Тошкент Тиббиёт Академияси Юкумли ва



Download 0,58 Mb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#30125
1   2   3
Bog'liq
Тест саволлари

Вазиятли масалалар
1. Бемор М., 25 ёшда, 5 кундан бери ЎРК билан даволанмоқда, охирги 2 кун ичида тана ҳарорати нормаллашган, лекин умумий аҳволи оғирлашган: иштаҳасизлик, кўнгил айниш кузатилган, сийдик ранги тўқлашган.
I. Тўғри ташхисни топинг:
А. холецистит
Б. вирусли гепатит*
В. қорин тифи
Г. лептоспироз
Д. ГИБС
II. Ташхис қўйишда қандай специфик лаборатор текширув қўлланилади:
А. иммунологик
Б. серологик
В. ИФА (маркерларни аниқлаш)*
Г. бактериологик
Д. вирусологик
2. Қабул бўлимига бемор умумий аҳволи ўрта оғирликда келтирилган: t – 38,8°C, қорин пальпацияда – оғриқли ва сигма ичак тортилган, таранг, нажас кунига 10 мартагача шиллиқли қон аралаш:
I. Тўғри талқинни топинг:
А. ўткир ичбуруғ*
Б. қорин тифи
В. овқат токсикоинфекцияси
Г. ротавирусли гастроэнтерит
Д. вабо
II. Ичбуруғ қўзғатувчиси:
А. спора ҳосил қилади
Б. хивчини бор
В. учи қайрилган таёқча шаклда
Г. Shigella авлодига киради*
Д. Salmonella авлодига киради
3. Бемор Д., 50 ёшда, 12 соат олдин қалтираш, ҳолсизлик, эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниш, қусиш ва ич кетиши, нажас ҳидли, яшил рангли.
I. Тўғри талқинни топинг:
А. вабо
Б. амебиаз
В. ўткир ичбуруғ
Г. сальмонеллез*
Д. вирусли гепатит
II. Беморда сальмонеллезнинг қандай шакли кечяпти:
А. гастроинтестинал*
Б. гастритик
В. энтероколитик
Г. колитик
Д. гастроэнтероколитик
4. Беморда ЎРВИ ташхиси (йўтал, конъюнктивит, тана ҳарорати 38С), касалликнинг 3-куни юзида макулопапулез тошма пайдо бўлган.
I. Сизнинг дастлабки ташхисингиз:
А. аллергодерматит
Б. қизилча
В. скарлатина
Г. қизамиқ*
Д. энтеровирусли экзантема
II. Беморда қандай қизамиққа хос патогномоник симптом аниқлаш лозим:
А. қизамиқ энантемаси
Б. Бельский-Филатов-Коплик доғи*
В. розеолез тошма
Г. бодомча безлар гиперемияси
Д. Филатов симптоми
5. 18 ёшли беморда иситма ва катарал белгилар фонида касалликнинг 4-куни тошмалар пайдо бўлди. Шифокор қизамиқ ташхисини қўйди.
I. Қизамиққа қандай тошма хос:
А. майда папулез, бир-бирига қўшилган
Б. макулопапулез, бир-бирига қўшилган*
В. розеолез тошма
Г. геморрагик
Д. майда макулез, қўшилмаган
II. Қизамиқнинг қўзғатувчисини кўрсатинг:
А. бактерия
Б. вирус
В. парамиксовирус*
Г. риккетсия
Д. ортомиксовирус
6. Беморга “қизамиқ, тошма тошиш даври” ташхиси қўйилган. Беморнинг иммунограммасида иммунодефицит кузатиляпти.
I. Қизамиқ анергияси ҳолати нимага боғлиқ:
А. қонга кўп миқдорда ГКС чиқишига*
Б. буйрак усти бези пўстлоғининг гиперфункциясига*
В. вирусемияга
Г. токсинемияга
Д. интерферонни кўп ишлаб чиқишига
II. Қизамиқ ташхиси қўйилишида қандай лаборатор методлар қўлланилади:
А. бактериологик
Б. серологик*
В. вирусологик
Г. гемокультутра
7. 6 ёшли бола, кўрувда гиперемияланган тери фонида яққол-қизғиш майда нуқтасимон тошмалар кузатилиб, бўйин ва чов бурмаларида яққол намоён бўлган, бурун-лаб учбурчаги рангпар, лаблари яққол қизғиш.
I. Сизнинг дастлабки ташхисингиз:
А. скарлатина*
Б. қизамиқ
В. аллергодерматит
Г. қизилча
Д. инфекцион эритема
II. Беморда қандай асоратлар ривожланиши мумкин:
А. геморрагик синдром
Б. миокардит*
В. менингит
Г. пневмония*
Д. носпецифик ҳимоя кучларининг пасайиши
8. Бемор болалар боғчаси тарбиячиси, 22 ёшда, тана ҳарорати юқори, энса лимфа тугунлари катталашган, оғриқли, терида майда, доғли, рангпар-пушти тошма, кўп миқдорда, қўшилишга мойил эмас, тери қопламлари бир текисда қопланган. Икки кундан бери касал. Умумий аҳволи қониқарли.
I. Қандай ташхис қўйиш мумкин:
А. қизилча*
Б. қизамиқ
В. инфекцион мононуклеоз
Г. псевдотуберкулез
Д. тошмали тиф
II. Қизилчанинг специфик профилактикасига киради:
А. қизамиққа қарши иммуноглобулин
Б. қизилча вакцинаси*
В. антифагин, бактериофаг
Г. қизилчага қарши плазма
Д. иммуностимулятор
9. Бола 7 ёшда, педиатр эпидемик паротит ташхисини аниқлаган.
I. Қайси симптомларга асосланиб ташхис қўйилган:
А. қулоқ олди соҳаси шиши мавжудлиги*
Б. тана ҳароратининг 38-39°Сгача кўтарилиши*
В. Мурсон симптом мусбат*
Г. шишган соҳа гиперемияси, бўйин тери ости ёғ қаватининг шиши
Д. ютинганда оғриқ, пальпациияда қаттиқ инфильтрацияси, терида қичишиш
II. Бемор неча кун юқумли ҳисобланади:
А. биринчи клиник белгиларнинг 11-кунидан то 21-кунигача
Б. мулоқатнинг 1-кунидан то 21-кунигача
В. мулоқатнинг 9-кунидан то 21-кунигача
Г. биринчи клиник белгилардан бошлаб 9 кун давомида*
Д. бир ой мобайнида
10. Тўғри жавобни кўрсатинг.
I. Кўкйўталда болалардаги йўтал хуружининг хусусиятлари:
А. томоқда хуружли қичишиш, қўрқув, безовталик билан бошланиши
Б. репризлар билан кечади
В. 20-30 минут давом этади*
Г. юз гиперемияси, цианоз, тахикардия билан кечади
Д. кўп миқдордаги, ёпишқоқ шиллиқ балғам ажралиши, қайт қилиш тугалланади
II. АКДС болаларнинг қайси ёшида қилинмайди:
А. 2 ойлик
Б. 1 ойлик*
В. туғилганда*
Г. туғилгандан кейин 3-суткасида*
Д. 3 ойлик
11. Бемор 23 ёшда, оғир ҳолатда келтирилган. Ҳарорати 39,5С, юзи қизарган, склераси гиперемияланган. Терида геморрагик тошмалар, қон туфлаш кузатилган. Тахикардия. АҚБ 80/50 мм сим. уст. Тахипное. Менингеал симптомлар манфий. Қорин оғриқсиз. 3 сутка давомида касал.
I. Дастлабки ташхисни қўйинг:
А. грипп*
Б. тошмали тиф
В. аденовирус инфекцияси
Г. менингококк инфекцияси
Д. ўлат
II. Қайси касалликлар билан солиштирма ташхис қилиш лозим:
А. туляремия
Б. қорин тифи
В. ГИБС (ГЛПС)*
Г. менингококкемия*
Д. геморрагик иситмалар*
12. Бемор 28 ёшда, грипп ўрта оғир кечиши ташхиси қўйилди.
I. Гриппни даволашда этиотроп препарат:
А. интерферон*
Б. дибазол
В. ваксигрипп
Г. ацикловир
Д. аскорбин кислота
II. Беморга тавсияларингиз:
А. кўп миқдорда суюқлик ичиш*
Б. иситма туширадиган воситалар*
В. виферонни интраназал қўллаш
Г. даволаш стационар шароитида
Д. бисептол энг самарали
13. Бемор 30 ёшда, уй бекаси, 7 кун олдин касалланган. Ўзбекистонга келгандан сўнг, иккинчи куни хом сут ичган, шикояти: мушаклардаги оғриққа, тизза ва елка бўғимларининг оғришига иситма 39,2С, терлаш, қалтирашга, умумий аҳволи қониқарли. Жигар ва талоқ катталашган.
