КУЛЧА ДОРИ ёки ТРОШЕ
Троше (бош келишик бирлик сонда - Trochiscius, қаратқич келишик бирлик сонда - Trochisci) ясси шаклда зич хусусиятга эга бўлган қаттиқ дори шакли. Улар қанд ва шилимшиқ билан дори моддасини аралаштириш йўли билан олинади. Улар оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати касалликларида ишлатилади. Гоҳида овқат ҳазм қилиш йўллари касалликларида ҳам ичишга тавсия этилади.
ЯНГИ ДОРИ МОДДАЛАРИ
Кўз плёнкалари ва аэрозоллари. Кўз плёнкалари бош келишик кўплик сонда - Membranulae ophthalmicae, s. Lamellae, ўрин пайт келишиги кўплик сонда - Membranulas ophthalmicas, s. Lamellas.
Кўз плёнкалари кўз суюқлиги (ёшида) эрийдиган ва таркибида маълум дори миқдори бўлган, ўлчами 9 х 4,5 ва 0,35 мм га тенг стерил полиморф плёнкалар ҳисобланади. Кўз томчиларига нисбатан афзаллиги қуйидагича: дори узоқроқ сақланади, стериллиги сақланади ва мустаҳкамдир.
Мисол, таркибида пилокарпин гидрохлориди бўлган 30 та кўз плёнкаси ёзилсин. 1 плёнкадан пастки қовоқ остига суткасига 1 маҳал қуйиш буюрилсин.
Rp.: Membranulas ophthalmicas cum
Pilocarpini hydrochlorido N.30
D.S. Пастки қовоқ остига 1 плёнкадан ҳар куни
қуйилсин.
МИКРОБЛАРГА ҚАРШИ ВОСИТАЛАР.
Одамларда учрайдиган кўпгина хасталикларнинг кузатувчиси бўлиб микроор-ганизимлар ҳисобланади. Шу сабабли уларга таъсир этувчи дорилар тиббиёт амалиётида муҳим ўрин эгаллайди. Микробларга қарши таъсир кўрсатуви воситала 2 гуруҳга бўлинадилар:
Танлаб таъсир кўрсатувчилар (химиотерапевтик воситалар) яъни бу гуруҳ препаратлари микроорганизимларнинг маълум гуруҳигагина таъсир этадилар.
Танлаб таъсир кўрсатмайдиганлар (антесептик, дезинфекцияловчи воситалар).
АНТИСЕПТИК ВА ДЕЗИНФЕКЦИЯЛАШ ВОСИТАЛАРИ.
Антисептик воситалар - тери, шиллиқ қаватлар, яра юзасида жойлашган микроорганизимларни бартараф этиш учун қўлланилади. Улар микроорганизимларга бактериостатик (кўпайишни тўхтатиш) ёки бактериоцид (халок этиш) таъсир кўрсатадилар ва шу туфайли инфекцион жараённи олдини оладилар, уни ривожланишга тўсқинлик қиладилар, уни тўхтадилар. Бундай воситалар маҳаллий таъсир этиб инфекция ўчоғини бартараф этганлигидан даволаш таъсирига ҳам эгадирлар. Баъзи моддалар микроорганизмлар протоплазмасидаги оқсилларни денатурацияга учратадилар, яъни бактериоцид таъсир кўрсатадилар. Бундай воситаларни дезенфекция-воситалари деб аталади. Дезинфекция воситалари-ташқи муҳитдаги (беморларнинг атроф муҳити, хоналар, беморларнинг кийими, буюмлари ва ҳокозо.) патоген микроорганизимларни халок этиш учун қўлланилади. Натижада инфекция тарқалишини олди олинади (профилактика). Бундай воситалар танлаб таъсир қилиш хоссасига эга бўлмаганликларидан инсон организими тўқималарини жароҳатлашлари мумкин.
Антисептик ва дезинфекция воситалари аниқ чегаралаш мушкул, чунки уларнинг кўпчилиги кичик концентрацияларда антесептик таъсир кўрсатса, катта концентрацияларда дезинфекцияловчи таъсир кўрсатадилар.
Дезинфекцияловчи воситалар қуйдаги талабларга жавоб беришлари керак:
кучли ва тез ривожланадиган бактериоцид таъсирга эга бўлишлари керак;
дезинфекцияланувчи предментларга зарарли, шикастловчи таъсир кўрсатмасликлари керак;
инсонлар ва уй ҳайвонлари учун зарарсиз бўлишлари керак;
таннархи арзон бўлиши керак;
Антесептик ва дезинфекцияловчи воситалар бундан ташқари қуйдаги хоссаларга эга бўлишлари керак;
латент даври қисқа бўлиши керак (яъни ҳалокатли таъсири қисқа вақтда юзага чиқиши);
биологик субстратлар (балғам, нажас, пешоб ва ҳокозо.) билан аралашганда ўзининг фаолликларини йўқотмаслиги керак ;
турғун кимёвий бирикма бўлиши керак;
иложи борича одам танасига сурилмайдиган ёки резорбтив таъсирга эга бўлмасликлари керак:
нохуш хидга эга бўллмасликлари керак:
Антисептик воситаларни фаоллигини фенол коэфиценти билан баҳоланади. Бу бир хил антимикроб таъсир кўрсатувчи фенол концентрациясининг синалётган антисептик концентрацияясига нисбати. Кимёвий тузилишларига қараб дезинфекцияловчи ва антисептик моддалар қуйдаги гуруҳларга бўлинадилар:
Детергентлар-церигель.
Нитрофуран-унумлар-фурациллин.
Фенол ва унинг ҳосилалари-тоза фенел, резорцин, кайн қора мойи.
Бўёқлар-бриллиант яшили, метилен кўки, этакридин лактат.
Галоген сақловчи моддалар-хлоргексидин, хлораминБ, йоднинг спиртли эритмаси.
Оғир метал тузлари-симоб икки хлорид, симобнинг сариқ оксиди, Кумуш нитрат, мис сульфат, рух оксид, рух сульфат.
Оксидловчилар-водород перексининг эритмаси, калий перманганат.
Альдегид ва спиртлар-формальдегид эритмаси, этил спирти.
Кислота ва ишқорлар-бор кислотаси, амиак эритмаси (новшадил).
Do'stlaringiz bilan baham: |