Rp.: Bromcamphorae 0,1
Chinidini sulfatis 0,05
M.f. pulvis
D.t.d.N.20 in capsulis gelatinosis
S. 1 та капсуладан ичилсин.
ТАБЛЕТКАЛАР
Таблетка (бош келишик бирлик сонда - Tabuletta, тушум келишиги бирлик сонда - Tabulettam; тушум келишиги кўплик сонда - Tabulettas; жўналиш келишиги кўплик сонда - in tabulettis).
Таблеткалар дори воситалари ва ёрдамчи моддаларни фабрика ёки заводларда махсус автоматларда пресслаш йўли билан тайёрланадиган ва ичиш учун тавсия этиладиган, дозаларга бўлинган, қаттиқ дори шаклидир. Таблеткаларни тайёрлашда ёрдамчи моддалар сифатида қуйидагилар ишлатилади: шакар (Saccharum), крахмал (Amylum), натрий хлорид (Natrii chloridum), талк (Talcum), какао (Cacao), желатин (Gelatinum) эритмаси, сув (Aqua), спирт (Spiritus) ва бошқалар.
Таблеткалар асосан ичиш учун, гохо сиртга ишлатиладиган эритмалар тайёрлаш учун мўлжалланган. Таблеткалар одатда юзи теккис ёки икки томони қавариқ бўлиб келган доирасимон ёки овал кўринишида бўлади. Таблеткаларни усти қопланган бўлиши мумкин (Tabulettae obductae), бунда қанд, какао, бўёқлар ҳамда овқатга ишлатиладиган лак ва бошқалардан фойдаланилади.
Таблеткалар вазни 0,1 дан 2,0 гача бўлиб ўртачаси 0,3 – 0,5 га тенг бўлади. Таблеткалар диаметри 9 мм дан ортиқ бўлса уларни 2 га бўлишни осонлаштириш учун ўртасига чизиқ чизилади. Таблеткалар сочмаларга нисбатан бир қатор устунликга эгадирлар: ютиш осон, нохуш органолептик хоссалари номаён бўлмайди, гигиеник нуқташ назордан яхши, арзонроқ ва давомли сақлаш мумкинлиги.
Таблеткаларга рецепт ёзиб берилар экан, уларнинг заводда тайёрланадиган бўлишини эсда тутиш керак, шунинг учун таблеткаларни тайёрлаш, уларнинг таркибига кирадиган ёрдамчи моддалар тўғрисида рецептларда қандай бўлмасин йўл-йўриқлар кўрсатилмайди. Барча таблеткалар официналдир. Кўпинча дори моддаларнинг номини, уларнинг битта таблеткадаги миқдорини кўрсатиб, рецепт ёзилади, кейин буюрилаётган шу таблеткаларнинг сони айтилиб, D.t.d.N. ... in tabulettis (шундай дозалардан ... тасини таблеткаларда бер) деб ёзилади.
Таблеткаларга рецептлар 2 кўринишда ёзилади:
Rp.: дан кейин дори моддасининг номи ва унинг 1 марталик
дозаси кўрсатилиб кейин эса таблеткалар сони кўрсатилади – D.t.d.N. ... in tabulettis (бер, шундай миқдорда ... таблеткалар) кейин эса сигнатураси S. ёзилади.
Мисол. td = 0,03ли димедролнинг 10та таблеткаси ёзилсин. 1 таблеткадан ичиш буюрилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |