимтир рангда кетиши*
268. Сальмонеллез гастроинтестинал шакли ўртача оғирликда кечишига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. ичнинг кўп маротаба шиллиқ ва қон аралаш кетиши
Б. юқори тана ҳарорати (39-40 даража), бош оғриши, бош айланиши*
В. кўнгил айниш, кўп маротаба сафро аралаш қайт қилиш, оёқ-қўл мушакларида тиришишлар*
Г. қоринда оғриқ, ичнинг кўкимтир рангда 10 мартагача сувдек кетиши*
Д. оёқ-қўл бўғимларида шиш, ёлғон чақириқлар, тенезмлар
269. Сальмонеллезнинг гастроинтестинал шакли оғир кечишига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. t°нинг тезда 39-40°Сгача кўтарилиши, кўнгил айниш, кўп марта қайт қилиш*
Б. қорин мушакларининг таранглашиши, кўнгил айнишсиз фонтансимон қайт қилиш
В. қоринда кучли оғриқ, ич кетиши, тиришишлар, олигурия ва анурия*
Г. тенезмлар, ёлғон чақириқлар, полиурия, қон босимининг кўтарилиши
Д. ичнинг кўп миқдорда 15-20 марта, кўкимтир рангда, суюқ, бадбўй ҳидли кетиши*
270. Сальмонеллез оғир кечишида умумий кўрик белгилари:
А. овози бўғиқрок, паст, оёқ-қўлларда тиришишлар*
Б. қон босимининг пастлиги, ипсимон пульс*
В. горизонтал нистагм, пульс дикротияси, патологик рефлекслар пайдо бўлиши
Г. юзлар ва оёқ-қўлларда шиш, киндик атрофида розеолез ва петихиал тошмалар
Д. тери рангининг оқариши, кўз олмаси ичига ботган, юзлар силқиган*
271. Сальмонеллез тифсимон шаклига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. узоқ давомли тўлқинсимон юқори иситма*
Б. менингеал белгилар, оёқ-қўлларда геморрагик тошмалар
В. Падалка белгиси чап биқин соҳасида ижобий, икра мушакларида оғриқ ва тиришишлар
Г. тери рангининг оқаринқираган тусга кириши, қорин дам бўлиши (метеоризм)*
Д. Қорин ва кўкрак соҳасида розеолез тошмалар, гепатоспленомегалия*
272. Сальмонеллез септикопиемик шаклига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. кўнгил айнишсиз қайт қилиш, ичнинг “малина желеси”га ўхшаб кетиши
Б. узоқ давомли тўлқинсимон юқори иситма*
В. бош оғриши, қалтираш, оёқ-қўл мушакларида оғриқ*
Г. гепатоспленомегалия*
Д. қоринда хуружли оғриқ, ичнинг сувдек кетиши, ичнинг шиллиқ ва қон аралаш кетиши
273. Сальмонеллезда бактериологик текшириш қандай максадларда қўлланилади?
А. касалликнинг яширин шаклини билиш ва бактерия ташувчиларни аниқлаш учун*
Б. касалликнинг клиник шаклини аниқлаш учун, даволаш усулини аниқлаш учун
В. касалликка ташхис қўйиш учун*
Г. касалланиб ўтганларда сальмонеллалар қанча вақт сақланиб қолганлигини билиш учун*
Д. инфекция ўчоғини тугатиш ва касалликнинг оғир-енгиллигини аниқлаш учун
274. Безгак клиникасига хос бўлган хусусиятларни кўрсатинг:
А. хуружсимон кечиши*
Б. иситманинг апирексия даври билан алмашиниб туриши*
В. хавфли, ёмон сифатли
Г. сурункали кечиши
Д. аъзолардан қон кетиши
275. Безгак кечишидаги даврларни кўрсатинг:
А. адаптация даври, продромал даври
Б. авжига чиққан, сўниш ва реконвалесценция даврлари
В. яширин давр, латент даври*
Г. бирламчи (ўткир) кўриниши*
Д. тузалиш даври, рецидив даври*
276. Безгак хуружининг умумтоксик белгиларини кўрсатинг:
А. бош оғриши, миалгия*
Б. менингизм, тиришиш
В. бош айланиши*
Г. сардоник тиржайиш
Д. қусиш, кўнгил айниш*
277. Безгакда гемограммадаги асосий ўзгаришларни кўрсатинг:
А. эозинофилия, махсус мононуклеарларнинг пайдо бўлиши
Б. эритроцитлар ва гемоглобин миқдорининг камайиши*
В. ретикулоцитоз, лейкопения*
Г. тромбоцитопения, ЭЧТнинг тезлашуви*
Д. лейкоцитоз, лимфопения, тромбоцитоз
278. Тропик безгак асоратсиз кечгандаги клиник белгиларини кўрсатинг:
А. миалгия, артралгия, гепатоспленомегалия, олигурия*
Б. тиришиш, беиҳтиёр сийиб қўйиш
В. қабзият, геморрагик тошма, бурун қонаш
Г. интенсив бош оғриши, бош айланиши, кўп қусиш, менингизм*
Д. бўғилиш хуружи, қўзғалувчанлик, алаҳсираш*
279. Уч кунлик безгакнинг клиникасига хос белгилар:
А. тузалиш билан тугайди, асоратлари кам учрайди*
Б. умумий интоксикация белгилари ўртача*
В. пароксизмал хуружларнинг ҳар 2 кунда қайтарилиши
Г. кўп йил давомида кўп миқдорда рецидивлар, давомий паразитемия
Д. эрта ва кеч рецидивлар бериши мумкин*
280. Безгакнинг кома олди ҳолатига хос бўлган клиник белгилар:
А. кучли бош оғриши*
Б. гаплашгиси келмайди, баъзида жавоб қайтаради
В. бош айланиши, кўп қусиш*
Г. психик ва жисмоний қўзғалувчанлик
Д. безовталик, алаҳсираш*
281. Безгакнинг лаборатор ташхисида қўлланиладиган асосий усулларни кўрсатинг:
А. қонни гемопаразитга текшириш*
Б. серологик усул (РИФ, РЭМА)*
В. тери-аллергик синама
Г. бактериологик усул
Д. вирусологик
282. Безгакда эритроцитар шизогония бирин кетин кечадиган жараёндан иборат:
А. паразитларни эритроцитларда бўлиниши*
Б. эритроцитларни ёрилиши ва паразитларни қонга ўтиши*
В. эритроцитлар адгезияси (асосан талоқда) кучайиши
Г. паразитларни яна қайтадан эритроцитларга инвазияси*
Д. кучсиз иммунитетни пайдо бўлиши*
283. Безгакдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга характеристика беринг:
А. мустаҳкам
Б. турга хос эмас
В. турга хос*
Г. мустаҳкам эмас*
Д. иммунитет пайдо бўлмайди
284. Безгакнинг клиник шаклини кўрсатинг:
А. 3 кунлик – қўзғатувчиси Pl.vivax, 4 кунлик – қўзғатувчиси Pl.malaria*
Б. 3 кунлик – қўзғатувчиси Pl.malaria, спорозоит – қўзғатувчиси Pl.sporoseae
В. тропик безгак – қўзғатувчиси Pl.falciparum*
Г. тропик – қўзғатувчиси Pl.vivax, 4 кунлик – қўзғатувчиси Pl.ovale
Д. овале безгак – қўзғатувчиси Pl.ovale*
285. Безгакнинг клиникасига хос белгиларни кўрсатинг:
А. иситма*
Б. анемия*
В. тиришиш, қон кетиш
Г. геморрагик тошмалар
Д. спленомегалия*
286. Безгак пароксизми қандай фазалардан иборат:
А. қалтираш босқичи*
Б. иситма босқичи
В. тиришиш босқичи
Г. қизиш босқичи*
Д. терлаш босқичи*
287. Безгак пароксизмининг қалтираш фазасига хос бўлган белгиларни кўрсатинг:
А. ҳароратнинг қисқа муддатда юқори даражада бўлиши, чанқаш, безовталик
Б. лаб, бурунларда герпес тошмалар, бош оғриши, юрак тез уриши
В. совуқ қотиш, кучли қалтираш*
Г. териси товуқ терисидек, оёқлари муздек*
Д. тахикардия, гоҳида кўнгил айниш, қусиш*
288. Безгак пароксизмининг қизиш фазасига хос асосий белгиларни кўрсатинг:
А. қалтирашнинг пасайиши, қисқа муддатга енгиллик сезиш*
Б. ҳароратнинг қисқа муддатга юқори кўтарилиши, чанқаш, безовталик*
В. юз гиперемиялашган, лаб, бурунда герпеслар*
Г. бош оғриши, юрак ўйнаши, кўнгил айниши, қусишнинг кучайиши*
Д. совуқ қотиш, “товуқ териси” белгиси, қўл-оёқларнинг музлаши
289. Безгакнинг хуружлараро даврига хос белгилар:
А. астенизация, сариқлик
Б. бемор аҳволининг қоникарлилиги*
В. ҳарорат меъёрда*
Г. эс-ҳуши жойида, ўзи фаол*
Д. гипотония, иштаҳа пастлиги
290. Тропик безгакка хос хусусиятларни кўрсатинг:
А. безгакка хос пароксизм кузатилмайди, иситма даври 24-36 соатгача чўзилади*
Б. пароксизмда кучсиз қалтираш, ҳароратнинг кучли терлашсиз тушиши, анорексия даврининг қисқалиги кузатилади*
В. қисқа (7-21 кун) ва узоқ (6-13 ой) яширин даврига эга, ноиммун организмда продромал давр ва инициал (нотекис) иситма билан бошланади
Г. синхрон пароксизм бир хил интервал билан бошланиб бир вақтда асосан эрталаб кузатилади, хуружлар даври 48 соат давом этади
Д. яширин даври 10 кунгача, ёмон сифатли кечиб, асоратлар беради*
291. Безгакнинг ташхисидаги асосий омилларни кўрсатинг:
А. эпидемик ўчоқда бўлганлиги*
Б. қонда специфик мононуклеарларни топиш
В. йўғон томчи усули билан безгак плазмодийсини топиш*
Г. иситма, кучли қалтираш
Д. пароксизмал хуружларнинг бўлиши*
292. Ташқи муҳитда кенг тарқалган шигеллаларни кўрсатинг:
А. Sh.boydi, Sh.sonnei*
Б. Sh.enterocolitica, Sh.gastroenterocolitica
В. Sh.dysenteria гуруҳи (Григорьева-Шига, Штуцер-Шмидт, Лардж-Сакс)*
Г. Sh.flexner Ньюкастл тури билан*
Д. Sh.aureus, Sh.typhi murium
293. Ичбуруғда йўғон ичакда бўладиган паталогоанатомик ўзгаришларни кўрсатинг:
А. ўткир катарал яллиғланиш*
Б. фиброз-некротик яллиғланиш*
В. шиллиқ қаватларда кенг геморрагик қон қуйилишлар
Г. яралар пайдо бўлиши*
Д. яралар битиши ва юпқа чандиқлар*
294. Ичбуруғда йўғон ичакнинг катарал яллиғланишига хос ўзгаришларни кўрсатинг:
А. шиллиқ қаватлар шишган*
Б. чуқур ва тарқоқ қон қуйилишлар
В. шиллиқ қаватлар ва шиллиқ ости қаватлар гиперемияси*
Г. айрим ҳолларда енгил, кучсиз қон қуйилишлар*
Д. шиллиқ қаватлар атрофияси
295. Ичбуруғ кечишидаги босқичларни кўрсатинг:
А. бошланғич, авж олиш*
Б. белгилар камайиши*
В. соғайиш*
Г. бирламчи-латент, мослашиш
Д. бактериемия, қолдиқ асоратлар
296. Ичбуруғнинг клиник таснифига тегишлисини кўрсатинг:
А. ўткир септик
Б. латент шакли
В. ўткир ичбуруғ*
Г. сурункали ичбуруғ*
Д. бактерия ташувчалик*
297. Ичбуруғнинг колит шакли ўртача оғирликдаги кечишида овқат ҳазм қилиш аъзоларида учрайдиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. кўнгил айниш, кўплаб қайт қилиш, ичи сувдек, кўп миқдорда, аралашмаларсиз келиши
Б. тили кулранг-кир караш билан қопланган, қорин ичига тортилган*
В. сигмасимон ичакда қисқариш ва оғриқ, тенезм ва ёлғон чақириқлар*
Г. ич келиши оз-оздан, шиллиқ ва қон аралаш, кунига 15-20 мартагача*
Д. тил шишган, четлари караш билан қопланган, қорин дамланган, шишган
298. Ўткир ичбуруғнинг гастроэнтероколит шаклига тегишли клиник белгиларни кўрсатинг:
А. касаллик ўткир бошланади, кўнгил айниш, қайт қилиш*
Б. ич бошланғич даврида кўп миқдорда, кейинчалик оз-оздан, шиллиқ ва қон аралаш келади*
В. касаллик аста-секин бошланади, кўнгил айнишсиз кўп марта қайт қилиш
Г. ичнинг кўкимтир рангда, бадбўй ҳидли келиши, ўнг биқин соҳасида оғриқ
Д. қоринда хуружли оғриқ, сигмасимон ичакда оғриқ*
299. Зонне шигелласи келтириб чиқарган ичбуруғнинг клиник белгиларини кўрсатинг:
А. касаллик ўта ўткир бошланади (овқат токсикоинфекция каби)*
Б. интоксикация белгилари жуда кучли, сувсизланиш даражаси жуда кучли
В. касаллик қисқа муддатли ва енгил кечади, сурункали шаклга камдан-кам ҳолда ўтади*
Г. сепсис ҳолатига ўтиши мумкин, гемоколит белгилари яққол намоён бўлади
Д. кўпинча ичбуруғга хос бўлмаган ич кетиши билан кечади*
300. Ўткир ичбуруғнинг ташхисида қандай лаборатор усуллар қўлланилади:
А. бактериоскопия
Б. копроовоскопия
В. бактериологик*
Г. серологик (РНГА 1:160)*
Д. копрологик*
301. Ўткир ичбуруғда беморлар копроскопиясида учрайдиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. шиллиқлар кўп миқдорда*
Б. лейкоцитлар ва нейтрофиллар йиғилиши*
В. эритроцитлар, эпителиал ҳужайралар*
Г. шигеллалар, амеба цисталари
Д. эшерихиялар, кўп миқдорда йиринг
302. Ўткир ичбуруғда ректороманоскопия қилинганда ичакда қандай ўзгаришлар кўринади:
А. катарал проктосигмоидит*
Б. катарал-геморрагик проктосигмоидит*
В. чуқур яралар, қон томирларда тромбозлар
Г. эрозияли проктосигмоидит*
Д. ярали проктосигмоидит*
303. Ўткир ичбуруғни қандай касалликлар билан таққослаш керак бўлади:
А. салмонеллез, эшерихиоз*
Б. протозой колитлар, НЯК*
В. ботулизм, қорин тифи, аскаридоз
Г. аденовирус инфекция, лямблиоз
Д. тўғри ичак раки*
304. Ўткир ичбуруғда қайси беморларга касалхонада мажбурий госпитализация керак:
А. ёш болалар, кекса ёшдаги одамлар*
Б. яшаш жойи номаълум беморлар
В. озиқ-овқат саноатида ишловчилар*
Г. қўшимча касаллиги бор беморлар
Д. оғир беморлар*
305. Ичбуруғда кўпроқ зарарланадиган ичакни кўрсатинг:
А. ингичка ичак
Б. йўғон ичак дистал қисми*
В. сигмасимон ичак*
Г. 12 бармоқли ичак
Д. чувалчангсимон ўсимта
306. Ўткир ичбуруғга хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. эпигастрал соҳада доимий оғриқ, ичнинг кўп миқдорда сувдек кетиши