I. Дастлабки ташхис:
А. бруцеллёз*
Б. иерсиниоз
В. лептоспироз
Г. лейшманиоз
Д. туляремия
II. Бруцеллез ташхисини лаборатор тасдиқлаш:
А. гемокультура*
Б. копрокультура, Видаль реакцияси
В. Райт ва Хеддлсон реакцияси*
Г. ИФА*
Д. Цуверкалов реакцияси
14. Бемор 32 ёшда, гўшт комбинатида ишлайди. Шикояти: белда оғриқ, иситма кўтарилиши. Ўзини бир йилдан бери касал ҳисоблайди. Шифокорга мурожаат қилганида грипп ташхиси қўйилди. Объектив текширганда – ўтирғич нерви бўйлаб кучли оғриқ, бел-думғаза соҳасида тери ости клетчаткасида зич оғриқли бўртган ҳосила пальпация қилинади. Лассег симптоми мусбат. Жигар ва талоқ катталашган.
I. Ташхис қўйинг:
А. сурункали бруцеллез*
Б. умуртқа поғонасининг бел-думғаза қисми остеохондрози
В. Лайм касаллигининг сурункали босқичи
Г. лептоспироз
Д. склеродермия
II. Бруцеллез ташхисини лаборатор тасдиқлаш:
А. специфик IgM аниқлаш*
Б. Райт ва Хеддлсон реакцияси*
В. Вейл-Феликс реакцияси
Г. Провачека реакцияси
Д. Видал реакцияси
15. Беморда охирги ярим йил ичида даврий иситма, гепатоспленомегалия, лимфа тугунлари катталашуви, лейкопения, анемия, таянч-ҳаракат аппаратида ўзгаришлар билан кузатилди. Урогенитал ва нерв системаси шикастланган.
I. Ташхисни аниқланг:
А. сурункали бруцеллез*
Б. ревматизм
В. иерсиниоз
Г. ревматоидли артрит
Д. сурункали сепсис
II. Бруцеллёзни даволаш учун қуйидаги антибиотиклар қўлланилади:
А. левомицетин*
Б. тетрациклин*
В. рифампицин*
Г. ампициллин, пенициллин
Д. фуразолидон, оксациллин
16. Иситма, қориннинг пастки соҳасида хуружсимон оғриқлар, тез-тез суюқ шиллиқли нажас.
I. Клиник смптомлар қайси касалликка хос:
А. ичбуруғ*
Б. псевдотуберкулез
В. вабо
Г. овқат токсикоинфекцияси
Д. амебиаз
II. Ичак инфекциясига гумон қилганда қайси лаборатор усул маъқул:
А. гемокультура
Б. умумий нажас таҳлили*
В. бактериологик усул*
Г. серологик усул
Д. биологик усул
17. 7 ёшгача бўлган бола, эмланмаган, кўкйўтал билан касалланмаган, кўкйўтал бемори билан мулоқатда бўлган.
I. Қанча муддатга ажратилади:
А. 14 кун*
Б. 10 кун
В. ажратилмайдилар
Г. уларни эмлайдилар
Д. умумий профилактик чора-тадбирлар ўтказилади
II. Кўкйўтал билан оғриган бемор изоляция қилинади:
А. изоляция қилинмайди
Б. 30 кун*
В. 15 кун
Г. бир ҳафтага
Д. тузалгунча
18. Беморга қизамиқ, тошма тошиш даври ташхиси қўйилди.
I. Қизамиқдаги аллергик жараён нима билан боғлиқ:
А. интерферон миқдорининг камайишига
Б. асаб тизимининг шикастланишига
В. қон томирлар ўтказувчанлигининг бузилишига
Г. қизамиқ вирусининг оқсил компонентларига организм жавоби*
Д. антитела ишлаб чиқаришига
II. Бельский-Филатов-Коплик доғи бу -:
А. милкларнинг ёрилиши
Б. оғиз шиллиқ қавати гиперемияси
В. оғиз шиллиқ қавати эпителийсининг юзаки некрози*
Г. оғиз бурчаги атрофининг бичилиши
Д. юмшоқ танглайдаги энантема
19. Беморда скарлатина ташхиси аниқланди:
I. Скарлатинага хос асосий клиник симптомларни кўрсатинг:
А. томоқдаги чегараланган яққол-қизил гиперемия*
Б. яққол намоён бўлган диарея синдроми
В. оқ дермографизм*
Г. карашни бодомча безларига ва юмшоқ танглайга тарқалиши
Д. ангина*
II. Скарлатинадаги тошмага характерли эмас:
А. гиперемияланган тери фонида майда нуқтасимон, яққол-қизғиш
Б. бурун-лаб учбурчаги тошмадан ҳоли
В. рангпар тери фонида пайдо бўлади*
Г. тошма элементлари 1 суткадан сўнг везикулага айланади*
Д. табиий бурмаларда қуюқлашади
20. Касалллик суюқ ич келиши билан бошланган ва бир неча соат ўтмай нажас ҳидсиз, гуруч қайнатмаси кўринишига эга бўлган.
I. Қайси касаллик ҳақида ўйлаш мумкин:
А. вабо*
Б. ичбуруғ
В. сальмонеллез
Г. амебиаз
Д. қорин тифи
II. Айтиб ўтилган касаллик инфекциянинг қайси гуруҳига киради:
А. трансмиссив
Б. ўта хавфли*
В. парентерал
Г. зооноз
Д. антропозооноз
21. Беморда ўткир вирусли гепатит В ташхиси гумон қилинди.
I. Қандай эпидемиологик маълумотлар шу инфекцияни гумон қилишда ёрдам беради:
А. 2 ҳафта олдин стоматологда даволанган
Б. 2 ой олдин жарроҳлик амалиёти ўтказилган*
В. 4 йил олдин стоматологда даволанган
Г. 1 ой олдин ВГ бемори билан мулоқатда бўлган
Д. бемор боғчада сариқлик кузатилган бола билан мулоқатда бўлган
II. ВГВда қайси даврда терида қичишиш кузатилади:
А. сариқлик даврида*
Б. сариқ олди даврида
В. сўниш даврида
Г. инкубацион даврида
Д. реконвалесценция даврида
22. Бемор 6 ёшда, юқори иситма, ҳолсизлик, кўнгил айниш кузатиляпти, жигар чегаралари катталашган. 40 кун олдин ВГА бемори билан мулоқатда бўлган.
I. Қайси касаллик ҳақида ўйлаш мумкин:
А. вирусли гепатит В
Б. грипп
В. инфекцион мононуклеоз
Г. ВГА, продромал даври*
Д. ВГС
II. ВГнинг сариқсиз даврида сийдик ранги:
А. хира
Б. “гўшт ювиндиси”га ўхшаш
В. сариқ сомонсимон ранг*
Г. тўқлашган
Д. “пиво” ранг
23. Беморга сурункали вирусли гепатит В ташхиси қўйилган.
I. Сурункали ВГВ ташхиси касаллик бошланганидан сўнг қанчадан кейин қўйилади:
А. 10 ойгача
Б. 6 ойдан кейин*
В. 3 ойгача
Г. 9 ойгача
Д. 5 ойгача
II. ВГВнинг ўткир даври қанча давом этади:
А. 10 ойгача
Б. 7 ойгача
В. 3 ойгача*
Г. 9 ойгача
Д. 5 ойгача
24. Беморда ВГВ ташхиси қўйилган.
I. ВГВнинг асоратларини кўрсатинг:
А. ўткир жигар етишмовчилиги*
Б. сурункали гепатитга ўтиш*
В. асоратлари йўқ
Г. жигар циррози
Д. жигар катталашиши
II. ВГВнинг чўзилган кечиши қанча давом этади:
А. 4 ойгача
Б. 3 ойгача
В. 1 ойгача
Г. 6 ойгача*
Д. 2 ойгача
25. Беморда сурункали вирусли гепатит С ташхиси қўйилди.
I. ВГС неча ойдан сўнг сурункалига ўтади:
А. 7-8 ойдан сўнг
Б. 3 ойдан сўнг
В. 6 ойдан сўнг*
Г. 4 ойдан сўнг
Д. 5 ойдан сўнг
II. Певзнер бўйича вирусли гепатитларда тавсия этиладиган стол:
А. стол № 4
Б. стол № 5*
В. стол № 9
Г. стол № 13
Д. стол № 15
26. Беморда юқори иситма, “малинали тил”, ангина, терида тошмалар, 1 марта қайт қилган.
I. Қандай ташхис тўғрисида ўйлаш мумкин:
А. қизамиқ
Б. скарлатина*
В. қизилча
Г. инфекцион мононуклеоз
Д. дифтерия
II. Скарлатинада асоратлар ривожланиши нимага боғлиқ:
А. озиқланишнинг бузилиши
Б. иккиламчи микрофлора активизацияси
В. иммунодефицит ривожланиши, носпецифик ҳимоя кучларининг пасайиши
Г. организмнинг стрептококк билан сенсибилизацияси*
Д. қонга серотонин чиқиши
27. Бола 7 ёшда, педиатр эпидемик паротит ташхисини аниқлаган.
I. Касалликнинг қўзгатувчисини кўрсатинг:
А. бактерия
Б. вирус*
В. риккетсия
Г. стрептококк
Д. пикорновирус
II. Эпидемик паротитли беморлар билан мулоқатда бўлган болани қайси муддатга изоляция қилиш лозим:
А. мулоқатнинг 11-кунидан то 21-кунигача*
Б. мулоқатнинг 1-кунидан то 21-кунигача
В. мулоқатнинг 9-кунидан то 21-кунигача
Г. мулоқатнинг 11-кунидан то 18-кунигача
Д. бир ой мобайнида
28. Бемор 30 ёшда, 7 кун олдин касаллик бошланган, қишлоқдан келганига 10 кун бўлган, у ерда хом сут ичган. Шикоятлари тизза ва елка бўғимларида, мушакларида оғриқ, қайта-қайта терлаб қалтираш кузатилмокда. Тана ҳарорати 39,2°С. Умумий аҳволи қониқарлига яқин.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. висцерал лейшманиоз
Б. иерсиниоз
В. лептоспироз
Г. бруцеллез*
Д. туляремия
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. рентгеноскопия
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. компьютер томография
Д. серологик*
29. Беморда бруцеллез, ўткир септик шакли ташхиси қўйилди.
I. Ташхис қўйишда қандай лаборатор усулдан фойдаланилган:
А. ПЦР
Б. Райт реакцияси*
В. Филатов реакцияси
Г. Хеддлсон реакцияси*
Д. Паул-Буннел реакцияси
II. Антибактериал терапия тавсия қилинг:
А. пенициллин
Б. стрептомицин*
В. рифампицин*
Г. ампициллин
Д. виферон
30. Бемор К., шикоятлари вақти-вақти билан тана ҳароратининг 39-40°Сгача кўтарилиши қалтираш билан, ҳароратнинг тушиши терлаш, бош ва мушаклардаги оғриқ билан кузатилади. Бемор Эфиопиядан 10 кун олдин келган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. ўткир бруцеллёз
В. лептоспироз
Г. сепсис
Д. безгак*
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. рентгеноскопия
Б. йўғон томчи усули*
В. копрологик
Г. компьютер-томография
Д. серологик
31. Беморда безгак ташхиси гумон қилинди.
I. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай лаборатор усул қўлланилади:
А. гемокультура
Б. йўғон томчи усули*
В. вирусологик
Г. бактериологик
Д. ИФА
II. Беморга даволаш тавсия қилинг:
А. магний сульфат
Б. стрептомицин
В. пенициллин
Г. сульфазин, зеффикс
Д. примахин*
32. Бемор 32 ёшда, гўшт комбинати ишчиси, шикоятлари: бел соҳасидаги турғун оғриқларга, тана ҳароратининг узоқ вақт кўтарилиб туриши. Текширувда: бел-думғаза соҳасида тери ости клетчаткасида зич, чўзиқ шаклдаги оғриқли ҳосилалар пайпасланмоқда. Лассег симптоми мусбат. Жигар ва талоқ катталашган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. Лайм касаллиги сурункали босқичи
Б. бел-думғаза қисми остеохондрози
В. сурункали бруцеллез*
Г. лептоспироз
Д. склеродермия
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. серологик*
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. вирусологик
Д. ликворнинг иммунофермент таҳлили
33. Беморда бруцеллез, ўткир септик шакли ташхиси қўйилди.
I. Қандай асосий клиник симптомлар шу ташхисга хос:
А. баланд иситма*
Б. бош айланиш
В. қусиш
Г. терлаш*
Д. бўғимларда оғриқ*
II. Зарарланиш йўли:
А. жинсий
Б. гўштга ишлов берганда*
В. парентерал
Г. трансмиссив
Д. ҳаво-томчи
34. Беморда охирги ярим йил давомида тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиб туриши кузатилган. Гепатоспленомегалия, лимфа тугунларининг катталашуви, лейкопения, анемияга мойиллик, таянч-ҳаракат аъзолари тизимидаги ўзгаришлар билан бирга қўшилиб келган.
I. Қандай ташхис ҳақида ўйлаш мумкин:
А. сурункали бруцеллез*
Б. ревматизм
В. иерсиниоз
Г. ревматоидли артрит
Д. хрониосепсис
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. ликворни иммунофермент текшируви
Б. бактериоскопик
В. серологик*
Г. вирусологик
Д. копрологик
35. 34 ёшли аёл, диспансер текширувда қонда Райт реакцияси 1:50, Хеддлсон реакцияси мусбат.
I. Беморга ташхис қўйинг:
А. бруцеллез септик шакли
Б. бруцеллез бирламчи латент шакли*
В. бруцеллез бирламчи сурункали шакли
Г. бруцеллез иккиламчи сурункали шакли
Д. бруцеллез иккиламчи латент шакли
II. Участка шифокори тактикаси:
А. аллерголог консультацияси
Б. эндокринолог консультацияси
В. стоматолог консультацияси
Г. инфекционист консультацияси*
Д. психиатр консультацияси
36. Бемор, 35 ёшда, касалликнинг 6-куни оғир ҳолатда келган. Тана ҳарорати 39,2°С. Шикоятлари қусиш ва бел соҳасида оғриқ. Юзи оқиш, чап кўзининг ташқи бурчагида қон қуйилиш кўринади. Бурундан қон кетиши кузатилган. Сийиши кам. Ичи келмаган. Анамнезида: қишлоқдан 1 ҳафта олдин шаҳарга келган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. грипп
Б. ГИБС (ГЛПС)*
В. сальмонеллез
Г. пиелонефрит
Д. бруцеллез
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. ликворни текшириш
Б. бактериоскопик
В. серологик
Г. вирусологик*
Д. копрологик
37. Беморга геморрагик иситма буйрак синдроми билан ташхиси қўйилган.
I. Касаллик босқичини кўрсатинг:
А. олигурик*
Б. продромал
В. авж олиш
Г. сариқлик
Д. сариқлик олди
II. Буйрак синдроми билан кечувчи геморрагик иситмада қуйидаги асосий клиник симптом кузатилади:
А. бош оғриши
Б. қон кетиш*
В. юқори иситма*
Г. кўнгил айниш, қайт қилиш
Д. макулопапулез тошмалар
38. Бемор К. Шикоятлари: 6 кун давомида тана ҳарорати юқорилиги, ичи келмаган. Кўрикда: тери қопламлари иссиқ, нам, Ps – 88 та минутига, тилида тиш излари мавжуд, кир-жигарранг караш билан қопланган. Талоқ ва жигар катталашган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. безгак
Б. ўткир бруцеллёз
В. қорин тифи*
Г. сепсис
Д. лептоспироз
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. рентгеноскопия
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. қон экиш*
Д. вирусологик
39. Беморда қорин тифи, касалликнинг 8-куни.
I. Қандай асорат кузатилиши мумкин:
А. ичакдан қон кетиш
Б. инфекцион-токсик шок*
В. перитонит
Г. ўткир жигар етишмовчилиги
Д. миокардит
II. УАШ тактикаси:
А. беморга даволаш ёзиш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. эпидемик перевозка чақириш, махсус шифохонага йўлланма бериш*
Г. махсус шифохонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Д. беморга уйда шифохона шароитини яратиш
40. Бемор участка шифокорига қуйидаги шикоятлар билан мурожаат қилди: тана хароратининг 39°Сгача кўтарилиши, бош оғриғи, ичи келмаган. Кўрикда қорин терисининг оқиш фонида 1-2 та розеолез тошмалар, талоқ ва жигарнинг катталашуви кузатилган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. безгак
Б. ўткир бруцеллёз
В. менингит
Г. қорин тифи*
Д. лептоспироз
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказмоқ зарур:
А. ликворни экиш
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. вирусологик
Д. қон экиш*
41. Беморда қорин тифи, касалликнинг 3-ҳафтаси.
I. Беморда қандай асорат кузатилиши мумкин:
А. ичакдан қон кетиши*
Б. инфекцион-токсик шок
В. перитонит*
Г. ўткир жигар етишмовчилиги
Д. миокардит
II. Қорин тифи ташхиси аниқланганда УАШ тактикаси:
А. беморга даволаш ёзиш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. эпидемик перевозка чақириш, махсус шифохонага йўлланма бериш*
Г. махсус шифохонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Д. беморга уйда шифохона шароитини яратиш
42. Бемор З. 27 ёш, колхозчи, қуйидаги шикоятлар: умумий ҳолсизлик, бурундан қон кетиши, қоринда оғриқ, тана ҳароратининг 40°Сгача кўтарилиши, қалтираш, бутун танада қақшаш ҳисси, терида нотўғри шаклли майда геморрагик тошмалар кузатилмоқда.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. безгак
Б. ўткир бруцеллёз
В. менингит
Г. қорин тифи
Д. геморрагик иситма*
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказмоқ зарур:
А. РСК, РНГА серологик усуллари*
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. геморрагик тошмадан суртма олиш
Д. қонни ўтли бульонга экиш
43. Беморда геморрагик иситма ташхиси гумон қилинди.
I. Геморрагик иситмаларга қуйидагилар киради:
А. қорин тифи
Б. сариқ иситма*
В. тошмали тиф
Г. Эбол иситмаси*
Д. грипп
II. УАШ тактикаси:
А. эпидемик перевозка чақириш, махсус шифохонага йўлланма бериш*
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. беморга даволаш ёзиш
Г. махсус шифохонага йўлланма бериш*
Д. беморга уйда шифохона шароитини яратиш
44. Бемор П. 38 ёш, касалликнинг 3-кунида иситма, тошма, томоғи оғришга шикоят билан келган. Кўрувда бодом безлари караш билан қопланган, гепатоспленомегалия.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. ўткир бруцеллёз
В. инфекцион мононуклеоз*
Г. геморрагик иситма
Д. вирусли гепатит
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. қонни вирусли гепатитлар маркерларига текшириш
Б. умумий қон таҳлилида атипик мононуклеарларни аниқлаш*
В. копрологик
Г. бактериоскопик
Д. Видал реакцияси
45. Беморнинг шикоятлари: тана ҳарорати кўтарилиши қалтираш, тушиши эса кучли терлаш билан кузатилган. Беморнинг умумий аҳволи оғир, тери қоплами субиктерик, талоқ ва жигар +2,0 см катталашган. Бемор Малидан келган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. ўткир бруцеллёз
В. безгак*
Г. геморрагик иситма
Д. вирусли гепатит
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. қонни вирусли гепатитлар маркерларига текшириш
Б. умумий қон таҳлили
В. копрологик
Г. қонда гемопаразитларни аниқлаш*
Д. Видал реакцияси
46. Беморда безгак ташхиси гумон қилинди.
I. Қандай лаборатор усул ташхисни тасдиқлашга ёрдам беради:
А. серологик
Б. йўғон томчи*
В. бактериологик
Г. гемокультура
Д. иммунологик
II. Беморга даволаш тавсия қилинг:
А. магний сульфат
Б. примахин*
В. стрептомицин
Г. пенициллин
Д. сульфазин
Е. зеффикс
47. Бемор З. 30 ёшда, шикоятлари: умумий ҳолсизликка, тана ҳароратининг 39-40°Сгача кўтарилиши, қалтираш, бурундан қон кетиши, бош оғриши ва бутун танада қақшаш ҳисси, терида нотўғри овалсимон шаклли, майда, геморрагик тошмалар тошган. Замбиядан келган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. геморрагик иситма*
Б. безгак
В. ўткир бруцеллёз
Г. менингит
Д. қорин тифи
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. геморрагик тошмалардан суртма олиб текшириш
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. РСК, РНГА серологик усуллари*
Д. қонни ўтли бульонга экиш
48. Беморда геморрагик иситма гумон қилинганда:
I. УАШ тактикаси:
А. беморга даволаш ёзиш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. беморга уйда шифохона шароитини яратиш
Г. махсус шифохонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Д. эпидемик перевозка чақириш, махсус шифохонага йўлланма бериш*
II. Геморрагик иситманинг юқиш йўллари:
А. ҳаво-томчи
Б. трансмиссив*
В. контакт-маиший
Г. жинсий
Д. вертикал
49. Бемор 6 ёшда, шикоятлари: тана ҳароратининг 38-39°С кўтарилиши, кам миқдорли шиллиқ-қон аралаш нажас, дефекация вақтида тўғри ичак проекцияси ва чап ёнбош соҳаси бўйлаб тўлғоқсимон оғриқ.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. сальмонеллез
В. вабо
Г. ичбуруғ*
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши лозим:
А. ликворни экиш
Б. умумий сийдик ва нажас таҳлили
В. умумий қон таҳлили
Г. вирусологик
Д. нажасни ичак гуруҳи бактерияларига экиш*
50. Беморда ўткир ичбуруғ ташхиси қўйилди.
I. УАШ тактикаси:
А. эпидемик перевозкани чақириш, махсус касалхонага йўлланма бериш*
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. беморга даволаш ёзиб бериш
Г. махсус касалхонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Д. беморга уйида шифохона шароитини яратиш
II. Ичбуруғда кўпинча ичакнинг қайси қисми шикастланади:
А. ингичка ичак
Б. фақат тўғри ичак
В. сигмасимон ва тўғри ичак*
Г. фақат сигмасимон ичак
Д. ичакнинг ҳамма қисми
51. Бемор П. Касаллик бошлангандан 10 соат ўтгач, оғир ҳолатда ўткир диарея ташхиси билан келган. Касаллиги узоқ вақт сақланган тухумни истеъмол қилгач бошланганини айтди. Беморни кўнгил айниш, қайт қилиш, қоринда оғриқ, ич кетиши – суюқ кўп миқдорда қўланса ҳидли, “яшил”, шиллиқ қуйқалари билан бўлган, бош оғриши, бош айланиши, тана ҳароратининг 38,8ºС кўтарилиши кузатилган.
I. Тахминий ташхис:
А. ичбуруғ
Б. сальмонеллез*
В. амебиаз
Г. эшерихиоз
Д. вабо
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. ликвор экиш
Б. нажасни ичак гуруҳи бактерияларига экиш*
В. умумий қон анализи
Г. вирусологик
Д. умумий сийдик ва нажас таҳлили
52. Бемор 6 ёшда, энтерит клиникаси намоён бўлган. Текширувда Salm. Typhimurium аниқланган.
I. Қандай ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. сальмонеллез*
В. вабо
Г. ичбуруғ
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. УАШ тактикаси:
А. беморга даволаш ёзиб бериш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. махсус касалхонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Г. эпидемик перевозкани чақириш, махсус касалхонага йўлланма бериш*
Д. беморга уйида шифохона шароитини яратиш
53. Бемор Т., 28 ёшда, участка шифокорига қуйидаги шикоятлар билан келди: мўътадил бош оғриши, қорин пастида тўлғоқсимон оғриқлар, айниқса чапда, суюқ ва қон-шиллиқ аралашмалари бўлган ич келиши, (кунига 8-10 марта), тана ҳарорати 38,3°С. Кўрикда умумий аҳволи ўрта оғирликда. Тили оқ караш билан қопланган. Қорин юмшоқ, оғриқли, спазмланган оғриқли сигма пайпасланади. Жигар ва талоқ пайпасланмади.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. сальмонеллез
В. вабо
Г. ичбуруғ*
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. қорин бўшлиғи аъзолари рентгеноскопияси
Б. ўтли бульонга қонни экиш
В. қон ва сийдик умумий таҳлили
Г. қорин бўшлиғи аъзолари компьютер-томографияси
Д. серологик*
54. Беморда ташхис: ўткир ичбуруғ.
I. Қандай клиник белгилар асосида шу ташхисни қўйиш мумкин:
А. суюқ ич кетиш
Б. қайт қилиш
В. қоринда кучли оғриқ*
Г. тенезм*
Д. ёлғон чақириқлар*
II. Участка шифокорининг тактикаси:
А. аллерголог консультацияси
Б. инфекционист консультацияси*
В. стоматолог консультацияси
Г. эндокринолог консультацияси
Д. психиатр консультацияси
55. Бемор 30 ёшда, шикоятлари: кўп марта қусиш, кўнгил айниши, киндик атрофи ва эпигастрал соҳада оғриқлар, ич келиши – суюқ, тез-тез қўланса ҳидли, “яшил”, кўп миқдорда бўлди. Касаллик ўткир бошланган, овқат кетидан сафро массалари билан қусиш бўлган, ич келиши кунига 10 марта, тана ҳарорати 38,5°Сгача кўтарилган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. сальмонеллез*
В. вабо
Г. ичбуруғ
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. нажасни ичак гуруҳи бактерияларига экиш*
Б. ликвор экиш
В. умумий қон ва сийдик экиш
Г. вирусологик
Д. умумий қон таҳлили
56. Бемор Б., 54 ёшда. Касаллик ўткир бошланган, тунда суюқ сувсимон ичи келган, қусиш қайталанган. Ҳолсизлик, бош айланиши кучайган. Ҳиндистондан келганига 1 кун бўлган.
I. Қандай ташхис тўғрисида ўйлаш мумкин:
А. механик сариқлик
Б. пиелонефрит
В. вабо*
Г. сурункали ичбуруғ
Д. қизамиқ
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. умумий қон ва сийдик таҳлили
Б. ликворни экиш
В. 1% пептонли сувга нажас экиш*
Г. вирусологик
Д. умумий қон таҳлили
57. Бемор 40 ёшда, вабо ташхиси гумон қилинди.
I. Вабога қандай клиник симптомлар хос:
А. қон аралаш нажас
Б. суюқ, сувсимон нажас*
В. қоринда оғриқ
Г. кўнгил айниш
Д. нормал ҳарорат*
II. УАШ тактикаси:
А. эпидемик перевозкани чақириш, махсус касалхонага йўлланма бериш*
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. беморга даволаш ёзиб бериш
Г. махсус касалхонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Д. беморга уйида шифохона шароитини яратиш
58. Бемор 20 ёшда, талаба, ётоқхонада яшайди. Шикоятлари: эпигастрал соҳадаги оғриқлар, қусиш, болдир мушакларида тортишишлар. Касаллик ўткир бошланган. Қалтироқ бошланиб, кучли кўнгил айниш, овқат массали қусиш, киндик атрофида тўлғоқсимон оғриқлар кузатилган. Ичи келиши суюқ кўп миқдорли, қўланса ҳидли. Қорни юмшоқ, эпигастрал соҳада оғриқли. Жигар ва талоқ катталашмаган. Сигма спазмланмаган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. сальмонеллез*
Б. қорин тифи
В. вабо
Г. ичбуруғ
Д. сурункали ичбуруғ
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. ликворни экиш
Б. умумий қон ва сийдик таҳлили
В. умумий қон таҳлили
Г. вирусологик
Д. нажасни ичак гуруҳи бактерияларига экиш*
59. Беморда ўткир гастроэнтерит.
I. Беморда қандай клиник симптомлар кузатилган:
А. қоринни чап тарафида қаттиқ оғриқлар
Б. тенезм
В. кўнгил айниб, қайт қилиш*
Г. суюқ нажас*
Д. ёлғон чақириқ
II. УАШ тактикаси:
А. беморга даволаш ёзиб бериш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. махсус касалхонага йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Г. эпидемик перевозкани чақириш, махсус касалхонага йўлланма бериш*
Д. беморга уйида шифохона шароитини яратиш
60. Бемор Г., 29 ёшда, шикоятлари: бош оғриши, қориннинг чап пастки соҳасида оғриқлар, суюқ шиллиқ ва қон қуйқалари аралаш ич келиши. Икки кундан бери касал. Касаллик ўткир бошланган: бош оғриши, тана ҳарорати 38,3°Сгача кўтарилиши, ичи келиши кам миқдорда қон ва шиллиқ аралаш (кунига 8-10 марта).
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. сальмонеллез
Б. қорин тифи
В. вабо
Г. ичбуруғ*
Д. сурункали ичбуруғ
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. қорин бўшлиғи аъзолари рентгеноскопияси
Б. ўтли бульонга қон экиш
В. умумий қон ва сийдик таҳлили
Г. қорин бўшлиғи аъзолари компьютер томографияси
Д. серологик*
61. Бемор И., 38 ёшда, касаллик ўткир бошланган. Касаллик тез-тез суюқ ич келишидан бошланган, кейин қусиш қўшилган. Кўрикда шифокор беморда сувсизланиш симптомлари билан кечаётган энтерит клиникасини аниқлаган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. сальмонеллез
Б. қорин тифи
В. вабо*
Г. ичбуруғ
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. ликворни экиш
Б. умумий қон ва сийдик таҳлили
В. нажасни Эндо муҳитига экиш
Г. вирусологик
Д. нажасни 1% пептонли сувга экиш*
62. Беморда қорин тифи ташхиси гумон қилинди:
I. Қорин тифига қандай клиник симптомлар хос:
А. узоқ давом этган иситма*
Б. Падалк симптоми*
В. бош оғриши*
Г. сувсимон ич кетиш
Д. эпигастрал соҳада қаттиқ оғриқлар
II. УАШ тактикаси:
А. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга даволаш ёзиб бериш
Б. касалхонага йўлланма бериш
В. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, махсус стационарга йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Г. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, эпидемик перевозка чақириш, махсус стационарга йўлланма бериш*
Д. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга уйида шифохона шароитини яратиш
63. Бемор Ж., 25 ёшда, касаллик ўткир бошланди. Касаллик тез-тез сувсимон ич келишидан бошланган, кейинчалик эса кўнгил айнишсиз қусиш қўшилган, сувсизланиш симптомлари билан бирга гастроэнтерит клиникаси аниқланган, тана ҳарорати 35,0°С. Оёқ-қўллари совуқ, сийдик кам ажралмоқда.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. вабо*
Б. сальмонеллез
В. қорин тифи
Г. ичбуруғ
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. ликворни экиш
Б. нажасни 1% пептонли сувга экиш*
В. нажасни Эндо муҳитига экиш
Г. вирусологик
Д. умумий қон ва сийдик таҳлили
64. Беморда иерсиниоз ташхиси гумон қилинди:
I. Қандай клиник белгилар иерсиниозга хос:
А. иситма*
Б. гепатомегалия*
В. геморрагик тошма
Г. кўнгил айниш, қусиш
Д. қоринда қаттиқ оғриқлар
II. УАШ тактикаси:
А. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга даволаш ёзиб бериш
Б. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, эпидемик перевозка чақириш, махсус стационарга йўлланма бериш*
В. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, махсус стационарга йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Г. касалхонага йўлланма бериш
Д. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга уйида шифохона шароитини яратиш
65. Бемор С. 50 ёшда, поликлиникага қуйидаги шикоятлар билан келди: умумий ҳолсизлик, қусиш, ҳидсиз, “гуруч қайнатмаси” кўринишидаги тез-тез суюқ ич келиши, юз, қўл-оёқлар мушаклари тортишишлари кузатилган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. сальмонеллез
Б. қорин тифи
В. вабо*
Г. ротавирус инфекцияси
Д. овқат токсикоинфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш керак:
А. вирусологик
Б. умумий қон ва сийдик таҳлили
В. Эндо муҳитига нажасни экиш
Г. нажасни 1% пептонли сувга экиш*
Д. ликворни экиш
66. Беморга вабо ташхиси қўйилган.
I. Вабонинг асосий юқиш йўлини кўрсатинг:
А. озиқ-овқатлардан
Б. сувдан*
В. парентерал
Г. қондан
Д. ҳаво-томчи
II. УАШ тактикаси:
А. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга даволаш ёзиб бериш
Б. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, эпидемик перевозка чақириш, махсус стационарга йўлланма бериш*
В. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, махсус стационарга йўлланма бериш, ўз оёғи билан госпиталлаштириш
Г. беморни алоҳидалаш, контактда бўлганларни аниқлаш, беморга уйида шифохона шароитини яратиш
Д. юқумли касалликлар касалхонасига йўлланма бериш
67. 36 ёшли беморда: кўзларида буюмлар иккиланиши безовда қиляпти. Бемор кўригида қовоқларда икки томонлама птоз, мидриаз, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати қуруқлиги, тана ҳарорати нормаллиги аниқланди.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. ботулизм*
Б. белладонна билан заҳарланиш
В. канали энцефалит
Г. метил спирти билан заҳарланиш
Д. менингит
II. Даволаш тактикаси қандай:
А. ошқозонни ювиш*
Б. ботулизмга қарши зардоб юбориш*
В. антибиотикотерапия
Г. витаминотерапия
Д. ич сурги дорилари
68. 12 ёшли болага эпидемик паротит ташхиси қўйилган.
I. Қайси симптомлар асосида ташхис қўйилган:
А. қулоқ олди соҳасида шиш мавжудлиги*
Б. тана ҳароратининг 38-39ºСгача кўтарилиши*
В. Мурсон симптоми мусбатлиги*
Г. шишган соҳада гиперемия
Д. тери қичишиши, бўйин ёғ клетчаткаси шиши
II. Сизнинг даволаш тактикангиз:
А. кўп суюқлик ичиш*
Б. иситма туширувчи дори воситалари*
В. антибиотикотерапия
Г. глюкокортикостероид гормонлар
Д. интерферонотерапия
69. Бемор 26 ёшда, инъекцион наркотиклар қабул қилади, 2 ойдан бери диареяга шикоят қилган. Охирги 1 ой ичида ҳар куни тана ҳароратининг 37,5-38°Сгача кўтарилиши кузатилган. Тез-тез Herpes Zoster билан оғриганини айтиб ўтди.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. ичак амебиази
Б. бруцеллез
В. туберкулез
Г. ОИВ-инфекцияси*
Д. ичак аденокарциномаси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилади:
А. Хеддлсон реакцияси, Райт реакцияси
Б. ИФА*
В. иммуноблоттинг*
Г. ичак тўқимаси биопсияси
Д. ичак гуруҳига ахлат экиш
70. Бемор 15 ёшда, шикоятлари: қоринда вақт-вақти билан оғриқлар, кўнгил айниш, овқат истеъмол қилишга боғлиқ бўлмаган тез-тез қусиш, уйқу бузилиши, тез чарчаш. Бу ҳолат 6 ой давомида кузатилиб келмокда. 2 кун олдин қусуқ массаларида 12 см ўлчамли оч-пушти рангли чувалчангни кўрган.
I.Тахминий ташхис қўйинг:
А. аскаридоз*
Б. энтеробиоз
В. гименолепидоз
Г. лямблиоз
Д. эхинококкоз
II. Ташхисни тасдиқлаш учун зарур:
А. ахлатни гижжа тухумига текшириш*
Б. перианал бурмалардан суртма олиш
В. умумий сийдик анализи
Г. жигар ва ўт пуфаги УТТ текшируви
Д. қон зардоби ИФА текшируви
71. Беморга аскаридоз ташхиси қўйилди:
I. Беморга қандай препарат буюрасиз:
А. пирантел*
Б. билтрицид
В. трихопол
Г. метронидазол
Д. фенасал, тиберал
II. УАШ тактикаси:
А. юқумли касалликлар шифохонасига йўллаш
Б. уйда даволаш
В. инфекционист консультацияси*
Г. тезлик билан госпитализациялаш
Д. оператив даволаш
72. Бемор 5 ёшда, болалар боғчасига боради. Онасининг айтишича бола инжиқ, уйқуси бузилган, жиззаки, тунда тишларини ғичирлатади. Бола 2 ойдан бери касал. Ич келиши бузилмаган.
I. Тахминий ташхис қўйинг:
А. аскаридоз
Б. гименолепидоз
В. энтеробиоз*
Г. ичбуруғ
Д. лямблиоз
II. Даволаш буюринг:
А. трихопол, фенасал
Б. смекта, тиберал
В. вермокс*
Г. тиберал, метронидазол
Д. пирантел*
73. Бемор 20 ёшда, қассоб. Шикоятлари йўқ. Режали текширувдан ўтказилганда қуйидаги серологик реакциялар мусбатлиги аниқланди: Хеддлсон +++, Райт 1:100. Ички аъзолар томонидан меъёрдан ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ. Умумий қон таҳлили ўзгаришсиз.
I. Тахминий ташхис қўйинг:
А. бруцеллез, ўткир-септик шакли
Б. қорин тифи, бактерия ташувчилик
В. инфекцион мононуклеоз, латент шакли
Г. бруцеллез, бирламчи-латент шакли*
Д. бруцеллез, бирламчи-сурункали шакли
II. Ушбу беморда шифокорнинг тактикаси:
А. кузатув, сурункали инфекция ўчоқлари санацияси, эҳтиётловчи кун тартиби, оқсил-витаминли овқатланиш*
Б. антибиотикотерапия, санатор-курорт даволаниш
В. дезинтоксикацион терапия, антибиотикотерапия, витаминотерапия, умумий қувватловчи терапия
Г. антигистамин ва антибактериал терапия
Д. физиотерапевтик даволаш, антибиотикотерапия, витаминотерапия
74. Бемор 26 ёшда, бухгалтер, 1 ойдан бери кечга яқин тана ҳароратининг 38,5°Сгача кўтарилиши, кундузи эса ҳолати қониқарли бўлишига шикоят қилиб келди. Кўрикда тана ҳарорати 37,8°С, териси нам. Қўлтиқ ости лимфа тугунлари ловия катталигида, оғриқсиз. Жигар +1,5 см. Талоқ +0,5 см. Суяк-мушак тизими патологияларсиз.
I. Тахминий ташхис қўйинг:
А. қорин тифи
Б. бруцеллез, ўткир септик шакли*
В. ўпка туберкулези
Г. инфекцион мононуклеоз
Д. риккетсиоз
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. Видал реакцияси
Б. Райт, Хеддлсон реакцияси*
В. Цуверкалов синамаси
Г. Паул-Буннел реакцияси
Д. Манту синамаси
75. Бемор 30 ёшда, туябоқар, шикоятлари: ўнг елкада оғриқ, тана ҳароратининг 39°Сгача кўтарилиши, ҳолсизлик, бош оғриғи, иштаҳа йўқлиги. 2 кун олдин ўнг елка камари соҳасида қичишиш кузатилган, қизил доғ ҳосил бўлган. Кейинги куни геморрагик суюқлик билан тўлган пуфак ҳосил бўлган, у ёрилгач эса, четлари кесилганга ўхшаш, кескин оғриқли яра ҳосил бўлди.
I. Қандай касаллик ҳақида ўйлаш мумкин:
А. куйдирги
Б. ўлат, тери шакли*
В. тери туберкулези
Г. Розенберг эритемаси
Д. токсикодермия
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. Вассерман реакцияси
Б. яра микроскопияси, РНГА*
В. Видаль реакцияси
Г. Манту синамаси
Д. Бюрне синамаси, Райт реакцияси
76. Бемор К., 52 ёшда, шифохонага тана ҳарорати 39-40°Сгача кўтарилиши, қизиб кетиш ҳисси билан алмашиниб турувчи қалтираш, қаттиқ бош оғриқлари, мушакларда оғриқлар, айниқса, болдир мушакларида, уйқусизлик, иштаҳа йўқлиги каби шикоятлар билан мурожаат қилиб келди. Бемор анамнезида битлагани аниқланди. Объектив: тили қуруқ, оқиш караш билан қопланган, мушаклар пальпациясида оғриқли. Юзи гиперемияланган, юрак тонлари бўғиқлашган, тахикардия, талоқнинг +1,5 см катталашгани аниқланди. Қонда лейкоцитоз, нейтрофилез формуласи чапга силжиган, ЭЧТ 20 мм/с.
I. Тахминий ташхис қўйинг:
А. тошмали тиф*
Б. қорин тифи
В. туляремия
Г. лептоспироз
Д. безгак
II. Қандай касалликлар билан таққослама ташхис ўтказиш даркор:
А. қорин тифи*
Б. қизамиқ
В. ичбуруғ
Г. ОИВ-инфекцияси
Д. сальмонеллез
77. Бемор 60 ёшда, шифохонага қуйидаги шикоятлар билан келган: тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриши, дармонсизлик, оёқ-қўлларда оғриқ. Касаллик тана ҳароратининг 38°Сгача кўтарилиши билан ўткир бошланган ва 5-кунгача 37-38°С атрофида сақланган. Пешона ва энса соҳасида кучли бош оғришлар кузатилган. Касалликнинг 4-5-кунида танада кўп бўлмаган розеолез-петихиал тошма тошган. Объектив: жигар ва талоқнинг катталашуви, Говоров-Годель ва Киари-Авцин симптомлари мусбат. Анамнезидан: ўтказган касалликлари – тошмали тиф билан 1949 йилда оғригани қайд этилган.
I. Тахминий ташхис қўйинг:
А. безгак
Б. токсоплазмоз
В. Брилл касаллиги*
Г. қорин тифи
Д. лептоспироз
II. Қандай касалликлар билан таққослама ташхис ўтказиш керак:
А. ОИВ-инфекцияси
Б. қорин тифи*
В. қизамиқ
Г. ичбуруғ
Д. сальмонеллез
78. Бемор 24 ёшда, гўшт комбинатида ишлайди. Шикоятлари: тана ҳарорати 39°С гача кўтарилган, қалтираш, ўнг моякнинг шиши, қизариши ва кескин оғриқлилиги. Тана ҳароратининг юқорилиги 2 ҳафта давомида ушланиб турган.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. бруцеллез, септик-метастатик шакли*
Б. бруцеллез, бирламчи-латент шакли
В. токсоплазмоз
Г. эпидемик паротит
Д. ОИВ-инфекцияси
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши зарур:
А. Райт, Хеддлсон реакцияси*
Б. Видаль реакцияси
В. Вассерман реакцияси
Г. иммуноблоттинг
Д. ОИВ антителоларини аниқлашга ИФА текшируви
79. Бемор 18 ёшда, шикоятлари: бош оғриши, қусиш, кучли қалтираш, тана ҳароратининг 40°Сгача кўтарилиши. Объектив кўрикда: ҳуши ўзида, энса мушаклар ригидлиги кузатилмокда, Керниг, Брудзинский симптомлари мусбат. Ликворнинг ранги хира, цитоз: нейтрофиллар 80%, лимфоцитлар 20%, оқсил 1,2, гранулоцитлар, Панди реакцияси мусбат.
I. Сизнинг ташхисингиз:
А. йирингли менингит*
Б. менингококкемия
В. менингококкли менингит
Г. серозли менингит
Д. ўткир назофарингит
II. Ушбу патологияда танлов препарати:
А. бензилпенициллин*
Б. левомицетин сукцинат
В. роцефин*
Г. реаферон
Д. седуксен
80. Бемор 32 ёшда, қусиш, кучли бош оғриши, мушакларда оғриқ, адинамия кузатилган. Касаллик бошлангандан бир неча соатдан сўнг ҳушидан кетган. Кейинги куни эрталаб касалхонага келгандан сўнг тана ҳарорати 39,5ºС, алаҳсираш, ҳаракат бузилишлари кузатилган. Кўрувда энса мушаклари ригидлиги кучли ифодаланган. Ликвор текшируви: рангсиз, тиниқ. Цитоз – 125/мм3, оқсил – 0,25%, қанд миқдори – 1,83 ммоль/л. Панди реакцияси – манфий.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. менингоэнцефалит*
Б. менингококкли инфекция
В. сероз менингит
Г. йирингли менингит
Д. менингококкемия
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказилиши зарур:
А. умумий қон таҳлили, серологик текширувлар*
Б. умумий сийдик таҳлили
В. кўкрак қафаси аъзолари рентгенографияси
Г. УТТ
Д. иммунологик текширувлар
81. Бемор А. 1975 йилда туғилган, наркоман. Келгандаги шикоятлари: ҳолсизлик, бутун танада қақшаш ҳисси, 10 кун давомида тана ҳароратининг 37,5-38°Cгача кўтарилиши, кўкрак қафасининг ўнг томонида оғриқ, қоринда оғриқ, касалликнинг 5-куни 1-2 та везикулез тошма тошиши. Кўрикда: терида гиперемияланган фонда везикулез тошма, ўнг кўкрак ва бел соҳаси бўйлаб (нерв йўли билан) жойлашган, кескин оғриқли.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. Herpes Zoster
Б. ОИВ-инфекцияси, 2-клиник босқич. Herpes Zoster*
В. ОИВ-инфекцияси, 2-клиник босқич. Сувчечак
Г. сувчечак
Д. Herpes Zoster. Сувчечак
II. Ушбу беморни даволашда танлов препарати:
А. ацикловир*
Б. азидотимидин
В. виферон
Г. ретровир
Д. невирапин
82. Бемор 40 ёшда, шикоятлари: 3 кундан бери тана ҳароратининг 39,2°Сгача кўтарилиши, ҳолсизлик, иштаҳа пастлиги, томоқда оғриқ, айниқса ўнг томонлама. Кўрикда: халқум гиперемияланган. Ўнг муртак бези катталашган, гиперемияланган, марказида катта бўлмаган некроз ўчоғи кузатилади. Чап муртак бези катталашмаган. Нафас олиш ўнг муртак бези катталашгани ҳисобига бироз қийинлашган. Оғиздан кескин ёмон ҳид келмоқда. Ўнг томонлама регионар лимфаденит кузатилмоқда.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. сифилитик ангина
Б. Симановский-Венсан ангинаси*
В. Дюге ангинаси
Г. лакунар ангина
Д. фолликуляр ангина
II. Шифокор тактикаси:
А. витаминотерапия
Б. антибиотикотерапия*
В. зарарланган муртак безини олиб ташлаш
Г. физиотерапевтик муолажалар
Д. Люголь эритмаси билан муртак безини артиш
84. Бемор 24 ёшда, касалликнинг 2-кунида қуйидаги шикоятлар билан келди: юқори иситма, қусиш, қатиқ бош оғриши, терида геморрагик юлдузсимон тошма. Аҳволи оғир. Менингеал белгилар манфий.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. геморрагик иситма
Б. қизамиқ
В. менингит
Г. грипп
Д. менингококкемия*
II. Даволаш режаси:
А. бензилпенициллин
Б. гормонал терапия*
В. роферон
Г. левомицетин сукцинат*
Д. хирургик даволаш
85. Бемор 18 ёшда, шикоятлари: бош оғриши, қайталанувчи қусиш, юқори ҳарорат, уйқусизлик. Умумий аҳволи оғир, тана ҳарорати 38,8°С, ҳуши ўзида. Саволларга қийинлик билан жавоб беради, инқиллаб ётибди. Кўкрак, қорин, оёқ ва қўллар терисида кўп миқдорда, цианотик фонда, марказида некроз ўчоғи бўлган полиморф тошма тошган. Пульс 92 зарба/мин., ритмик. АҚБ 90/60 мм сим. уст. тенг. Юрак тонлари бўғиқлашган. Энса мушаклари ригидлиги йўқ. Керниг ва Брудзинский симптомлари манфий.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. лептоспироз
Б. грипп, оғир кечиши
В. менингококкли инфекция. Менингококкемия*
Г. менингококкли инфекция. Менингококкемия. Менингит
Д. геморрагик иситма
II. Даволаш буюринг:
А. левомицетин сукцинат*
Б. бензилпенициллин
В. глюкокортикостероид гормонлар*
Г. роферон
Д. гепарин
86. Бемор 40 ёшда, ошпаз, шикоятлари: терига тошма тошиши, тана ҳароратининг 38,5°С гача кўтарилиши, кўнгил айниш, қайт қилиш, тез-тез суюқ ич келиши. Умумий аҳволи ўрта оғирликда, ҳуши аниқ, танада ва оёқ-қўулларида бир бирига қўшилишга мойил розеолез-папулез тошмалар тошган. Қорин илиоцекал соҳада оғриқли. Қонда лейкоцитоз, Э ЧТ ошган.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. бруцеллез
Б. ичак иерсиниози*
В. қорин тифи
Г. энтерит билан асоратланган қизамиқ
Д. токсоплазмоз
II. Қандай касалликлар билан дифференциал ташхис ўтказилади:
А. қорин тифи*
Б. грипп
В. ичбуруғ
Г. аденовирус инфекция
Д. эшерихиоз
87. Касалхонага тез ёрдам машинасида қишлоқдан бемор касалликнинг 2-куни қуйидаги шикоятлар билан олиб келинган: тана ҳароратининг доимий 39-40ºСгача кўтарилиши, кўкрак қафасида икки томонлама оғриқ кузатилади, қон аралаш балғамли йўтал, қусиш. Тери қопламлари тоза, кескин ҳансираш (минутига 42 та), юрак тонлари бўғиқ, тахикардия. Жигар ва талоқ катталашмаган.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. менингококкемия
Б. геморрагик ўпка шиши
В. ўлат, ўпка шакли*
Г. куйдирги, ўпка шакли
Д. геморрагик иситма
II. Танлов препаратлари:
А. виферон, интрон
Б. стрептомицин, тетрациклин*
В. роферон, пегасис
Г. бензилпенициллин, левомицетин сукцинат
Д. нитрофуран препаратлари, фторхинолонлар
88. Бемор 22 ёшда, 3 ойлик боласи бор. 1 ой давомида ҳолсизлик, иштаҳанинг бирмунча пасайиши, дармонсизлик кузатилган. Касалликнинг 4-куни сариқлик пайдо бўлган, қайт қилиш кузатилган. Касалликнинг 6-куни бемор ҳаловати бузилган (ҳаракат қўзғалувчанлиги) ҳолатда эди. Эрталаб ҳушини йўқотган, касалхонага ўта оғир ҳолатда келтирилган. Сариқлик кучли намоён бўлган, “кофе қуйқаси” кўринишида қайта қусиш такрорланди. Оғзидан жигарсимон ҳид келмоқда, жигар пальпацияланмайди, сийдиги тўқ сариқ рангда.
I. Сизнинг тахминий ташхисингиз:
А. вирусли гепатит А
Б. ВГВ, ўткир жигар етишмовчилиги*
В. ошқозон-ичакдан қон кетиш
Г. перитонит
Д. жигар циррози
II. Даволаш тактикаси:
А. глюкокортикостероид гормонлар, дезинтоксикация*
Б. вирусга қарши терапия
В. антикоагулянтлар
Г. дезинтоксикация, вирусга қарши терапия, оқсил препаратлари
Д. гемодиализ муолажаси
89. Бемор 30 ёшда, тахминий ташхис вирусли гепатит Е.
I. Қандай специфик лаборатор усуллар ташхисни тасдиқлашга ёрдам беради:
А. биохимик текширув
Б. умумий қон таҳлили
В. ИФА*
Г. Розин усули
Д. HBsAg ни қонда аниқлаш
II. ВГЕ оғир кечади:
А. гомосексуалистларда
Б. ҳомиладорларда*
В. болаларда
Г. наркоманларда
Д. кўкрак ёшидаги болаларда
90. Бемор 4 ой олдин хирургик операциясини ўтказган. Кўрув вақтида гепатитнинг клиник белгилари намоён бўлди.
I. Беморда қандай гепатит бўлиши мумкин:
А. ВГА
Б. ВГВ*
В. ВГС*
Г. ВГД*
Д. ВГЕ
II. Қайси гепатит вируси таркибида ДНК сақлайди:
А. ВГД
Б. ВГА
В. ВГС
Г. ВГВ*
Д. ВГЕ
91. 6 ёшли бемор, 1 ҳафта олдин касаллик ўткир, иситмадан, ҳолсизликдан бошланган. Охирги 2 кун давомида аҳволи яхшиланган, лекин пешоби тўқлигига аҳамият берган.
I. Қайси ташхис тўғрисида ўйлаш мумкин:
А. ВГВ
Б. ВГА*
В. ВГЕ
Г. ВГС
Д. ВГД
II. ВГА да сариқлик пайдо бўлиши билан интоксикасиянинг камайиши нима билан характерланади:
А. вируснинг организмдан элиминацияси*
Б. билирубинемия
В. билирубинурия
Г. зардоб трансферазалар активлигининг ортиши
Д. бирламчи вирусемия
92. Беморга ўткир ичбуруғ ташхиси қўйилди.
I. Қандай асосий клиник симптомлар ичбуруғга хос:
А. қоринда оғриқлар
Б. тенезм, ёлғон чақириқлар
В. тез-тез кам-камдан ич келиши
Г. ҳаммаси тўғри*
Д. ҳаммаси нотўғри
II. Тўғри талқинни кўрсатинг. Ичбуруғнинг авж олиш даврида пархез:
А. стол № 5
Б. стол № 1
В. стол № 4*
Г. стол № 7
Д. стол № 10
93. Беморда ичбуруғ ташхиси гумон қилинди.
I. Қандай асосий лаборатор текширув ташхисни тасдиқлашга ёрдам беради:
А. серологик
Б. бактериологик*
В. ИФА
Г. ПЦР
Д. иммуноблоттинг
II. Ичбуруғда нажас:
А. кам миқдорда, қон аралаш, шиллиқли, шаклланмаган*
Б. тез-тез, суюқ, кўп
В. сувсимон, ҳидли
Г. кўп, сувсимон, аралашмаларсиз ва ҳидсиз
Д. “малина желеси” га ўхшаш
94. Беморда қизамиқ, катарал даври ташхиси гумон қилинди.
I. Қизамиққа гумон қилинганда бемор ётқизилиши керак:
А. бокс бўлимида*
Б. қизамиқ бўлимида
В. қабул бўлимида
Г. диагностика бўлимида
Д. соматик касалликлар бўлимида
II. Бельский-Филатов-Коплик доғи бу:
А. милкларнинг ёрилиши
Б. оғиз шиллиқ қавати гиперемияси
В. оғиз шиллиқ қавати эпителийсининг юзаки некрози*
Г. оғиз бурчаги атрофининг бичилиши
Д. юмшоқ танглайдаги энантема
95. Болалар боғчасида қизамиқ ташхиси аниқланди.
I. Қизамиқнинг олдини олишда қандай чора-тадбирлар қўлланилади:
А. антибиотиклар ичиш
Б. интерферонотерапия
В. зардоб юбориш
Г. вакцинация*
Д. витаминотерапия
II. Қизамиққа қарши донор иммуноглобулинини юбориш мақсадга мувофиқ:
А. инкубациянинг 5-кунигача*
Б. инкубациянинг 10-кунигача
В. 1 ой давомида
Г. хоҳлаган вақтда
Д. инкубациянинг 21-кунигача
96. Бемор 11 ойлик. Кўкйўтал, хуружли йўтал ташхиси қўйилган:
II. Кўкйўтал синоними:
А. пертуссис*
Б. ўткир бронхит
В. бошланувчи пневмония
Г. фаринготрахеит
Д. ларингит
II. Кўкйўталда ўпка вентиляцияси бузилишига олиб келади:
А. гипоксемия
Б. гипоксия*
В. ацидоз ҳолати
Г. домий йўтал, нафаснинг бузилиши
Д. озиқланишнинг бузилиши
97. Бемор 26 ёшда, уйда ўтиради. Шикоятлари тизза ва елка бўғимларида, мушакларида оғриқ, қайта-қайта терлаб қалтираш кузатилмоқда. Тана ҳарорати 39,2°Сга тенг. Умумий аҳволи ўрта оғирликда.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. висцерал лейшманиоз
Б. иерсиниоз
В. лептоспироз
Г. бруцеллез*
Д. туляремия
II. Антибактериал терапия тавсия қилинг:
А. пенициллин
Б. стрептомицин*
В. рифампицин*
Г. ампициллин
Д. виферон
98. Бемор Б., шикоятлари вақти-вақти билан тана ҳароратининг 39-40°Сгача кўтарилиши, қалтираш билан, ҳароратнинг тушиши терлаш, бош ва мушаклардаги оғриқ билан кузатилади. Касаллик 4 кун олдин Замбияда, командировка вақтида бошланган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. қорин тифи
Б. ўткир бруцеллёз
В. лептоспироз
Г. сепсис
Д. безгак*
II. Беморга даволаш тавсия килинг:
А. магний сульфат
Б. стрептомицин
В. пенициллин
Г. сульфазин, зеффикс
Д. примахин*
99. Бемор 42 ёшда, ветеринар, қуйидаги шикоятлар билан келган: бел соҳасидаги турғун оғриқлар, тана ҳароратининг узоқ вақт кўтарилиб туриши. Текширувда: бел-думғаза соҳасида тери ости клетчаткасида зич, чўзиқ шаклдаги оғриқли ҳосилалар пайпасланмокда. Жигар ва талоқ катталашган.
I. Қандай тахминий ташхис қўйиш мумкин:
А. Лайм касаллиги, сурункали босқичи
Б. бел-думғаза қисми остеохондрози
В. сурункали бруцеллез*
Г. лептоспироз
Д. склеродермия
II. Ташхисни тасдиқлаш учун қандай текширувлар ўтказиш зарур:
А. серологик*
Б. бактериоскопик
В. копрологик
Г. вирусологик
Д. ликворнинг иммунофермент таҳлили
100. Беморда 1 йил давомида тана ҳароратининг вақти-вақти билан кўтарилиб туриши кузатилган. Гепатоспленомегалия, лимфа тугунларининг катталашуви, таянч-ҳаракат аъзолари тизимидаги ҳамда урогенитал ва нерв системалардаги ўзгаришлар билан бирга қўшилиб келган.
I. Қандай ташхис ҳақида ўйлаш мумкин:
А. сурункали бруцеллез*
Б. ревматизм
В. иерсиниоз
Г. ревматоидли артрит
Д. хрониосепсис
II. Участка шифокори тактикаси:
А. аллерголог консультацияси
Б. эндокринолог консультацияси
В. стоматолог консультацияси
Г. инфекционист консультацияси*
Д. психиатр консультацияси





Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish