Даволаш факультетининг 6 курс талабалари учун тест саволлари Бир жавобли тест саволлари 1. Қорин тифида овқат ҳазм қилиш системасида бўладиган симптомни кўрсатинг:
А. Падалка симптоми мусбат*
Б. гиперсаливация
В. географик тил
Г. қорин таранглашиши
Д. қусиш
2. Ичакдан қон кетишининг асосий симптомларини кўрсатинг:
А. киндик атрофида кучли оғриқ
Б. температуранинг тўсатдан тушиб кетиши*
В. ичнинг суюқ ва қон томчилари билан келиши
Г. ҳароратнинг тўсатдан кўтарилиши
Д. гипертония
3. ИТШнинг асосий клиник симптомлари:
А. АҚБнинг ошиб кетиши
Б. полиурия
В. брадикардия
Г. температуранинг кескин тушиб кетиши*
Д. бемор аҳволининг яхшиланиши
4. Қорин тифининг 2-3-ҳафтасида қилинадиган асосий лаборатор текшириш усули:
А. копроцитоскопия
Б. биликультура
В. гемокультура*
Г. колоноскопия
Д. ЭФГДС
5. Қорин тифида таққосланиши керак бўлган касаллик қайси:
А. бруцеллез ўткир-септик шакли*
Б. вирусли гепатит
В. лейшманиоз
Г. сурункали холециститнинг қўзғалган даври
Д. сурункали панкреатит
6. Тошмали тифнинг қорин тифидан фарқловчи белгиларни кўрсатинг:
А. касалликнинг аста-секинлик билан бошланиши
Б. ҳароратнинг 7-8-кунлари максимал цифрларда бўлиши
В. бемор карахт, рангпарлик
Г. касалликнинг ўткир юқори ҳарорат билан бошланиши*
Д. тана ҳароратининг пасайиши
7. Қорин тифидаги тошмаларни хусусиятларини изоҳланг:
А. касалликнинг 4-куни пайдо бўлади
Б. оёқ-қўлларда бўлади
В. касалликнинг 8-10-кунлари пайдо бўлади*
Г. теридан кўтарилиб туради
Д. макулопапулез
8. Паратиф Анинг клиник хусусиятини кўрсатинг:
А. менингеал симптомлар мусбат
Б. иситманинг нотўғри характерга эгалиги*
В. тошма бўлмайди
Г. энцефалит белгилари яққол бўлади
Д. асоратлар кўп учрайди
9. Қорин тифида ичак тешилишида бўладиган клиник белгини кўрсатинг:
А. Шеткин-Блюмберг белгиси ижобий*
Б. жигар ва талоқнинг катталашиши
В. қорин ичига тортилган, ўнг томони шишиб туради
Г. ич кетиши кучаяди
Д. ични шиллиқ ва қон аралаш кетиши
10. Қорин тифининг оғир кечишида ичак тешилишига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. олигурия
Б. АҚБнинг кўтарилиши
В. ич шиллиқ аралаш кўп миқдорда кетади
Г. қоринда оғриқ кучсиз бўлади ёки бўлмайди*
Д. жигар ва талоқнинг катталашиши
11. Қорин тифида инфекцион-токсик карахтликка хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. қоринда кучли оғриқ
Б. полиурия
В. гипертермия ва нейротоксикоз белгилари кучли*
Г. гематурия
Д. ич кетиши
12. Қорин тифи ва паратифларни даволаш усулини кўрсатинг:
А. интерферонлар фаолиятини оширувчи дори воситалари
Б. пархез ва тартибли ётоқ ҳолати*
В. вакцина билан даволаш
Г. катта дозада фуразолидон бериш
Д. вирусга қарши дори воситалари
13. Қорин тифини даволаш усулини кўрсатинг:
А. ётоқ тартиби ва пархез*
Б. интерферонстимуляция терапия
В. антитоксик терапия
Г. антипротозой терапия
Д. вирусга қарши дори воситалари
14. Сальмонеллезнинг гастроинтестинал шаклини таққослаш ташхисоти ўтказиладиган касалликни кўрсатинг:
А. қорин тифи
Б. пневмония
В. аденовирус инфекцияси
Г. миокард инфаркти*
Д. ичбуруғ
15. Сальмонеллезнинг гастрит шаклига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. қориннинг дам бўлиши
Б. ичнинг кўп миқдорда ва тез-тез суюқ кетиши
В. тана ҳароратининг қисқа муддатли кўтарилиши*
Г. қориннинг ҳамма қисмида тарқалган оғриқ
Д. тенезмлар
16. Сальмонеллезнинг тарқалган шаклини қайси касаллик билан таққослаш керак?
А. амебиаз
Б. сепсис*
В. ўткир ичбуруғ
Г. вирусли гепатит
Д. қорин тифи
17. Сальмонеллездан фарқли равишда стафилококкли интоксикацияда учрайдиган клиник белгини кўрсатинг:
А. қоринда хуружли кучли оғриқ*
Б. пиодермия
В. қабзият
Г. узоқ давомли иситма
Д. ичнинг қон ва шиллиқли келиши
18. Сальмонеллезнинг тарқалган шаклида учрайдиган асоратни кўрсатинг:
А. бош мия шиши
Б. ичакдан қон кетиши
В. кома
Г. йирингли артрит, остеомиелит*
Д. перитонит
19. Ротавирус инфекциясига хос бўлган белгиларни кўрсатинг:
А. гепатит
Б. давомли юқори тана ҳарорати
В. гастроэнтерит*
Г. гепатоспленомегалия
Д. қоринда хуружли оғриқ
20. Ичбуруғ гастроэнтероколит шаклига тегишли клиник белгини кўрсатинг:
А. кўнгил айнишсиз изтиробли қайт қилиш
Б. касалликнинг ўткир бошланиши*
В. ичнинг тез-тез, яшил рангда суюқ келиши
Г. бутун қорин бўйлаб тўмтоқ оғриқлар
Д. нажаснинг бадбўй ҳидли бўлиши
21. Григоръев-Шиг шигелласи қўзғатган касалликнинг кечиш хусусиятини кўрсатинг:
А. касалликнинг оғир кечиши*
Б. субфебрилитет
В. кўпинча симптомсиз кечади
Г. тез соғаяди
Д. асоратлар кузатилмайди
22. Ўткир ичбуруғли беморларда копроскопияда қандай ўзгариш кузатилади?
А. эшерихиялар
Б. плазмодийлар
В. овқат қолдиқлари
Г. шиллиқларнинг кўп бўлиши*
Д. содда жониворлар
23. Ўткир ичбуруғ қандай касаллик билан таққосланади?
А. аденовирус инфекцияси
Б. аскаридоз
В. сальмонеллез*
Г. тениаринхоз
Д. протозой колитлар
24. Ичбуруғ колит шаклидаги нажасга хос бўлган нажаснинг хусусиятини кўрсатинг:
А. “малина желеси”га ўхшаган
Б. кўп миқдорда шиллиқли*
В. миқдори кўп ва шиллиқли
Г. қўланса ҳидли
Д. кўп миқдорда, гуруч ювиндисига ўхшаш
25. Иерсиниоз гастроинтестинал шаклига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. тана ҳароратининг юқори кўтарилиши ва қалтираш*
Б. менингизм
В. ичнинг қабзиятга мойиллиги
Г. бўғимларда шиш ва гематомалар
Д. тошмалар
26. Иерсиниозли гепатит вирусли гепатитдан қуйидаги клиник белги билан фарқланади:
А. жигарга нисбатан талоқнинг катталашиши
Б. сариқлик нисбатан кучли ва давомли бўлади
В. умумий билирубинлар миқдори ортмайди
Г. касаллик ўткир бошланади*
Д. терида қичишиш бўлиши
27. Иерсиниозни қандай касалликлар билан таққослаш керак?
А. зотилжам
Б. тўғри ичак раки
В. сальмонеллез, ичбуруғ*
Г. амебиаз
Д. вабо
28. Гриппдан фарқли равишда аденовирус инфекциясида бўладиган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. кечалари қалтираш
Б. бурундан кўп миқдорда шиллиқ, йиринг ва шиллиқли суюқлик келиши*
В. бош айланиши
Г. менингизм белгиларининг бўлиши
Д. гектик ҳарорат
29. Тошмали тиф гриппдан қуйидаги белги билан фарқланади:
А. тана ҳарорати юқори ва давомли*
Б. юз ва тана териси оқаринқираган
В. Падалка симптоми ижобий
Г. сийдик рангининг тўқ бўлиши
Д. тошмалар бўлмаслиги
30. Тиф-паратиф касалликлари гриппдан қуйидаги белги билан фарқланади:
А. юз ва тана терисининг гиперемияси
Б. герпетик тошмалар
В. катарал белгилар
Г. интоксикация белгиларининг-аста секинлик билан кучайиши*
Д. суюқ ич кетиши
31. Менингококк инфекцияси гриппдан қуйидаги белги билан фарқланади:
А. тана ҳароратининг зинасимон кўтарилиши
Б. интоксикация белгиларининг кучсиз бўлиши
В. касалликнинг ўткир бошланиши*
Г. катарал белгиларнинг кучли бўлиши
Д. суюқ ич кетиши
32.Инфекцион мононуклеозга тегишли белган клиник белгини кўрсатинг:
А. менингеал симптомларнинг кучли бўлиши
Б. юқори тана ҳарорати*
В. геморрагик тошмалар
Г. бўйин ости тери қаватининг шиши
Д. юз гиперемияси
33. Ўлатнинг бошланғич даврида беморларда кузатиладиган клиник белгини кўрсатинг:
А. юз териси ва конъюнктива гиперемияси*
Б. юзнинг оқариши ва бурун-лаб учбурчаги гиперемияси
В. кўз қовоқларида шиш
Г. бурундан кўп миқдорда йирингли шиллиқ келиши
Д. терида тошмалар
34. Ўлатнинг бубон шаклига тегишли клиник белгини кўрсатинг:
А. бубон теридан ажралиб туради
Б. бубондан доимо қон оқиб туради
В. периаденит белгилари кузатилмайди
Г. бубон атроф тўқималар билан бирлашган*
Д. бубоннинг оғриқлилиги
35. Ўлатга ташхис қўйишдаги лаборатор усулни кўрсатинг:
А. Бюрне тери аллергик синамаси
Б. антраксин билан тери аллергик синама
В. бактериоскопик*
Г. умумий қон анализида мононуклеар ҳужайралар кўпайиши
Д. вирусологик
36. Ўлатнинг септик шиклини қайси касаллик билан таққослаш керак:
А. дифтерия
Б. менингококкемия*
В. фолликуляр ангина
Г. амебиаз
Д. скарлатина
37. Ўлатнинг бирламчи ўпка шакли авж олган даврига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. юқори тана ҳарорати*
Б. артериал қон басими кўтарилган
В. менингеал симптом аниқ ва кучли
Г. Говоров-Годелье белгиси ижобий
Д. Киари-Авцин белгиси ижобий
38. Куйдирги тери шаклининг клиник турини кўрсатинг:
А. уртикар
Б. карбункулли*
В. геморрагик
Г. туберкулоид
Д. бубон
39. Куйдирги касаллигига ташхис қўйишда қандай моддадан фойдаланилади:
А. суяк кўмигидан пунктат
Б. перианал соҳадан суртма
В. балғам*
Г. ўт суюқлиги
Д. орқа мия суюқлиги
40. Куйдирги карбункулига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. ярада кучли оғриқ бўлади
Б. лимфа тугунларининг бирлашиб пакетчалар шаклида жойлашиши
В. лимфангоит белгиларининг бўлмаслиги
Г. кўпроқ тананинг очиқ қисмлари зарарланади*
Д. терида бубонлар пайдо бўлади
41. Тошмали тифнинг бошланғич даврига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. юз ва бўйин терисининг қизариши*
Б. оёқларга геморрагик тошмалар тошиши
В. ичаклардан қон кетиши
Г. бошнинг сочли қисмида изтиробли қичишиш
Д. кўнгил айниш, қусиш
42. Тошмали тиф авж олган даврига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. ичаклардан қон кетиши
Б. бошнинг сочли қисмида изтиробли қичишиш
В. бўғимларда шиш
Г. юқори тана ҳарорати*
Д. қоринда оғриқ
43. Тошмали тифдаги тошманинг хусусиятини кўрсатинг:
А. геморрагик
Б. касалликнинг 4-5-чи кунларида тошади*
В. тошмалар босқичма-босқич тошади
Г. тошмалар кўпроқ оёқ-қўлларга тошади
Д. майда нуқтасимон тошмалар
44. ОИВ-инфекциясининг ўпка турига хос симптомни кўрсатинг:
А. балғамли йўтал
Б. кўкракда санчиқ сезиш
В. ярим ўткир бошланиши*
Г. балғамда қон бўлиши
Д. кучли йўтал
45. Безгакда гемограммада кузатиладиган асосий ўзгаришни кўрсатинг:
А. эритроцит ва гемоглобиннинг камайиши*
Б. лимфопения
В. тромбоцитоз
Г. эозинофилия
Д. ЭЧТнинг пасайиши
46. Қизамиқ катарал даврида кузатиладиган клиник белгини кўрсатинг?
А. диарея белгилари
Б. тана ҳароратининг кўтарилиши*
В. кўнгил айниш, изтиробли қайт қилиш
Г. танада геморрагик тошмалар
Д. қорнида оғриқ
47. Қизамиққа хос бўлган тошманинг хусусиятини кўрсатинг:
А. тошмалар қизарган тери устига тошади
Б. тошма кўпроқ оёқ-қўлларга тошади
В. тошмалар босқичма-босқич тошади*
Г. тошма геморрагик бўлиб тери юзасидан бўртиб туради
Д. розеолез тошмалар
48. Қизамиқ қандай касаллик билан таққосланади?
А. қизилча*
Б. бруцеллез
В. инфекцион мононуклеоз
Г. кўкйўтал
Д. дифтерия
49. Сувчечакни таққослаш керак бўладиган касалликни кўрсатинг:
А. аллергик тошмалар
Б. чинчечак*
В. кўкйўтал
Г. менинококцемия
Д. полиомиелит
50. Қорин тифи оғир кечишида ичак тешилишига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. олигурия
Б. қон босими кўтарилган
В. ич шиллиқ аралаш кўп миқдорда кетади
Г. қоринда оғриқ кучсиз бўлади ёки бўлмайди*
Д. қон босимининг кўтарилиши
51. Тошмали тифнинг бошланғич даврига хос бўлган клиник белгиларни кўрсатинг:
А. юз ва бўйин терисининг оқариши
Б. оёқларга геморрагик тошмалар тошиши
В. юз ва бўйин терисининг қизариши, безовталик*
Г. ичаклардан қон кетиши
Д. бошнинг сочли ерларида изтиробли кичишиш
52. Тошмали тиф авж олган даврига хос бўлган клиник белгини кўрсатинг:
А. ичаклардан қон кетиши
Б. танага розеолез-петехиал тошмалар тошиши, менингеал симптомларнинг ижобий бўлиши, эйфория*
В. бошнинг сочли қисмида изтиробли қичишиш
Г. бўғимларда шиш
Д. бўғимларда оғриқ
53. Тошмали тифдаги тошманинг хусусиятини кўрсатинг:
А. касалликнинг 4-5-чи кунларида тошади*
Б. розеолез-петехиал
В. тошмалар бир вақтда тошади
Г. тошмалар кўп бўлиб, асосан тананинг юқори кисмида жойлашади
Д. майда нуқтасимон тошма
54. ОИВ-инфекциясининг ўпка турига хос симптомларни кўрсатинг:
А. ўткир бошланиши
Б. балғамли йўтал
В. кўкракда санчиқ сезиш
Г. ярим ўткир бошланиши, қуруқ йўтал, кўкракда оғирлик сезиш, диспноэ*
Д. ичнинг суюқ келиши
55. Безгакда гемограммада кузатиладиган асосий ўзгаришларни кўрсатинг:
А. лимфопения
Б. эритроцит ва гемоглобинни камайиши*
В. тромбоцитоз
Г. эозинофилия
Д. нейтропения
56. Аскаридознинг миграцион фазасида личинкалар қайси аъзоларда бўлади:
А. жигарда, ўпкада*
Б. Юракда
В. ичакда
Г. мияда
Д. қонда
57. Вирусли гепатит Вда ўткир жигар энцефалопатиясининг даракчи симптомлари қайси?
А. иситма, қоринда оғриқ, сариқликнинг пайдо бўлиши
Б. қоринда оғриқ, жигарнинг катталашиши
В. кучайиб борувчи ҳолсизлик, анорексия, уйқучанлик, сариқликнинг ортиши, жигарнинг кичрайиши, ПТИнинг камайиши*
Г. сариқликнинг ортиши, гипербилирубинемия, жигарнинг кескин катталашуви
Д. қайт қилиш, нажаснинг оқариши
58. Гижжаларнинг организмга таъсирига хос бўлмагани:
А. аллергик
Б. иммунодепрессив
В. суяк тўқимасини бузилиши*
Г. токсик
Д. механик
59. Гижжаларнинг токсик таъсирига хос бўлмаган белгилари:
А. вақти-вақти билан кўнгил айниши
Б. менингеал синдром*
В. қоринда ва бошда оғриқ
Г. чарчаш
Д. қайт қилиш
60. Тениаринхознинг патогенезига хос бўлмаган босқич:
А. миграцион*
Б. латент
В. сурункали
Г. оқибат
Д. тўқима босқичи
61. Гижжаларни сурункали кечишига хос бўлмаган жараён:
А. механик таъсир
Б. аллергик таъсир
В. қон томир девори ўтказувчанлигининг бузилиши*
Г. иммун толерантлик
Д. токсик таъсир
62. Гижжа инвазияси оқибатига хос эмас:
А. ташувчиликнинг шаклланиши*
Б. ногиронлик
В. резидуал ўзгаришлар
Г. депигментация белгилари мавжудлиги
Д. ошқозн-ичак трактидаги ўзгаришлар
63. Аскаридоз кечувига хос бўлмаган асоратнинг учраши:
А. аппендицит
Б. перитонит
В. ичак тутилиши
Г. жигар ўсмаси*
Д. пневмония
64. Ўлатнинг клиник шаклига хос эмас:
А. тери
Б. менингеал*
В. бубон
Г. септик
Д. ўпка
65. Бирламчи бубоннинг белгисига хос эмас:
А. тери қизариши
Б. кескин оғриқ
В. тери яраси*
Г. ҳароратнинг кўтарилишига
Д. теридан ажралиб туради
66. Ўлатнинг тери шалига хос бўлмаган оқибат:
А. бирламчи-ўпка*
Б. иккиламчи-септик
В. иккиламчи-ўпка
Г. тузалиш
Д. бубон шакли
67. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситманинг бошланиш даврига хос белгиларни кўрсатинг:
А. субфебрилитет, эт увишиши
Б. секин-аста бошланиши
В. кўнгил айниш, қусиш
Г. юз ва бўйин териси қизариши*
Д. анурия
68. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситманинг олигоурик даврига хос белгиларни кўрсатинг:
А. гематокрит кўрсаткичнинг ошиши*
Б. қоринда оғриқ
В. ремиттик типдаги ҳарорат
Г. тўлқинсимон типдаги ҳарорат
Д. полиурия
69. Геморрагик иситмаларга хос бўлмаган асорат:
А. буйрак ёрилиши
Б. миокардит
В. перитонит*
Г. ўткир буйрак етишмовчилиги
Д. анурия
70. Буйрак синроми билан кечувчи геморрагик иситмада буйрак шикастланиши механизми:
А. буйрак тошмирларида деструктив ўзгаришлар
Б. буйрак олди тўқима ва ҳужайраларда, атроф тўқималарда шиш, нерв учларининг зарарланиши ва жараён кетаётган соҳада қон қуйилиш белгилари*
В. буйрак миясимон қобиғи паренхимасида некроз
Г. буйрак миясимон қобиғининг шиши
Д. буйрак ёрилиши
71. Куйдиргининг тери шаклида патогенезининг асосий бўлимини кўрсатинг:
А. гепатоцитларнинг зарарланиши
Б. тери ва лимфа тугунларида сероз-геморрагик яллиғланиш*
В. нерв ҳужайраларининг зарарланиши
Г. лимфа ҳужайраларининг зарарланиши
Д. қон томир деворларининг шикастланиши
72. Куйдиргининг тери шаклига хос бўлмаган клиник кўриниши:
А. гангренали*
Б. карбункулли
В. эдематоз
Г. эризепилоид
Д. буллез
73. Куйдиргининг тери шаклида кузатилиши мумкин бўлмаган оқибат:
А. тери-бубон
Б. тузалиш
В. септик
Г. ўпка шаклига ўтиши*
Д. ичак шакли
74. Куйдиргининг септик шаклида ўлимга сабаб бўлмайди:
А. ИТШ
Б. перитонит*
В. мия шиши
Г. геморрагик синдром
Д. ўткир нафас етишмовчилиги
75. Куйдиргида профилактика мақсадида ўтказилмайдиган тадбирлар:
А. касал ҳайвонларни аниқлаш
Б. вакцинация
В. тери ва жунларни дезинфекцияси
Г. дератизация ва дезинсекция
Д. бактериофаг қўллаш*
76. Безгакка хос бўлмаган клиник белги:
А. бош ва белда оғриқ
Б. қоринда оғриқ, ич кетиш*
В. титраш, совуқ қотиш
Г. ҳароратнинг кўтарилиши
Д. кучли терлаш
77. Безгак пароксизмига хос бўлмаган белгилар:
А. иссиқ, қуруқ тери
Б. сарғимтирсимон терини оқариши
В. ич кетиш*
Г. жигар ва талоқ катталашиши
Д. кўнгил айниш, қусиш
78. Безгакни эрта аниқлаш лаборатор усули:
А. вирусологик
Б. бактериологик
В. биохимик
Г. клиник, серологик*
Д. бактериоскопик
79. Вирусли гепатит Вда чўзилувчан кечишга олиб келмайдиган сабаб:
А. пархезга амал қилмаслик, нотўғри даволаш
Б. кекса ёшдалиги, қўшимча касалликлар
В. беморнинг барвақт госпитализация қилиниши, кўпроқ суюқлик ичириш, дори дармонлар бериш*
Г. руҳий жароҳат, гепатотроп препаратлар қабул қилганлик
Д. зарарли одатлар
80. Юқумли касалликларда учрайдаган карахтлик тури:
А. инфекцион-токсик*
Б. кардиоген
В. геморрагик
Г. психоген
Д. анафилактик карахтлик
81. Юқумли касалликларда шошилинч ҳолат:
А. анафилактик карахтлик
Б. ўткир қорин
В. геморрагик карахтлик
Г. буйрак ва жигар етишмовчилиги*
Д. ИТШ
82. Қорин тифининг авж даврида теридаги ўзгариш:
А. гиперемия
Б. петехияларнинг бўлиши
В. розеолаларнинг бўлиши*
Г. жгут симптомининг мусбатлиги
Д. Киари-Авцин белгиси ижобий
83. Менингококкли назофарингитда асосий шикоятлар:
А. қуруқ йўтал, бурун битиши*
Б. тана ҳароратининг кўтарилиши
В. товуш бўғиқлашиши, томоқ қирилиши
Г. томоқда қизариш, оғриқ бўлиши
Д. бурундан қон кетиши
84. Менингококкемияда буйрак етишмовчилигидан дарак берувчи, эрта пайдо бўладиган белги:
А. полиурия
Б. ортиқча азот ва мочевинанинг қондаги миқдори ошиши*
В. шиш синдромининг пайдо бўлиши
Г. қайт қилишнинг кучайиши
Д. анурия
85. Менингококкемияга хос бўлмаган белги:
А. юқори ҳарорат
Б. бўғимларда оғриқ
В. некрозга ўтадиган геморрагик тошма
Г. кўз склераси ва конъюнктивасининг ўтувчи бурмасида қон қуйилиш*
Д. тана ҳароратининг кўтарилиши
86. Менингококкли менингоэнцефалитга хос бўлмаган белги:
А. бош оғриши
Б. менингеал синдром
В. геморрагик тошма*
Г. ҳушини йўқотиши
Д. патологик рефлекслар
87. Менингококк инфекциясида мия шишига хос бўлмаган белги:
А. ўчоқли шикастланиш*
Б. эс-ҳушининг бузилиши
В. тиришиш
Г. АҚБ ошиши
Д. ликвор босимининг ошиши
88. Менингококкли инфекцияда ўткир мия шишининг келиб чиқиш сабаби:
А. метаболик бузилиш
Б. геморрагик бузилиш*
В. МНС томонидан ўчоқли патологик ўзгариш
Г. ўткир қон томир етишмовчилиги
Д. ўткир буйрак етишмовчилиги
89. Менингококкли менингитда антибиотик беришни тўхтатишнинг объектив критерияси:
А. менингеал белгиларнинг йўқолиши
Б. эс-ҳушининг ойдинлашуви
В. ликворнинг тозаланиши*
Г. бош оғришининг йўқолиши
Д. тошмаларнинг йўқолиши
90. Менингококкли менингитда ўлимга сабаб бўлмайди:
А. гидроцефалия
Б. инфекцион-токсик шок
В. буйрак ва жигар етишмовчилиги
Г. инсульт ва субарахноидал қон қуйилиш*
Д. мия шиши
91. Риновирус инфекциясига хос бўлмаган клиник белги:
А. қоринда оғриқ, кўнгил айниш, бош оғриши*
Б. бурундан тўхтовсиз, сувдек ёки шиллиқ аралаш суюқлик оқиши
В. бурундан нафас олишнинг қийинлашиши
Г. томоғида қичишиш белгилари
Д. катарал белгилар
92. Қизамиқнинг катарал даврида кузатиладиган клиник белгиларни кўрсатинг?
А. бўйин ости тери қаватининг шиши
Б. диарея белгилари
В. кўнгил айниш
Г. Бельский-Филатов-Коплик доғлари*
Д. изтиробли қайт қилиш
93. Қизамиққа хос бўлган тошманинг хусусиятини кўрсатинг:
А. тошмалар қизарган тери устига тошади
Б. тошмалар босқичма-босқич тошади*
В. тошма кўпроқ оёқ-қўлларга тошади
Г. тошма геморрагик бўлиб тери юзасидан бўртиб туради
Д. розеолез тошмалар
94. Қизамиқ қандай касаллик билан таққосланади?
А. сальмонеллез
Б. бруцеллез
В. қизилча, скарлатина, иерсиниоз*
Г. инфекцион мононуклеоз
Д. полиомиелит
95. Сувчечакка хос бўлган тошмаларнинг хусусиятини кўрсатинг:
А. доғ-папула-бир камерали везикула-пўстлоқ*
Б. тошмалар полиморф бўлиб қизарган тери юзасига тошади
В. қизарган тери юзасида майда нуқтали тошмалар
Г. папулез тошмалар, мономорф ва ўзгармаган тери юзасида
Д. розеолез тошмалар
96. Сувчечакни таққослаш керак бўладиган касалликларни кўрсатинг:
А. эпидемик паротит
Б. чинчечак, герпес, қизамиқ*
В. аллергик тошмалар
Г. кўкйўтал, менинококцемия
Д. дифтерия
97. Григоръев-Шиг шигелласи қўзғатган касалликнинг кечиш хусусиятларини кўрсатинг:
А. субфебрилитет
Б. кўпинча симптомсиз кечади
В. касалликнинг оғир кечиши, яққол гемоколит синдроми*
Г. тез соғаяди
Д. ректороманоскопик ўзгаришларнинг яққол эмаслиги
98. Ичбуруғнинг яширин кечишига қандай клиник симптомлар хос?
А. тенезм ва ёлғон чақириқлар кам ифодаланган
Б. ахлат бўтқасимон, лекин қон ва шиллиқ аралаш
В. ахлат “малина желеси” кўринишида
Г. ахлати суюқ, қонсиз ва кўпинча шиллиқсиз бўлиши мумкин*
Д. ахлати гуруч ювиндиси кўринишида
99. Ботулизм касаллиги қайси касаллик билан таққосланмайди:
А. шол
Б. сепсис*
В. мия қон айланишининг ўткир бузилиши
Г. инсульт
Д. ОТИ
100. Вабо билан оғриган беморга хос бўлган нажаснинг ажралиши:
А. сувсимон, кўп миқдорда гуруч ювиндисига ўхшаш*
Б. кўкимтир суюқ, шиллиқ аралаш
В. бадбуй, суюқ, шиллиқ аралаш
Г. “маймунжон” рангли
Д. “малина желеси” кўринишида