Б. қориннинг пастки қисмида хуружли оғриқ*
В. юқори тана ҳарорати, тенезмлар, ёлғон чақириқлар*
Г. ичнинг оз-оздан шиллиқ ва қон аралаш келиши*
Д. кучли сувсизланиш белгилари, оёқ-қўл мушакларида тиришишлар
307. Григорьев-Шиг шигелласининг ўзига хос хусусиятларини кўрсатинг:
А. ташқи муҳитга чидамсиз
Б. нейротроп (фалажлаш) хусусиятига эга
В. икки хил токсин – эндотоксин ва экзотоксин ажратиб чиқаради*
Г. бактеремия босқичи бўлиши мумкин*
Д. паст ҳароратга чидамли
308. В.И.Покровский таснифи бўйича ичбуруғнинг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. ўткир ичбуруғ*
Б. сурункали ичбуруғ*
В. субклиник (манифест, атипик)
Г. бирламчи-латент, ярим ўткир шакли
Д. бактерия ташувчилик*
309. Ўткир ичбуруғнинг клиник шаклларини кўрсатинг:
А. колит шакли*
Б. қуруқ ичбуруғ
В. ўткир-септик шакли
Г. гастроэнтероколит шакли*
Д. гастроэнтерит шакли*
310. Ичбуруғнинг кечиш оғирлиги бўйича клиник шаклларини кўрсатинг:
А. латент, септик, септикометастатик
Б. чўзилган шакли
В. енгил, оғир*
Г. ўртача оғирликда*
Д. субклиник*
311. Сурункали ичбуруғнинг турларини кўрсатинг:
А. қайталанувчи шакли*
Б. узлуксиз шакли*
В. чўзилган шакли
Г. яширин шакли
Д. хрониосепсис
312. Ичбуруғнинг колитик шаклида бўладиган ич кетишининг белгиларини кўрсатинг:
А. тез-тез ва оз-оздан, камроқ миқдорда*
Б. кўп миқдорда ва суюқ, қўланса ҳидли
В. кўп миқдорда шиллиқ билан*
Г. кўпириб кетган, кўкимтир рангда
Д. қон аралашмаси билан*
313. Зонне қўзғатувчиси келтириб чиқарган ичбуруғнинг хусусиятларини кўрсатинг:
А. тезда сурункали шаклга ўтиб кетади
Б. гастроэнтерит белгилари кучли*
В. касаллик кўпинча субклиник ва яширин ҳолда қисқа мудатли кечади*
Г. колит белгилари кўпроқ*
Д. нисбатан оғирроқ кечади, гемоколит кучлироқ бўлади
314. Ичбуруғга ташхис қўйишда қўлланиладиган қўшимча усулларни кўрсатинг:
А. тери-аллергик синамаси (Цуверкалов)*
Б. рентген ёрдамида текшириш, КТ
В. ректороманоскопия*
Г. серологик*
Д. ичакдан биопсия олиш
315. Ичбуруғни даволашда қўлланиладиган йўналишни кўрсатинг:
А. пархез, ичак фаолиятини яхшиловчи овқатлар*
Б. дегидратация, вакцинотерапия, серотерапия
В. интерферонни фаоллаштирувчи муолажа
Г. этиотроп даволаш, патогенез бўйича даволаш*
Д. иммунитетни оширувчи даволаш*
316. Ичбуруғ реконвалесцентларини касалхонадан чиқаришни шартларини кўрсатинг:
А. этиотроп даволашдан сўнг*
Б. гемокультура ва уринокультуранинг бир марта салбий натижасидан сўнг
В. копрокультуранинг бир марта салбий натижасидан сўнг*
Г. тана ҳарорати меъёрига тушган, интоксикация тугаган
Д. клиник соғайишдан сўнг*
317. Менингококк инфекциясида касаллик манбаи бўлиб ҳисобланади:
А. менингококкли назофарингит беморлар*
Б. уй ҳайвонлари: ит-мушуклар
В. сурункали тонзиллит билан оғриган беморлар
Г. менингококк ташувчилар*
Д. менингит, менингококкемия беморлари*
318. Менингококк инфекциясининг қайси турида менингококклар бурун ва ҳалқумдан топилади:
А. бактерия ташувчилар*
Б. назофарингит касаллигида*
В. менингитда
Г. менингоэнцефалитда
Д. менингококкемияда
319. Менингококкли назофарингитнинг клиникасига хос бўлган белгиларни кўрсатинг:
А. қовоқлар шиши, конъюнктивит, юзнинг қизариб кетиши
Б. муртакларда енгил кўчадиган қопламалар
В. бурун оқиши, бурун битиб қолиши*
Г. томоқда қирилиб оғришлар*
Д. субфебрил тана ҳарорати*
320. Менингококкли менингитнинг лаборатор ташхисига қуйидагилар мос келади:
А. ликворни бактериологик ва бактериоскопик текшириш*
Б. қонни бактериологик ва бактериоскопик текшириш
В. бурун-ҳалқум шиллиғидан бактериологик текширув*
Г. тери-аллергик синамаси, Видал реакцияси
Д. ликворни биокимёвий текшириш*
321. Менингококк инфекциясида люмбал пункция қилинишига кўрсатма бўлиб ҳисобланади:
А. геморрагик тошмалар ва ижобий менингеал белгилар*
Б. юқори тана ҳарорати ва тиришишлар
В. кучли бош оғриши
Г. ижобий менингеал белгилар*
Д. танада геморрагик тошмалар
322. Менингококкемияга хос бўлган тошмани кўрсатинг:
А. петехиал
Б. геморрагик, юлдузсимон*
В. касаллик оғирлашган сайин кўпаядиган геморрагик тошмалар*
Г. макулез
Д. макулопапулез
323. Менингококкемияга хос бўлган клиник белгилар:
А. юлдузсимон геморрагик тошмалар*
Б. кенг тарқалган макулопапулез тошмалар, брадикардия
В. тошма тошиши билан тана ҳароратининг кескин пасайиши
Г. иридоциклитлар, гепатолиенал белгилар*
Д. бўғимлар зарарланиши (артритлар)*
324. Менингоэнцефалитга хос бўлган клиник белгилар:
А. патологик уйқучанлик*
Б. ўчоқли клиник белгилар*
В. алаҳсираш, безовталик, геморрагик тошмалар, гепатоспленомегалия
Г. менингеал белгилар бошлангач тана ҳароратининг кескин тушиши
Д. патологик рефлекслар, менингеал белгилар*
325. Менингококкемиянинг асоратлари:
А. ўткир юрак етишмовчилиги*
Б. холецистит, эндометрит
В. ўткир буйрак етишмовчилиги*
Г. плеврит, асцит
Д. инфекцион-токсик шок, ДВС-белгилари*
326. Менингококкли менингитда ликворда бўладиган ўзгаришлар:
А. ликвор лойқа, босим билан чиқади*
Б. нейтрофил цитоз, оқсил миқдори юқори*
В. суртмадан диплококлар топилади*
Г. ликвор тиниқ, секин томчилаб тушади, оқсил миқдорининг камайиб кетиши
Д. ликвор ксантохром рангда, лимфомоноцитоз
327. Менингококк инфекциясига ташхис қўйиш усуллари:
А. беморнинг ҳаёт тарихини ўрганиш, пешоб, нажаснинг умумий анализи
Б. пешобни бактериологик текшириш, Райт, Хеддлсон реакциялари
В. эпидемиологик анамнезни тўғри йиғиш, умумий кўрик белгилари*
Г. бурун шиллиғидан суртма олиш, қонни бактериологик текшириш*
Д. ликворни бактериологик ва биохимик текшириш*
328. Менингококк инфекциясини даволашда кенг қўлланиладиган дорилар:
А. полимиксин
Б. левомицетин сукцинат*
В. бензилпенициллин тузлари*
Г. сульфаниламидлар*
Д. метилурацил
329. Менингококк инфекциясида антибиотикларни тўхтатишга асос бўлади:
А. клиник белгилар тугаб, ликвор тўлиқ тозалангач*
Б. тана ҳарорати меъёрига келгач
В. қонда бактериялар тугагач
Г. ликворнинг тиниқ бўлиши ва цитоз миқдорининг 200 дан кам бўлиши*
Д. реконвалесценция даврининг бошланиши
330. Менингококк инфекциясида патологик жараённинг ривожланишига сабаб:
А. эндотоксинлар таъсири*
Б. тўқималарнинг маҳаллий яллиғланиши*
В. ДВС-белгилар*
Г. аутоиммун жараёнлар
Д. АҚБнинг камайиши, эндоваскулит ва унинг асоратлари
331. Менингококкемиянинг чақмоқсимон кечишига хос белгилар:
А. касаллик эс-ҳушнинг йўқолиши билан бошланади, гематурия, полиурия
Б. касалликнинг 3-кунидан макулопапулез тошмалар тошади, кучли, бетўхтов қайт қилиш
В. ўткир бошланиб, кучли кечади, юқори тана ҳарорати*
Г. терида цианоз рангда геморрагик тошмалар*
Д. юрак-қон томирлар фаолиятининг бузилиши*
332. Менингококк инфекциясида бош мия шишининг белгилари:
А. юрак-қон томирлар фаолияти етишмовчилиги белгиларининг кучайиши*
Б. t°нинг тезда тушиб кетиши, беморнинг аҳволи қисқа муддатда яхшиланиши
В. тахипное, патологик нафас олиш*
Г. нафас олиш мушакларининг фалажлиги
Д. нафас олишнинг бирдан тўхтаб қолиши*
333. Менингококк инфекцияси патогенезидаги босқичларни кўрсатинг:
А. бош мия қобиғининг шиш босқичи, иммун фаолиятнинг пасайиш босқичи
Б. инфекциянинг кириши, назофарингиал босқич*
В. қонга ўтиши ва тарқалиши, ички аъзоларга тарқалиши*
Г. соғайиш ва иммунитет ҳосил бўлиш*
Д. қўзғатувчининг мослашуви, регионар лимфаденит, ДВС-босқич
334. Менингококк инфекциясида генерализациянинг асосий патогенетик босқичини кўрсатинг:
А. менингококкемия*
Б. эндотоксинемия*
В. антиген-антитело бирикмалар пайдо бўлиши
Г. ДВС-белгиси пайдо бўлиши
Д. вирусемия
335. Бош миянинг менингококклар таъсирида кўпроқ зарарланадиган қисмларини кўрсатинг:
А. бош мия марказлари
Б. бош мия қаттиқ пардаси
В. бош мия юмшоқ пардаси*
Г. бош мия юмшоқ пардаси ва мия қоринчалари шиллиқ қаватлари*
Д. узунчоқ мия
336. Менингококк инфекциясида бош мия юмшоқ пардасида бўладиган ўзгаришлар:
А. бактерияларнинг кўпайиши ва сероз-йирингли яллиғланиш*
Б. деструктив-пролифератив ўзгаришлар
В. юмшоқ парда қон томирларида васкулитлар ва турғунлик*
Г. антиген-антитело бирикмаларининг йиғилиб қолиши
Д. махсус гранулемалар ҳосил бўлиши
337. Менингококк инфекциясида инфекцион-токсик карахтликка сабаб бўладиган омиллар:
А. бактеремия ва токсинемия биргаликда*
Б. аллергик омил
В. иммун бирикмалар
Г. кучли токсинемия*
Д. вирусологик омил
338. Менингококк инфекцияси инфекцион-токсик карахтлик патогенезида бўладиган патологик жараённи кўрсатинг:
А. узунчоқ мия марказида қон қуйилишлар
Б. ДВС-синдроми*
В. қон томирларда токсик фалажлик*
Г. нафас олиш маркази фалажлиги
Д. юрак қон томир етишмовчилиги
339. Менингококк инфекциясига тегишли бўлган клиник шаклни кўрсатинг:
А. тарқалган (генерализованная)*
Б. фульминант
В. маҳаллий (локализованная)*
Г. сурункали
Д. абортив
340. Менингококк инфекцияси маҳаллий шаклининг клиник турларини кўрсатинг:
А. менингококк ажратувчилик*
Б. энцефалит, менингоэнцефалит
В. ўткир назофарингит*
Г. зотилжам*
Д. эндокардит, миокардит
341. Менингококк инфекциясининг тарқалган шаклига хос бўлган клиник турларини кўрсатинг:
А. аралаш (менингит ва менингококкемия)*
Б. кам учрайдиган турлари (эндокардит, артрит, иридоциклит)*
В. ўткир назофарингит, зотилжам, менингококк ташувчилик
Г. перитонит, пиелонефрит
Д. менингококкемия, менингит, менингоэнцефалит*
342. Менингококкли назофарингитга мос келадиган асосий клиник белгини кўрсатинг:
А. бошнинг пешона қисмида оғриқ, томоқда оғриқ ва қичишиш*
Б. қовоқларнинг шишиб кетиши, бурун-лаб учбурчагининг оқариб туриши
В. субфебрил тана ҳарорати, бурун битиб қолиши*
Г. бошнинг орқа қисмида оғриқ бўлиши, кератоконъюнктивит
Д. ҳалқум деворида қизариш, донадорлик ва шиш*
343. Менингококкемияга хос бўлган клиник белгиларини кўрсатинг:
А. интоксикация белгилари*
Б. иккиламчи метастаз ўчоқлар пайдо бўлиши*
В. кучли менингеал белгилар
Г. макулопапулез тошмалар
Д. везикулез тошмалар
344. Менингококкемияда интоксикация синдромига хос клиник белгиларни кўрсатинг:
А. эс-ҳушининг бўлмаслиги, геморрагик тошмалар
Б. тўхтовсиз қайт қилиш, менингеал белгилар
В. иситма, бош оғриши*
Г. ҳолсизлик, миалгия*
Д. чанқаш, оғиз қуриши*
345. Менингококкемияга хос бўлган клиник белгилар:
А. юқори ҳарорат
Б. геморрагик тошмалар тошиши*
В. менингеал белгилар
Г. юқори ҳарорат ва геморрагик тошмалар*
Д. макулопапулез тошмалар
346. Менингококкемияда бўладиган тошманинг асосий хусусиятларини кўрсатинг:
А. тошмалар касалликнинг 5-6-кунида тошади, терида кучли қичишиш
Б. тошма касалликнинг биринчи кунидаёк тошади*
В. тошма тананинг пастки қисмларига тошади*
Г. тошма кўп миқдорда, кенг тарқалган, юлдузсимон кўринишда бўлади*
Д. макулопапулез тошмалар юздан бошланиб, кейин пастга қараб тарқалади
347. Менингитга тегишли бўлган клиник учликни кўрсатинг:
А. юқори иситма*
Б. бош оғриши*
В. диарея
Г. дегидратация
Д. қайт қилиш*
348. Менингитга тегишли бўлган асосий менингеал белгиларни кўрсатинг:
А. энса мушакларининг таранглашуви*
Б. гиперакузия, фотофобия
В. ижобий Брудзинский ва Керниг белгиси*
Г. гипералгезия, гиперосмия
Д. мажбурий ҳолат*
349. Менингококкли менингитга ташхис қўйишдаги усулларни кўрсатинг:
А. бактериологик*
Б. бактериоскопик*
В. тери аллергик синамаси
Г. Видал реакцияси
Д. вирусологик
350. Менингококкемияга ташхис қўйишдаги лаборатор усулларни кўрсатинг:
А. ликворни бактериологик текшириш
Б. қон ва ликворни биокимёвий текшириш
В. қонни бактериологик текшириш*
Г. қоннинг умумий анализи*
Д. қонни йўғон томчига олиш
351. Менингококкли менингитга ташхис қўйишдаги асосий усулни кўрсатинг:
А. қоннинг умумий анализи*
Б. ликворни бактериологик ва бактериоскопик текшириш*
В. тери-аллергик синама, қонда ва ликворда махсус ҳужайраларни топиш
Г. лимфоцитлар бластрансформация усули, қонни биокимёвий текшириш
Д. ликворни биохимиёвий текшириш*
352. Менингококкли менингитни даволашнинг асосий йўналишини кўрсатинг:
А. вакцина билан даволаш
Б. антибиотиклар бериш*
В. патогенези бўйича даволаш*
Г. интерферонлар бериш
Д. вирусга қарши воситалар
353. Бруцеллез инфекциясининг организмда кечадиган кечимини кўрсатинг:
А. регионар-лимфатик*
Б. манифест шаклда
В. субклиник шаклда
Г. латент инфекция*
Д. тарқалган шаклда (генерализация)*
354. Бруцеллезда регионар-лимфатик кечиш тушунчасига тегишли мос белгиларни топинг:
А. иммун система яхши ишламаслиги сабабли бруцеллалар лимфа тугунларида йиғилиб кўпаяди
Б. макроорганизмнинг етарли миқдордаги курашиш кучи ҳисобига бруцеллалар лимфа тугунларда йиғилиб ўлади*
В. организмда ҳужайра иммунитети ҳисобига бруцеллалар лимфа тугунларида йиғилиб ўлади*
Г. лимфа тугунларида бруцеллалар кўпайиши
Д. бруцеллаларнинг қонга ўтиши
355. Бруцеллезда қайси аъзоларда септик ўчоқлар эрта пайдо бўлади:
А. жигарда*
Б. суяк кўмигида*
В. МНСда
Г. бўғимларда
Д. талоқда*
356. Бруцеллезда метастаз ўчоқлар кўпроқ қайси аъзолар фаолиятида кузатилади:
А. таянч-ҳаракат аъзоларида*
Б. ошқозон-ичакда
В. нерв фаолиятида*
Г. гепатобилиар аъзоларда
Д. жинсий аъзоларда*
357. Бруцеллез инфекциясида патологик ўзгаришлар олдинроқ кузатилади:
А. мезенхимал тўқималарда*
Б. паренхиматоз аъзоларда*
В. нерв тўқималарида
Г. суяк-бўғим аъзоларида
Д. юрак тўқималарида
358. Бруцеллезда касаллик бошланишида органларда бўладиган ўзгаришларни кўрсатинг:
А. продуктив васкулитлар пайдо бўлиши
Б. антиген-антитело бирикмаларининг аъзоларга йиғилиши
В. носпецифик яллиғланиш*
Г. дегенератив ўзгаришлар*
Д. кальцификатлар пайдо бўлиши
359. Бруцеллез сурункали шаклининг хусусиятларини кўрсатинг:
А. узоқ вақт тўлқинсимон кечиши (6 ойдан ортиқ)*
Б. узоқ давом этадиган юқори иситма, терлаш
В. рецидив ва ремиссия босқичининг узоқ вақт алмашиниб туриши*
Г. бруцеллаларнинг беморлар қонидан ҳар доим ажратиб олиниши
Д. бўғимларда оғриқ билан кечиши
360. Бруцеллез ўткир септик шаклига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. терига розеолез тошмалар тошади
Б. қалтираш, юқори иситма*
В. бўғимларда оғриқ, миокардит
Г. кўп терлаш*
Д. гепатоспленомегалия*
361. Бруцеллезнинг сурункали шакли ўткир септик шаклидан нимаси билан фарқланади:
А. кўп терлаш, қалтираш
Б. юқори иситманинг йўқлиги, бўғимларда оғриқ*
В. қалтираш ва кўп терлашнинг бўлмаслиги*
Г. юқори тана ҳарорати
Д. бўғимларда оғриқнинг бўлмаслиги
362. Бруцеллездан кейин қоладиган иммунитетни кўрсатинг:
А. турғун бўлмаган*
Б. турғун
В. узоқ давомли
Г. давомий бўлмаган*
Д. ностерил*
363. Бруцеллезнинг иккиламчи-латент шаклига хос белгини кўрсатинг:
А. бруцеллезнинг ўткир септик шаклини ўтказиш ва клиник соғайиш босқичига ўтиш*
Б. бруцеллезнинг септик-метастатик шаклини ўтказиш ва клиник соғайиш босқичига ўтиш*
В. клиник соғайишдан кейин бруцеллаларнинг яна қайтадан қонда топилиши
Г. касалликнинг ўткир шаклини ўтказиш
Д. қонда серологик реакцияларнинг салбий бўлиши
364. Бруцеллезда кўпроқ қўлланиладиган лаборатор текширув усулларини кўрсатинг:
А. бактериологик*
Б. серологик*
В. бактериоскопик
Г. биохимия, биологик
Д. аллергик (тери аллергия синамаси)*
365. Нима учун бруцеллезда такроран антибиотик бериш тавсия этилади:
А. қўшимча келган микрофлорага таъсир этиш учун
Б. қўшимча бошқа сурункали касалликларни олдини олиш учун
В. касаллик қайталанишининг олдини олиш учун*
Г. танада қолган ўчоқли ўзгаришларни камайтириш учун*
Д. аллергик ҳолатларнинг олдини олиш учун
366. Бруцелезнинг Рогоза бўйича таснифидаги клиник шаклларини кўрсатинг:
А. бирламчи-латент, бирламчи сурункали*
Б. ўткир, ўткир ости, сурункали
В. ўткир-септик, септикометастатик*
Г. манифест, соҳта ревматоид
Д. иккиламчи сурункали, иккиламчи латент, резидуал*
367. Бруцеллезнинг бирламчи латент шаклига хос бўлган асосий симптомларини кўрсатинг:
А. терлаш, қабзият
Б. меҳнат қобилиятининг пасайиши*
В. таъсирчанлик*
Г. периферик лимфа безларининг катталашуви*
Д. 1-2 та папулез тошмалар
368. Бруцеллезнинг бирламчи латент шакли ташхисига ёрдам берадиган асосий серологик реакцияларни кўрсатинг:
А. Райт реакцияси*
Б. Видал реакцияси
В. Вассерман реакциясми
Г. Хеддлсон реакцияси*
Д. йўғон томчи
369. Бруцеллезнинг бирламчи латент шакли қуйидаги натижа билан тугайди:
А. организмниг бруцеллалардан тозаланиши ва тузалиш*
Б. иккиламчи латент шаклига ўтиши
В. клиникаси яққол шаклига ўтиши*
Г. резидуал шаклига ўтиши
Д. иккиламчи сурункали шаклига ўтиши
370. Бруцеллезнинг иситма даврида қиёсий ташхислашда ёрдам берадиган хос белгилар:
А. кучли терлаш, қалтираш*
Б. гепатоспленомегалия*
В. бош оғриши, нотўғри иситма
Г. иситма даражасининг интоксикацияга мос келмаслиги*
Д. бўғимларда шиш
371. Бруцеллезда метастатик жараён асосан қайси системаларда шаклланади:
А. эндокрин ва иммун системасида
Б. юрак-қон томир системасида
В. ҳаракат-таянч системасида*
Г. асаб (марказий, периферик, вегетатив) системасида*
Д. урогенитал системасида*
372. Бруцеллезнинг септикометастатик шаклига хос бўлган асосий клиник белгиларни кўрсатинг:
А. сепсис, гепатомегалия*
Б. полиартрит, неврит*
В. геморрагик белгилар, токсик миокардит
Г. иммунодепрессив
Д. шиш-асцит синдроми
373. Бруцеллезнинг септикометастатик шакли қандай натижа билан тугайди:
А. тузалиш*
Б. резидуал шаклига ўтиши
В. иккиламчи сурункалига шаклига ўтиши*
Г. бирламчи сурункали шаклига ўтиши
Д. иккиламчи латент шаклига ўтиши*
374. Бруцеллезнинг иккиламчи сурункали шаклига хос белгиларни айтинг:
А. анамнезида ўткир септик даврини ўтказилиши*
Б. анамнезида ўткир септик ҳолатлар бўлмаганлиги, юқори ҳарорат
В. ҳарорати субфебрил ёки меъёрда, оғриқлар*
Г. ҳар хил аъзо ва системаларда жойли зарарланиш*
Д. кучли дармонсизлик, камқувват, регионар лимфа тугунларнинг катталашиши
375. Бирламчи ва иккиламчи сурункали бруцеллезни бир-биридан фарқловчи белгилар:
А. бирламчи сурункали шаклининг анамнезида ўткир давр бўлмаслиги*
Б. иккиламчи сурункали шаклида касаллик оғиррок кечади*
В. анамнезида ўткир септик ҳолатлар бўлмаганлиги, юқори ҳарорат
Г. иккиламчи сурункали шакли кўпроқ резидуал шаклига ўтади*
Д. бирламчи сурункали шаклида гепатоспленомегалия
376. Бруцеллезнинг бирламчи сурункали шаклида қуйидаги системаларда ўзгаришлар бўлади:
А. ҳаракат-таянч системасида*
Б. марказий нерв системасида
В. сийдик чиқарув системасида
Г. периферик нерв системасида*
Д. лимфогемопоэтик аъзолари*
377. Бруцеллезда бактериологик текшириш учун қандай материаллар олинади:
А. қон*
Б. суяк кўмигидан пунктат*
В. сийдик
Г. нажас
Д. қусуқ моддалари
378. Бруцеллезнинг ташхисида қандай серологик реакциялар қўлланилади:
А. агглютинация реакцияси (Райт, Хеддлсон)*
Б. РНГА*
В. Видал реакцияси
Г. Вассерман реакцияси
Д. КБР*
379. Бруцеллезнинг давосида асосий йўналишни кўрсатинг:
А. антибактериал, патогенетик*
Б. бактериал инфекциянинг олдини олиш, иммунодепрессантлар
В. симптоматик, иммунологик*
Г. зардоб юбориш, интерферонотерапия
Д. физиотерапевтик*
380. Бруцеллезнинг профилактикасида қўлланиладиган препаратни кўрсатинг:
А. тирик вакцина*
Б. кимёвий вакцина*
В. гамма интерферон
Г. антитоксик зардоб
Д. БҚЗ



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish